close

Вход

Забыли?

вход по аккаунту

?

Shukur Qurbon. Xaloskor. Doston

код для вставкиСкачать
Taniqli shoir Shukur Qurbon ijodida tarixiy mavzu alohida o'rin tutadi. Uning Temurmalik, Alisher Navoiy, Mashrab kabi tarixiy shaxslarga bag'ishlangan dostonlari o'z vaqtida munosib baholangan edi. Bugun Sohibqiron Amir Temur tavalludiga 680 yil to
Шукур ҚУРБОН
ХАЛОСКОР
Достон
***
Кимки
ўзбек номини, ўзбек миллатининг куч-қудратини, адолатпарварлигини,
чексиз имкониятларини, унинг умумбашарият ривожига қўшган ҳиссасини, шу асосда
келажакка ишончини англамоқчи бўлса, Амир Темур сиймосини эслаши керак.
***
Тарих, меросимизга бўлган муносабат тубдан ўзгартирилиши лозим, яъни дарсликлардан
тортиб оддий китобларгаа ҳаммасида ҳаиқат ёзилиши шарт. Бу бизнинг ота-боболаримиз
руҳи олдидаги қарзимиздир.
Ислом КАРИМОВ
Туркий халқларнинг бугунги ҳаётида Амир Темурнинг ўрни бўлакча, вақт тушунчасига
бўйсунмайди. У ҳаммамиз учун ватанпарварликнинг умумтуркий эътиқод тимсолидир.
Чингиз АЙТМАТОВ
1
Биринчи китоб
КИРИШ
БИРИНЧИ ТААССУРОТ
Шўро даврин мактаблари.
Шўро даври мактабларин ёлғонлари;
Айниқса, аждодларим, халқим ҳақида
Ўтилганда дарс –
Ёлғонларнинг сўйлоқ тишлари
Санчиларди болалигим дунёсига: “қарс”.
Кимсан соҳибқирон Амир Темурни
Дедилар: “босқинчи”, дедилар: “қаттол”.
Шеър ёдлатди дарсликлардан,
Ки унда бобомиз исм-шарифин
Кўрдик турганин
Босқинчилар қаторида, ҳа,
Яна Темур дебмас, оти душманлар
Лафзи ила масхараомуз
Аталганди “Темурланг” дея:
“.. Жаҳонниннг фотиҳи Искандар,
Қотил Жўжи, Боту, Темурланг
Қолдириб кимсасиз из,
Қон дея,
Қон дея,
босароқ кечмишдир”.1
(Ғафур Ғулом сатрлари)
2
Ўз сувратин эмас,
Бутунлай ўзга –
хунук, баджаҳл
Кимсани кўрсатиб, дедилар: “бобонг”.
Бола эмасмизми,
Кўрдик таққослаб
Бошқа боболар-ла, етгунича онг,
Ўзимизга ола билмадик мослаб.
Масалан, дедик, у набираларин –
Эркалатмаган ва суймаган хушхол.
Койиб-нетиб безор айлаган барин.
Калтаклаб шодланган бўлса, эҳтимол.
Гоҳо ёлғиз қолиб, катталар каби
Мушоҳада этдик, хаёлга чўмдик.
Кўринди ва бизнинг авлод матлаби,
Ҳис ва ҳаяжонга кўнгилни кўмдик.
“Унда нетиб бобом зурриёдлари –
Шоҳруху Улуғбек, Бобурлар – улуғ?!
Даври – илму фаннинг энг юксак даври,
Замонаси янглиғ гўзал замон йўқ?!
Ёмон бўлган бўлса Темурбек бобо,
Қалбида ватанга муҳаббат қайдан?!
Ўша-ку эрк дея жон чеккан даҳо,
Мазлумларни ғамдан қутқарган айнан”.
3
Бу, энди, мактабдан кейинги ўйлар;
Негадир, мактабда эмас, ҳақиқат
Ташқарида кўпроқ чўзганди бўйлар,
Юракларда кўпроқ тиклаганди қад.
Кўплар нарсаларга сийратин эмас,
Баҳо берган азал кўриб сувратин.
Мустабидлар билар эди буни, бас,
Билишгани учун иш кўрди ботин.
Майит бош чаноғи этилиб асос,
Чизилганда Амир Темур сиймоси,
Мустабидлар ёқа ушлашди рўй-рост,
Ногаҳонда чўчиб, ваҳима босиб:
Нур уфурган чеҳра, чақнаётган кўз,
Чақнаётган кўзда теран бир қараш,
Лабларда акс этган илоҳий бир сўз,
Манглайда барқ урган илоҳий қуёш...
– Йўқ, бўлиши мумкин эмас мутлақо,
Қабрини-да, майли, қайтадан бузинг!!!
Керакмас ҳақиқат, керак бир рўё,
Бандит ва босқинчи сувратин чизинг!!!
Боқий бир файзни фоний бир замон
Йўқота олурми чаплаб лой, куя?
4
Минг йиллар қаъридан чиқар у омон,
Мен ундай эмасман, бундайман, дея.
ЎН ТЎРТИНЧИ АСР.
МУАРРИХ ИБН АРАБШОҲ ЁЗАДИ:
“Темур – баланд бўйли, улкан қоматли,
Ўхшарди қадимий паҳлавонларга;
Йирик бошли эди – арслон сингари;
Бармоқлари йўғон, овози йўғон,
Оқу қизил ва тиниқ юзли;
Бадани пишиқ – тош мисоли қаттиқ.
Ўлимдан қўрқмайдиган,
Изтиробсиз,
вазмин
бир
одам
эди.1”.
ИККИНЧИ ТААССУРОТ
Эмиш бошдан ўтган ҳар куни юксак,
Ҳар лаҳзаси юксак – буюк одамнинг.
Айтинг, болалиги қай тахлит кечган
Соҳибқирон Амир Темур бобомнинг.
Аввало, Худо-ю, ота-онаси –
5
1. Ибн Арабшоҳ.
2. Амир темур тарихида тақдир ажойиботлари.
3. 1992 й. 2 жилд. 65 б.
Унинг кўп иймонли ва зукко бўлмиш.
Чақалоқ дунёга келса уйида
Яратган Эгамдан неъмат деб билмиш.
Отаси – Тарағай Баҳодир – амир,
Онаси – Тегина биби – отинча.
Қанча лозим бўлса болажон учун,
Меҳр ва эътибор кўрсатди шунча.
Йўқ, йўқ, ундан-да кўп, бениҳоя кўп,
Қанча эканини одамзод билмас.
“... У бир кун бўлиши керак халоскор,
У бир кун бўлиши керак енгилмас!”
Лек ахлоқ-одобли бўлмаса фарзанд,
Билимли, ҳунарли бўлмаса агар,
Ота-она берган меҳр – чикора,
Дўл урган экиндай соврилар, йитар.
Беш ёшга киргач у Хўжа Илғорда –
Тоғли қишлоғида чиқарди савод.
Аммо бир муаммо бўлди кўндаланг,
“Ҳафтияк”ни энди айлаганда ёд:
Кўрдилар қанчалаб нуқсон, хато бор
Ўғли Темурбекнинг талаффузида.
6
Талаффуз нотўғри бўлса, маъни йўқ,
Дейдилар, арабий имлода, сўзда.
Сўраб-суриштириб билдилар, хато,
Нуқсон йўқ мактабда, мактаб ишида.
Мавжуд экан лек у Мулла Алибек –
Мактабдор устознинг сўйлоқ тишида.
Нима кўп? Баҳона. Муаллим кўнглин –
Оғритмай, болани масжид қошида –
Очилган мактабга, бошқа мактабга
Ўтказдилар етти-саккиз ёшида.
Ва... Қуръон-китобни сурама-сура
Ёдларкан қалбига таралди бир нур.
Ўн бир ёшда барча тенгқурларидан
Ўзиб кетди сабоқ бобида Темур.
Буни бошқалармас, уни ўқитган
Шайх Шамсиддин айтди ва яна деди:
“Билди билганимни, бу – мендан ўтган,
Мадрасага беринг болани энди”.
Кешда, Абдулла Қутб мадрасасида
Румий даҳосидан бўлди баҳраманд.
Хусусан, “Маънавий маснавий” ила
Темурбек фикрини этди тамом банд.
“Форсий Қуръон” дея эл-юрт тан олган
Бу асар тоблади онгу ҳиссини.
7
Ҳикматлар ва байтлар қуйма эди хўп,
Осон ёд олди у қанча қисмини.
ЛИРИК ЧЕКИНИШ
ЁҲУД АМИР ТЕМУРНИНГ ТУҒИЛИШИ
Буюклар умрида мўъжиза талай,
Муҳр бор уларда илоҳиятдан.
Дунёга келмаган бежиз ҳар қалай,
Яралмиш Темурбек пок бир ниятдан.
Эл аро ривоят қанча бу ҳақда,
Ёдимга тушади улардан бири.
Ўйлайман, тошар бир ҳайрат юракда,
Очилгандай бўлар буюклик сири.
Кичик хотин эди Тегина биби
Темурбекнинг падари бузрукворига –
Тарағай Баҳодирга.
Албатта, у чиройли ва дилбар эди,
Ақлли эди –
Бошқа хотинларидан Тарағай баҳодирнинг.
Суюмлироқ эди бошқа хотинларидан
Тарағай баҳодирга.
Эркак зоти борки, соғ бўлса жони,
Хоҳлар ёш хотинни тирик экан то,
Умргузаронлик қилиш учун ҳалол, пок.
8
Бу тўғрида шундай халқ термаси бор:
“Янги ёр топганда, дўстлар,
Эскидан кечмоқ керак.
Эскини ўлган санаб,
Латта-кафан бичмоқ керак”.
Хотин зоти борки, кексайган сари,
Меҳр талаб қилар эридан кўпроқ.
Ёш хотинга уйланса-чи, эри, у туриб?
Ўтказса-чи тунларини ёш хотин билан,
Э воҳ, у туриб?
Азоб йўқдир хотин зотига ортиқ.
Қолмаса-да, бу азобдан итдай қутуриб,
Қутургандан баттар қийналар.
Хотин зоти билар буни, балки билмайди:
Ғазабини босиш учун кўппаклар азал
Карвон орқасидан чопган акиллаб.
Карвон-ку йўлидан қайтмаган гарчанд,
Итлар қутуришдан қутилиб қолган.
Катта ҳамда ўртанча хотин
Бошдан кечирарди шундай ҳолатни
Тарағай баҳодир хонадонида.
Тегина бибининг бўйида бўлгач,
Мураккаблашди бу ҳолат яна ҳам:
“Бунинг кўзи ёриса, кўрганларимиз –
9
Ҳолва бўлиб қолар, бу туғса,
Маймун йиғлар аҳволимизга.
Чўрисига айланамиз-қоламиз икков
Кенжа хотиннинг”.
Бу гап катта хотиндан чиққан,
Иймони суст бўлган, демак, катта хотиннинг.
Тасдиқлаган бу гапни ўртанча хотин,
Унинг ҳам иймони бўлмаган бутун.
Ва пайт кутган икковлашиб, жим.
Ё Аллоҳ, сен каби меҳрибон йўқдир,
Қаҳрли ҳам йўқдир сенинг сингари.
Нега имкон яратасан ёмонларга ҳам,
Ёмонлигин юзага чиқариш-чун гоҳ?
Ва пайт келган,
Катта ва ўртанча хотин –
Кутган ўша пайт:
Эр – Тарағай баҳодир чиққан сафарга.
Келган пайт шум ният келтирган
Катта ҳамда ўртанча хотин кўнглига.
Инсон ҳаётида энг муҳим нарса –
Ният, у пок бўлса,
Соҳибини саодатга етказмай қўймас.
10
Ёмон бўлса-чи у, ифлос бўлса-чи?
Соҳибини залолатга етказмай қўймас.
Ният пайдо бўлгач, уни амалга–
Оширишдан осони йўқ бегойимларга –
Кундошларга осон бўлди ундан ҳам.
Хўш, бегойим кундошлари нима қилдилар?
Бир жуфт каллакесарга имо қилдилар.
Бироқ ўртанча хотин чўчиди бироз,
Деди:
– Хўжайинга жавоб қиламиз не деб?
– Нима кўп, баҳона кўп. Топамиз ўйлаб,
Бир ёқлик қилайлик “душман”ни аввал!..
Оғзида латта-тиқин, ярим кечаси
Отга ўнгаришиб олиб кетдилар –
Тегина бибини каллакесарлар,
Чўлу биёбонга буриб от бошин,
Кўз очиб кўргани – эри хонадонидан.
Бу гаплардан буткул бехабар
Эр – Тарағай баҳодир
Сафарини эттирди давом.
Дунё ҳамма учун кенг,
Сенга торми,Тарағай?
11
Қисматингга ғам-ғусса,
Алам ёрми, Тарағай?
Шундай пайтда сафарга
Бало борми, Тарағай?
... Аёллар тўғрисида айтилган бор ёмон сўз
Бошқа хотин-қизларга эрур, ахир, даҳлсиз,
Кундошларга тегишли холос улар, албатта,
Чунки улар жаҳлдор, жаҳлдорлар – ақлсиз...
Айтдинг-кетдинг, кундошлар
Ахир, гап уқадими?
Гапни-ку уқар балки,
Жонни жонга суқадими?
Ёқимсиз хотин бўлиш
Аёлга ёқадими?
Буни билмас эдинг балки,
Билардинг-ку ёрингни?
Севардинг-ку ёрингни?
“Алиф лайла ва лайла”–
“Минг бир кеча”қиссаси
Олганмиди ақлингни?
Хиёнаткор дейишса
Ёри вафодорингни,
Нега бир сўз айтмадинг,
Ютиб номус-орингни?
12
Ишондингми душманга,
Босмадингми жаҳлингни?
“Минг бир кеча” қиссаси
Хиёнаткор хотинлар
Ҳақида эмас асло.
“Минг бир кеча”қиссаси
Сендек ишонувчан, гўл
Эркаклар ҳақидадир.
Бу аср-асрлардан
Қолган бир ақидадир.
Қолдинг ғафлатда сен ҳам,
Эй Тарағай баҳодир!
Бағрингга тўлар ситам,
Эй Тарағай баҳодир!
Ҳомиладор эканин
Айтган эди-ку ҳатто,
Ҳомиладор аёлин
Бошга кўтарар ҳамма.
Шундай элатлар борки,
Ҳомиладор аёлга
Қилар кўрганда таъзим.
Дерлар: даҳо туғилар,
Туғилар кабир, аъзам.
13
Ҳатто каллакесарлар
Билиб аёл ҳолатин,
Ўзгартирган ногаҳон
Қўрқинчли важоҳатин:
– Тўғри, биз –каллакесар,
Ҳақ олиб қон тўкамиз.
Лекин биз ҳам мусулмон,
Яратгандан қўрқамиз.
– Туғилмаган болани
Ўлдирмоқ – гуноҳ, ахир.
Шундоқ қол, кўр манглайга –
Неки ёзмишдир тақдир!..
Ҳа, у илоҳий неъмат,
Берилмас ҳаммага ҳам.
Асраши лозим бўлса,
Асрар ўзи бокарам.
Асрар уни туғиши
Лозим бўлган онани,
Омон сақлар бийдай чўл,
Саҳрода ҳам жонини.
Туғилади бола ёт –
Гўшада ҳам бир кун соғ.
Лекин уларни топиш
Бўлур сенга мушкулроқ.
Бунда ҳам сенга, албат,
14
Келар Аллоҳ кўмакка.
Унгача тош топилмас
Бошларингни урмоққа.
Унгача кўзларингдан
Нур кетар йиғлаб-йиғлаб.
Унгача кўп кезасан
Дардингга даво излаб.
Табиб – ёринг, фарзандинг –
Кўз нуринг ҳам топилар.
Ўйламаки, шу билан
Қиссанг тугар, соб бўлар.
Кундошларни жазолаш
Осон бўлмайди сенга.
Чунки буни истамас
Тегина биби. Нега?
Дер у: Биз бўлсак огоҳ,
Бир-бировга ишонсак,
Қила олмас ёмонлик
Бирон ўзга, ёт, бешак.
Бўлсин дея темирдай
Метин ҳамда мустаҳкам,
Болага Темур дея
Исм қўймишлар шу дам.
15
Унгача, ҳа, исмсиз
Юраверган болакай.
Эри сафар олдидан
Амр этган экан шундай:
“Бола туғилса, унга
Исм қўяман ўзим”.
Икки қилмаган экан
Тегина ҳеч эр сўзин.
БОЛАЛИКДА
ЎҚИЛГАН
КИТОБ
1
Болаликда кўрганларин унутмас инсон,
Эсдан чиқмас қулоғига кирган ҳар бир гап.
Бироқ қалбда машъаладай порлайди ҳар он
Болаликда мутолаа этилган китоб.
Билганингдан бошқа дунё, бошқа бир хилқат,
Таассурот – ҳис этганингдан бутунлай ўзга.
Сўз деганда, наҳот, шунча сиру синоат,
Илоҳийлик сингган каби ҳар бир сўзига.
Варақлари,сувратлари, ҳаттоки ҳиди,
Ҳа, ҳаттоки ҳиди ҳам хуш, қадрдон, таниш.
Соғинасан бир яқининг сингари худди,
16
Гоҳо кўриб чиқасан ҳам ҳам муаллифин туш...
Соҳибқирон болаликда қўлдан қўймаган
“Гулшани роз” қандай китоб эди, азизлар?
Ва Темурбек нега уни ўқиб-тўймаган?
Темурбекни мафтун этган қандайин “роз”лар?..
Яратганнинг номи билан бошланган китоб
Ёзилганди Парвардигор инояти-ла.
Ҳар бир калом – қалбдан-қалбга муқаддас хитоб,
Ҳар бир жумла – қалбдан-қалбга мунаввар тилак.
Ривояту ҳикоятлар ипга тизилган –
Дур сингари, ҳар бирида минг битта маъно.
Оддий қалам-давот билан қандай ёзилган –
Дил торини чертаётган сеҳрли наво?
Бир қарасанг, улар қадим, бир боқсанг, улар
Бугунингда рўй бергандек яшарди шундоқ.
Димоқни чоғ айлагувчи теран туйғулар,
Теран оҳлар киприкларни намлайди шу чоқ.
Гарчи баъзи қисмлари қолмайди ёдда,
Қолгани ҳам етиб-ортар завқланмоқ учун.
Муаллифин кўрсам дейсан бир кун ҳаётда,
Айтсам дейсан таассуротинг унга бус-бутун.
Лекин у йўқ бўлса-чи? Фоний оламдан –
Ўтган бўлса, ким тилайди сенга сабрни?
Ахтарасан роҳатингу завқинг аламдан?
Ва зиёрат этиш қолар холос қабрини.
17
Чин кўнгилдан истасанг ва айласанг тилак,
У ижобат бўлмай қолмас охир-оқибат.
Темур у кун келишини биларди бешак,
У кун қачон келишини билмасди фақат.
2
Халоскорлик юришлари...
–Темурбек ҳаётида неча марта бўлган улар?
– Сони бор, саноғи йўқ.
Яна ким бор –буюклардан – ўз ҳаётида
Бунча кўп халоскорлик қилган, умуман?
Эл-улусни озод айлаган, яъни,
Босқинчилар асоратидан?
Бир одамни қулликдан озод этганга
Қанча ажру савоб ёзилар?
Ўқиганмиз ҳадиси шарифларда,
Қанча-қанча эл-улусни, мамлакатларни
Қутқарганга қулликдан
Ажру савоб ёзилар қанча –
Бандаси билмас,
Буни Аллоҳ билади ёлғиз.
Халоскорлик юришларин лекин биттаси
Эсдан чиқмас ҳеч.
Озарбайжонга
Қўшин тортиб борган эди Темурбек у кун,
18
Иродаси билан Аллоҳ таборак ва таолонинг.
Қўшин қўнган қишлоқ номи Шабистар бўлиб,
Болаликда ўқиган китоби муаллифи –
Маҳмуд Шабистарийни туширди ёдга.
Билди сўраб-суриштириб,
Адашмабди у:
Дарҳақиқат, “Гулшани роз” асарин ёзган
Шоир ўша кентдан экан.
Қабрини ҳам кўрсатдилар шоирнинг. Эй воҳ!
Бениҳоя қаровсиз ва ғариб эди у.
– Қачон шундай кўйга тушар шоирлар қабри?
Йўқ, қачон қадриятлар қолар қаровсиз?
– Эрксизликдан эл-юрт жабр кўраётган пайт,
Эрксизликдан қутилмоққа чора тополмай,
Йиллар бўйи ўртанган пайт – ожиз, бетадбир.
Бизда шундай бўлмаганми эди етмиш йил?
Не-не буюк аждодларнинг қабри қаровсиз,
Қадриятлар топталмаган эдими ошкор?
Дини Ислом таъқиқланиб,
Масжид, мадраса
Айлантирилмадими отхонаю молхоналарга?
Ёндирилиб,
Сойларга оқизилиб,
Ғайридин мурдасидай қабрларга кўмилиб
19
Не-не улуғ битиклар,
Илму ирфон бўлмадими хор?
Ишчи кучи керак бўлиб мустабидларга,
Жондан азиз хотин-қизларни,
Опа-сингилларни, онажонларни
“Озод этамиз, деб, сизни қулликдан”,
Заҳар-заққум қўшмадими,
Нафақат ўзларининг
Авлод-авлодларининг ҳам ҳаётларига?..
“Эрксиз улус юрагида орзулар аро
Озодликка эришишга иштиёқ каби
Улуғ орзу бўлмаган сира.
Қолган барча ҳис-ҳаяжон усиз жонсиз ва хира,
Қолган хоҳиш-истаклар – усиз арзимас матоҳ...”
Кечди шундай ўйлар Амир Темур кўнглидан
Халос этгач Шабистарни босқинчилардан.
Қолди Темур бирмунча муддат бу кентда.
Буйруқ берди йигитларига,
Қурдиртирди қабр узра мақбара мўъжаз
Ҳам вақф ер ажраттирди
Мақбарага қарашли
Ва деди:
– Бу ерлардан
Тушадиган даромадга боғ этинг барпо,
Шоир қабри зиёратгоҳ каби сақлансин,
20
Ки бўлсин у обод, фаровон!
Айни дамда қишлоқ аҳлин рўйхатга
Олдирди у. Салкам тўрт минг жон
Яшар экан Шабистарда.
Улашилди ҳар бирига беш –
Мисқолдан олтин.
Бугунги кун ҳисобида салкам йигирма
Кило олтин олди у кун Шабистар аҳли.
Ҳа, мукофот эди шоир туғилган
Кент аҳлига бу –
Туғилгани учун унда бир шоир.
Шоир чиқмас ҳамма кентдан ҳам,
Чиққанида ҳам,
Ёзар ёки ёза олмас Шабистарийдек,
Ёзганида ҳам,
Ўқир ёки ўқимас Амир Темурдек
Соҳибқирон бобо уни.
Ўқишда ҳам ўқиш бор, ахир,
Уқишда ҳам уқиш бор, зеро,
“Мажолисун нафоис”да ҳазрат Навоий
Лутф этмишлар бу хусусда:
“Темур кўрагон
Агарчи назм этмоққа илтифот қилмайдилар,
Аммо назм ва насрни андоқ хўб маҳал
Ва мавқеъда ўқубдурларким,
Анингдек бир байт ўқиғони
21
Минг яхши байт айтқонича бор”.
Нима деган ул китоб хусусинда Темурбек?
Мана, етиб келдик гапнинг индаллосига.
Чоғиштирар экан у уч шоир ижодин,
Мушоҳада гулзорида кезган у танҳо
Ҳамда тузган фикрлардан
Ажиб бир баҳо:
– Ҳофиз фоний дунёга кўрсатди рағбат,
Румий боқий оламни васф этди буткул.
Шабистарий эса, бир қўлда фоний,
Иккинчи қўлда боқий дунёни турар тутиб.
Бирни олқаб, бошқасини қораламаган,
Совитмаган одамзодни ҳар иккисидан.
АЛАНҚУВА
Ўша пайтда юртимизда ҳукмрон бўлган
Жете босқоқлари, яъни мўғиллар
Ўзларининг қайси жиҳатин
Кўз-кўзлаган “ибрат қилиб” маҳаллий халққа?
Фақат зулм билан, қон тўкиш билан,
Билардилар узоққа бориб бўлмаслигини.
Бу йилларда, ахир, бизнинг диёрда
Авж пардада эди мусулмончилик,
Имон-эътиқод –
Бамисоли маҳактош,
22
Қўяр эди кўрсатиб кимнинг кимлигин –
Юриш-туришидан, ҳаракатидан,
Муомала–муносабати,
Гап-сўзи ва уст-бошларидан.
Буни кўрмай қолмаган босқинчилар, албатта,
Ҳасад қилган, йўқ қилмоқчи бўлган маҳаллий
Халқлар файзин, устунликларин,
Тенглашмоқчи бўлган уларга,
Устун кўрсатмоқчи бўлган ўзларин маҳаллий халққа...
Керак бўлган бунинг учун далил ва исбот.
Иттифоқо, Аланқува тўғрисидаги
Бир ривоят тушган улар эсига.
Катта момо қилиб олган уни ўзига
Босқинчилар раҳнамоси –
Онасининг қорнидан
Қон чангаллаб дунёга келган Чингизхон-олчоқ.
Келиб чиқиш жиҳатидан Аланқува –
Ўғизхон авлодидан
Юлдузхоннинг қизи бўлганмиш.
Чеҳраси ой, қошлари ёй,
Тақимини ўпган сочлари– қора,
Қад-қомати шамшод дарахтидай тик,
Гўзалликда шундай эмишки, хуллас,
Ҳайрат бармоғини тишлаган – кўрган
Ҳам малика бўлган эмиш у.
23
Тунда хиргоҳ туйнугидан унинг қошига
Кириб келган эмиш бир нур – илоҳий
Ва айланган эмиш гўзал йигитга у нур.
Ёстиқдошлик қилган эмиш у гўзал йигит
Малика билан.
Қўриқчилар кўрганмиш у гўзал нурни,
Қилич билан чопганмиш,
Лекин ҳарчанд уринмасинлар,
Қўриқчилар бас келолмаган
Эмиш илоҳий нурга.
Этган эмиш қиличлари ўзларини ярадор.
Билмас эмиш ҳеч ким қанча тун
Ўтган шу тахлит.
Ҳомиладор бўлган эмиш охир-оқибат
Аланқува ўша илоҳий нурдан.
Аланқува туққан ўғилга
Бузанжархон дея исм қўйилган эмиш.
Чингизхоннинг тўққизинчи бобоси бўлган эмиш
Бузанжархон.
Амир Темур ва унинг авлодлари –
Темурийлар ишонмаган бу ҳикоятга,
Гарчанд боболаридан бири Темурбекнинг ҳам
Аждоди бўлганлигин эшитишган эрса-да муарриҳлардан.
24
Қолаверса, ўзини илоҳий қудрат –
Соҳиби деб атамоқни-кибрни
Гуноҳ санашган улар..
“Кўкдан тушган илоҳий нурдан –
Тарқалганмиз – олий ирқмиз, деб,
Миллатимиз ҳоким миллат бўлиши керак” –
Деган ғояни
Мўғил босқинчилари мафкура қилган
Ўзларига, ғоя қилган
Мамлакати сиёсатида.
Орадан олти юз йил ўтиб охирги гапни
Фашистлар ҳам шиор қилган ўзлари учун.
Шунинг учун ким тарих ёзмиш,
Улуғламиш кимнидир,
Уни мўғил санилик (мартабалик) деб битикламиш.
Ўзимизда бўлмаганми шундай ҳол, айтинг,
Тоталитар замонда
Юртимизда ҳукмрон миллат лисонида сўзлашиш,
Уст-бошин кийиб,
Одатларин қилиш бўлмаганми урф?
Кимки унга яқин борди,
“Яхши” яшади.
Кимки уни улуғлади,
25
Бўлди “бообрў”.
Она халқим иззат-нафсини
Ерга уриш ҳисобига бўлди барчаси.
Ҳар тугул ҳаммасига ясалди якун,
Мустақиллик нуқта қўйди
Асрий аламга,
Нуқта қўйган каби Темурбек бобо
Бундан неча аср аввал
Ҳукмронлигига чингизийларнинг.
Юзи ойдек, қоши ёйдек,
Тақимини ўпган сочлари – қора,
Қад-қомати шамшод оғочидек тик,
Илоҳий нур иштирокида,
Фариштадан ҳомиладор бўлган Аланқува
Хусусида муқаддас китобларда
Битилмаган бирон-бир калом.
Буни она халқимиз билган.
Нимаики ёзилмаган муқаддас китобларда
У – ўтрук, ёлғон.
Ўтруклиги, ёлғонлиги учун мўғиллар,
Фашистлар ва руслар ҳукмронлиги
Барҳам топган, йўқолган, ўлган.
26
ХАЛОСКОРЛИК САРИ БИРИНЧИ ҚАДАМЛАР
(Амир Қазағонбек қўли остида)
Сопини ўзидан чиқармоқ деган
Кўҳна бир ҳикмат бор – теран маъноли.
Шунга амал қилган чингизийлар ҳам:
Навкарлару бекларни маҳаллий халқдан –
Сайлаган ва қилдирган ўзига хизмат.
Нафақат ишчи кучи тежалган бунда,
Осон бўлган мазлумларни йўлга солмоқ ҳам.
Лек маҳаллий халқнинг иймонлилари,
Навкар бўлсин, бек бўлсин, энг нозик чоқда
Она халққа турган ён босиб.
Айниқса, истибдоддан тўйганда улус,
Тутган ортиқ маҳаллийлиги.
Ва бу пайтга келиб Чиғатой –
Авлодидан бўлмиш Қозон Султон жабру зулмидан
Қадалганди пичоқ бориб суякка охир.
– Маҳаллий халқ вакиллари, навкарлари,
Кимга сизнинг орангиздан
Суянса бўлур?
Кимингиз бош бўлғайдир эзилган халққа?
Керак-ку бош бўлишингиз ҳам!..
– Қазағонбек! 1 –Барчанинг
Тилидан учди шу ном.
27
– Куч-қувватдан берган унга Худо қўш қўллаб,
Албатта, юракдан ҳам!
– Хонга қарши айтган қаттиқ сўз ҳатто!
– Демак, амир – Қазағон,
Қазағон – амир бўлғай!.
– Иншааллоҳ, амирнинг йўллари бўлғай равон!..
Дарҳақиқат, йўллари Амир –
Қазағоннинг бўлди хўб равон:
Икки бора сўғиш қилди аскарлар
Амир Қазағонбек қўли остида,
Ғалаба қозонди иккисида ҳам.
Ва улардан бирови –
Кеш шаҳрида бўлган жанг
Темурбекнинг чиқмас ёдидан.
У мансуб бўлган уруғ –
Барлослар етакчи бўлди бу жангда.
Ҳа, унда ҳам мазлум эл ғалаба қилди
Душман устидан
Иккинчи марта.
Ўлдирилди Қозон Султон –
Босқинчилар саркардаси.
Ҳокимият ерли халқ қўлига ўтди
Биринчи марта
Ҳамда бекор қилинди ўша ҳуддудда
Чингизхон ёса1сига
28
Асосланган талончилик сиёсати
Биринчи марта.
-----------------------------------------------------------------------------------Ёса –Чингизхоннинг мазлум халқни азоблаш қонун-қоидалари
тўғрисидаги, бисотида бор биргина китоби.
-------------------------------------------------------------------------------------
Ва шариат қоидалари
Жорий этилди қайта
Ва бу жангда Темурбек қатнашди илк бор,
Ва ўшанда йигирма бир ёшда эди у.
Отасининг дўсти эди Амир Қозоғон,
Темурбекка назари тушди унинг ногаҳон.
Тушмасин эди қандоқ?
Моҳир чавандозу мерган эди у,
Ҳам ўнг, ҳам чап қўл-ла
Бир хил қилич чопгувчи, жангчи – баҳодир,
Энг зотдор ва энг яхши отни бехато
Аниқлаб, билиб, танлаб мина олгувчи
Синчи эди у.
Қандай қилиб саркарда этиб
Тайинламасин
Минг кишилик қўшинга уни?
Қандай қилиб Темурбек ҳам
Кўрсатмасин жасорат
Сўғишмоққа имкон етган пайт
29
Босқинчилар-ла?
Жангга шундай кирдики,
Руҳланди қўл остидагилар,
Жангга шундай кирдики,
Руҳсизланди душманлар – баттол.
Жангга шундай кирдики,
Нарса-матоҳ, ўлжа кўзлабмас,
Жангга шундай кирдики,
Ватан эрки бўлди унда ягона мақсад
Дин эркин ҳам кўрсам дерди ватанда,
Ва у эди донғил ҳамда узоқ йўл,
Аввал-охир манзиллари порлоқ йўл.
Бераверар экан Аллоҳ бераман деса,
Бир йил ўтиб орадан Амир Қазағон
Гўзал, довюрак
Набираси бўлмиш Ўлжай Туркон оғани
Темурбекка берди никоҳлаб...
Шукрона намозини ўқишдан аввал
Ўтди хаёлидан пири – устоди
Зайниддин Таёбодий.
Афсус чекди, қанчадир муддат,
Хузурида бўла олмаганидан.
Дуосини олди бориб қошига.
30
***
Пири Амир Темурнинг – Зайниддин Таёбодий...
Ким бўлган у? Ёзганмас биров.
Шуғулланган қандай касб билан?
Қандай кечган ҳаёти – қоронғудир менга ҳам.
Нега унинг қошига
Қаҳрамоним Амир Темур
Боришни ҳеч канда қилмаган
Яхши-ёмон кунда – маслаҳат учун?
Кимсан Амир Темур билмасми эди
Таёбодий билган гапларни?
Йўқ, Темурбек бир нафас бўлсин
Унутмаган хом сут эмган бандалигини,
Унутмаган одам зоти хатокорлигин,
Мўъминлар мисол.
Шу жиҳати билан ҳам тимсол
У бор инсониятга,
Сизу менга ҳам.
Ва Худога ёққан шу иши билан,
Худо суйган бандасига берар мол-давлат,
Шон-шуҳрат ва салтанат ҳатто,
Яна Ўзи билгувчидир, бас:
Қутлуғ жанглар аро,
Гоҳида юз минг,
Гоҳо икки юз минглаб
31
Лашкарга бош бўлган даҳо –
Амир Темур ҳеч қачон қолмаган ёлғиз –
Дилда – Худо, ёнида – устози бўлган,
Кейинчалик сафарларда ҳам.
Ва нафақат дунёвий, дин ишларида ҳам
Демак, Амир Темурни пирлар бошқарган.
ҒАЛАБАНИ САҚЛАБ ҚОЛИШ
Ғалабани қўлга киритмоқдан-да,
Сақлаб қолиш қийинроқ, буни
Англаганда эди Амир Қазағон,
Амударё бўйидаги кичик маконни –
Соли сарой деган жойни ўзига
Пойтахт қилиб, маишатга берилмас эди.
Ватанининг қанча қисмини
Эгаллаган озодлик, эрк кушандалари –
Босқинчилар кўкрагига санчиш ўрнига
Ишлатмасди овга камон ўқларин..
...Берар эди эътибор
Ва нафақат ташқи душманга,
Балки ички душманига ҳам;
Куёви –
Темурбекнинг божаси –
Бурулдойзода
32
Мўғил хони Туғлуқ Темур-ла
Бириктириб тил,
Ўзига чоҳ қазиётганин қолмасди сезмай;
Ов пайтида у отган ўқдан
Бир жонлиғдай бўлмасди ҳалок;
Самарқандда ҳоким бўлиб турган фарзанди –
Абдулла ҳам жувонмарг бўлмасди бевақт;
Қочмас эди Туғлуқ Темур қасдидан қўрқиб
Қўзғолонда иштирок этган
Қанча юртдош, қавм-қариндош
Хуросон томонларга.
Лекин Темур қочмади.
Қочсин у қандоқ?
Қолдирибми элни яна мўғил зулмига?..
Ҳузурига пири Таёбодийнинг
Йўл олди яна.
ДУШМАН ИЧИДА БЎЛМОҚ
“Таваккал қил Аллоҳга,
Йўл қидир ва топ,
Қутлуғ Темур ҳузурига бор,
Унга Мулки Туронни
Бошқармоққа керак сендай ўғлонлар.
Ичида бўл душманнинг – ёвнинг,
Уни енгмоқ истасанг агар.
33
Иншоаллаҳ, мақсадга етурсан, албат.
Зеро сенинг мақсадинг қутлуғ :
Мазлум элни айламак озод
Босқинчилардан
Ва ҳимоя этмоқ дини Исломни!” –
Деди унга кўпни кўрган пири ўша кун.
Ва айтганин қилди унинг Темурбек
Ва Аллоҳнинг иродаси-ла
Мўғил хони Қутлуғ Темур
Ҳоким этиб тайинлади
Уни ногаҳон
Кеш шаҳри ва Кешга қарашли
Вилоятларга.
1
Кузатсин, кузатмасин
Девору томлар,
Мазлумлардан чиққан ҳоким
Мазлум эл-юрт ёнин олар.
Қарши олар хотиржам, босиқ,
Мансабидан четлатсалар ҳам,
Шукур қилар душман ичида –
Қолганига беҳисоб, беҳад.
Еса ҳам оғзи қондир
34
Емаса ҳам бўрининг.
Бутун бўлса агар қалбда имони,
Қараб туради қандоқ
Ёш-ёш йигит-қизларни
Мустабидлар занжирбанд этиб,
Олиб кетса қул қилиб Мўғилистонга?!
Қандоқ қараб туради
Мусулмонларнинг
Никоҳида бўлган кўҳлик –
Аёллари номусига қилинса гар тажовуз?!..
Ва уларни ҳимоя этмоқчи бўлган
Саййидлару оқсоқолларнинг
Етмиштасин қўйсалар оғилхонага қамаб?!
Йўл қидирар ва топар:
Ўзига содиқ
Олтмиш йигит билан қамоқхонадан
Озод этар етмишовин ҳам.
2
– Узоқлардан юборилган хоннинг ёрлиғи,
Сенга нима ёзилган? Не битикланган?
Узоқлардан юборилган хоннинг ёрлиғи
Зиммасига қандай юмуш юкланган?
35
Узоқлардан юборилган хоннинг ёрлиғи
Ўлдиртириш тўғрисида экан Темурни –
Эндигина йигирма беш баҳорни қаршилаган,
Она-юрт манглайига битикланган ғурурни.
Банданингмас, айтгани бўлар
Яратганнинг азрўйи азал.
Узоқлардан юборилган хоннинг ёрлиғи
Чўчитмади Темурбекни шунинг-чун сағал.
Узоқлардан юборилган хоннинг ёрлиғи
Аллоҳ марҳамати, инояти-ла
Тушган эди Темурбекнинг қўлига келиб.
Демак, унинг ўлимин эмас, яшашин
Хоҳламишдир Яратган Эгам.
ФАТВО
Кўплаб фатво кўрган дунё ва лекин
Темурбекнинг номига ёзиб берилган –
Сингарисин кўрмаган асло.
Қолаверса, доим ҳам ёзилавермас фатво...
Самоларда рўйхатдан ўтади фатво.
Чингизийлар –
Мусулмонлар ери, мол-мулки,
Номуси ва жонига зулм қилганлар
36
Ушладилар ҳайратдан ёқа,
Ўқишиб уни.
«Барча аҳли Ислом мол ва жонларин
Аямасдан, Темурбекка ёрдамлашмоққа
Айласин аҳд, ўқигач буни...»
Дейилганди фатвода.
Қарор қилди, ниҳоят, фатвони ўқиб,
Чингизийлар устига эл-юрт
Тортмоққа қўшин,
Жанггу жадал туғини кўтариб баланд.
Темурбек ҳам ишонди яна муттасил
Рўёбга чиқишига истакларининг –
Халоскори бўлишига она халқининг.
Ахир, осмон рўйхатидан ўтади фатво.
МАШҚ
Самарқанд жанубига
Тоғлар бағрига
Чиқиб кетди Темурбек
Олтмиш нафар содиқ навкари билан.
Самарқанд жанубида,
Тоғлар бағрида
Машқ қилдирди йигитларин
37
Жангга ҳозирлаб –
Халоскорлик жанггига, албат.
Хаёлидан ўтди дам олар чоғ
Сарвари олам – Муҳаммад –
Алайҳиссалом
Тўғрисида ровийлар айтган
Ажиб бир лавҳа:
“Ўйнашарди ҳабаший ёшлар
Найза-қалқон билан масжидда
Ҳарб ўйинини.
– Хоҳлайсанми, томоша қилишни, эй Ойиша? –
Дедилар Расули Акрам.
– Ҳа.
Ва масжидга қараган эшик оғзида,
Расулуллоҳнинг (с.а.в.)
Орқаларида
Турди ҳазрат Ойиша.
Иягини ҳазрати Анбиёнинг елкаларига,
Ёноғини ёноқларига –
Қўйганича томоша қила бошлади.
Қони жўшиб ўйнаётган ёшларни
Ҳар-ҳар замонда
Завқлантириб турардилар
Султони анбиё:
– Ҳа, Арфида ўғиллари!
Ҳа, қани!.. Бўш келмайсизлар!...
38
Фахри олам (с.а.в.) жанобимизнинг
Ёноқларига
Ёноғини қўйган ва гул
ҳидлари каби хушбўй
Нафасларин туйган ҳолда
Кўраётгани
Ҳазрати Ойиша онамизнинг
Шодлантирар эди беадад.
Чоғлар эди кўнглини беҳад.
Жанобимиз, ниҳоят, ўгирилдилар унга:
– Етадими? – дедилар.
– Етади, бўлди.
Икковлари ичкарига кириб кетишди бирга.
Бу хотира унутилмас хотиралардан
Бири бўлиб қолди Ойиша учун.
“Ёшлар бундай нарсаларни орзу қилади”, –
Деди ўзин ўрнак қилиб йилларча кейин”.
Машқ қилдирди Темурбек
Йигитларин тоғлар бағрида,
Самарқанд атрофида.
Жанг санъатин ҳеч кимда йўқ
Ва ўзи ўйлаб топган қонун-қоидаларин
Ўргатди у йигитларига,
Энди Аллоҳ Пайғамбари илҳоми ила:
Бир душман аскарига тенг келиш учун
Бир аскар жанг санъатин эгаллаш керак.
39
Ўн душман аскарига тенг келиш учун
Ўн аскар жанг санъатин эгаллаш керак.
Юз душман аскарига тенг келиш учун
Юз аскар жанг санъатин эгаллаш керак.
Минг душман аскарига тенг келиш учун
Минг аскар жанг санъатин эгаллаш керак!..
Лекин бирор кимса бормади
Тоғлар орасига ерли халқлардан,
Қўшимча куч бўлиб, Темурбек сари,
Даъватлари ила қалб ва ақлнинг...
Лекин Темур лашкар тортиши,
Жанг қилиши лозим эди босқинчилар-ла.
Ахир, кимдир шундай қилиши
Керак эди, Темур бўлмаса,
Қарши – чингизийларга!
Қасос-қасдин олиши керак эди-ку
Кимдир она халқнинг, мазлум улуснинг.
“Қасос-қасдин олишмас”, йўқ, йўқ,
Халос этиш керак эди улусни
Мазлумликдан,
Юзни ёруғ айламоғи шарт
Аждодлар келажак авлод олдида.
40
ЛИРИК ЧЕКИНИШ:
СОЧ ОЛИШ ВА СОЧ ОЛДИРТИРИШЛАР
Эсга тушса, эс ўртанади,
Ёдга тушса, ўртанади ёд...
Чингизийлар хунрезликлари
Хотирадан ўчмас умрбод...
Бухорони босиб олгач, Чингизхон,
Талатди ва бегуноҳ шаҳар аҳлидан –
Ўнлаб мингин ўлдиртирди.
Кейин бориб Самарқанд сари,
Унинг туркий қавмидан – қангли
Ўттиз мингта аскарини
Ваъда бериб лашкарига
Қўшиб олишга
Асир олди.
Мўғилларга ўхшасин учун
Кокил қўйиб, соч олдириш
Баҳонасида,
Ўн минг аскар қуршовида
Олиб чиқди шаҳар ташқарисига.
Бўлиб берди навкарларининг
Ҳар бирига учтадан қилиб.
41
Соч олдириш фикр-ёди
Тиз чўкиб ўтиришган
Уч аскарни қилич билан
Сўйиш бўлди оп-осон
Қонхўр мўғил навкарларига...
Ҳатто билмай ҳам қолган
Соч ўрнига бош олдирганин
Баъзи бировлар.
Худди шундай, Урганч шаҳрида
Ҳар бир мўғил навкари
Йигирма тўрт нафардан тинч аҳолининг
“Олган сочин”, яъни ўлдирган
Икки юз қирқ минг кишини.
Қатли ом айлаганлар
Босқинчилар ўша кун
Шаҳри Урганчда.
Улар орасида ҳалок бўлган
Буюк мутасаввуф ҳамда аллома
Шайх Нажмиддин Кубро ҳам.
Ўша пайтда ярим миллион
Аҳоли истиқомат этгувчи шаҳар –
Ҳиротда ҳам ана шундай қатли омдан сўнг
Тасодифан тирик қолган
Ўн олти киши.
42
Улар ҳам қариялар, ногиронлар,
Болалар бўлган.
Нўён буйруғи ила
Келтирилган топиб, чопиб
Ўлдирилган улар ҳам дарҳол.
Бундай хунрезликларни
Босқинчи чингизийлар Ўтрор, Бинокент,
Нишопур, марв, Тус ва Рай,
Мароға ва Ардабил,
Нахчеван ва Байлақандда ҳам
Қилмаган деб айта олур ким?
Барчасига сабабчи – аламзадалик:
Жалолиддин Мангуберди ва Темур Малик
Эрк ва озодлик учун
Олиб борган курашлардан аламзадалик...
Темур бу гапларни эшитган, билган,
Эшитганки, билганки, жунбишга келган.
Мана ўша гаплардан бири –
Хотирда қолган:
ХОТИРАДА ЖОНЛАНГАН ТАРИХ
Урганж дарвозалари танбаланган тақа-тақ,
На ичкари кириш бор, на чиқиш бор ташқари.
43
Қалъа узра соқчилар пойлоқчи итдай зийрак,
Кўз юммасдан тин олар шаҳардаги ёш-қари.
Ой бир четда қунишган, кўк кенглик қилар унга,
Юлдузлар тарқалгандай бир-биридан совишиб.
Елкасидан давомли сукунат босган тунга
Ханжардай санчилар от туёқларин товуши.
Сўнгра нақ рўпарада оқарганча ўрлар чанг,
Балқиб чиқар суворий қарчиғай келбат ундан.
Шаҳар халқи оёққа қалқади ногоҳ гаранг,
Тушинтиргач соқчилар аҳволни шошиб шу дам.
Бўғиқ, нолон нидолар титратар ҳаволарни:
– Ўзинг асра, Илоҳо, бизни яъжуж-маъжуждан,
Жонини ол ул бедин, дарди бедаволарни!
Қутқар биз-бандаларинг кишанда кун кўришдан...
Бир саъй ила бедовин тўхтатди ул нотаниш,
Кўнгли бузилди унинг элин кўриб ғамдийда.
Бўлса-бўлсин, деб, ватан муҳаббатидан тониш,
Ортга қайтмоқчи бўлди туйқус келган йўлидан.
Бўғилиб кетди ўғлон... қон кечиб қирғин аро –
Келса-ю, ишонгани – халқи яккаш шарпадан –
Жонини ҳовучласа, бўзласа мотамсаро.
У кимга суянадир, кимга суянар ватан.
Майли, деди, судралай ҳолсираб саҳрода, оҳ,
Ўлимимни топгунча оч ва сарсон то охир.
Ёв унча-мунчаликмас...бул тараф йўл солган чоқ
Туриб беролмас бу эл, бу оғир, ғоят оғир!..
44
Аммо ногоҳ янгради бақириқлар қаҳрли:
– Буён гал, ай ит эмган. Ҳароми, мараз, мохов!
Гўзларима қон тўлган, исфихоним заҳрли,
Йигит ўлсанг, бетма-бет олишамиз, гал дарров!..
Бу овоз эгасини яхши билади сардор,
У – жасур Жалолиддин, гўдакликдан қадрдон.
Жалолиддин бор экан, орқага қайтмаслик бор,
Бунда бор эл бахтига собит таянч ҳар қачон!
Йигит қонли яктагин қийма-қийма айлади,
Олдинга интилди шаҳд кўксини очиб шу чоқ.
–Шундай дов йигитлар бор, одамга ўлсмоқ надир,
Менсиз ҳам мустабидга бас келурлар муҳаққақ!..
Аммо улар душманга узажак ўқ зарбини
Бағирда туйиб ўлмак – юртга жон тикканга бахт!
Шаҳар ёқдан ногаҳон бақириқлар ҳам тинди,
Шивир-шивир бошланди ўзаро босиқ, карахт:
–Танишга ўхшайдирми? Қара, норғул, елкадор,
Темур Малик бўлмасин тағин, ё пирай!
– Ҳа, ҳа, худди ўзи-ку, Темур Маликк-ку, сардор?!
– Ҳалойиқ, ўқ узманглар, ўқ узманглар, Ҳай-й-й!..
…Жалолиддин Мангуберди, Темур Малик даврида
Вафот этган бўлса-да Чингиз,
Бор, ахир, чингизийлар сонсиз-саноқсиз,
Бор уларга қарши тура оладиган куч,
45
Бор она халқ юрагида ўч.
Ва йўқ унга чарчамоқ, толмоқ,
Иншааллоҳ , Темур қиёфасида
Кўрсатиб қўйган
Олчоқларга “соч олиш, кокил қўйиш”
Бўлишин қандоқ.
ОЛТМИШ ЙИГИТ БИЛАН...
Олтмиш йигит билан жанг қилиш
Минг кишилик қўшинга қарши
Кимнинг хаёлига келади, айтинг?
Тақозо айласа буни вазият,
Қайтмасди Темурбек бундай сўғишдан
Ва қайтмади ҳам.
Кўчманчи чингизий
Туғлуқ Темурхон ўғли –
Турон ҳукмдори Илёсхўжанинг
Топган хабари
Темурбекнинг Хоразмга юриш бошлаганидан;
Ўзига бўйсунувчи Хива ҳокими –
Тўкал Баҳодирга ёзган мактуби.
Шу мактубга асосан
Темурбекни қарши олиш
Ва ўлдириш учун Қорақум –
46
Саҳросига йўл олган қўшин.
Неча аскар жанг санъатин эгаллаганди
Темурбек йигитлари бу пайтга келиб?
Айтиш қийин буни ва лекин
Ҳар бири ўн беш душман навкарига бас –
Кела олди йигитлар –
Кўрсатиб қаҳрамонлик.
Тирик қолди ўнтаси
Холос олтмиш йигитнинг.
Лекин қочирди
Минг кишилик қўшинини Тўкалнинг у кун.
Етитаси отлиқ эди қолган ўновнинг –
Ҳалок бўлган эди қолган отлар
Эгалари сингари жанг майдонида.
“ТЕМУР ТУЗУКЛАРИ” ДАН
“Аҳвол жуда оғирлашди,
Лекин кўнгил тўқ эди.
Ўкинмас эдим,
Бу ишни чакки қилган эканман дея”.
Ачинди барибир ҳам Темурбек у кун
Ҳалок бўлган йигитларига,
Отларига ҳам...
47
СУВСИЗ ҚУДУҚ
– Сувсиз қудуқ қайда бор?
– Саҳроларда, албатта!
– Қизилқум ва Қорақум саҳроларида!..
Улар қанча?
Қандай нафи бор уларнинг одамларга?
Уларнинг қай бирига яширган Темур
Суюкли хотинини –
Улжой Туркон оқани?...
Юқорида биз сўзлаган муҳораба олдидан
Эҳтиётлаб, авайлаб,
Билиб хавфсиз эканин,
Мисоли ойини яширди Темур
Қумлар ичра қора булутдан;
Номусини, орини яширди Темур,
Дилдорини яширди Темур.
Марҳамати ила Аллоҳнинг,
Асради она-замин Темурбек омонатин.
Ҳамманинг ҳам омонатин асрамас Аллоҳ,
Суюкли бандалари омонатини
Асрайди аммо.
Сувсиз қудуқ очиқ ярадай
Саҳро бағрида,
Йўқ, ўрадай, очиқ гўрдай,
Тушиб кўрсангиз.
48
Туш, деб эри буюрди,
Эр буйруғи қонун аёл зотига.
Қарши турмоқ унга гуноҳи азим. Тушди.
Бошқа йўл йўқ эди олдинда.
Бирга бўлса, Темурбек ҳалок бўлса...
Худо сақласин.
Босқинчилар ўлжасига айланса, нетар...
Мингта сувсиз қудуқ ундан яхшироқмасми?
Тақдир насиб бўлса, олиб кетар Темурбек.
Насиб бўлмаса, тайёр қабр, чўзилар ётар,
Ажалин кутар.
...Сувсиз қудуқ узук эди, кўзи йўқ,
Улжой Туркон оқа унга кўз бўлди – ёқут.
Ва ибодат қилди Худодан сўраб,
Дуо қилди, илтижо қилди –
Эрининг соғ-омон қайтишин жангдан
Ва биларди, қайтмаса, Худо сақласин,
Ҳеч ким уни қудуқдан чиқариб олмас –
Сувсиз қудуқдан...
Балки унинг дуолари мустажоб бўлиб,
Қайтди жангдан Темурбек ғолиб, музаффар,
Яна Аллоҳ билгувчи,
Аллоҳ бохабар.
СИНОВ
– Эй, олдига улкан мақсадни қўйиб,
Унга интилган зотлар,
Мураккаб бир ҳолатларга тушмаганмисиз,
49
Юришмасдан йиллар бўйи ишларингиз,
Бошдан кечирмаганмисиз ит азобини?
Ёрдам берган сизга ким ўша пайтда –
Аллоҳдан бошқа?..
Гарчи кичик жангларда қозонди зафар,
Гарчи донғи-довруғи баланд эди хўп,
Юзта қолди-қолмади аксар ҳолларда
Кам сонли лашкардан ҳам..
Қолаверса, кам сонли –
Қўшин билан халоскорлик учун чоғланиш
Ишимиди оқил кишининг!..
“ТЕМУР ТУЗУКЛАРИ”ДАН
Тарқатдим икки юз одамимни Бухоро –
Атрофларига.
Ўлжой Туркон оқани ҳам
Яшириқча қолдирдим унда.
Самарқандга йўл олдим ўзим...
Яширинча улус оралаб,
Иттифоқдош қилдим мингга яқин кишини.
Ёрдамга келадиган бўлишди улар –
Самарқанд узра
Кўтаргудек бўлсам
Салтанат байроғини.
50
Кирдим Самароқандга пинҳона
Ва жойлашдим катта опам –
Қутлуғ Туркон опа уйига.
Кеча-кундуз чора-тадбир изладим
Ва фикр оғушида
Яшриниб ётдим
Шу тариқа қирқ саккиз кун.
Охир пайқаб қолди шаҳарликлардан –
Бири менинг бунга келганим.
Оз қолганда сирим очилишига,
Ночор,
Бирга келдган эллик йигитим олиб
Чиқиб кетдим Самарқанддан...
Кетаётиб Қандаҳор томон,
Етганимда бўйига Хилменд дарёсин...
Қўшилди менга
Гармсир вилоятининг
Халқи ва сипоҳидан
Қарийб минг отлиқ турк ҳамда тожик.
Сейистон волийси элчи орқали
Совға-салом юбориб,
Сўради ёрдам:
– Душманларим зулм ўтказиб менга,
Тортиб олди етти қалъамни.
Агар Темур бу қалъаларни
Халос қилса душман қўлидан,
51
Берар эдим етказиб аскарларига
Олти ойлик озиқ-овқатни...
Қўшин тортдим ва Сейистон томонга,
Етти қалъанинг
Бештасини озод қилим куч ва тадбир-ла.
Буни кўриб, қўрқув тушди Сейистон волийсининг:
– Туриб қолса бу ерларда Амир Темур,
Сейистон мулки анинг бўлиши аниқ!..
Ва тунда менга қарши тажовуз қилди,
Қўшўин тортиб устимга,
Келди бехос бостириб...
Киришдим иложсиз жангу жадалга.
Билагимга қадалди бир ўқ келиб, яна
Яралади бир ўқ оёғим.
Шунга қарамай,
Давом эттирдим –
Жангни улар устидан
Ғалаба қозонгунча...
Яраларим битгунга қадар
Қолиб кетдим икки ой
Гармсир вилоятида”.
52
ОҚИБАТ
Билаги-ку тузалиб кетди,
Оёғининг жароҳати
Азоб берди унга бир умр.
Оқсоқланиб ўтди Темур бир умр,
Ном орттирди ҳатто “Темурланг” дея –
Душманлари аро ўшанинг
Касофати-ла…
Ярадор шер каби жанг қилди, демак,
Темур бутун умр шу дамдан бошлаб.
...Кейинчалик, йигирма бир йил
Ўтиб орадан
Борганида йўли тушиб ул кентга такрор
Топди ўша волийни Темур соғ-омон
Ва олди қасдин,
Уни камон ўқи билан айлади ҳалок.
Жароҳати азоб берган биринчи ойлар
Ўйга толди кўп.
Деди: “Бир қўл, бир оёқдан ярадор бўлдим,
Ибтидосидаёқ талаб йўлининг,
Кўзлаганим муродларим бўлмади ҳосил.
Маъқулмасми энди ўзни четга олмоғим –
Қирғин, уруш-олишувлардан?!”
Ётди шифтга қараб,
53
Деворга қараб...
Иттифоқо, кўриб қолди
Бир чумолининг
Девор тепасига чиқаман дея
Уннаётганин.
Неча марта уриниб ярмига чиқиб,
Неча марта йиқилди.
Уринаверди.
Охир-оқибат,
Тепасига чиқиб борди деворнинг.
Кузатаркан уни Темурбек
Ўйлаб қолди:
– Буне каромат?
Не башорат, белги, ишора?
Кўрсатарми йўл
Суюкли бандасига Аллоҳ шу тахлит?
Мен-чи, мен? Хўш?
Наҳотки, мен бўлолмам шу чумолича?
Қара, у кичик қанча,
Чарчамас, дам олмас пича,
Интилар жон борича.
Мақсадга интилишда
Йирик экан бу мендан бу анча!..
Нечун тенглаштиряпман
Ўзни мен чумолига,
54
Одпамман-ку мен?
Мақсадим деворга чиқиш ҳам эмас.
Қолаверса, эмасман ёлғиз,
Қирқ нафар йигитим бор –
Бариси аслзода,
Амирзода ҳамда насли пок.
Шундай оғир кунларда
Олтину бойликсиз, озиқ-овқатсиз –
Бир кишига – менга садоқат сақлаб,
Кириб юрганлари учун измимга
Тангри таолога шукр беадад.
Аллоҳ таолонинг, демак, мен билан
Қиларлик бир улуғ юмушлари бор:
“Ўзимдайин фидойиларни
Бўйсундириб қўйибди менга бус-бутун”.
ХОТИРАДА ЖОНЛАНГАН
ТАРИХ
1
Юлдузларнинг жойлашуви кўкда ёмон,
Ўн тўрт кунлик ой тўлмаган, ранги сомон.
Ифор ислик шамоллар ағёр томон,
Омад кетган ўхшар бу кун Жалолиддиндан.
Ҳауз атроф– ёт элатлар ёв қарашда,
55
Мангцуберди қонин сўраб тиғ қайрашда,
Бир хабар йўқ муросадан ё ярашдан,
Омад кетган ўхшар бу кун Жалолиддиндан.
Шундай айём хасталикка бало борми?
Хастаман, деб ўлтирганга зафар ёрми?
Мағлуб ўлмоқ мард йигитга ярамарми?
Омад кетган ўхшар бу кун Жалолиддиндан.
Сир бермаслик керак, кўкрак кермак керак,
Сардорларга қизил найза бермак керак, 1
Эмаклаб-да жанглар аро кирмак керак,
Омад кетган ўхшар бу кун Жалолиддиндан.
Нима бўлди шундай пайтда мард султонга,
Лашкарини тарқатмоқда чор томонга,
Сўғиш чоғи кимлар аро кирар жонга?
Омад кетган ўхшар бу кун Жалолиддиндан.
Наҳотки, бир Темур Малик бошлиқ черик
Ёв лашкарин поймол этар сўғишиб тик?
Катта сўйлаб йўлга чиқар кавши чирик,
Омад кетган ўхшар бу кун Жалолиддиндан.
1. Жангга тайёрланиш лозим бўлганда Жалолиддин Мангуберди
сардорларига қизил найза берган.
56
2
Кўрганмисиз ярадор шер ҳамласини
Ёв-ла қамти чоғларида?
Ана шундай жангга кирди Жалолиддин
Ясси Чаман тоғларида. 2
2. Туркиядаги Арзинжон яқинидаги тоғ. Жанг 1230 йилнинг август ойида
бўлган.
Ясси Чаман тоғларининг чўнг тошлари
Туёқлар зарбидан чақилди.
Ясси Чаман тоғларининг гунг тошлари
Ёв устига ёғилди.
Ясси Чаман тоғларида шум румийлар
Қон йўқотиб, оқарди туздай.
Жалолиддин қаторида бўлган черик
Қучоқлади зафарни қиздай...
ҚЎШИН ТЎПЛАШ
Ана энди Темурбек
Амударёнинг
Шимол томонини макон айлаган
Ўттиз минглик чингизий
Лашкарга қарши жангга қўшин тўплаш-чун
Йўл олди балх яқинидаги
57
Тоғлар қўйнига.
Ана энди Темурбек номин эшитган,
Саркардалик салоҳияти
Кучин ҳис этганг,
Босқинчилар жабр-зулми бўғзига етган,
Адолатсизлик,
Хўрлик-ҳақоратдан
Тоғ-тошларга бош олиб кетган
Исёнкорлар кела бошлади.
Жумладан, Темурбекнинг бобокалони –
Қорачар нўённинг авлодларидан
Сиддиқ Барлос ўн беш йигити билан
Келиб, паноҳ истаб
Ёлланди хизматига.
Ўша куни ов гўшти билан
Кун кечирар эди Темурбек
Йигитлари-ла.
Меҳмон қилди ўн олтовини
Кабоблар билан.
Жете лашкаридан ажралиб чиқиб,
Юзта отлиқ аскари-ла,
Содиқ навкари
Қозончи Баҳодир ҳам
Қувониб ва тиз чўкиб қувонганидан
58
Бош қўйди оёғига Амир Темурнинг.
Қучди Темурбек ҳам уни шодланиб,
Ёрлиғини қўйди бошига.
Эски қадрдони Амир Сайфиддин
Уч юз навкар ила, Темурбек –
Хузурига келди бир кундан кейин.
Ўта нозик ишланган,
Олтин билан зийнатланган –
Камарини Амир Сайфиддин –
Белига қўйди боғлаб Темурбек шунда.
Ва кийдирди чопонини
Ўша сафдаги
Тўпак Баҳодирга, марҳамат қилиб.
Таъсирландилар,
Кўнгиллари юмшаб бағоят.
Ана шундан кейин юриш бошлади
Термиз сари Темурбек.
Аложу қалъасини қўриқлаб турган
Ёв ваҳмага тушди энг аввал.
Қалъа амири –
Менгли Буғо
Ёрдам сўраш ниятида мўғил хонидан
Ўтиб кетди қочиб Амударёнинг
59
Нариги тарафига.
Қалъадаги уч юз навкар –
Тўлдирди келиб
Темурбекнинг қўшини сафларини.
Етиб боргач Темурбек
Жайҳуннинг чап соҳилидаги
Элчибуғо майдонига, ниҳоят,
Қўшини билан,
Маълум бўлди:
Эски Термиз томонда
Мусо Барлос, Жоку Барлос, Ҳиндука номли
Машҳур амирлар –
Бошлиқ минг отлиқ навкар
Темурбек томонига ўтмоқчи бўлиб,
Уни излаб юргани.
Қабул қилди уларни ҳам буюк саркарда.
Икки мингдан ортди, ана шундан сўнг,
Қўшини Темурбекнинг.
Шу чоққача қаторида бунча аскар-ла
Жанг қилмаган эди Темурбек.
Яна қандай қўшин!..
Ихтиёрий жамланган
Ҳамда англаган
Нима учун курашишини!..
60
Шамоллар қўшилди,
Саратонларда
Тобланган шамоллар темурбек қўшинига,
Ифорлар қўшилди гуллардан.
Она замин чанг-ғуборлари
Келди йўллардан,
Суртди кўзларига уларни қўшин.
БИРИНЧИ ЖАНГ,
БИРИНЧИ ЗАРБА
Биринчи жанг, биринчи зарба –
Иштиёқи,
Биринчи жанг, биринчи
Зарбадан сўнг
Завқланиш ҳисси
Нафақат Темурбекда,
Балки бутун қўшин қалбида бўлди ҳукмрон.
Ўша ҳис мўғил хони
Илёсхўжа юборган
Жете лашкаринии айлади мағлуб.
Энг аввало унинг бош қўмондони
Абу Саъид ортга чекинди қўрқиб,
Кучига куч қўшилди Темурбек қўшинининг.
Заҳирада турган амирлар –
61
Ҳайдар Анхуди ва Менгли Буғонинг
Кўп сонли лашкари бу воқеадан сўнг
Ҳолсизланди. Уларга қарши
Жангга кирди Темурбек ўзи –
Содиқ йигитлари-ла.
Енгилиб, тўкилиб, сочилиб кетди
Жете лашкари.
У ҳис нафақат қалбда,
Ёнди қуёшдаги нурларда яшнаб.
Эсди шамолларда, оқди сувларда,
Сингди етти қават она заминга,
Сингди ҳалок бўлган маййитлар
Юзларига ҳам.
Илинди хушхабарлар бўйнига ҳурсанд
Кўзда севинч ёшлари ила.
Учди тоғлар оша, дарёлар оша,
Кирди Турон аҳли уй-жойларига
Дарчалардан, дарвозалардан
Озодлик ҳамда эрк нафаси бўлиб.
ЖАЙҲУННИНГ ЎНГ ҚИРҒОҒИ,
ИККИНЧИ ЗАРБА
– Жайҳуннинг ўнг қирғоғи,
62
Сенда нима бор?
Куч-қудратми, сирми сен ва ё жозиба?
Нега сенга қараб интилар юрак?
Нега сенга қараб интилар лашкар?
Отлар интилар?
- Ватан бор ўнг қирғоқда ҳам,
Киндик қони тўкилган, қутлуғ.
Аждодларнинг изи бор
Жайҳуннинг ўнг соҳилида...
“Енгилиб, тўкилиб, сочилиб кетган”
Жете лашкарини қувиб изма-из,
Қандай кечиб кечиб ўтишганин ҳам
Қолдилар билмай
Жайҳуннинг ўнг соҳилига
Темурбек йигитлари.
Кўпдан интилиб қўлга киритилган зафарни
Фақат тентакларгина берар қўлдан бой,
Темурбек эмас,
Қадрламас, ўзининг қадрин билмаслар,
Темурбек эмас.
Шунинг учун ишонар унга йигитлар,
Шунинг учун жой олар қўшин
У кўрсатган, уч томони сув-ла ўралган
Ярим оролдан.
63
Яхши билар эди ҳамма илоннинг,
Анов-манов илон эмас,
Балки аждарнинг
Думин босишганини.
Бошин янчиш учун босишганини
Мўғил хони Илёсхўжа
Билмасди лекин,
Билса-да, ишонмасди янглишганига.
Шунинг учун юборди минг кишилик
Лашкарини Олчун Баҳодир бошчилигида
Ярим оролга,
Олиб кел, деб, Темурбекни
Тириги ё ўлигин.
Уч томони сув билан ўралган орол
Кўрди тўртинчи томон томошасини.
Тор бир дара бўлиб у,
Тепа қисмидан
Жой олганди Темурбек мерганлари...
ххх
–Босқинчилар, кўплигингга қувонма!
Оздами куч, кўпдами, маълуммас ҳали.
Вақти келиб камайишинг билмайсан ҳали,
Ҳалок бўлишларинг ҳисобига – камайишларинг!
64
ххх
Темурбекнинг йигитлари ўз ерларида,
Душманлари келгинди эди.
Темурбекнинг йигитлари олишди шердай,
Келган бало келгинди бошига келди.
“Биз – кўп”, дея бот-бот ҳужум қилдилар,
Қирилишиб, бот-бот ҳалок бўлдилар.
Озчиликнинг“ Ло ҳавло вало
Қуввата илло билло” дуоси
Ижобат бўлди.
Илёсхўжа қошига
Олчун Баҳодир
Темурбек ё Темурбекнинг ўлигин эмас,
Ботирлиги ҳақида ҳақиқат олиб борди.
Уч томони сув билан ўралган орол
Ўради ўз тўртинчи ёнин
Зафар билан, ғалаба билан.
ҲАЛ ҚИЛУВЧИ ЗАРБА УЧУН...
Қўшин тўплаш ва уни жангга бошламоқ
Усули ва йўриғи ҳар кимда ҳар хил.
Мўғил бойлик ваъда қилган навкарларига,
65
Ўлжа илинжида сўғишар деб соз
Ва итдай оч сақлаган уларни мудом,
Иши бўлмаган
Ҳалок бўлган, ярадор бўлганлар ила.
Бу хусусда Заҳириддин Муҳаммад Бобур
Ёзиб кетган “Бобурнома”да:
“Одати ушмундоқдир мўғул черикининг –
Босса ҳам ўлжа олур,
Бостирса ҳам,
Ўлжа олур элни талаб ҳамиша”.
Темурбек-чи? Тайинлаган –
Ойлик-маош уларга
Ва кексайиб, сафдан чиққанда
Белгилаган нафақа мўмай.
Жангда ҳалок бўлганларнинг оиласини
Олган қарамоғига салтанатининг...
Бу ишлар амалга ошган кейинроқ.
Айни паллада
Темурбекда имкон йўқ ҳали бундай,
Бор эди бир шумхабар холос,
Мўғил хони Илёсхўжа тўрт –
Томон йўллаб товачи,
Навкар ёллаётгани
Ва навкари ўттиз мингдан ошгани ҳақда.
66
Ҳал қилувчи жанг бўлар, демак,
Темурбек ҳам қўшин тўплаши,
Катта жангга ҳозирлик –
Кўриши керак.
Кимдан ёрдам сўраши мумкин бундай пайт?
Албатта, синашта дўст-биродардан,
Қариндошдан ё.
Синашта дўстлари ёнида эди,
Синашта дўстлари –
Адолатнинг, озодлик, эркнинг...
Душманлари кўп эди лекин,
Йиллар бўйи кўпайиб борганди улар,
Ҳукмронлик қиларди улар
Ватаннинг ҳар бурчида кўпдан.
Қариндошнинг бириси –
Амир Ҳусайн.
Қайноғаси эди у, оғаси эди –
Ўлжой Туркой оқанинг
Суюкли хотинининг.
Саркардаси эди у каттагина қўшиннинг,
Қўл остида беш минг жангчиси –
Бўлиб, унга қўшимча
67
Кибрли эди.
Невараси бўлганидан эди бу кибр –
Қазағонхоннинг.
Темур эса, қатъий назар ким бўлишидан,
Ёқтирмасди кибрли кимсаларни,
Ёмон кўрарди ҳатто,
Негаки, биларди у:
Кибрлилар Худога ёқмас.
Худога ёқмаганлар билан дўстлашмак
Хайрлик эмас.
Бошқа йўли йўқ эди лекин,
Қўшин тўплаш керак эди.
Хабар келганди:
“Ҳал қилувчи жангга –
Кўраётир Илёсхўжа!”
Бундай пайтда таваккал қилиш
Қолади холос.
Таваккал ҳам кимга?
Оллоҳга фақат.
...Биргаликда курашмоққа айладилар аҳд
Душманга қарши
Қайноға-куёв.
Бошқа бир мададни ҳам
Кутди у қариндошдан –
68
Қуда томондан:
Синглиси Ширинбека
Тушган эди келин бўлиб
Қундуз вилоятининг
Нуфузли амирлари оиласига,
Мансуб эди у оила Жалоир –
Қабиласига.
Темурбекни англашди
Сардорлари қабиланинг.
Бинобарин, уларнинг ҳам
Чингизийлардан –
Босқинчилардан
Талай эди оладиган ўчлари.
Эсланг Широқ афсонасини,
Тўмарисни эсланг, азизлар.
Эронийлар ила туркий элатлар
Неча аср қирпичоқ бўлган.
Тақдирнингушмундоқ ўйинин кўринг
Ки Темурбек азму шижоат ила
Биргалашиб эроний, туркий
Курашмоққа аҳд айладилар
Қарши умумумдушманга.
Золим бордир, мазлум бордир бундай чоқларда
Миллат йўқ,
элат йўқ,
69
бўлса ҳам,
нисбий.
Босқинчи душман бор – юртни топтаган,
Халқлар бор –
Озодлик
ва эркка ташна.
Тил эмас бундай чоқ элнинг юз-кўзи,
Балки дили – кўрсатгувчи йўл.
ЭЛЧИ
Элчига ўлим йўқ...
Жангу жадалда
Ниятини билмоқ элчининг
Ва лекин фарз саркарда учун.
Сўғиш чоғи душман томондан келган
Ҳар бир вакил юборилар
Билмоқ учун рақиби кучин.
Темурбекни, наҳотки, билмас буни деб
Хаёл қилди мўғиллар хони?
Сиз билан мен билган ҳақиқатни-я?
Бошқа йўлни билмас эди, демак, у.
– Сизни шарофатли хон Илёсхўжа
Чорламоқда қошига – хизматга, ишга.
Нимаики, кнглингиз тилар,
70
Ваъда қилар, этар экан муҳайё!..
– Вақтида хизмат қилиб бўлганман
Унинг ва у каби мўғил хонларин.
Улус хизматида эрурман ҳозир.
Кўринг, йигитларим қандай паҳлавон,
Қандоқ қилич уриштирар, от чопар қандоқ,
Бундай ботирлар-ла жангга кирмаслик
Адолат учун,
Ёҳий хузурига бормоқ бош этиб,
Гуноҳи азим...
Темурбекнинг ишора-буйруғи ила
Элчи кўз ўнгидан ўтди саф тортиб,
Тепаликни айланиб
Атай такрор ва такрор
Лашкари унинг.
Салмоғи ва салобати ортиб неча бор.
Ва ҳар сафар чопиб, қиймалаб
Душман сувратида ясалган, отга –
Миндирилган қўғирчоқларни ,
Ғолибона қи
йқириб ўтди йигитлар.
Элчи юрагига ваҳима солиб,
Ваҳшиёна қийқириб ўтди йигитлар:
“Ур-ҳо-ур!”, “Ур-ҳо-ур!”
Қайтар экан элчи
71
Ҳавотир ила
Кетди қарай-қарай ортига.
Хонга бориб не деярини
Темурбек ҳам, қўшин ҳам билди.
ТОНГГИ ШИРИН УЙҚУДАН КЕЧИБ..
Бомдод намозини кимки ўқигай,
Парвардигорнинг
Бўлур ҳифзу ҳимоятида,
Ўша куни ботгунча қуёш.
Бу кўҳна ҳикматни билган Темурбек,
Билганки, ўша кукн йигитлари-ла
Адо этди бирга жамоа бўлиб
Бомдод намозини ва қилди дуо,
Ибодатджан сўнг.
Яратган Эгамдан сўради мадад,
Куч-қувват ва зафар
Сидқидил ила.
... Аллоҳ табора ва таолонинг,
Биласизки, ваъдаси бордир
Бераман, деган,
Бандасига – сўраса нени,
Айниқса, нияти яхшилик бўлса,
Худога ёқса...
72
Бу маҳалда тубанда,
Тоғ этагида
Ғафлат қўйнида
Туғлуқ Сулдуз деган аашҳур
Саркарда бошлаб келган,
Илёсхўжа юборган –
Олти минг аскар –
Илғор қисм-ҳировул ётарди ухлаб;
Ўзларича қуршовга олиб
Озодлик ҳаракати қатнашчиларин –
Темурбек қўшинини.
Ўзларини қуршовга олганин билмас
Қаҳри Худойнинг.
Илғор қисм устига
Ёпирилди шу чоқ бало-қазодай
Темурбекнинг беш минг кишилик
Чапдаст қўшини.
Ҳалок бўлди оқибат
Қанча ёв, қанча
Қурол-яроғ, отЎлжа қилинди
Ва юксалди яна тоғлар бағрига,
Хавфсиз маконларига
Аввалгидан кўра кўпроқ шиддатга тўлиб,
Руҳланиб – ғалабадан
Темурбек йигитлари –
73
Парвардигор ҳифзи ҳимоятида.
Сўраганин берди яна Биру бор
Озодлик ва эрк
Жангчиларига.
ТОҒДА ЁНГАН ГУЛХАНЛАР
Сон жиҳатдан камчилик –
Темурбек йигитлари
Юксакликда,
Тоғ тепасида.
Пастда,
Тубанда
душман – Илёсхўжахон
Аскарлари ёйилган.
Беш баробар катта қўшини билан
Журъат эта олмас хон
Хужум қилмоққа.
Аламзада юрар ҳар томон
-------------------- “Темур тузуклари”дан -----------------
“Барча фавж (қисм)ларини Илёсхўжанинг
Боғланган ҳолда –
Тоғ атрофига,
74
Қарор қилдим ушлаб туришга.
Икки минг отлиқ
Аскаримни жойлаштирдим
Илёсхўжа қаршисидаги
Кўприк ёнига.
Ўзим эса, ўрнашдим беш минг отлиқ-ла
Илёсхўжа (турган жой) тепасидаги
Тоққа чиқиб ва
Буюрдим кечаси гулхан ёқишни
Кўп жойда кўплаб”.
...Амал қилиб бу фармонга,
Ҳар бир киши ўн ерда
Ёқди ўн гулхан.
Тошлар ҳам чўғ бўлиб ёнгандай бўлди
Тоғ тепасида,
Вулқон бўлиб лавалар
Оққандай бўлди
Душман устига.
Ваҳм солди Темурбек шу тадбир ила
Юрагига мўғил аскарларининг.
Устига-устак,
75
Турар эди босқинчи ёв тоғ этагида.
Бир кун аввал тоғ этагида
Муҳорабада
Ҳалок бўлган мўғил аскарларининг
Мурдалари ётар эди қалашиб –
Аввалги кун хотирасидай.
Йиғиб олинмаганди – ахир.
Хаёлида эртанги кун бўлажак қирғин,
Қаро тун аро
Турар эди тубанда мўғил қўшини,
Тоғ этагин янада қаро
Айлаганди тоғда ёнган гулханлар.
Ҳадиси шариф бор: “Қозиққа боғла
Отингни, сўнг топшир Аллоҳга”.
Юрагига душман черикин
Ваҳм солгач, Темурбек аввал,
Топширди натижасин Аллоҳ иродасига.
----------------“Темур тузуклари”дан--------------------
76
“Тоғ устида туриб мен туни билан
Тангри таолога қилдим илтижо,
Ки ожизу муҳтож
Бандасига мадад бергай...
Қарасам, тонг отиб, ёруғ тушганда
Илёсхўжа ўз амирлари,
Навкарлари ила отланиб,
Текисликда чекиниб кетаётибди”.
ҲАЛ ҚИЛУВЧИ ЗАРБА
Юракда бир жой бордир ажиб,
Чиқар унда сарак-пучакка
Ҳар қандай туйғу.
Шошилмаслик керак фақат, жараён –
Тўхтамагунча.
Юрак ўзи айтар не қилмоқ керак.
Одамзод ўшанда адашмаса, бас.
Сўрадилар амирлари, сипоҳийлари
77
Қувайлик деб ортидан
Қочаётган ёвнинг – мўғилнинг.
Юрак сўзин кутди лекин Темурбек,
Адашишга ҳақи йўқ эди, зотан.
“ТЕМУР ТУЗУКЛАРИ”ДАН
“Қарор қилдим шошмасликка мен.
Лозим топдим сабр қилишни,
Аниқроқ билмагунча
Душман мақсадин.
Тахминан тўрт фарсанг (6 чақирим)
Жойга бориб жете (мўғил) лашкари
Тўхтади ва мен англадим
(Ёғий – душман) фикрини:
Мақсадлари (мени) тоғдан тушириб,
Яланг ерда жанг қилиш экан”.
жжж
Яланг ерда оз аскар билан
Кўп аскарга қарши жанг қилиш қийин.
Нега керак Темурбекка
Қийинини танлаш, осони туриб?
Қуршовга олдилар ўзларича яна
Темурбек қўшинин ёв аскарлари.
78
Билишмадики,
Тоғбилан қуршалган йигитлар учун
Таъсир этмас бу қамал зарра.
Лекин тун бор эди улар олдида –
Темурбек бедорларин қўлловчи мудом
Ва бор эди уйқу-ғафлат ҳам,
Жете лашкарларин қолдирган доғда.
Бомдоддан сўнг босқинчилар додин беришни
Худодан сўраб,
Тўрт томондан ҳамла қилди Темурбек.
Кутмаганда бўлган юксак ҳужумдан
Тўрт томонга қочган аскарларини
Хуноб бўлди йиўа олмай
Илёсхўжа тонг қоронғусида.
“ТЕМУР ТУЗУКЛАРИ”ДАН
“Жете лашкари (то) йиғиб ўзини,
Келтиргунча тартибга, ботир –
Йигитларим уларни
Ташладилар тўзғитиб.
Қилич билан чопқилашиш –
Пайтида ҳар томонда
Талофатлар бўлди кўп.
Лекин туриш беролмай жете лашкари
79
Бизнинг ҳужумимизга,
Қоча бошлади.
От чоптириб Илёсхўжага
Яқин(лаб) борганимда
(Қолган эди орада овоз –
Етадиган даражада масофа)
Қичқирдим мен истеҳзо билан:
“Йўл бўлсин, ҳей!!!”.
Овозимни эшитган хон
Ғазаб билан қилди пўписа
Аскарларига,
Лекин тўхтатолмади
Қочмоқликдан уларни.
Ўзи ҳам уларга қўшилиб қочиб,
Етиб борди зўрға тўрт фарсанг
Наридаги қароргоҳига.
То чошгоҳга қадар қочиб –
Борган ёғий тўкилиб,
Сочилиб, кўп талофат кўрди.
Тамомладик отиб (бирма-бир)
Садоқдаги бор ўқимизни.
Шундан кейин мен ҳам отим –
Тизгинин тортиб,
Тўхтатдим –
Ўзимизга қулай бир жойда”.
80
ЎЙЛАР
Қозонилди гарчанд юксак ғалаба,
Илдизлари лекин ҳали бақувват эди
Мамлакатга экилган
Босқинчилик сиёсати
Зулм дарахтларининг.
Ёпишганди тиш-тирноқ ила
Чингизийлар Термиз, Қарши, самарқанд,
Кеш, Бухоро, Тошкент ва Хўжанд
Сингари шаҳарларга.
Бергиси келмасди қўлдан оп-осон
Марказий Осиёнинг бой бу кентларин
Умр бўйи текин бойлик
Ва ўлжа ҳисобига
Кун кўрувчи олчоқлар.
– Ким бергиси келмас. Ўз –
Эгаларига!
Бермай, мутаб ётсам дердилар абад.
Ўғли Илёсхўжани яна қанча вақт
Қўллаб турар экан, қўшин юбориб,
Мўғилистондан
“Падари бузруквори”
81
Туғлуқ Темурхон?
Юртимизни Хитой босганида қадимда
Шунақа бўлмаганми?
Босқинидан кейин-чи Чор аскарларининг,
Шунақа бўлмаганми?..
Диёримиз бойликлари босқинчиларнинг
Кўзларини куйдирмаганми?
Ўша бойликларга эга бўлиш-чун
Халқимизнинг юксак бойлиги –
Эрк ва ҳуқуқини этмишлдар улар поймол.
Биламизки, бу нарса адолатданмас,
Биламизки, Худога ёмас бу ҳолат.
Нафақат эл-юртнинг,
Бир банданинг моли, шуҳрат, обрўси
Бошқа банда учун ҳаром деб
Айтилган-ку муқаддас ҳикматларда ҳам.
КИНДИК ҚОНИ ТОМГАН МАСКАН
ҲАҚИ-ҲУРМАТИ
Фақат номард шундай йўл тутар,
Фақат палид шундай йўл тутар,
Фақат муртад шундай йўл тутар –
Ориятин қўзғатмоқ учун рақибин,
82
Ўзи билан курашмоққа келмагач чоғи.
Онаси ё фарзандига,
Севган ёрига,
Қавм-қариндошига етказар шикаст.
Илёсхўжахон-чи? Темурбекнинг
Киндик қони томган қишлоғи –
Хўжа Илғорни
Кунпаякун айлади.
Қанча-қанча ҳамқишлоғи
Харобалар остида қолди.
Анчаси тўрт томон қочиб –
Ўрганган жойларидан,
Бегона–кент-манзиллардан излади нажот.
Чекланмади бу билан Илёсхўжахон:
Отларига тепалаттирди
Қишлоқ қабристонини.
Чирқиратди Темурбекнинг
Марҳум қавмлари руҳини.
Яхшиямки, юраги сезиб,
Фарзандлари Жаҳонгир
В Умаршайх мирзони
Илгарироқ олиб бориб қўйганди,
Тўғрироғи, яширганди
83
Меҳрибон эгачиси –
Қутлуғ Туркон оға хонадонига.
ххх
– Хўжа Илғор,
Хўжа Илғор,
Сендай гўзал қишлоқ қайда бор?
Узоқлардан бўйлагувчи тоғларингни айтайми?
Беҳиштлрдан сўйлагувчи боғларингни айтайми?
Сувларингни айтайинми – дала-даштга жон берган?
Фарзадларинг айтайинми –
Майдонларда қад керган?
Серўт яйловларингда
Отларингми – салт юрган?
Салт юрган отларингни, дерларки,
Девлар минган?
Хисори қўйларингдан уфурар барака-қут.
Дастурхонга ёғилар қази, қарта, қимиз, сут.
Одамлари танти, мард –
Темурбекни танийдиган,
Танимайдиган
Болалар, болалардек
Қирлар узра чопаётган лолалар.
Устоз Мирзо Алибек,
Бормисиз соғ-омон сиз,
84
Қирғин-қиёматдан сўнг?
Сиз-чи, устоз шайх Шамсиддин?
Озор чеккандирсиз кўп?
Болаликнинг дўстлари,
Парирўй ул қиз ўртоқ,
Ҳақингизда Темурбек
Сурар аччиқ-аччиқ ўй.
Қошингизга боргали
Имкон ахтараётир.
Ўзи бунда ҳозирча
Юраги бораётир.
Хўжа Илғор бориш-чун
Бошқача юриш керак,
Йўлдаги Кеш шаҳрини
Қўлга киритиш керак.
ххх
Орият бор, яхшиям:
Инсонийлик – инсоф, диёнат,
Ва оқибат яшар дунёда!
Орсиз, иззат-нафси йўқлардан
Ҳайвонийлар чиқар– чиқса...
Тубанликнинг ҳар қандай турин
Бошқалардан кутмоқ, бу – хато.
85
Ори, иззат-нафси йўқлардан
Кутмоқ, бу – тўғри.
Меҳрсизлик, шафқатсизликни,
Ватанига хиёнатни,
Кутманг, агар кутсангиз
Бошқалардан, ҳей!
Кутинг иззат-нафси, ори йўқлардан!..
Илгарилаб бир оз воқеалардан
Ўтайлик айтиб:
Кеш шаҳрин забт этгандан сўнг
Хўжа Илғорига борган Темурбек.
Ҳол-аҳвол сўраган ҳамқишлоқлардан,
Бузилган боғ-роғлар,
Қабристонларни
Айлаган обод
Ва маблағ ажратган хазинасидан –
Бу ишлар учун,
Алоҳида эътибор кўрсатган унга
Ва, албатта... ўчини олган –
Илёсхўжахондан Хўжа Илғорнинг,
Шундай ўчки... қишлоқнинг
Ҳар бир кўча, ҳар бир
Гўшаси учун,
Ҳар бир дарахт, ҳар бир бутаси,
Гулзорлари, боғ-роғлари,
Ҳар бир қарич тупроғи учун.
86
Бу хусусда гарчи ёзмаган
Муаррихлар бирон-бир жумла
Бу тўғрида қаҳрамонимиз
Очмаган бўлса-да бу ҳақда оғиз,
Ҳис этдик буни.
Ёзиб ўлтирмадик биз ҳам бу ҳақда,
Нимагаки Темурбек қилажак ишлар –
Тутқунликдан халос этиши
Лозим бўлган элатлар,
У енгиши керак бўлган ёв-душман
Эди сонсиз-саноқсиз,
Умри етар ё етмас бунинг-чун
Билмас эди ҳам.
Билмаганим каби мен ушбу китобни
Ёзиб-битиришимга
Етарми ё етмасми умрим.
Сўрагандек Худодан тун-кун,
Халқимизни халос этишни Темур,
Аллоҳ таборак ва таолодан
Мен ҳам сўрайман
Еткур, дея, илоҳим, бу ниятимга.
Иншааллоҳ, етажакман ҳам.
ҲАЛ ҚИЛУВЧИ ИККИНЧИ ЗАРБА
(Қуббайи метин, 1364 йилнинг баҳори)
Тузалганди бу пайтга келиб
87
Темурбекнинг ўқ еган қўли,
Яна камон ўқини
Ура бошлади у нишонга аниқ.
Аллаҳнинг бу иноятидан
Фойдаланмоқ бўлди Темурбек.
Лекин қандай қилиб? Бу ҳақда
Бирон-бир кимсага очмади оғиз.
Билдирмади қайноғаси Амир Ҳусайнга ҳам.
“ТЕМУР ТУЗУКЛАРИ”ДАН:
“Давлатимга шерик бўлсин” деб,
Амир Ҳусайнни,
Эшиттирдим элга (улусга).
Муросаю мадора қилдим у билан.
Менга дўстлик билдирса ҳам у
Гарчи ташқи кўринишидан,
Ичдан ҳасад, нифоқ
Мақомида турди ҳамиша.
Унинг ўзи Мовароуннаҳр тахтига
Ўлтиришни истарди...
Уч бор қўлга олиб Қуръони мажидни,
Қасам ичди дўстлик бобида,
Аҳдга вафо қилмади аммо”.
ххх
Темурбек юрагидан кечган гапларнинг
Исботидай, Амир Ҳусайн
Оғир жанг олдидан ёғий лашкарин
88
Ўнг ёки ғул – марказин эмас,
Танлади сўл томонин.
Темурбек от бошини
Бурди Ўнг қўл ҳамда Марказга, Ғулга.
Ўша ерда эди Илёсхўжа ҳам.
Кўриб қаршисида Темурбекни, хон –
Лашкарининг Ҳировул қисмин йўллади
Устига унинг.
Бостириб келаётган душман қўшини
Тезлигини чамалайди ким?
Отлиқ бўлса, айниқса, ёв қўшини?
Ҳимоясида турган қўшинга
Яқинлашганда
Қанча бўлар тезлиги унинг?
Ҳимояда турган қўшин камончиларин
Отилажак ўқларининг
Тезлиги-чи? Темурбек ўйлади шуни.
Жуда яқин келди ёғий,
Яқиндан-да яқин келди,
Ундан-да яқин.
Безовталанди
Ҳимояда турганлар,
Темурбекни билганлар ҳатто.
89
Учди ногоҳ кетма-кет Темурбекнинг
Камонидан бир неча ўқ.
Бир неча ёв қулади ерга
Саркарданинг жойига қайтган –
Мерганлик маҳорати
Руҳлантирди камончиларни
Ва бўшата бошладилар
Камончилар чапдастлик ила
Ўқ-ёйларини.
Ёмғир каби тупроққа тушди
Ва топширди ҳаёт сувини
Елдай учиб келаётган ёв ботирлари.
Ҳалок бўлди халоскорлар кўзи ўнгида
Ўқ еб жете амирларидан
Машҳур Туғ Темур,
Давлатшоҳ деганлари.
Яна икки чингизий
Шаҳзода кўз юмди ҳаётдан.
Ғулдан ортга чекиниб, сўл –
Қанотга, Беккичикнинг
Паноҳига шошилган ким?
Наҳотки, хон Илёсхўжа?
–Хабар келди.
– Кимдан?
90
– Амир Ҳусайндан.
– Нима гап, хўш?
– Душманга
Бас кела олмай,
Қийналмоқда эмиш Амир Ҳусайн.
– Қочаётган ёғийни этгали таъқиб,
Кўп кишилик қўшин шарт эмас бизга.
Ёрдам бериш керак Амир Ҳусайнга тез;
Икки минг кишилик қўшинни
Юборинглар ул томон!!!
ххх
Темурбекнинг юраги яна рост айтган экан:
Яна Амир Ҳусайн қилди хиёнат.
Қўлга тушган Илёсхўжани –
Душманларнинг Мулки Турондаги
Йўлбошчисини
Қонунига кўра жангу жадалнинг,
Темурбекка топшириши керак эди
Келтириб,
Топширмади у эса,
Қочирворди хоинона,
Тан олмади сурбетларча ва хиёнатин.
Айбдор айбин қўйиш учун бўйнига
Керак эди вақт.
Охирига етмаганди ҳали жанг-сўғиш.
91
Душманларнинг сўнгги илинжи –
Илёсхўжа эса, бу пайтда
Қочиб борвар эди соғ-омон
Узоқлашиб жанггоҳдан шитоб.
Билган каби, ўзига нон –
Йўқлигини мулки Туронда.
Бурган эди от бошини у
Мўғилистон томон – макони томон.
ИЛЁСХЎЖА ҲАҚИДА ҚЎШИҚ
Илёсхўжа, Илёсхўжа,
Отга қамчи бос, хўжа.
Бундан буён тарихинг
Қора билан ёз, хўжа.
Сенга барча йўллар берк,
Қувват кетган тизингдан.
Шахсан ўзи Темурбек
Қувиб борар изингдан.
Сенга ҳам сичқон ини
Минг танга бўлдими, хўш!
Отанг – Туғлуқ Темурхон –
Вафот этган, тож-тахт бўш.
Бор, ўшани эгалла,
Битди бунда насибанг.
Қўшининг йўқ илкингда
92
Ҳатто қилмоқ учун жанг.
“ТЕМУР ТУЗУКЛАРИ”ДАН
Жете ва Илёсхўжа лашкарини
Мовароуннаҳрдан қувиб,
Хўжанд дарёсининг нариги
Қирғоғига ўтказиб юборган бўлсам ҳам,
Мустаҳкам жойлашиб олган эдилар –
Ўзбек (мўғил) ларнинг баъзи фавж(қисмлари)
Мовароуннаҳр қалъаларида.
Юбормоқчи бўлдим
Лашкарларим қисмларини,
Аввалига, уларни бостириш учун.
Бироқ мени ташвишга солди
“Чўзилиб кетса-чи бу иш ” –
Деган бир фикр.
Шу орада келтирдилар “ўзбек(мўғил)лар
Қалъаларга қамалиб
Олганлари” ҳақида хабар.
“Тўғри бўлмас – лашкарларим қисмларини
У ерга юбориш” деб
Излай бошладим чора.
Илёсхўжа номидан, сўнгра,
Ёрлиқ ёзиб қалъа аҳлига
Буюрдим урушсиз таслим бўлишин.
93
Ёрлиқни бир ўзбек(мўғил) қўлига
Бериб, ҳамроҳ қилиб жўнатдим унга
Лашкаримнинг бир қисмини.
– Чанг-тўзон кўтаринглар!
Кўпдай қилиб кўрсатинг ўзингизни
Босқинчи ёв-ғаддорга!!!
Илёсхўжа талаби битилган ёрлиқ
Қўлларига теккач
Ва аскарларим
Кўтарган чанг-тўзонни кўргач,
Қалъаларни ташлаб тун қоронғусида
Қочдилар. Хуллас,
Мовароуннаҳр тупроғи –
Тозаланди мени ўлдиришга қасд қилган
Золимлардан
ва мамлакат
Ўтди менинг қўлимга буткул”.
ЎЙЛАР
Наҳот, озод бўлди бир ярим аср
Қуллик азобида қақшаган ватан!
Наҳот, битди хўрлик, разолат, таҳқир?
Юрак тўлиб-тошди завқдан, нашъадан.
Иймон қолар, наҳот, қалблар ичра бут –
Қувонч ва шодликни ифодалаш-чун.
94
Шукрона намозин ўқиди эл-юрт,
Масжидларга сиғмай кетди ўшал кун.
Лекин гумондорлар бўлган у пайт ҳам,
Деган: “Ўрганган қул яшаймиз қандоқ?”
“Темурбек – жангларга мослашган одам,
Чиқармикан ундан тож-тахтли бир шоҳ?!”
Биз-чи?! Биз, хўш, қандай кўйга тушгандик,
Ватан Истиқлолга эришган кунлар?
Ким ёқа, ким бош, ким юрак ушладик,
Қўрқдик чиқармоққа қаттиқроқ унлар.
Эълон қилинганда юксак минбардан
Ярамадик қарсак чалишга ҳатто.
Ҳолбуки, биз етмиш йил чалган
Қарсаклару гулдурослардан
Уяларди бизни забт этган рўё.
Ҳолбуки, дўппимиз отиб осмонга,
Ҳайқирсак ярашар эди шод, қувноқ.
Ҳар ким ҳам етмаган эди бу онга,
Кўплар туш кўрарди бу бахтни у чоқ.
“Узоққа бормайди” – дея башорат –
Қилди чет-чеккада қанча ўзга-ёт.
Бизда уйғотгандек бу ҳолат нафрат,
Темурбекни ҳам у ўртади, ҳайҳот!
Чалмоқ бўлиб уни оёқдан,
Ўша қайноғаси – Амир Ҳусайн,
Ичдан, тишдан ҳамда тўрт ёқдан
95
Фитна уюштирди унга дам сайин.
ЭҲТИЁТ БЎЛ... ФАҚАТ ТЕМУРДАН
“Аср-асрлардан ўтиб келган дард,
Мана, етиб келмиш сизга ҳам охир.
Шунинг-чун қанчадан-қанчангиз номард,
Шунинг-чун қанчадан-қанчангиз бахил”...
“Урушгувчи давлатларни яраштириш мумкин,
Урушгувчи элатларни яраштириш мумкин,
Ўртага ҳасад ва баҳиллик тушса,
Жигарларни яраштириб бўлмас ва лекин”...
Пири Таёбодийдан эшитган, уққан
Мазкур боқий ҳикматларни
Ўйлар экан Темурбек,
Айни кучга тўлган ўттиз
Ёшда эди.
Ҳийла билан Амир Ҳусайн,
Амир Мусога
Ҳокимлигин олиб берган Қарши қалъасин
Забт этиш-чун бораётганди –
Ўзларидан эллик баробар зиёд
Қўшинга қарши
Икки юз қирқ учта йигити билан.
Тақдирнинг бул ажаб ўйинини кўрингки,
Темурбекнинг қайноғаси – Амир Ҳусайн
96
Чиносдаги “Лой жанги”да
Темурбекнинг йигитлари қирилишини
Томоша қилиб,
Хоинлик ила
Четга олгач лашкарин,
Кейинчалик фитна-фирибнинг неча
Турин ишлатиб,
Қаҳрамонимизни мўғил хони ҳукм юритган
Даврдаги каби бир ҳоким
(Кеш ҳам Ғузор ҳокими)
Даражасига
Қўйган эди тушириб.
Лекин бошқа эди Темурбек энди,
Жанглар аро тобланган, ёнган,
Енгишлару енгилишлар
Мазасин тотган
Не-не мўғил қўшинларин
Ер тишлатган. Элу юрт аро
Довруғ қозонган.
Ўз кучига саркардалик салоҳиятига
Юксак ишонган...
Бошқа эди Темурбек энди.
“ТЕМУР ТУЗУКЛАРИ”ДАН
“Амир Ҳусайн сиртдан
Такаллуфлар билдириб,
Ишлатарди аслида ҳийла-найранг...
Амир Ҳусайн мени маҳв этиш учун
Нафақат менга, балки
Менинг ҳарамимдаги
Синглисига ҳам озор берди кўп...”
97
ххх
Хўш, тож-тахт учун курашганмиди?
Қутқариш-чун эмасми Ватанни зулмдан?
Босқинчи ёв-мўғилларнинг додини бериб,
Озод этмоқ учун элни
Қўлга қурол олмаганмиди?
Неча пулдан тушди бу ёғи?!..
Миллатдоши ўзининг,
Қайноғаси – Амир Ҳусайн,
Мўҳил хони – Илёсхғжа ўлганини эшитиб,
Мулки Турон ҳудудида ҳокими мутлақ –
Бўлиш учун уринди беҳад:
Ўрду Хотун ва сохта шоҳ Қобулхон,
Сотқин амир Ҳиндукалар-ла
Бириктириб тил,
Темурбекни яккалаб, чиқарди четга.
Мўғил хони каби ҳукм –
Юрита бошлади сўнг.
Шариатда йўқ “саворий”, “жилон”, “қўналға”,
“Моли жиҳод” деб
Аҳолига турли-туман солиқ солдириб,
Жрималар тўлаттирди шафқатсизларча.
Оқчкўзлик ва мол-дунёга ҳирс
Шунчалик ҳам кучаядими –
Одамда, ҳайҳот!
Фармон чиқариб
Сохта подшоҳ Қобилхон номидан
Қўйиб йўқ айбларин бўйинларига,
Жоку Барлос, Амир Сайфиддин,
Элчи Баҳодиру Амир Давлатшоҳларга –
98
Темурбекнинг содиқ амирларига
Жарималар солди бир талай.
Ва қутқарди Темурбек барчасини
Қўлида бор бойликни бериб.
– Ҳазрат, бу исирғалар марҳума завжангизники –
Маҳди Улё –Авлиё она, раҳматли
Ўлжой Туркон оқаники-ку?
– Ҳа, Маҳди Улёники? Синглисиники –
Амир Ҳусайннинг.
Тўғри топдингиз.
– Танийди-ку буларни Амир Ҳусайн!
– Ҳа, танийди, лекин олади, таниб туриб ҳам.
Молпарастликда
Ҳозир ундан ўтгувчи йўқдир,
Бўлмас балки бундан кейин ҳам.
– Чирқирар-ку руҳи Маҳди Улёнинг.
– Ҳафа бўлмас, ҳар ҳолда раҳматли биздан,
Бераяпмиз буларни ноиложликдан,
Ўз жигарига.
Қолаверса, қайноғамга аҳамиятсиз
Ўликлару тириклар ҳоли.
Беринг олиб бориб, у тўйсин,
Сизни тинч қўйсин.
... Дарҳақиқат, шундай бўлди:
Таниб туриб ҳам
Синглдисининг исирғаларин
Олди Амир Ҳусайн
Нокаслик ила.
99
Ёзишича Низомиддин Шомий ўзининг
“Зафарнома” асарида,
Темурбек деган:
“Ўз ишини адолатсизлик
Ва бевафолик
Асосига қурса қайси ҳукмдор,
Кишиларга жабр қилишга
Ва уларни қатл этишга
Ошиқса, юз тутади давлати унинг
Чайқалганча беқарорликка.
Қураётибмиз –
Биз ўз салтанатимизни
Одамларга яхшилик қилиш
Ва уларни ҳимоя этмоқлик асосига”.
Ички душманми у, ташқи душманми,
Озодлик деб бош кўтарган
Зотга фарқи йўқ,
Барибир ҳам, Темурбек қийналар, ёнар:
Кечагина бирлашиб
(Ростдан бирлашибми ёҳуд
Бирлашгандай бўлибми?!),
Бир душманга қарши курашган
Бир элу юрт фарзандлари
Бир-бирининг кўзини ўйса,
Бир-бирин қирса...
Она тупроқ йиғлайди-ку беланиб қонга,
Ҳамма, ҳамма, ҳаммадан кўра,
Қийин бўлар шу бечорага.
Унга ғоя фарқсиз, ахир,
Тузуму давр,
Байроқларнинг рангги қанақа –
100
Бари бир унга.
...Фарзандлари қирпичоқ бўлган
Онадайин бахти қаро йўқ...
Ҳис қилади буни Темурбек.
Ҳис қилгани учун боради
Забт этгани Кеш қалъасини,
Қўл остида минглаб аскари туриб,
Икки юз қирқ уч йигити билан
Бор-йўғи.
Лекин икки юз қирқ учнинг
Ҳар бири юз аскар санъатин билар.
Кеш қалъасин эса, ичдан ва ташдан –
Қўриқларди ўн икки минг кишилик лашкар.
Умар Мусо – қалъа ҳокими
Тўрт томонга айғоқчи йўллаб,
Темурбекнинг ҳолатидан бўлиб хабардор,
Турар эди. Қайда юрар у?
Одами қанча қанча?
Нима қилмоқдадир айни паллада?
Ҳужумидан қўрқарди унинг!
Уникидан бўлак йўқ эди қўшин
Атрофида, Кеш шаҳрига ҳужум қилгувчи.
Қолаверса, Амир Ҳусайн
Тайинлаганди
“Эҳтиёт бўл фақат Темурдан!”
ДУШМАННИ ЛАҚИЛЛАТИШ
Бамисоли театр саҳнаси – жанггоҳ,
Муаллиф ҳам, режиссер ҳам, актёр ҳам –
Бари саркарда.
101
Бироқ ёлғон йўқдир ушбу саҳнада:
Енгган енгар, енгилган – енгилар рўй-рост,
Тирилмайди қайтиб ҳалок бўлганлар.
Бинобарин, бир карра ўйналади у,
Ҳар жанг – асар, ахир.
Умрбоқийси бор уларнинг ҳам,
Ўткинчиси бор.
Ўлмас саҳна асари каби
Қолди тарих саҳналарида
Темурбекнинг Қарши қалъасин
Ишғол этиши.
“ТЕМУР ТУЗУКЛАРИ”ДАН
“Йўлга тушдим Хуросон томонга қараб,
Бу ердан кўчиб,
Хотирин жам қилиш учун
Қалъадаги бекларнинг.
Ўтганимда кечиб Амударёдан,
Хуросондан Қарши шаҳрига қараб
Келаётган карвон учради.
Карвонбоши сийлади мени совға-салом-ла.
Сўраб-суриштирдим
Ҳол-аҳволин ундан Хуросон
Амирларининг.
Маълум қилиб унга Хуросон
Сари йўл олганимни,
Рухсат бердим боришларига,
Фақат қўшиб юбордим карвонга (бир) айғоқчи
Ва у хабар келтиргунича,
102
Кутдим дарё соҳилига жойлашиб.
Айғоқчи келтирган хабарга кўра,
Карвондагилар
Деганлар шундоқ:
“Темурни кўрдик
Нариги ёқасида Амударёнинг.
Кетаётган экан (у) Хуросон сари.”
Бу гап Амир Мусо ва Амир Ҳусайн
Лашкарига етгач, ҳаммаси –
Хурсанд бўлиб, ўйин-кулгу,
Айш-ишратга берилибдилар”.
ххх
Эй азиз ўқувчим, ишонасизми
Бу гапларга? Шубҳа қиласизми ё?
Осон каби туюлмоқдами
Душманни лақиллатиш?
Ҳа, имоним комил, Темурбек бобо
Ёзганида бу гапларни
Бадиий бир асар тарзида,
Таъна-дашномларга қолган бўларди
Мунаққидлардан:
“Ҳаёт ҳақиқати бузиб кўрсатилган”, – деб
Очирмасди кўзларни улар.
Лекин Темур ёзувчи эмас,
Ёзган-қўйган бошдан ўтганин,
Қандоқ бўлса, шундоқлигича.
Воқеалар ривожи,
Шароит, имкон,
103
Кишиларнинг руҳий ҳолати
Белгидаган моҳиятни,
Ки душманлар Темурбекдан –
Қўрққан беҳад бу пайтга келиб.
Керагича ишламайди мияси қўрққанларнинг.
Эслайсизми, Шўро даврида
Қўрқитишу қўрқишлар чарчатганини
Неча авлодни.
Қўрққанлари учун бузиб –
Кўрсатишган бизга тарихни.
Қўрққанлари учун юришган
Етагида мустабидларнинг.
Қўрқмаганлар боши кетган, негаки,
Ё қамалган шафқатсизларча.
Устига устак,
Айш-ишратга берилувча одам боласи.
Ҳа, мустабид даврда ҳам ўйнаб-кулганлар,
Айш-ишратга берилганлар кўп эди жуда –
Ҳар икки томонда ҳам:
Эркимизни топтаганлар орасида ҳам,
Эрклари топталганлар орасида ҳам.
Амир Темур кабилар йўқ эди бизда,
Соҳибқирон йўқ эди –
Ватанни, элни
Олиб чиқадиган чуқурдан, чоҳдан.
Не тонг, чиқди орадан ўтиб
Бир юз ўттиз йил
Темурбекдан сўнг
Қўлда қилич билан эмас,
104
Қон тўкиб эмас,
Сиёсат ила
Муҳораба айлаб машъум тузумга қарши,
Ватанга эрк ва озодлик бера олгувчи
Юртбоши юксак.
Аллоҳга шукр.
Бу хусусда шеър ҳам битганман
Истиқлолнинг илк кунларида
Шеърки, ҳурфикр.
Унда буюк Алпомиш
Ва авлодлари
Тимсол қилиб олинган.
Шеър:
Ана энди, Алпомишнинг ўғли – Ёдгор
Ўн тўрт ботмон парли ёйни тортди, кўтарди.
Узилди тирсиллаб четан девордек,
Йиллар бўйи кўрпа бўлиб кетган ажириқ.
Суғурди бамисли ернинг киндигин.
Етти яшар бола эди у,
Билар эди у –
Отасидан қолган ёй шудир,
Отасига мерос эди у –
Бобоси Алпинбийдан.
Аввало Худо-ю,
Ғурурми, орми,
Таҳқирми, ҳақоратми куч берган унга!
Бобосининг руҳими
Ё зиндонда неча йил ётган
Отасининг хабари
105
Ва ё томирида оққан алп қони!..
Жон-жаҳоним қулоқ бўлиб
Тинглайман достон.
Алпомишнинг Алпинбийдан қолган ёйи –
Ўн тўрт ботмон, парли ёйи –
Ётмадими Ёдгордан сўнг ҳам
Тилдан, дилдан, элдан унут,
Юртимдаги қай бир гўшада
Ажриқ бўлган асрлар босиб?!
Ана энди, Истиқлол бўлиб,
Кимдир уни тортгандай бу кун,
Кўтаргандай, отгандай бу кун.
Қайтармиди, акс ҳолда,
Ултону қуллар
Ултонлиги ва қуллигига.
Узилди чирсиллаб четан девордек,
Йиллар бўйи кўрпа бўлиб кетган ажириқ.
Басмисли суғурди ернинг киндигин,
Ўн тўрт ботмон парли ёйни
Кимдир тортди, кўтарди, отди.
ххх
Тун қоронғу эди, кўнгил ёп-ёруғ...
Ана шундан кейин Темурбек
Сайлаб олиб қўшини орасидан
Икки юз қирқ учта йигитни –
Баҳодиру ботиру марди майдонни,
106
Ярим тунда қайтди орқага,
Амударё бўйига.
Олиб ўтиб зудлик билан –
Қарши шаҳридан
Таҳминан бир фарсаҳ наридаги кент –
Шаркент деган жойда тўхтади.
Буюк тўхташ эди бу. Вақтинча, бир зум
Темурбекни тўхтатмади, йўқ,
Амир Жоку тизза уриб айтган сўз:
“Баҳодирлар орқада қолди – бир гуруҳ,
Шунда турайлик улар келгунча етиб”.
Миясига Аллоҳнинг инояти-ла
Келган фикр тўхтатди:
“Етиб келгунча то бюаҳдирларим,
Кўздан кечирсам-чи, қалъани бориб?!”.
Энди кки юз қирқ учта эмас,
Қирқ киши билан,
Бошқаларни қолдириб,
Қалъа сари йўл олди Темурбек-ботир.
Ва қораси кўрингач унинг,
Қирқта марднинг иккисин олиб,
Қалъа сари солар бўлди йўл.
Деди:
– Қани, Абдулла?
Мубашшир, сен-чи?
Мен билан юрингизлар!..
Бошқалар шу ерда қолсин ҳозирча!
“ТЕМУР ТУЗУКЛАРИ”ДАН
107
“Етдим ҳандақ бўйига –
Сув билан тўлдирилган.
Назар солим чор атрофга
Ҳандақ устидан –
Кўзим тушди қалъага
Сув боргувчи тарновга.
Мубашширга қолдириб отим,
Ўтдим ҳандақ устидан (ёлғиз)” –
Тарнов орқали.
Яқинлашдим сув кечиб
Ва қалъа деворига.
Эшик қоқдим, дарвоза олдига бориб.
(Ғузор дарвозаси эди Қарши қалъасининг бу.)
Ичкаридан бўлмади садо.
Ухлаётган экан дарвозабонлар.
Қалъа деворини кечириб кўздан,
Кўрдим арфқон зиналар билан –
Чиқса бўладиган жойларин унинг.
Сўнг орқага қайтдим. Отланиб,
Йигитларим олдига бордим,
Эргаштириб Мубашшир ва Абдуллани”.
ххх
Тун ярмидан оғган.
Буюк сиймо, буюк қатъият.
Қалъа сари яқинлашган Темурбек йигитлари –
Шарпасиз, сассиз.
Саф бошида бораётган Темурбек ботир.
ххх
108
Саф бошида бормоқ
Ва жанг қилмоқ саф аввалида...
Ҳамма саркарда ҳам бундай қилмаган,
Балки бундай қилолмаган,
Етмаган журъат
Ва Искандар Мақдуний
Йўл тутган шундоқ
Саркардалардан
Холос Темурбеккача.
Нима бу? Таваккалми?
Ўзига ортиқча ишонишми ё?
Қайдан бунча ишонч ҳамда қатъият?
Ким кафолат берар дайди ўқ тегиб,
Саркардани сафдан чиқармас дея?
Сейистонда бирмас, ахир, икки ўқ
Текканини эсдан чиқарган, наҳот?
Жароҳатлар битган ҳар тугул
Ва қолган омон.
Очилмаган, наҳот, кўз?
Ким айтади доим ҳам бўлур деб шундоқ?
Йўқ, бу гаплар бошқалар ҳақда,
Мустаснодир даҳолар бундан.
Даҳоларнинг йўриғи бўлак,
Даҳоларни асрайди Аллоҳ –
Бошқалардан кўра, эҳтимол, кўпроқ,
Айтганидай Темурбек ўзи:
“Унинг билан қиларлик улуғ
Ишлари бор Парвардигорнинг...”
109
ххх
Тун қушининг сайроғи – хуррам.
Нарвонлар бу – арқондан ясалган, пишиқ
Ва илинган қалъа –
Шинаклари, кунгираларга
Ва улардан юқорига
Ўрлаётган қирқта баҳодир.
Пастда қолган икки юз уч йигит,
Темурбек бор улар ичида.
Деворбўйлаб дарвоза сари
Юриб бораётган йигитлар.
Тепасида Ғузор дарвозасининг
Уймалашган қирқта баҳодир
Ва дарвозахонага – қалъа
Ичкарисига
Тушиб борган қирқта баҳодир.
Қўриқчилар – уйғониб кетган ногаҳон –
Ташланмоқчи бўлган қирқ баҳодирга.
Қўриқчилар – оёқ-қўли боғланган.
Қулф – отнинг калласидай,
Калиди йўқ.
Тўғрироғи, талатўпда
Йўқолган калид.
Болта билан уриб-синдириб,
Тилка пора қилинган қулф.
Бу нимаси бўлди яна?
Калидсиз қулф етмаганидай,
Уюлган тош-кесак – бир аравача,
Нима бало, дарвоза
Ичкаридан тамбаланганми?
110
Эй, очилиш манглайига ёзилган бўлса,
Тош-кесак не, тоғ уюлса ҳам,
Ёпиқ қолмас дарвоза бирор!..
Бузиб-синдириб
Қулатилган дарвоза улкан
Ҳандақ устига.
Осма кўприк, унга қўшимча бўлиб,
Туширилган ҳандақ устига
Ва очилган йўл қалъа томон –
Темурбек ва унинг йигитларига..
Шовқин-сурон – ногоҳонда кўтарилган,
Бурғу, карнай овози – қаттиқ,
Амир Мусо – эс-хонаси чиқиб уйғонган,
Навкарлари Амир Мусонинг.
Ит эгасин танимас ҳолат.
Орқа-олдига –
Қарамасдан, дуч келган ёққа
Қочаётган ёв.
Темурбекнинг ўткир овози
Момоқалдироқ
Каби жаранглаган атроф-жонибда:
“Келдим катта қўшин билан, ҳей!!!
Беҳудага тўкилмасин қон!
Таслим бўлинг, қаршилик –
Кўрсатишдан фойда йўқ!..”.
Жарчиларнинг овози – янгроқ:
– Учиб ёлғон ваъдаларига
Амир Ҳусайннинг,
111
Амир Мусонинг
Алданган кўп, адашган кўп ораларингда!
Ҳей! Бир пайтлар Темурбек хизматида
Бўлганлар ўз хатоларига
Иқрор бўлиб, тавба қилсалар,
Улар яна адолат учун
Кураш олиб бораётганлар
Сафларига қабул этилур!
Иши билан сўзи бир ҳазрат
Қилмоқчилар сизга марҳамат,
Ҳе-ҳе-ҳей!!!..
Қалъа аҳли –
Ини бузилган ари каби тўзғиган.
“Самарқанд” ва “Бухоро” дарвозалари –
Томон қочиб бораётган Амир Мусо –
Навкарлари.
Қуваётган , қочаётганни
Фарқлаб бўлмас бир кеча:
Темурбекнинг йигитлари бўлиб кўринган –
Қочаётган ўз йигитлари
Амир Мусо кўзига.
Эркак ишини қилмай,
Ҳомиладор хотини – Орзу Маликни
Ҳамда ўн тўрт яшар ўғли –
Муҳаммадни ҳимоясиз
Қолдирганча қалъада,
Қочиб қолган Амир Мусо.
Темурбекнинг ёдига тушган бир лавҳа:
Жалолиддин Мангубердининг
112
Синд дарёси бўйида Чингизхон билан –
Бўлган жангда қуршовга тушган маҳали
Хотини ва фарзандларига
Муносабати.
ХОТИРАДА ЖОНЛАНГАН ТАРИХ
-----------------------------------------------------1.Синд – ҳозирги Ҳинд дарёси.24–25,11. 1221 йилдаги жанг.
1
Синд дегани дарёдир, дарёдақа дарёдир,
Қирғоғида уззу кун тенгсиз бир жанг бородир.
Чексиз бу жанг қўйнида ўлдир-ўлдир авжида,
Унда одам одамни қонларига қорадир.
Ўлдир-ўлдир – жангларнинг беомон бир шеваси,
Қондир-ей, мурдадир-ей, аввал-охир меваси,
Вале кўҳна Синдни лол айлаб ногоҳ бу фурсат
Бунда сўғиш қилганлар қайси толе бенасиб.
Хусусан, Чингиз ким ул? Дилни шунча эзарми?
Қилган қабиҳ ишининг даҳшатини сезарми?
Бўйи найза бўйига етмаган бир гўдакни
Бўғизлатиб, юрагин итига егизарми?
Рақиби – шу гўдакнинг дадаси – Мангуберди
Шунда эрди-ку, ахир, унинг-ла қамти эрди,
Эркак бўлса, эр билан эркакча олишмасми,
Маъсумгина бир жонннинг нега бошини ейди?!..
Синд дегани дарёдир, дарёдақа дарёдир,
Чингизхоннинг дастидан бўзлаб оқиб бородир.
П
Тутқун ўлмак жанг чоғида эр йигитга уятдир,
113
Тўрт мучанг соғ, илкингда исфихонинг шай бўлса.
Номусдир қаторингда хоҳ қариндош, хоҳ ётдир,
Ночор бўлса-да, ёвга асир тушгудай бўлса.
Қуршовга тушиб қолсанг, ортингда оқин дарё,
Тик қояга черикинг михласа ёғий баттар,
Хотин-халанж, бола-бақра бўлса-чи, сафлар аро
(Сарсон-саргардонликда сен-ла бирга юрганлар),
Кўзинг қиймас уларни шундоқ ташлаб кетишга,
Кўзига қон тўлган ёв бурда-бурда қилади.
Қурбинг етмас дарё кечиб ва ё бошлаб кетишга,
Тушар-да, оч тўлқинларга тириклай ем бўлади...
Аммо ташлаб кетишга тўғри келар бари бир,
Вақт тиғиз, асрамоқ шарт энди қолган черикни.
Ғаним билан ҳали, эҳ! Каттакон жанглар бордир,
Эр деган жанг-жадалдан олдирарми юракни!
Қолганлар жим қоларми – рози бўлиб ўлимга,
Оҳу нола чекарлар юрак-бағринг қон қилиб,
Ёқа йиртиб чиқарлар тўсиқ бўлиб йўлингга.
Тўхтатмоқчи бўларлар этагингга осилиб.
Шугина бўлса, кўзни чиртта юмиб кетасан,
Аммо қарғаб солурлар улар сени беомон:
“Йигит ўлғил, илоё, шундоқ ташлаб кетарсан?!
Ўлдириб кет, дарёга чўктириб кет, беимон!..”
Ана унда жонингда жон қолмайди, яхшилар,
Қонингда қон қолмайди, миянгга қуюлади.
Чеккасиз бу очунда мавжуд бор яхшиликлар
Қурбонликлар эвазига келгандай туюлади...
Итқитасан хотину ушоқларинг тубанга,
Бошқаларга ҳам шундай қилишни буюрасан.
Камон ўқи етгудай – қарайсан ёв томонга,
114
Дарёга кўз ташлайсан – қиёматни кўрасан.
Синд дегани дарёдир, дарёдақа дарёдир,
Ғурбатларнинг ғурбатин сўзлаб оқиб бородир.
Ш
Ғурбатда ўтса кунинг, бўлма не иш қасдида,
Фалокат чиқар доим оёқларинг остидан.
Индамайсан, индамай, дардинг ичга ютасан,
Йўлни чаппа оласан ё айланиб ўтасан.
Ортингда ёв, олдингдан азим дарё чиқса-чи?
Яқин борсанг, домига тортса-чи, оғзин очиб!
Бошқа йўл йўқ бўлса-чи, кечиб ўтмоқдан ўзга,
Тулпорингга боқасан, яшнаб завқ берар кўзга!...
115
Автор
kh.davron
Документ
Категория
Поэзия
Просмотров
42
Размер файла
456 Кб
Теги
xaloskor, Shukur Qurbon, Amir Temur
1/--страниц
Пожаловаться на содержимое документа