close

Вход

Забыли?

вход по аккаунту

?

yuklab oling

код для вставкиСкачать
ЎЗБЕКИСТОН БАДИИЙ АКАДЕМИЯСИ
Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик
ва дизайн институти
ХАСАН АМИНОВ
ФИЛЬМНИНГ ТАСВИРИЙ ЕЧИМИ
Тасвирий санъат факультети, “ Фильмнинг тасвирий ечими”
мутахассислиги бўйича композиция фанидан услубий қўлланма.
Билим соҳаси:
200 000 – Гуманитар фанлар ва санъат.
Таълим соҳаси:
210 000 – Санъат.
Таълим йўналиши: 5210800 – Рангтасвир (Фильмнинг тасвирий ечими)
Тошкент – 2010
1 Аннотация
Ушбу ўқув – услубий қўлланма асосан фильмнинг тасвирий
ечими бўйича кечадиган жараёнларни ўз ичига қамраб олган бўлиб,
унда раскадровкаларнинг ахамияти ва уларни яратиш кино
декорациялар, кино макетлар ҳамда улардан фойдаланиш кино
санъати тарихи, ўзбек кино рассомлари ҳаёти ва ижоди, ўқув
режалари ҳақида аниқ ва батафсил маълумот бериб боради.
Мазкур услубий қўлланма Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий
рассомлик ва дизайн институти Илмий Кенгаши томонидан (2010 йил
“__”________ №__ баённома) нашр этиш учун тавсия этилган.
Масъул муҳаррир: –
Тақризчилар:
–
© Х.Аминов
© К.Беҳзод номидаги МРДИ. 2010
2 Замон талабига мос мутахассис тайёрламоқчи
эканмиз, биринчи навбатда ўқув юртларимизнинг шакли,
қиёфаси, ва моддий базаси ҳам замонавий бўлиши шарт.
Шундай экан билимга чанқоқ истеъдодли ёшларни топиб,
уларни Ватанга фидойи инсонлар қилиб тарбиялаш ҳам
муқаддас вазифадир.
ИСЛОМ КАРИМОВ
3 КИРИШ
Мазкур услубий қўлланма, тасвирий санъатнинг театр ва
кино декорацияси рангтасвири, фильмнинг тасвирий ечими
фани ўқитиладиган олий ўқув юрти ҳамда коллеж талаба ва
ўқувчиларига саҳна безаги, макетлаш, фильмнинг тасвирий
ечимлари, кино декорациялар рангтасвирини яратиш,
фильмнинг кадрлар тасвири эскизларини (раскадровка), сахна
ва фильм қаҳрамонлари образлари ва уларнинг кийимлари,
бутафория реквизитлари ҳақида тушунча бериб боради.
Кино санъатининг инсон онги ва тафаккури, жамият
ҳаётига таъсири беқиёс эканини ҳисобга олган ҳолда,
истиқлол йилларида миллий киноматографияни ҳам, ҳар
томонлама ривожлантириш, бу борада зарур моддий ва
маънавий шарт – шароитларни яратиш бўйича амалга
оширилган кенг кўламли чора – тадбирлар туфайли янги –
янги фильмлар суратга олинмоқда.
Шунинг учун кейинги йилларда миллий кинодраматург,
режиссёрлар ва кино – театр рассомларини тайёрлаш долзарб
масала бўлиб турибди. Бу аҳволни тубдан ўзгартириш учун
юксак бадиий маҳорат билан бир қаторда, миллий тафаккур
салоҳиятига эга бўлган истеъдодли ёшларни тарбиялаш ва
уларни қўллаб – қуватлаш масаласига алоҳида эътибор
қаратмоғимиз лозим.
Санъат ва маданиятдек қудратли куч орқали инсон
қалбига йўл топиш ҳақида сўз юритар эканмиз, ҳаммамиз
яхши тушунамизки, ҳар қайси истеъдод эгаси ўзига хос бир
олам, шу сабабли ижод аҳлига қандайдир ақл ўргатиш энг
асосийси уларни бошқаришга уриниш мумкин эмас.
4 Агарки ҳар қайси ижодкор ўз асарларида ўлмас ғояларни
бош мақсад қилиб қўйса, уларни бадиий маҳорат билан ифода
эта олса, ҳеч шубхасис адабиёт, маданият ва санъат ҳам том
маънода маънавий юксалишга ҳизмат қилиб, ўзининг
ижтимоий вазифасини тўлиқ адо этишга эришган бўлади.
Ўзбекистон Республикаси кадрлар тайёрлаш Миллий
дастурида такидлаб ўтилганидек, талаба ва ўқувчилар учун
дарсликлар, услубий қўлланмаларни яратиш асосий
мақсадлардан бири қилиб қўйилди.
Мазкур услубий қўлланма ҳам миллий дастурнинг
асосий вазифаларидан биридир. Ҳозирги кун тасвирий
санъати ижодкордан жудда катта билим ва маҳоратни талаб
қилиади. Бундан маълумки ҳозирги кунда тасвирий
санъатнинг жуда кўп йўналишлари мавжуд.
Шундай йўналишлардан бири бу театр – кино
декорацияси рангтасвиридир. Шу билан бирга ушбу қўлланма
ҳам ҳозирги замон тасвирий санъатининг бир бўлаги бўлган
кино декорацияси рангтасвири, фильмнинг бадиий ечими,
кино санъатда макетнинг ўрни, фильм тасвири ва кадрлар
кўриниши қораламаларини яратиш (раскадровка), ўзбек
киносининг тарихи, кино рассомлари, уларнинг хаёти ва
ижоди ҳамда декорация безаклари асарларидан наъмуналар
билан биргаликда маълумотлар хам бериб борилган. Мазкур
қўлланмани ёзишдан мақсад ушбу фан ўқитиладиган олий
ўқув юрти ва коллежлар талабаларини ўз касбига тўғри
йўналтира олиш, ҳамда уларни ўз касбининг устаси қилиб
тарбиялашдан иборатдир.
Ушбу услубий қўлланмади асосан кино декорация
композицияларини яратиш билан бирга улардан фойдаланиш
жараёнлари ҳақида ҳам тўхтаб ўтилган.
5 ЎЗБЕК КИНОМАТОГРАФИЯСИ САНЪАТИ ТАРИХИ
Ўзбек киноматографияси 2008 йили ўзининг бир асрлик
юбилейини нишоллади. Бу босиб ўтилган катта йўлни ўзбек
киноси тарихида ўчмас из қолдирган, киноматография
санъатини биринчилардан бўлиб Туркистонга олиб келган
Хивалик кинооператор Худойберган Девонов ижоди билан
чамбарчас боғлиқлигини унутмаслигимис керак. Бундай
ажойиб истеъдод соҳиби Худойберган Девонов нафақат
Ўзбекистонда балки бутун бир Туркистон ўлкасининг
биринчи кино оператори десак асло муболаға бўлмайди.
Худойберган Девоновнинг фотография ва кинога
қизиқишида, шу даврда Хивадан унча узоқ бўлмаган Оқ –
мачит маҳалласида ёшовчи немс миллатига мансуб
Вильгельм Пеннер билан учрашуви асосий роль ўйнайди.
Вильгельм Пеннер ёш Худойберганда фотогарфия,
кейинчалик эса унда киномотографияга бўлган қизиқишини
сезиб қолади ва Худойберган Девоновга киномотография
ҳамда фотогарфиянинг барча сир – синоатларини ўргата
бошлайди.
Хивалик делегатлар билан Худойберган Девоновни
Россиянинг Санкт – Петербург шаҳрида икки ой бўлиши
унинг киномотографияга бўлган қизиқишини бойита борди. У
ўша ерда ўз маблағига “Пате” русумли кино камера ва
фотоаппарат ҳамда унда ишлатиладиган керакли ашёларни
сотиб олади.
Ўз юртига қайтиб келгандан кейин, ўзи мустақил
равишда фото суратлар ва Хива кўчаларида ҳар ҳил
тамошоларни, бозорларни Хиваликларнинг турмуш тарзини
6 суратга ола бошлайди. 2007 йили Франция сенатида ”Ўзбек
фотографияси антологияси” номли китобининг тақдимот
маросими бўлиб ўтди. “Ўзбекистон санъати ва маданияти
Форуми” Фондининг ҳомийлигида ўтказилган ушбу
тақдимотда Худойберган Девонов томонидан суратга фото
суатлар билан бирга кино лавҳалар ҳам тақдимотда намойиш
қилинди ва иштирокчилар этиборига ҳавола этилди. Девонов
тўғрисида кўплаб китоблар, мақолалар ва ҳужжатли
фильмлар суратга олинган.
Ўзбек киноси тарихига назар ташлайдиган бўлсак 1897
йилда Тошкентда илк маротаба кинофильм намойиши бўлиб
ўтган. 1924 йилда эса Бухорода рус киноматографчилари
билан биргаликда “Бухкино” ўртоқлик уюшмаси ташкил
этилади ва 1925 йили бир
қатор “Ўлим минораси”,
“Мусулмон аёл” номли ҳужжатли фильмлар намойиш
қилинади.
Бу иккала фильм ҳам рус кино режиссерлари томонидан
суратга олинади. 1925 йилда “Узбекгоскино” трести ташкил
топади ва унинг қошида “Шарқ Юлдузи”очилади кейинчалик
(1958 йилдан) “Ўзбекфильм” киносдудияси номи билан
юритилади. Ўзбек киноматографияси тарихида жуда кўплаб
кинорежиссерлар, кинооператорлар ва кинорассомлар ижод
қилишган.
Булардан Наби Ғаниев, Йўлдош Аъзамов, Комил
Ёрматов, Малик Қаюмов, Шухрат Аббосов, Латиф Файзиев,
А. Хамраев, А. Саидов кинорассомлардан Варшам Еремян,
Эмонуэль Калонтаров, Наримон Рахимбоев, Бахтиёр Назаров,
Р. Туманков каби кўзга кўринган ижодкорлар ижоди билан
бойиб борди.
7 Еремян Варшам Никитович ўзбек кино санъатига 1930
йилларда кириб келди. У ўзбек киноматографияси тарихида,
ҳалқимизнинг хозирги кунда, бой меросига айланиб улгурган,
ўнлаб кинофильмларнинг декорация безакларини яратди.
Рассом
В. Еремян нафақат катта миқиёсдаги кино
рангтасвири устаси, балки тарих билимдони, теран
фикрловчи, шоир, файласуф бир сўз билан айтганда
харакатдаги инсон эди.
Варшам Никитович ўз ижодий фаолиятида турли
жанрларда ва кўплаб кино режиссерлар билан ҳамкорлик
қилди. У яратган кино эскизлари ва қораламалари асосида
суратга олинган, айни пайтда ретрога айланиб улгурган
фильмлар жуда
кўпчиликни ташкил қилади. Булардан:
“Насриддин Бухорода”, “Насриддиннинг ўн иккинчи қабри”,
поэтик афсона ва севги мухаббатга йўғрилган “Тохир ва
Зухра”, эртак жанридаги “Пахтаой”, “Орол балиқчилари”,
тарихий жанрдаги “Алишер Навойи”, “Авиценна”, “Ҳамза”
каби фильмларга ишланган кино декорациялар аллақачон
ўзбек кино санъати тарихида муносиб ўрин эгаллаган. Унинг
эскизларида
тасвирланган
манзаралар,
архитектура
иншоатлари, ҳар – ҳил буюмлар, булар шунчаки эскизларни
безатиш учун ишлатилган оддий элементлар эмас эди.
В.Еремяннинг ижоди, унинг амалий ишлари, ён –
атрофдаги инсонларга бўлган мехр оқибати, йиллар давомида
ўзбек кино санъати ва кино рассомлари ижодининг
юксалишида ўз натижасини кўрсатади.
Ўзбек кино санъатининг тараққий этишида Нариман
Рахимбаевнинг ижоди муносиб ўрин эгаллайди. У яратган
киноленталарда
50 – йилларнинг ўрталаридан, 70 –
йилларнинг охиригача ўзбек кино санъатида содир бўлган
8 жараёнлар ўз аксини топган. Бутиниттифоқ кинематография
давлат институтининг талабаси Н. Рахимбаев устозлари Ю.
Пименов, Г. Шегал, Ф. Богородский қўлида таълим олади.
Эллигинчи йилларда Н. Рахимбаевнинг кино эскизлари
асосида суратга олинган “Орол балиқчилари” (В. Еремян
билан биргаликда), номли фильми учун ёш рассомнинг кино
санъатидаги илк иши юқори баҳоланди.
Кинофильм учун рассом яратган қораламаларда
воқеаларнинг, асосий ўрни ва умумий режалари тузиб
олинади. Деталларга муфассал ишлов бериш эса экспликаци
ва раскадровка зиммасига ҳавола этилади. Қораламаларнинг
ўзидаёқ барча қисмларни иложи борича аниқ тасаввур этиш,
рассом учун мураккаб композицион манзаралар яратиш,
олдинги ва орқа планларга тўлиқ ишлов бериш эса
қораламаларни
ёрдамчи
деталлар
билан
тўлдириш
заруриятини туғдиради.
Мазкур дастлабки ишлар ўзининг услубига кўра
дастгохли рангтасвир жанрига яқин туради. Улар сюжет
жихатидан, тўлақонли, ижроси мукаммал, фильм сюжетлари
асосида чизилган, воқелик ўта аниқ тасвирланган кино
санъати асарлари қаторига киради.
Н. Рахимбаевнинг кино эскизларини кўздан кечирар
экансиз унинг одатий усуллар доирасидан чиқиб кетишга
интилишини сезасиз. Шудай кино эскизлардан бири “Сен
етим эмассан” фильмига ишланган эскизлар фикримизнинг
яққол далили бўла олади (Э.Калонтаров билан биргаликда).
Бу эскизлардаги бадиий лавҳалар, декорациялар,
кейинчалик эса экрандаги уруш кунларидаги ташқи
манзаралардан кўра, персонажларнинг ҳис–туйғуларини
фильмда яққол кўрсатишга харакат қилинган. Н. Рахимбаев
9 яратган ҳар бир картина, нафақат рассомнинг ижодини балки
унинг юксак, инсоний таржимаи ҳолини хикоя этувчи омилга
айланиб боради.
Нариман Рахимбаевнинг хизматлари сингган фильмлар
сони ўттизтадан ошиб кетди. Унинг бу фильмлари вақт ва
замон харакатининг кўзгуси бўлиб қолди. У яратган “Сен
етим эмассан”, “Муҳаббат ва ғазаб”, “Семурғ”, “Унитилмаган
қўшиқ”, “Аччиқ данак”, “Қирқ биринчи йил олмалари”,
“Жазирама офтоб остида”, “Ватан ўғлони”, “Чақмоқда
туғилган бола”, “Улуғбек юлдузлари”, “Рингга чақирилади”
каби фильмлари шулар жумласидандир.
1953 йилда П.П. Бенков номидаги Республика рассомлар
тайёрлаш билим юртини муваффақиятли тугатган Эмонуэл
Калонтаров,
Бутуниттифоқ
кинематография
давлат
институтига ўқишга киради. Э.Калонтаров институтда
проффесорлар Г. Шегал,
кейинчалик Е.Качалов, Ю.
Пименовлар қўлида таҳсил олади. 1950 йилларнинг охири 60
йилларнинг бошида Ўзбекфильмга рассом сифатида ишга
кирган
Э.Калонтаров студияда Е.Пушин, Н.Рахимбаевлар билан
бирга фильмларни суратга олиш ва декорация эскизларини
яратишда иштирок эта бошлади. Э.Калотаров ўзининг
Ўзбекфильмдаги ижодий фаолияти давомида кўплаб
кинофильмларга декорация эскизларини яратди.
Э.Калонтаровнинг яратган асарлари қаторига “Маҳаллада
дув – дув гап”, “Тошкент нон шахри”, “Дилором”, “Абу
Райхон Беруний”, “Унинг исми Баҳор”, “Ҳаёт қўнғироғи”,
“Инсон қушлар ортидан боради”, “У бир ўзи эмас эди”,
“Даҳонинг ёшлиги”, “Баланд қорлар устидаги учрашув”,
10 “Алибобо ва қирқ қароқчи” каби фильмларнинг эскизларини
яратади.
Бахтиёр Назаров ҳам ўзбек кино санъатида муносиб ижод
қилган кинорассомлар қаторига киради. У кино санъатига 70 йилларда кириб келди. Б. Назаров кўпроқ дастгохли
рангтасвир ва диафильмлар устида иш олиб борди. У яратган
кинофильмлар орасида энг муваффақиятлси бу
Ғофур
Ғуломнинг “Шум бола” фильмига ишланган кино эскизлар
сериясидир.
Б.Назаров ўзининг кино эскизларида кўпроқ деталлар
устида иш олиб боради. Шунинг натижаси ўлароқ “Шум
бола” фильми рассомнинг ижодида муҳим бурилиш ясади.
Бахтиёр Назаровнинг бугунгача яратган кино эскизлари
кўпроқ шу даврнинг замон талабига, ёшларга уларнинг
ҳаётига, турмуш тарзига бағишланади. Унча катта бўлмаган
ўзбек кинематографияси рассомлар жамоаси, кино санъати
тарихида етарлича муваффақиятларга эришдилар.
Кўп қиррали фаол, харакатчан Э. Калотаров, композиция
қонуниятларини чуқур билимдони мукаммал билимга эга
бўлган рассом Добрин каби кинорассомлар ўзбек кино
санъатида ўчмас из қолдирдилар. Ҳис – ҳаяжонга интилувчан,
янгидан – янги таасуротларга ва ижодга чанқоқ Б.Назаров,
шоирона ижодкор С.Зиямухаммедов каби кинорассомлар
ўзбек кинематографиясида хозирги пайитда ҳам ўзларининг
ёрқин ижодлари билан миллий ўзбек кино санъатига
ўзларининг муносиб хиссаларини қўшиб келмоқдалар.
11 РАСКАДРОВКА
Раскадровка – бу суратга олинаётган фильмнинг эпизоди
ва ҳар бир кадрда рўй берадиган воқеа ҳодисаларни кино
рассом
томонидан
чизилган
эскизларга
айтилади.
Раскадровкада ҳаттоки кинооператорнинг қайси нуқтадан
туриб кинони тасвирга туширишигача кўрсатилади.
1-расм
Раскадровка қораламалари ва эскизларини яратишда
рассом асосан кино қахрамонларининг образлари, ҳолатлари
ва кино суратга олинаётган жойнинг қанчалик тўғри
танланганлигини ҳисобга олиш керак. Раскадровкани яратиш
қильм устида ишлашнинг энг зарур босқичларидан биридир.
Фильмнинг раскадровкалари жуда ҳам яхши тайёрланган
бўлса, бундай раскадровкалар орқали фильмни суратга олиш
12 жараёни анча осон кечади. Бундан ташқари фильмни суратга
олиш жараёни худди – мозаикага ўхшашини эсдан
чмқармаслигимиз керак. Фильмни суратга олиш босқичлари
худди биз киноларда кўрганимиздек, сценарийда ёзилган
воқеа – ходисалар кетма – кет суратга олинмайди.
2-расм
Масалан; шундай эпизодлар бўладики уларни суратга
олиш учун махсус рухсатномалар керак бўлади. Бу сингари
эпизодларни суратга олишда тарихий обидаларнинг ички
интерьеридан ёки унинг ташқи кўринишидан фойдаланиш
керак бўлади. Бу каби жойларга махсус рухсатномалар учун
қайта – қайта мурожат қилмаслик учун шу ерда кечадиган
барча эпизодларни бир маротабада суратга олиш керак
бўлади. Шунинг учун режиссер бу каби эпизодларни
олдиндан билиши керак. Бунинг учун эса фильмнинг ҳар бир
кўринишининг олдиндан чизилган қораламалари яъни
“раскадровкалар” керак бўлади.
3-расм
13 4-расм
5-расм
14 6-расм
15 Раскадровкалар – бу фильмни суратга олиш режалари
ҳисобланади. Бу эса бутун бир фильмни суратга олиш гурухи
учун ўта мухимдир. Раскадровкалар ёрдамида қайсики
бутафория қандай жараёнда ишлатилиши режалаштирилади,
ёки қайси сахнада каскадерларни таклиф этиш, қайси саҳнада
махсус эффектларнинг қачон ва қай тарзда ишлатилишигача
режалаштирилади. Юқорида айтиб ўтганимиздек яхши
ишланган раскадровкалар орқали фильмни суратга олиш
жараёни жуда осон кечади.
Бундай вақтда режиссер раскадровка ишлаш мобайнида
унга қайси кадр композициясининг кераклиги, у ёки бу саҳна
декорацияси, камеранинг қай йўсинда, қайси томонга
йўналтириш ёки фильм қахрамонининг қай ҳолатда бўлиши,
қайси томонга юришгача стрелка чизиқлари билан белгилаб
қўйилади.
7-расм
16 8-расм
17 9-расм
18 10-расм
19 Умуман олганда актерларнинг қўлида сценарийлари,
продюсерларнинг қўлида суатга олиш жараёнининг режалари,
рассомларнинг қўлида эса суратга олинаётган фильм учун
раскадровкалар бўлиши керак бўлади. Биз бир нарсани эсдан
чиқармаслигимиз керак, бу раскадровкалар, операторга ёки
актерларга фильм хақида тушунтириш учун эмас , балки
биринчи навбатда бизга кино рассомлар учун керак бўлади,
нега деганда бу раскадровкаларни биз яратамиз, ва уларни
кўпроқ биз тушунамиз.
Раскадровка яратиш жараёнида ҳар бир саҳна кўринишига,
эпизодга, кадр тасвири қораламаларини тайёрлаш керак
бўлади. Фильмни суратга олиш жараёнида, қачон, қаерда,
катта ёки умумий планда тасвирлаш лозим, қандай вақтда
фильм қахрамонининг образини яратаётган актер юз
қиёфасини катта планда тасвирлаш кераклигини ёддан
чиқармаслигимиз керак бўлади.Раскадровка кўринишлари
асоасан қоғозга наброска ва қораламалар ишлашдан
бошланади.
Фараз қилинг китоб ёзишдан аввал – унинг режалари, ёки
уй қуришдан олдин унинг кўринишини, чизма режалари
рўйҳат қилинганидек, раскадровканинг анимация лойиҳалари
режаси тайёрланади. Раскадровка рақамли тасвирларнинг
яратиш режаларини ўзида мужассам қилади. Шунинг учун
ҳам раскадровкани кинематография санъати билан чамбарчас
боғлиқлиги бежиз эмас. Раскадровка услубларини қўллаш
орқли режиссурада, рақамли тасвирда анча вақтни тежашга
эришса бўлади. Кинематографияда ишлаб чиқариш жараёни,
ҳоҳ у бадиий фильм бўлсин, ҳоҳ у видео, ёки уч ўлчамли
анимация тасвири бўлсин, албатда у сценарийдан,
20 наброскалардан хаттоки фильмни суратга олиш жараёнини
режалаштиришдан бошланади. Айнан шу вақтда бизга
фильмнинг
“раскадровка”сининг зарурияти
сезилади.
Биринчи қарашда фильмни режалаштириш, раскадровкаларни
яратиш бизга ортиқча иш бўлиб туюлади. Бундай
лойихаларга аниқ бир йўналиш орқали ёндашиш ҳар доим
ҳам амалга ошавермайди. Раскадровкада нафақат фильм
нафақат фильм кадрларини суратга олиш, қисмларга
ажратиш, уч ўлчамли моделларни яратиш, балки асар
лойиҳаси орқали унинг образларини умумлаштиришга ҳам
хизмат қилади.
Буобразлар орқали анимацион фильмларни суратга олиш
даражасини аниқ кўрсатиб беради. Агар кинорежиссер ҳар
битта кадрни қандай суратга олинишини ҳал қилса, оператор
эса ҳар бир кадрнинг ташқи кўринишини ҳал қилади. Бу
жараённинг ҳаммаси қоғозга тушириган режалар асосида
бўлади.
ҚОҒОЗДАН ЭКРАНГА
Режлаштириш инсон ҳаётида асосий элементлардан бири
хисобланади.Биз яшаб турган ҳаётимизда, - моддий
базамизни, ишга, ўқишга, бориш келишимизгача борингки
ҳамма қиладиган ишларимизни ўзимиз тузган режа асосида
олиб борамиз. Шундай экан, фильмни суратга олиш,уни
яратиш, хаттоки шахсий видео лойихаларни яратиш ҳам
асосан режалаштиришдан бошланади. Агар анимацион
лойихаларни катта бир йўлга қиёслайдиган бўлсак, биз шу
йўлдан кетаётган йўловчига, - раскадровкани эса қўлимиздаги
йўл харитасига ўхшатишимиз мумкин. Раскадровка бизга
фильмни суратга олишда нафақат тўғри йўлни, хатто вақтдан
21 ҳам, унга кетадиган сарф ҳаражатдан ҳам тежашни ўргатади.
Бир қарашда кераксиз кадрлар хеч қандай сарф – харажат
талаб қилмагандай кўринади, агар бу жараён компьютер
орқали бажарилган бўлса. Фараз қилинг бу каби
жараёнларнинг суратга олиш майдончасида содир бўлсачи.
Бундай пайтда киностудияда қурилган декорациялар, ёритиш
ускуналари, ва бутофорияларга кетган сарф – харажатлар энг
асосийси эса вақт тўғрисида ўйлаб кўришимиз лозим бўлади.
11-расм
Қисқаси раскадровка режиссернинг фильм монтаж
жараёнида энг яқин ёрдамчисига айланади. Бу билан
раскадроқка нафақат рассомнинг балки режиссернинг хам
“йўл харитаси” сифатида ёрдамчисига айланади. Фильмни
монтаж қилиш жараёнида режиссер, ракадрокалардан
рақамли кадрларни монтаж қилишда хам фойдаланиши
мумкин. Бажарилган раскадровкаларнинг энг яхши
наъмуналари, суратга олинаётган фильмларни сифатли ҳамда
22 томошабинбоб бўлишига хизмат қилади. Тўғри тузилган
раскадровкалар режиссерга, операторга, актерга, хаттоки
махсус эффект гурухи аъзоларига фильмни суратга олишда
фандай
тайёргарлик
кўришигача
кўрсатиб
беради.
Раскадровка хам ўз ўрнида санъатнинг бир тури хисобланади.
Фильмни суратга олишда биринчи қадамни нимадан бошлаш
керак?. Менимча фильмни суратга олишда оддийгина қилиб
айтганда “фикр”дан бошлаш керак.
Суратли фикр
Кино рассомнинг тасвирга туширилган фикрлари
кўпгина муносабатларда жуда мухим ўрин тутади. Бундай
фикрлар нафақат фильмнинг безаги, балки унга кўтаринки
рух хам бағишлайди. Пайдо бўлган фикрларни қоғозда
тасвирлаш жарёнида фильмнинг ёки бутун бир лойиханинг
режаларига амал қилиш шарт эмас (фақат буни ошириб
юбормаслик керак). Ниманидир яратиш тўғрисида фикрлар
пишиб етилган бўлса, буни хеч иккиланмай амалга ошириш
керак бўлади. Бунинг учун ишни аввало пайдо бўлган
фикрларни оддийгина қораламалардан бошлаш керак бўлади.
Асосийси
пайдо
бўлган
фикрларимизни
ва
тасаввурларимизни қоғозга туширишга ўрганишимиз лозим.
Пайдо бўлган фикрларни жонлантириб, уларга аниқлик
киритиш, уни тугалланган асар даражасига етказиш хар
кимнинг хам қўлидан келавермайди. Бундан кўриниб
турибдики раскадровкалар чизиш бу нафақат кино ишлаб
чиқариш, балки уни режалаштиришдан тортиб, хаттоки
анимация ва фильмларни монтаж қилиш жараёнларида хам
унга амал қилишимиў керак бзлади.
23 Режалаштириш
Сценарий қандай бўлишидан қатъий назар кинооператор
ёки режиссер нафақат фильмнинг схематик режаси ёки
тузилиши балки – ўзининг тассаввури, теран фикри орқали
яратилажак асарни тўлдириб боради. Режиссерлар хақиқатан
хам аниқ ва равшан қилиб ишланган раскадровкаларга
суянган ҳолда иш олиб борадилар. Санъатнинг бундай тури
билан ишлайдиган аниматор ва рассомга яратилаётган саҳна
хамда унинг ташқи кўринишининг аниқ тасаввурига эга
бўлиши керак. Раскадровкалар кўз олдимизга кетирилган хар
бир кадр тасаввурларини режалаштириш ва уларни сурата
олиш, ҳамда, аниқ бир мақсадга эришиш учун, асосий рол
ўйнайди. Агар суратга олинаётган фильмда реал хаёт
шароитини тасвирлаш керак бўлса, ундан олдин бир нечта
қораламаларни таёрлаб ундан кейин суратга олиш жойидаги
барча деталларни чуқур ўрганиш лозим бўлади. Хар қандай
шароитда ҳам суратга олиш майдончасини кўздан кечириш ва
бу жараённи асосий режалардан бири деб билишимиз зарур.
Шундай қилиб раскадровкани нимадан бошлаш ва унинг
ўлчамлари қандай бўлиши керак? Бунга яна нималарни
киритиш мумкин? Бу каби саволларга кейинги бўлимда жавоб
оламиз.
24 Раскадровка жараёни.
Раскадровкаларни яратиш олдидан контур чизиқлар
ёрдамида рамкалар чизиб оламиз. Танланган кадр ўлчами
телевидение учун, 4:3, кинематография учун кадр ўлчами,
16:9 бўлиши керак. Раскадровкадан олдин кадр форматини
тнлаш керак бўлади. Раскадровканинг хар бир кадри алоҳида
кадр тасвири кўринишга эга бўлиши керак. Бундай холатда
раскадровкада экрандаги хар бир харакат ёки кўринишнинг
тасвири бўлиши лозим. Бир ҳил пайтларда раскадровкадаги
тасвирларни борича ёритишга имкон бўлмай қолади. Бу каби
ҳолатда сиз раскадровка яратилгандан кейин нималарга
эътибор беришингизни ёдинггизда тутинг;
- натурани ва орқа планни суратга олиш.
- диалогларнинг кетма – кетлигига эътибор бериш.
- кўринишларнинг кетма – кетлигига риоя қилиш.
Рақамли тасвирни суратга олишда раскадровка жараёни
кинематография ва телевидениянинг тасвирга тушириш
амалий ишларида унчалик фарқ бўлмайди. Орқа планлар,
диалоглар, ва кетма–кетлик кўринишлари, анимация
лойихалариннинг асосий таянчи бўлиб, улар раскадровканинг
асосий элементлари хисобланади. Қисқаметражли анимацион
фильмларда персонажларнинг ва саҳна кўринишларининг
қисман бўлсада бир-бири билан боғлиқлиги сезилади.
Анимацион фильмларнинг бир қанча рангбаранг элеметлари
персонажларнинг
диалогларида
ва
бўлиб
ўтаётган
кўринишларда ўз таъсирини кўрсатади. Юқорида айтиб
ўтилган
учта
элементнинг
раскадровка
жараёнида
қўллашнинг ўзи режиссурада ва фильмни суратга олиш
жараёнининг етарли даражада бўлишини таъминлайди.
25 Бундан ташқари камеранинг ишлашида алоҳида кадрлар
қандай кўринишга эга, улар бир – бирини қай кўринишда
тўлдириб туради, ёки фильмни монтаж қилиш жараёнида бир
– бирини қанчалик инкор этади, буларни ҳаммаси қоғозга
ёзиб кўрсатилиши керак. Баъзи бир кадр кўринишларидаги
ҳаракатлар қаердан бошланиб, қаерда тугашигача стрелка
чизиқлари билан кўрсатишимиз лозим. Бу билан биз ўзимиз
яратган жонсиз раскадровкаларга ҳаёт бағишлаган бўламиз.
Бугунги кунда буларнинг ҳаммаси замонавий компьютерлар
орқали 3D модели ёрдамида амалга оширилмоқда. Тезкор
ишлайдиган шундай компьютер программалари борки, улар
уч ўлчамдаги фильм раскадровкаларини бир зумда тайёрлаб
беради.
12-расм
26 13-расм
13-расм
14-расм
27 15-расм
1990
йилларнинг
бошларида
компьютерлар
киноматографчиларнинг асосий қуролига айланди. Бундай уч
ўлчамдаги раскадровкалар асосан 90 йилларга келиб
киноматографиянинг ажралмас қисми бўлиб қолди. Шу
йилларда
кинорежиссерлар,
рассомлар
архитектура
декорациялари режаларини компьютернинг Virtus Walkthough
программалари ёрдамида амалга ошира бошладилар. 1994
йилга келиб эса Lightwave программалари ёрдамида бутун
бир фильмга декорациялар ишлай бошладилар.
28 16-расм
17-расм
29 Декорация
Декорация сўзи (лотинчадан decoration - безак)
маъносини англатади. Фильмни суратга олиш жараёнлари
кино образларни томошабинга ишонарли қилиб кўрсатишда
рассом албатда рангтасвирдан, графикадан, архитектурадан,
манзаралардан,табиий ва сунъий ёруғликлардан фойдаланади.
Декорация санъати тарихи Ренессанс даврида европанинг
сарой театрлари даврларига тўғри келади. Унинг элементлари
Қадимги Грециянинг антик даврларидан бери сақланиб
келинмоқда.
Декорациялар асосан бир қанча турларга
бўлинади. Булардан:
ҳаркатланувчи кулисли декорациялар;
осма кулисли – аркали декорациялар;
кино павильонларда ишлатиладиган декорациялар;
ҳажмли ва проекцияли декорациялар.
Бу каби декорациялар кўриниши жихатидан иккига
бўлинади.
юмшоқ декорациялар;
қаттиқ декорациялар.
Юмшоқ декорациялар асосан ҳар хил рангли матолар, ва
уларни ранглар ёрдамида бирор бир манзара ёки архитектура
кўринишини ҳаққоний қилиб тасвирлаш ва уларга турли
фактураларни ишлатиш орқали юзага келади. Қаттиқ
кўринишдаги декорациялар эса ҳар хил фанера, темир ёки
ёғоч каркаслар орқали уларни ранглар ва имитация
фактураларини ишлатишда хосил бўлади.
Жимжимадор
декорациялар
текис
рангтасвир
кўринишида бўлиб улар асосан театр сеткаларига ёки кўзга
кринмайдиган тюль матоларига ишланади ва орқалари
кўриниб туриши учун маълум бир жойлари кесиб олинади.
30 Масалан; осмон тасвирланган фоннинг бир қисми, иккинчи
планда тасвирланган архитектура ёки манзаранинг маълум
бир қисми ва х. к.
Жимжимадор декорациялар саҳнага ёки павильонга
илинганда бир нечта пландан иборат бўлади. Бу эса
қурилманинг кенглигини манзараларнинг узоқлашувини
таъминлайди. Жимжимадор декорациялар саҳна ва
павильонларда шартли, саҳна переспиктиваларини қўллаш
сифатида ишлатилади. Жимжимадор декорацияларнинг яна
бир кўриниши арка кулислари бўлиб, улар ҳар хил кино –
театр сеткалари ва матолар ёрдамида аппликация сифатида
тайёрланиб асосан тюльга ишланади .
Аппликация сўзи лотинча бўлиб , устма –уст елимлаш
деган манони билдиради. Аппликация кино ва театр
саҳналарида
декорацияларни,
мебеллар
кўринишини
янгилаш, бутафориялар тайёрлашда кенг қўлланилада. Кино
ва
театр
саҳналарида
архитектура
кўринишидаги
декорациялар хам ишлатилади. Бу каби декорацияларни
яратишда биноларнинг маълум бир детали алоҳида уч
ўлчамда қурилади. Шунинг учун ҳам бундай декорациялар
саҳнадан ёки кино театр экранларидан худди ўзи сингари
ҳажмдор бўлиб кўринади.
Қаттиқ турдаги декорациялар асосан, катта ҳажмли –
каркасли, турли элемент безакларининг конструктив
кўриниши
кино
декорацияси
безагининг
ромлари,
ширмалари, турли устунлар, мебеллар ва х.к лардан иборат
бўлади. Бир жойдан иккинчи жойга кўчириш учун
тайёрланган бундай махсус декорациялар асосан йиғма
шаклда тайёрланади.
31 Кулисли
харакатдаги
декорация:
бундай
декорациялар асосан театрларда ишлатилади. Бу каби
декорациялар кўпинча юмшоқ матолардан тайёрланади.
Саҳна ортида бирор бир манзара ёки архитектура
кўринишлари тасвирланган саҳна безаклари, кулислар,
шифтга
осиладиган
саҳна
кўринишлари,
кўриниш
ўзгарадиган пайтда кўтариб – тушириладиган падугалардан
иборат бўлади. Бу каби падугаларга дарахт шохлари,
булутлар, ва шунга ўхшаган деталлар чизилади.
Кулис – аркали осма декорациялар:- бу хил
кўринишдаги декорациялар, асосан арка кўринишида бўлиб,
матолардан, холстлардан тикилган холда тайёрланади. Бундай
декорациялар тикилиб тайёр бўлгандан кейин ранглар орқали
керакли фактуралар берилиб аркалар атрофига ҳар хил
кўринишдаги архитектура деталлари, дарахт шоҳчалари,
барглар ва шунга ўхшаган нарсалар чизилади.
Юмшоқ декорациялар: - бу хилдаги юмшоқ
декорациялар асосан юмшоқ матолардан тайёрланади.
Буларга;
половик, театр саҳналарида пол юзасига тортилади.
кулислар, булар асосан саҳнанинг иккала чеккасини
ёпиш учун тайёрланади.
падугалар, бундай декорациялар саҳнанинг тепа қисмини
ёпиш учун тайёрланади.
задник, бу декорация, асосан саҳна фони вазифасини
бажаради.
Хажмли
декорациялар
(объемные):
хажмли
декорациялардан асосан тарихий қаср деворлари, айвон
устунлари, тошлар ва тепалик кўринишларини ишлашда
қўлланилади. Бундай декорациялар асосан дастгохли
32 конструкцияли
хажмли
кўринишда
бўлиб,
бундай
декорацияларга холстлар, матолар елимланиб улар бўёқлар
ёрдамида рангбаранг қилиб бўялади ва турли фактуралар
билан безатилади.
Павильон декорациялари: бундай декорациялар
театрларда,
киноларда
ишлатилади.
Бу
хилдаги
декорацияларда асосан хонанинг ички кўринишлари, ёпиқ
хоналар, деворлар, дераза– ромлар ва хар хил подрамникларга
тортилган матолар устидан гулқоғоз кўринишлари ишланиб
сахнада хона деворларининг чиройли кўринишлари
тасвирланади. Бу каби декорциялар полга ёрдамчи рейкалар
билан
маҳкамланади.
Бундан
кўриниб
турибдики
декорациялар кўриниши ва ишланиши жихатидан жуда кўп
турларга бўлинади.
Юқорида айтиб ўтилган декорациялар асосан театр
саҳналарида ишлатилади. Кинода эса турли чизмалар
ёрдамида хар бир кадрнинг кўриниши ва бу кўринишларига
асосланиб, суратга олиш майдончаларида, декорациялар
қурилади. Кинони суратга олиш жарёнида сценарийлар
бўйича нафақат декорациялар балки бу декорацияларга аниқ
масштаблардаги макетлар хам тайёрланади.
18-расм
33 Ўқув режаси
1-курс
(1-2 сместр)
якка тартибда 18х. 0,5х
Эндигина тасвирий санъат йўналишидаги олий ўқув юртига
қадам қўйиб, тахсил олаётган “Фильмнинг тасвирий ечими”
бўлими талабалари биринчи сместрда ўқитиладиган,
чизматасвир ҳамда рангтасвир фанларининг амалий
машғулотларидан
ташқари
ўзлари
ёқтирган
мутахасисликлари бўйича амалий ва назарий билимлардан
сабоқ олиб борадилар. Бунда биринчи курс талабаларига
бериладиган топшириқлар асосан қисқа жанрлардан иборат
бўлади. Бу орқали талабалар турли мавзулардаги ҳикоя ва
қиссаларни ўқиган ҳолда, ўзларининг ўй, фикрларини
раскадровкалар орқали ёритиб борадилар. Бу билан ушбу
ҳикоя ва қиссада тасвирланган образларнинг натурада ёки
интерьерда
кечадиган
харакатларнинг
ўзига
хос
кўринишларини, бир қатор эскизларнинг компмзицион
ечими, раскадровкалар яратиш, ҳамда макетлаш техника ва
технологиялари жараёнларини ўрганиб борадилар.Бунда
топшириқларнинг асосий мақсади: талабани реал вақтда ва
мухитда харакат қиладиган образлар билан ёнма-ён яшаш,
бирга фикирлаш ва уларнинг мухитига кириш каби
жараёнларни ўз ичига олади. Бундан ташқари талабалардан
композициялар ечимни, пропорциялар орқали ўрганиш ҳам
талаб этилади. Бу каби топшириқлар асосан гуаш, акварель,
туш ва перолар ёрдамида бажарилади.
34 19-расм
20-расм
35 Биринчи курснинг иккинчи сместрида талабаларга миллий
мавзудаги Ўзбек халқ эртакларига мурожаат этадилар . Бу
орқали талабалар эртакларга эскизлар яратиш ва уларнинг
композицион ечимига эътибор қилиш, раскадровкалар ишлаш
ва эртак қаҳрамонлари образларини очиб бериш каби
топшириқлар билан машғул бўладилар. Бундай топшириқлар
аввало бир тусли графика
услубида “Экспликация”лар
яратишдан бошланади. Бир қатор яратилган экспликациялар
орқали эртак бош қахрамонларининг талаба яратаётган
фильмдаги асосий ва энг мухим харакатлари гурух рахбари
ёрдамида танлаб олинади. Ўзбек ҳалқ эртакларига
раскадровкалар ва экспликациялар яратишдан асосий мақсад,
аввало эртак персонажларининг образларини уларни ҳаттиҳаракатларини ўрганиш орқали суратга олиш жараёнида
камеранинг қайси нуқтадан туриб, суратга олишигача бўлган
жараёнларни кўрсатиб беради.
Бунда хам эскизларнинг
композицион ечими ва раскадровкаларни яратиш юқорида
айтиб ўтганимиздек асосан гуаш, акварель, туш, перо каби
технологиялар ёрдамида бажарилади.
Раскадровка нима учун чизилади?
Раскадровка деганда нимани тушунасиз?
Раскадровкага мисоллар келтиринг.
36 21-расм
37 22-расм
23-расм
38 Д. Ахмадалиева Маликанинг ўн икки саргузашти
24-расм
39 2-курс (3-4 сместрлар)
якка тартибда 18х. 1х.
Бу курсда таълим олаётган талабалар асосан ўзбек ва рус
классик асарларини ўқиган холда бир қатор қоралама сурат ва
эскизларни яратишлари керак бўлади. Бунда асосан асарларда
интерьер ёки натурада кечадиган жараёнлар, содир бўладиган
эпизодлар, постановка лойихаси, асарнинг тасвирийдекоратив ечимига алоҳида эътибор қилиш қаратилади.
Топшириқнинг асосий мақсадиларидан бири , мавзу ва воқеа
харакатларининг образлар ёрдамида очиб бериш орқали
фильмнинг услубий ечимини топишдан иборатдир.
Графика услубидаги экспликацияларни яратиш, асосий
образ ва персонажларнинг эскизларини (рангда), фильм
декорацияларининг эскизларини (рангда) яратиш мақсадга
мувофиқдир. Декорация ва унда иштирок этадиган
персонажларнинг мизансценаларини схематик чизма режалар
асосида лойихалаштириш каби вазифаларни ўз олдига мақсад
қилиб қўяди.
Бундан ташқари текширув макетларини яратиш улар билан
ишлаш техника ва технологияларини ўрганиш хамда улардан
фойдаланиш, ҳам шулар жумласига киради. Бунда ҳам асар
эскизларининг композицион ечими ва раскадровкаларни
яратиш,юқорида айтиб ўтганимиздек асосан гуаш, акварель,
туш, ва перо каби технологиялар ёрдамида бажарилади.
Эпизод деганда нимани тушунасиз?
Эпизодга мисоллар келтиринг.
40 24-расм
3-курс (5-6 сместрлар)
якка тартибда 18х. 1х.
25-расм
41 Бу босқичда талабалар юқорида айтиб ўтганимиздек
ўзбек ва рус классикасига мурожаат қилганларидан кейин
учинчи курснинг бешинчи ва олтинчи сместрларида асосан
Европа классик жанрига ва тарихий жанрларга таянган холда
ўқув амалиётларини олиб борадилар.
Бешинчи
симестрда
талабалар
Европа
классик
асарларини ўқиб чиққан холда ўзлари танлаган мавзуларига
фильм эскизларини ҳамда уларга раскадровкалар, макетлар
тайёрлайдилар. Бу билан улар нафақат берилган мавзулари
устида иш олиб борадилар, балки фильмнинг лойихаси билан
ишлашни ҳам ўрганиб борадилар. Ушбу вазифалар орқали
талабалар тўлиқ метражли фильмни яратибгина қолмай,
балки фильм сценарийсининг учта асосий эпизодлари, яъни
фильмнинг
тасвирий-декоратив
ечими
устида
хам
ишлайдилар.
Бундан асосий мақсад: Фильмнинг аниқ эпизодлардаги
образлари ечимининг тасвирий экспликациясини яратишдир.
Фильм эскизларидаги иккита асосий қахрамон образларини
яратиш билан бирга асрни ижодий тахлил қилиш ва уни нима
мақсадда танланганини асослаб беришлари лозим бўлади.
Эскизларнинг бадий ечими устида ишлаш билан бир вақтда
декорация эскизларини, персонажларнинг либосларини (ўша
даврдан келиб чиққан холда) ва фильмда иштирок этадиган
бутофориялар ечимларини топишдан иборат бўлади.
Сценари нима?
Мизансцена деганда нимани тушунасиз?
42 26-расм
27-расм
43 4-курс (7-8 сместрлар)
якка тартибда 18х. 1х, 10х.1х.
Бу босқичда асосан талабаларга еттинчи сместр учун
танланадиган асар ва диплом ишларининг мавзуларини
мустақил равишда танлаш имкони берилади. Бу босқичда
бажариладиган ишлар асосан икки сместрга мўлжалланган
бўлиб бунда ишимизнинг асосий мақсади: ишланаётган
фильмнинг тасвирий-декоратив тузилишини бадиий образлар
орқали комплекс ечимини топишдан иборат бўлади.
Бунда биз танлаган мавзу, эркин мавзу (замонавий)
бўлганлиги сабабли унинг умумий тасвирий экспликацияси
ва
персонажлар
образининг
эскизларининг
бадиий
ечимларини ишлаб чиқишдан иборат бўлади. Тўртинчи
курснинг саккизинчи сместрида эса бажарадиган ишимиз,
асосан диплом мавзусига бағишланган бўлиб, бунда биз
декорация эскизларини, ва мустақил равишда бажарилган
режиссер раскадровкаларининг бадиий ечимларини, уларни
лойиҳалаштиришнинг схематик белгилари, мизансценалар,
ҳамда фильмни суратга олишнинг бошланиши, ва тугатиш
нуқталарини,
асар
қахрамонларининг
харакат
йўналишларигача бўлган жараёнларни кўрсатиб бериш керак
бўлади. Бунда биз декорацияда кўрсатилган мураккаб суратга
олиш жараёнини қўллашимиз керак. Бунинг учун фильм
қораламаларини ишлаб чиқиш ва уларга таъриф бериш талаб
этилади. Ойна орқасидаги фондан фойдаланган холда
интерьер декорациясини натурага олиб чиқиш каби вазифалар
диплом иши учун олиб борилаётган “репетиция” жараёнини
ўтайди.
Декорация деб нимага айтилади?
Кино декорациялар қандай тайёрланади?
44 28-расм
29-расм
45 Макет тайёрлаш техника ва технологиялари.
Декорация макети бу маълум ўлчамдаги театр саҳнаси
ёки кинони суратга олиш учун кино-театр рассоми эскизлари
асосида тайёрланадиган кўринишлардан бири ҳисобланади.
Декорация макетларида асосан саҳна ёки суратга олиш
майдончаларида содир бўладиган жараёнларни яратишда
ишлатилади. Декорация макетлари турли кўринишларда
бўлади. Буларга асосан биринчиси ишчи макетлар,
қоғозлардан тайёрланиб ишлов берилмаган, ва иккинчиси
тугал кўринишга эга бўлган кўргазма макетлридан иборат
бўлади.
Ўйлаш ва фикирлаш орқасида кўз олдимизга келтирган
бирор бир композиция ёки лойихаларнинг чизматасвир ва
рангтасвир эскизларидан ташқари макет шаклидаги
кўринишлари хам тайёрланади. Макет тайёрлаш асосан пухта
ўйлаб чизилган чизматасвирлар ёрдамида юзага келадиган,
қўл мехнати орқали бажариладиган ижодий жараён
ҳисобланади. Макетлашда турли босқичлардаги лойиҳалар;
яъни эскизлар, ижодий изланишлар ёрдамида ишчи макетлар,
ва макетлар тайёрланади. Ўқув макетлари асосан қоғоз,
картон, эглин баъзи пайтларда пенопласт ёрдамида ҳам
тайёрланади. Макетларни таёрлаш хамда мураккаб
машқларни бажаришда ватман кўринишидаги қоғозлар ёки
юпқа оқ картонларнинг ўрни жуда ҳам каттадир. Қоғозлар
ёрдамида
макет
таёрлашдан
олдин
унинг
барча
хсусиятларини ўрганиб чиқишимиз керак бўлади. Бунда биз
қоғоз толаларининг йўналиши харакатларига, унинг сифат
даражасига ҳам эътибор қаратишимиз лозим бўлади. Хар
қандай сифатли қоғозлар ёрдамида тайёрланган деталлар
46 макетларнинг мустахкамлик даражасини таъминлайди.
Қоғознинг сифатли ёки сифатсизлигини билиш учун уни хар
томонга ўраб, бураб кўришнинг ўзи кифоядир. Бундай пайтда
агар қоғоз сифатсиз бўлса, унда узун-узун чизиқли ёриқчалар
пайдо бўлади. Қоғоз-енгил ашё бўлганлиги учун ундан
тайёрланган макет эскизлари тез бажарилади. Хар-хил
композиция вариантларини елимлаш орқали уларнинг
шаклларини, элементлар пропорцияларини истаган равишда
ўзгартириш мумкин. Хар қандай композиция макетлари
аввало конструктив кўринишда тайёрланади. Бундай холатда
ундаги деталларнинг мустахкам бўлиши уларни букиш
ёрдамида амалга оширилади. Мураккаб шаклларни яратишда
албатда қийшиқ чизқили букишлар ёрдамида амалга
оширилгани мақсадга мувофиқдир. Бир нечта кўринишдаги
қийшиқ чизиқли букишлар махсус қоғоз кескич пичоқлар
ёрдамида бажарилади. Бундай вақтда қоғоз юзасига чизилган
чизиқлар устидан қаттиқ босмаган ҳолда, қоғозни бутунлай
кесиб юбормаган тарзда ксилади. Ундан кейин букиб керакли
шакллар тайёрланади. Агар ушбу жараёнда қоғоз керакли
чуқурликда,
ёки умуман
кесилмаган бўлса, унда
тайёрлаётган
макетимиз элементларининг шакллари
сифатсиз бўлади.
Композиция устида ишлашдан аввал, аввало уни қоғозда
график усулида, ундан кейин эса макетда бажарган маъқул.
Кино ва театр сахналари учун бажариладиган макетлар
нафақат қоғозлардан балки турли хилдаги ашёлардан ва
уларни ранглар ёрдамида бўяш, фактуралар бериш орқали
бажарилади. Макет таёрлашда рангларнинг қўлланилиши хархил имитация ва фактуралардан фойдаланиш макетнинг
асосий жихатлридан саналади. Макетнинг рангларга бойлиги
47 ундаги композиция элементлари ва образларини пухта
ўйланганлиги макет тайёрлаш хамда уни санъат даражасига
олиб чиқиш учун хизмат вазифасини ўтайди. Кино
декорацияларга макет ишлашда юқорида айтиб ўтганимиздек
турли ашёлардан фойдаланишимиз мумкин. Бунда биз
тайёрлаётган макетимизнинг ҳақийқи бўлишини таъминлаш
учун турли табиий ашёлар, яъни майда тошлар, қумлар,
дарахтларнинг майда шохчаларини,(макетда дарахт ўрнида)
фойдаланишимиз мумкин. Кино санъатида фильмни суратга
олиш жараёнида шундай кадрлар бўладики улар ўтмишдаги
меъморий иншоатлар кўриниши ёки яқин келажакдаги
бинолар бўлиши мумкин. Шундай пайтда ушбу кадрлар учун
макетлар тайёрланади ва ана шу тайёрланган макетлар
ёрдамида суратга олинади. Бундай макетлар аниқ
чизматасвир ва ўлчамлар асосида бажарилади. Бу каби
макетларни ишлашда хар-бир деталнинг аниқ тасвири, аниқ
ўлчами, фактураси, ва унинг нимадан ишлангани ҳисобга
олинади.
Юқорида айтиб ўтганимиздек ишчи макетларнинг
картон, пенопласт, қоғоз ва турли ранглар орқали фактуралар
бериш ёрдамида тайёрланишини хисобга олган ҳолда уларни
жуда эхтиёт бўлиб ишлатишимиз керак. Макетлар асосан
қоғоз ва картондан ишлангани учун уларни маълум
темпратурада сақлашимиз ва намликдан эхтиёт қилишимиз
керак бўлади. Бундай макетларни қайта таъмирлаш ва тиклаш
жуда мураккаб ҳисобланади.
Театр макетларининг кино макетларидан қандай фарқ
қилади?
Бутафория деганда нимани тушунасиз?
48 Кино декорацияларга ишланган макетлардан
наъмуналар.
30-расм
31-расм
49 32-расм
33-расм
50 34-расм
35-расм
51 36-расм
37-расм
52 38-расм
39-расм
53 40-расм
41-расм
54 42-расм
43-расм
55 44-расм
КИНО ДЕКОРАЦИЯ ЭСКИЗЛАРИДАН НАЪМУНАЛАР
45-расм
Кино декорация эскизи. “Шаҳар”
56 46-расм
Кино декорация эскизи. “Монастир”
47-расм
Зрацевский В. Кино декорация эскизи.
57 48-расм
Кино декорация эскизи. “Кўча”
49-расм
Еремян В.Н “Авиценна” кинофильмига эскиз
58 50-расм
Еремян В.Н “Орол балиқчилари” кинофильмига эскиз
51-расм
Еремян В.Н “Насридин Бухорода” кинофильмига эскиз
59 52-расм
Назаров Б “Шум бола” кинофильмига эскиз
53-расм
Еремян В.Н “Алишер Навоий” кинофильмига эскиз
60 54-расм
Рахимбаев Н.А “Улуғбек юлдузи” кинофильмига эскиз
55-расм
Рахимбаев Н.А “Бўронда туғулган” кинофильмига эскиз
61 56-расм
Рахимбаев Н.А “Улуғбек юлдузи” кинофильмига эскиз
57-расм
Назаров Б “Шум бола” кинофильмига эскиз
62 58-расм
Калантаров Э “Жазирама қуёш остидаги уй” кинофильмига эскиз
59-расм
Рахимбаев Н.А “Аччиқ данак” кинофильмига эскиз
63 60-расм
Калантаров Э “Инсон қушлар ортидан боради” кинофильмига эскиз
61-расм
Синеченко В.Э “Қутлуғ қон” кинофильмига эскиз
64 62-расм
Рахимбаев Н.А “Аччиқ данак” кинофильмига эскиз
63-расм
Кино декорация эскизи. “Дала ховли”
65 64-расм
Калантаров Э “Улуғбек юлдузи” кинофильмига эскиз
65-расм
Кино декорация эскизи.
66 66-расм
Пушин Е.А “Айлана” кинофильмига эскиз
67-расм
Рахимбаев Н.А “Рингга чақирилади” кинофильмига эскиз
67 68-расм
Рахимбаев Н.А “Бўронда туғулган” кинофильмига эскиз
69-расм
Кино декорация эскизи.
68 70-расм
Кино декорация эскизи.
71-расм
Кино декорация эскизи. “Дала ховли”
69 72-расм
Кино декорация эскизи.
73-расм
Калантаров Э “Абу Райхон Беруний” кинофильмига эскиз
70 74-расм
Рахимбаев Н.А “Зулматдан қочиш” кинофильмига эскиз
75-расм
Калантаров Э “Абу Райхон Беруний” кинофильмига эскиз
71 76-расм
Калантаров Э “Дилором” кинофильмига эскиз
77-расм
Калантаров Э “Дилором” кинофильмига эскиз
72 78-расм
Калантаров Э “Абу Райхон Беруний” кинофильмига эскиз
79-расм
Рахимбаев Н.А “Амирликнинг емирилиши” кинофильмига эскиз
Рахимбаев Н.А “Мухаббат ва нафрат” кинофильмига эскиз
73 КИНЕМАТОГРАФИЯ САНЪАТИДА
ИШЛАТИЛАДИГАН РУСЧА АТАМАЛАРНИНГ
ЎЗБЕКЧА ИЗОҲИ.
Ассистент
Бутофория
Варирование
Второй план
Выбор натуры
Герой
Грим
Декорация
– фильмни саҳналаштирувчи
режиссернинг энг яқин ёрдамчиси.
– фильмни суратга олиш жараёнида
ишлатиладиган, махсус таёрланган
қолипларга қоғозларни ёпиштириш
(папье – маше) орқали буюмлар; хархил идишлар,
қуроллар, мебеллар,
заргарлик буюмлари ва х.к.
– фототасвирларни
турли
ранглар
орқали бўяш жараёни.
– кинокадр композициясининг асосий
элементларидан бири.
– шартли, табиий мухитда режиссер
томонидан сценарийга асосланган
ҳолда суратга олинадиган жойни
танлаш.
– кинофильнинг
асосий
бош
қахрамони.
– маълум бир образни яратиш учун
фильмда
иштирок этадиган
актерлар юз кўринишларини турли
рангдаги бўёқлар орқали ўзгартириш.
– (лотинчадан – decoro – безайман)
сценарий
бўйича
режиссер
ва
рассомнинг ижодий изланишлари
натижасида фильмни сураатга олиш
74 Дублер
–
Дубляж
–
Каскадеры
–
Закадровый голос –
Затемнение
–
Звукооператор
–
майдонларида, кино павилонларда
махсус
қурилган
композицион
қурилма.
( французчадан doblire, dobler кўпайтириш
)
кинофильмда
актерларнинг бажариши қийин бўлган
махсус
харакатларни
(трюк)
бажарувчи шахс.
таржима қилинаётган кинофильмни
асл холида бир тилдан иккинчи бир
тилга фонограммалар орқали таржима
қилиниши масалан; русчадан –
ўзбекчага, ўзбекчадан – русчага.
ҳар – ҳил трюкларни бажарувчи
махсус тайёрланган юқори малакали
спортчилар гурухи.
сахна ва кадр ортидан туриб асарда
кечадиган жараённи овоз орқали
ёритиб борадиган актер, шахс.
монтаж қилиш орқали кадрдан-кадрга
ўтишнинг аста – секинлик билан
бажарилиши, томшабин нигохида
битта сахнанинг иккинчиси билан
шартли равишда қўшилиб кетиши.
сахналаштирувчи
режиссернинг
кўрсатмалари
асосида
суратга
олинаётган фильм персонажларининг
овозларини ёзиб олиш ва бадиий
безатишни таъминлайдиган, суратга
олувчи
гурухнинг
асосий
75 Интерьер
Кадр
–
–
Комбинировнные
съемки
–
Костюм
–
Мизансцена
–
Мимика
– Монтаж
– шахсларидан бири.
бинонинг ички кўриниши,тузилиши.
кинокадр, (французчадан – cadre,
италянчадан – duadro – рамка) кино
атамалари ичида кўп маънога эга
бўлган оддий ва умумтушунчали
ибора.
(
инглизчадан
combine
–
бирлаштириш ) хар – хил ўлчамда ва
вақтда суратга олинган тасвирнинг
битта кадрда бирлашуви.
суратга
олинадиган
фильм
қахрамонларининг асардаги вақт,
замон ва ижтимоий ҳаётидан келиб
чиққан ҳолда асар образи хамда
персонажлари
учун
махсус
тикиладиган либос.
суратга олиш майдончасида асар
персонажларининг
сахнадаги
жойлашуви.
юз харакатлари, бунда инсон ички
хиссиётлари
орқали
юз
мушакларининг
ўзгариши
билан
бирор бир буюмга ёки шахсга
нисбатан ўз муносабатини билдиради.
киносанъатда ишлатиладиган асосий
тушунчалардан бири, бунда алоҳида –
алоҳида
суратга
олинган
кадр
тасвирларининг
керак
бўлмаган
қисмларини кесиб бир бирига улаган
76 Киноведение
–
Кинохроника
–
Киномеханик
–
Киноплакат
–
Киностудия
–
Кинотеатр
–
Озвучивание
–
Оператор
–
ҳолда кадр кетма кетлигини ва
режиссернинг ижодий фикри билан
асар мазмунининг ўзгармаслигини
таъминлаш.
санъат
ва
маданият
сохасида
кинематографияни ўрганувчи фан.
асосий воқеа ходсаларни тасвирловчи
хужжатли фильмлар тўплами.
кинотасвирловчи ускуналарни техник
жихатдан мукммал ишлата оладиган
ва кинофильмларни намойиш қилувчи
етук мутахассис.
киноэкранларга чиқарилаётган янги
фильм мазмуни тўғрисида аниқ
маълумот берувчи рангли ва суратли
манбаа.
асосан
киносценаристлар,
режиссерлар,
операторлар
ва
рассомлар билан биргаликда фильмни
суратга оладиган жой.
киноэкранларда янги суратга олинган
фильмни намойиш қиладиган махсус
бино.
тасвирга олинаётган фильмларни бир
вақтнинг ўзида ёки синхрон тарзда
филм песронажларининг нутқлари,
мусиқалар ва фильм учун махсус
тайёрланган товушларни ёзиб олиш
ускунаси.
тасвирга олувчи, бадиий фильмларни
77 Панорамирование –
Пастижер
–
Перфарация
–
Продюсер
–
Ракурс
–
Режиссер
–
Сценари
–
яратишда ва суратга олишда асосий
ишларни бажарувчи шахс.
кинони суратга олиш усулларидан
бири, операторнинг кино камера
билан суратга олиш жараёнида
тасвирни аста секинлик билан
узликсиз равишда
тикка ёки
узунасига буриш орқали олинадиган
тасвир.
бирор бир асар каҳрамонлари учун
соч – соқол ва турли париклар
тайёрлайдиган моҳир уста.
тасвирга
олинган
тасвирларни
кўрсатишда кино тасмаларни бир
текисда
харакатланиши
учун
тасмаларнинг икки чеккасида бир хил
оралиқда жойлашган тўртбурчак
шаклидаги тешик.
кино асарни тасвирга олишда ва уни
моддий маблағлар билан таъминловчи
ҳамда назорат қилувчи шахс.
кинони суратга оладиган оператор
томонидан
қўлланиладиган
усуллардан бири, бу операторнинг
махоратини белгилайди.
бутун бир кинони суратга олаётган
ижодий жамоани бошқарувчи шахс.
кино
ёки
сахна
асарларини
сахналаштириш ва суратга олиш учун
ёзилган адабий – драматик асар.
78 Съемочная
группа
Сюжет
Типаж
Титр
Фабула
Фильмотека
Художник
постоновшик
Яуф
– маълум бир фильмни суратга олишда
иштирок
этадиган
режиссер,
оператор, ва рассомлардан ташкил
топган ижодий жамоа.
– сахналаштирилаётган ёки суратга
олинаётган асарнинг сценари бўйича
белгигаб берилган мазмун мохияти.
– маълум бир кўринишга ва маҳоратга
эга бўлган фильмларда рол бажарувчи
актерлик мутахассислиги бўлмаган
шахс.
– фильм
сўнггидаги
асосий
қахрамонлар ва ижодий гурух
тўғрисида маълумот берувчи ёзув.
– фильмнинг
асосий
воқеа
–
ходисаларини баён қилувчи жараён.
– тасвирга олинган хужжатли ва бадиий
фильмларни сақлайдиган махсус жой.
– фильмнинг
асосий
ғояси
ва
мазмунини рангтасвир ва қораламалар
орқали очиб берувчи, фильмни
суратга олишда асосий ўринда
турувчи шахс.
– фильм
нусхаларини
сақлайдиган
анжом (яшик).
79 ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР:
1. И.Каримов. “Баркамол авлод орзуси” – Т.; “Ўзбекистон
миллий энциклопедияси” Давлат миллий нашриёти 2000 й
2. И.Каримов. “Юксак маънавият – енгилмас куч” – Т.;
“Маънавият” 2008 й
3. Р.Ҳудайберганов. “Рангшунослик асосолари” – Т.;
Ғ.Ғулом номидаги матбаа ижодий уйи 2006 й
4. Сосновская А. Нариман Рахимбаев; (Альбом), - Т.; Изд – во
лит.и искусства. 1988. – 104 с.; ил – (Наш современик).
5. Сосновская А. Художники театра и кино; - Т.; Изд – во
лит.и искусства. им. Г.Гуляма. 1982 г
6. Иванов В.К., Э.Калантаров. Издательство “Советский
художник” Москва. 1986.г
7. Кравцов Ю.А. “Конспект по теории кино” Москва. 2006г
8. Т.Брагина. Профессия кино художник – Т. Москва. 2005г
9. Д.Масуренков. Мастера визуальных эффектов – Т. Москва.
2002г
80 Мундарижа
1.Кириш................................................................................4
2.Фильмнинг тасвирий ечими композицияси ҳақида
умумий тушунча..............................................................6
3.Ўзбек кинематографияси санъати тарихи......................8
4.Раскадровка.....................................................................14
5.Қоғоздан экранга.............................................................23
6.Суратли фикр...................................................................25
7.Режалаштириш.................................................................26
8.Раскадровка жараёни.......................................................27
9.Декорация.........................................................................32
10.Ўқув режаси...................................................................36
11.Макет тайёрлаш техника ва технологиялари..............48
12.Кино декорацияларга ишланган макетлардан
наъмуналар....................................................................51
13.Кино декорация эскизларидан наъмуналар.................61
14.Кинематография санъатида ишлатиладиган русча
атамаларнинг ўзбекча изохи..............................................82
81 ХАСАН АМИНОВ
ФИЛЬМНИНГ ТАСВИРИЙ ЕЧИМИ
Тасвирий санъат факультети, “ Фильмнинг тасвирий ечими”
ихтисослиги талабалари учун ўқув – услубий қўлланма
Муҳаррир:
Техник муҳаррир:
Мусаҳҳиҳ:
Саҳифаловчи:
Босишга руҳсат этилди 00.00.2010 й. Бичими 00х00/00
Таймс гарнитураси. Ҳажми 00т. 00 – буюртма
Адади 000 нусха.
82 
Документ
Категория
Искусство
Просмотров
204
Размер файла
7 661 Кб
Теги
1/--страниц
Пожаловаться на содержимое документа