close

Вход

Забыли?

вход по аккаунту

?

Abduqodir Hayitmetovning navoiyshunoslikdagi ulug' xizmatlari

код для вставкиСкачать
1926 yil 27 mayda Farg'ona viloyati Dang'ara tumanining Qiyoliqum qishlog'ida tavallud topgan. Oilasi 1930 yilda Toshkent shahriga ko'chib keldi. Abduqodir Hayitmetov 1943 yilda Toshkent shahridagi 13-o'rta maktabni (hozirgi 156-o'rta maktabni) t
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ
ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ШАРҚШУНОСЛИК ИНСТИТУТИ
ШАРҚ ФИЛОЛОГИЯСИ ВА ФАЛСАФА ФАКУЛЬТЕТИ
МУМТОЗ ФИЛОЛОГИЯ КАФЕДРАСИ
БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИ
Мавзу: Абдуқодир Ҳайитметовнинг
навоийшуносликдаги
улуғ хизматлари
Бажарди: Шарқ филологияси ва
фалсафа факультети 4-курс талабаси
Касимова Мадина Эрйигитовна
Илмий раҳбар:Мумтоз
филология кафедраси доценти,
ф.ф.н. А.Ҳабибуллаев
Ишда А.Ҳайитметовнинг олим сифатида шаклланиши кузатилади,
илмий-ижодий
фаолиятининг
босқичлари
аниқланади,
олимнинг
навоийшуносликдаги ўрни ва А.Ҳайитметовнинг мумтоз адабиётшуносликни
ривожлантиришдаги роли белгиланади.
Тошкент–2012
.
МУНДАРИЖА
КИРИШ.......................................................................................................3
I БОБ. АБДУҚОДИР ҲАЙИТМЕТОВНИНГ ОЛИМ СИФАТИДА
ШАКЛЛАНИШИ ............................................................................................. 7
1.1.А.Ҳайитметовнинг ҳаёти ва ўқиш чоғларидаги қизиқишлари..
...7
1.2.А.Ҳайитметовнинг илмий-ижодий фаолияти .................................. 11
II БОБ. АБДУҚОДИР ҲАЙИТМЕТОВ – ЕТУК НАВОИЙШУНОС
ОЛИМ………………………………………………………………………….18
2.1. А.Ҳайитметовнинг Навоийнинг шахсияти ва ижодий меросини
ўрганишга қаратилган илмий ишлари .............................................................18
2.2. А.Ҳайитметовнинг Шарқ адабиёти ижодий методига муносабати39
ХУЛОСА .................................................................................................... 51
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР ................................................. 54
2
.
КИРИШ
Ўзбек халқининг улуғ шоири ва мутафаккири Алишер Навоий жаҳон
адабиётининг буюк санъаткорларидандир. Алишер Навоийнинг тарих ва
башарият олдидаги улуғ хизматларидан бири шундаки, у адолат туйғусини
ҳар бир инсон, ҳар қайси халқ ва миллат интилиб яшайдиган олий меъзон
даражасига кўтарди, одамзодни ҳаётда адолатни қарор топтиришга, уни
асраб авайлашга чорлаб ўтди. Навоий ҳазратларининг том маънода
халқпарвар шахс бўлгани, унинг ўлмас ғоялари бугунги кунимиз учун бағоят
ҳамоҳанг ва ибратли экани, айниқса, аҳамиятлидир. Агар шоир асарларини
варақласак, деярли ҳар саҳифада “халқ”, “эл”, “улус”, “юрт”, “раият”
сўзларининг “меҳр”, “мурувват”, “оқибат”, “саховат”, “садоқат” сўзлари
билан узвий боғланиб кетганлигини кўрамиз1.
Навоийнинг фаолияти ва меъросини ўрганиш узоқ ва мураккаб тарихга
эгадир. Бу тарих XV асрнинг ўзидан Навоий замондошларининг асарларидан
бошланади.
Совет навоийшунослиги Навоийнинг фаолияти ва меросини ўрганишда
янги ва юқори босқич бўлди. Совет навоийшунослиги қисқа бир давр ичида
катта ютуқларга эришди.
Навоийнинг ва фаолиятини ўрганишда биринчи манба унинг ўз
асарларидир. Унинг ҳайти ва фаолиятини ўрганишда унинг замондошлари
томонидан яратилган асарлар ҳам жуда қимматли манбадир.
XIX асрнинг 70-йилларида Ўзбекистонда босмахона пайдо бўлгандан
кейин Навоийнинг “Хамса”, “Чор Девон”, “Вақфия” ва бошқа асарлари бир
неча марта нашр этилди. Навоийнинг айрим асарлари ўқув қўлланма
сифатида фойдаланилди, ғазаллари куйга солинди, ҳикматли сўзлари эса
мақолларга айланди.
Барча тараққийпарвар ўзбек шоирлари Навоийдан таълим олдилар,
унинг традицияларини давом эттирдилар ва ривожлантирдилар. Жумладан,
шоир Мунис бир шеърида:
1
Каримов И.А. Хавфсизлик учун курашмоқ керак.-Т.: Ўзбекистон 2002. Б.87.
3
.
“Сўз ичра Навоийки жаҳонгир турур,
Мунисга маоний йўлида пир турур,”–
деб уни ўзининг устози ҳисоблайди.
Ўзбек адабиёти салтанатининг султони Алишер Навоий адабий танқид
соҳасида ҳам улкан намоянда сифатида шухрат қозонди.
Мавзунинг долзарблиги. Навоийни ўқиш, ўрганиш ва ундан таълим
олиш тобора ошиб борди. Навоий асарларини яқиндан ўрганиш учун луғат
китоблари тузила бошланди. Алишер Навоийнинг меъросини ўрганишга рус,
озарбайжон, тожик, туркман ва бошқа халқларнинг адабиётшунослари ҳам ўз
муносиб ҳиссаларини қўшдилар. Ёзувчи Ойбек уруш йилларида ўзбек
тарихий романининг ажойиб намунаси “Навоий” романини яратди.
Мустақилликка эришгандан кейин ҳам навоийшунослик соҳасида
кўплаб юксалишлар амалга оширилди. Алишер Навоийнинг шахси, илмий
ижоди, фаолияти, асарлари хусусида С.Ғаниева, П.Шамсиев, Н.Комилов,
А.Қаюмов, А.Рустамов каби буюк навоийшунос олимларимиз иш олиб
борганлар ва ҳозирги ёшларимиз ўрганишига шароит яратиб бердилар. Бу
олимларимиз бугунги ишларини давом эттириб келмоқдалар. Шундай
олимларимиздан бири Абдуқодир Ҳайитметовнинг навоийшуносликдаги
улуғ хизматлари диққатга сазовор. Навоийшунслик соҳасида юксак ишларни
амалга оширди. Унинг бадиий, илмий, илмий-оммабоп асарлари сони 400га
яқиндир. Улар: “Алишер Навоийнинг адабий-танқидий қарашлари” (“Фан”.
Тошкент, 1959, 196-бет), “Навоий лирикаси” (“Фан”. Тошкент, 1960, 292бет), “Алишер Навоийнинг ижодий методи масалалари” (“Фан”. Тошкент,
1965, 192-бет), “Шарқ адабиётининг ижодий методи тарихидан” (“Фан”.
Тошкент, 1970, 330-бет), “Навоий даҳоси” (Тошкент, 1970, 173-бет),
“Ҳаётбахш чашма” (Тошкент, 1974, 165-бет), “Табаррук излар изидан”
(Тошкент, 1979, 152-бет), “Мерос ва ихлос” (Тошкент, 1985, 208-бет),
“Навоийхонлик
суҳбатлари”
(“Ўқитувчи”,
Тошкент,
1993,
216-бет),
“Темурийлар даври ўзбек адабиёти” (“Фан”, Тошкент, 1993, 160-бет),
“Адабий меросимиз уфқлари” (“Ўқитувчи”, Тошкент, 1997, 240-бет).
4
.
Абдуқодир Ҳайитметов ўз ҳаётини Навоийнинг ҳаётини, асарларини
ўрганишга бағишлади.
Мавзунинг ўрганилиш даражаси. Абдуқодир Ҳайитметов шахси,
илмий-ижодий фаолияти, асарлари хусусида А.П.Қаюмов, Б.Валихўжаев,
Н.Каримов, Т.Мирзаев, Н.Комилов, Ш.Абилов, З.С.Кедрина, И.Ҳаққулов,
С.Ғаниева, Ё.Исҳоқов, К.Йўлдошев, М.Сафаров, М.Назаров ва бошқалар
мулоҳазалар юритганлар.
Таниқли мунаққид ва адабиётшунос О.О.Шарафутдинов учрашувлардан
бирида ҳам ҳақ гапни айтган: “Абдуқодир Ҳайитметов ёзган ишларини ўрниўрни билан қўйиб чиқса, Навоий қомуси юзага келади. Чинданда ҳаловатни
“нина билан қудуқ қазиш”га алишган олимнинг машаққатлари ўз самарасини
берди, шуҳрат шоҳсупасига кўтарди.
Алишер Навоийнинг:
Илм, Навоий, сенга мақсад бил,
Эдики, илм ўлди амал айлагил,
Мисраларидаги мазмун Ҳайитметов домла учун бир умрлик ҳаракат
дастурига айланган. У ҳаётда ҳам, илмда ҳам ана ўша бош ғояга амал қилиб
яшаб, кам бўлмади”, -дейди Воҳидов Р1.
Битирув малакавий ишнинг манбалари. Битирув малакавий ишнинг
манбаларини ёзишда Абдуқодир Ҳайитметовнинг “Ҳаётбахш чашма”,
(Тошкент, 1974, 165-бет), “Навоий даҳоси” (Тошкент. 1970, 173-бет), “Шарқ
адабиётининг ижодий методи тарихидан”, (“Фан”.Тошкент. 1970, 330-бет),
“Навоийнинг адабий-танқидий қарашлари”, (“Фан”, Тошкент, 1959, 196-бет)
ва Р.Воҳидовнинг “Навоий қалбила сирлашган инсон”, (Тошкент, 1999)
асарларидан фойдаланилди.
1
Воҳидов Р. Навоий қалбига сирланган инсон. –Тошкент, 1999. –Б.5.
5
.
Битирув малакавий ишнинг мақсад ва вазифаси:
- А.Ҳайитметовнинг олим сифатида шаклланишини кузатиш;
- Илмий-ижодий фаолиятининг босқичларини аниқлаш;
- Олимнинг навоийшуносликдаги ўрнини белгилаш;
- А.Ҳайитметовнинг мумтоз адабиётшуносликни ривожлантиришдаги
ролини аниқлаш.
Битирув малакавий ишнинг таркиби. Мазкур иш кириш, фаслларга
бўлинган икки боб ва хулосалардан иборат.
6
.
I.БОБ. АБДУҚОДИР ҲАЙИТМЕТОВНИНГ ОЛИМ СИФАТИДА
ШАКЛЛАНИШИ
1.1. Абдуқодир Ҳайитметовнинг ҳаёти ва ўқиш чоғларидаги
қизиқишлари
Абдуқодир Ҳайитметов 1926 йил 27 майда Фарғона вилояти Данғара
туманининг Қиёлиқум қишлоғида таваллуд топган. Оиласи 1930 йилда
Тошкент шаҳрига кўчиб келди.
Абдуқодир Ҳайитметов 1943 йилда Тошкент шаҳридаги 13-ўрта
мактабни (ҳозирги 156-ўрта мактабни) тугатгач, Тошкент транспорт
муҳандислари институтининг қурилиш факультетига ўқишга киради. 1курсни муваффақиятли якунлаб, 2-курсга кўчади. Бироқ танланган соҳаси
ўзига маъқул келмайди, адабиётга бўлган муҳаббати сабабли у ердаги
ўқишни ташлайди.
1944 йилда Ўрта Осиё университетининг янгигина ташкил топган,
шарқшунослик факультети, Эрон-афғон бўлимига ўқишга кириб, 1949 йилда
уни тугатади1.
Абдуқодир Ҳайитметовнинг мурғак қалбига адабиётга ва санъатга
шавқу завқ уруғини Исмоил ота ва Шодмон аялар сочишди2. Ҳайитметов
отасидан “эскича” ўқиш ва ёзишларни ўрганади.
Абдуқодир Ҳайитметов билан бир даврада, аммо бошқа-бошқа
факультетларда
таҳсил
олган
таниқли
мунаққид
ва
адабиётшунос
М.Қўшжонов Ҳайитметов ҳақида шундай дейди: “...Мен унинг талабалик
пайтларини яхши эслайман. У камтарин, камсуқум, ўта меҳнаткаш
талабалардан эди. Доим қўлтиғидан китоб тушмас, университетнинг
кутубхонаси унинг асл макони эди. У кутубхонада узоқ-узоқ ўтириб эски
ёзувдаги китобу қўлёзмаларни мутолаа қилганига кўзим тушгани бор, ўша
1
2
Ҳайитметов А. Библиографический указатель. –Тошкент, 1986.- С.1..
Воҳидов Р. Навоий қалбила сирлашган инсон. –Тошкент, 1999. –Б.16.
7
.
кезлари. Бизга ўхшаб жамоат ишларига ҳам кўп вақт сарф қилмас, кўпроқ
мутолаа билан банд бўларди”1.
1949 йилда Шарқшунослик факультетидаги олтин талабалик даврлари
ҳам якун топди. Кимлар учундир ўқиш тугади, лекин Ҳайитметов учун эса
чинакам ўқиш, ўрганиш, изланишнинг равон эшиклари гўё ўшанда ланг
очилди.
Абдуқодир Ҳайитметов ва унинг сабоқдошлари каттагина қисми учун
кейинги йўл умрлик қисматга айланди. Улардан академик А.П.Қаюмов,
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси мухбири аъзоси У.Каримов,
Халқаро Фирдавсий мукофоти соҳиби, профессор Ш.Шомуҳамедовни эслаш
кифоя. Чунки, Ҳайитметовнинг сабоқдошларидан ўзини илму-донишга,
маърифатга бахш этган ва бу борада ҳавас қилса арзигулик ишлар қолдирган
инсонлар жуда кўпдир2.
Олим ўзининг илмга қўйган дастлабки қадамларини қуйидагича
хотирлайди: “Университетни битиришда мен С.Мирзаев раҳбарлигида
“Шайх Саъдий ижодида “Бўстон”нинг ўрни” деган мавзуда диплом ёқладим.
Бундан олдин 4-курсда, талабалар илмий анжуманида машҳур ўзбек шоири
Машраб шеърияти юзасидан илмий маъруза қилган эдим. Университетдан
кейин Шарқ қўлёзмалари институти аспирантурасига ўқишга кирар эканман,
Машраб ҳақидаги илмий маърузам реферат сифатида қабул қилинган эди”, дейди Ҳайитметов3.
1949 йилда А.Ҳайитметов Ўзбекистон ФА Шарқ қўлёзмалари (ҳозирги
Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик) институти аспирантурасига
киради.
Ҳайитмеов А. Навоийхонлик суҳбатлари. –Тошкент, 1993. –Б.5.
Воҳидов Р. Навоий қалбила сирлашган инсон. –Тошкент, 1999. –Б.19.
3
Ҳайитметов А. Шарқшунос бўлмоқ шараф // Ўзбекистон шарқшунослик мактаби. –Т.: ЎзМЭ, 2009. –
Б.110-114.
1
2
8
.
Ҳайитметовнинг жўшқин илмий фаолияти ўша 1949 йилда, кундузги
аспирантура таҳсили пайтида бошаланган экан, унинг марказидан Алишер
Навоийнинг нурли сиймоси ўрин олган эди1.
Аспирантурада Ҳайитметов (1949-1952 йиллар) машҳур адиб, академик
Ойбек тавсияси билан “Алишер Навоийнинг адабий-танқидий қарашлари”
мавзусида илмий изланишлар олиб борди. Бу ишда унга таниқли олимлардан
В.Й.Зоҳидов, М.А.Салье, С.Азимжанова ва бошқалар маслаҳатлар бериб
туришган. Навоий ижоди устида ишлаш уни Шарқ адабиёти оламига
чуқурроқ олиб кирди. Унда шарқшуносликка, шарқ халқлари адабиётларига
бўлган муҳаббати янада орта бошлади. Ўша вақтда ўзбек мумтоз адабиёти
намояндаларининг ижодини, хусусан Навоий ижодини бошқа Шарқ халқлари
адабиётларидан, уларнинг назарий асосларидан ўзиб ўрганиш мумкин
эмаслигини чуқур тушуниб етади2. Ҳайитметов диссертация устида иш олиб
борган вақтда, у шундай бир фактга дуч келади. Халқ орасида Навоийнинг
“Ҳайрат ул-Аброр” достонидан олинган қуйидаги байт жуда машҳур бўлиб
кетган:
Одамий десанг демагин одамий
Оники йўқ халқ ғамидин ғами.
Шайх Саъдийнинг “Гулистон” асари билан танишган вақтда унда ҳам
худди шу мазмундаги қуйидаги форсий байт эътиборни ўзига тортган:
Ту ки аз меҳнати дигарон беғами,
Нашоядки номат ниҳанд одами!
Мазмуни:
Агар сен бошқаларнинг ғам-ташвишига бепарво бўлсанг,
Сени одаб деб атамасалар ажабланма!
[А. Ҳайитметов биринчилардан бўлиб ушбу шоҳ байтга ўқувчи ва соҳа
мутахассисларининг диққатини тортди.]
Воҳидов Р. Навоий қалбила сирлашган инсон. –Тошкент, 1999.- Б.19.
Ҳайитметов А. Шарқшунос бўлмоқ шараф. Ўзбекистон шарқшунослик мактаби. –Т.: ЎзМЭ, 2009.-Б.
110-114.
1
2
9
.
“Ҳаммага маълумки, Саъдийнинг “Гулистон” ва “Бўстон” номли
асарларини Навоий болалигида жуда катта қизиқиш билан ўқиган. Бу ҳақида
у “Лисон ут-тайр” достонида шундай деган эди:
Насрдин баъзи ўқур, ҳам достон,
Бу-“Гулистон” янглиғ ул “Бўстон”.
Навоий Саъдийнинг ушбу байтини болалигидаёқ ёд олган. У “Ҳайрат
ул-аброр” достонини ёзганда, шу руҳда юқоридаги туркий байтни яратган.
Юқоридаги байтни Саъдий байтининг таржимаси, - деб ҳозир қўштирноқ
билан ёзиш ҳам мумкин”,- дейди Ҳайитметов1. Бу санъат–танзим санъати
дейилади. Танзим – Шарқ шеъриятида бошқа шоирларнинг энг яхши ва
машҳур байтларини ўз шеърларида келтириш адабиётшуносликда шундай
аталган.
Аспирантурани тугатиб, 1953 йилда Ўзбекистон ФА Тил ва адабиёт
институтига ишга ўтади. У ерда аввал кичик ходим (1953-1957) бўлиб
ишлайди. Ўша ишлаб юрган у 1953 йилда Ўзбекистон ФА А.С.Пушкин
номидаги Тил ва адабиёт институти қошидаги ихтисослашган илмий
кенгашда “Алишер Навоийнинг адабий-танқидий қарашлари” мавзусида
номзодлик диссертациясини ёқлади2.
Ўзбекистон ФА Тил ва адабиёт институтида кейинчалик катта илмий
ходим (1957-1967) бўлиб ишлайди. 1965 йилда Ўзбекистон ФА А.С.Пушкин
номидаги Тил ва адабиёт институти қошидаги ихтисослашган илмий
кенгашда
“Навоийнинг
ижодий
методи”
деган
мавзуда
докторлик
диссертациясини ҳимоя қилди3. Кейинчалик илмий ишлар бўйича директор
муовини (1967-1970) ва ниҳоят бўлим мудири (1967-1991) бўлиб ишлайди.
1991 йилдан мазкур институтда (ҳозирги Алишер Навоий номидаги
Адабиёт институти)
ташкил
қилинган
Навоий
бўлимининг
раҳбари
1
Ҳайитметов А. Шарқшунос бўлмоқ шараф. Ўзбекистон шарқшунослик мактаби. –Т.: ЎзМЭ, 2009.-Б.
110-114.
2
Абдусаматов М. Ўзбекистон шарқшунослари. –Тошкент, 1996.-Б.61.
3
Ўша жойда,61-б.
10
.
вазифасида хизмат қилди1. Келажакда навоийшунос олим, филология
фанлари доктори, профессор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, 2
марта Абу Райҳон Беруний номидаги Ўзбекистон Республикаси давлат
мукофоти
совриндорининг
адабиётшунослик,
аниқроғи
мумтоз
адабиётшунослик, навоийшуносликка кириб келиши жараёни шулардан
иборат.
1.2.Абдуқодир Ҳайитметовнинг илмий-ижодий фаолияти
Абдуқодир Ҳайитметовнинг илмий-ижодий фаолиятига тўхталадиган
бўлсак, у навоийшунослик соҳасида жуда кўп илмий ишлар қилган.
Абдуқодир Ҳайитметов 1972 йил март-апрел ойларида Афғонистонда илмий
сафарда бўлган. Бу илмий сафар нафақат Ҳайитметовнинг шахсий, балки
унинг илмий-ижодий тақдирида ҳам ўчмас таассурот қолдирган. Ўша
хотираларнинг нурли чизгилари унинг “Ҳаётбахш чашма”, “Табаррук излар
изидан” тўпламларидан жой олган илмий, оммабоп- сафарнома, илмийпублицистик йўсиндаги мақолаларда ўрнашиб қолди2.
Абдуқодир Ҳайитметовнинг илмий меросини яхлит ҳолда оладиган
бўлсак,
унинг
нафақат
Навоийшунослик
балки,
умуман
Мумтоз
адабиётшунослик бўйича самарали қалам тебратганини кўрамиз.
Ҳайитметовнинг “Ҳаётбахш чашма” тўплами 1974 йилда Ғофур Ғулом
номидаги адабиёт ва санъат нашриётида нашр этилган. Бу тўплам 165
саҳифадан иборат. “Ҳаётбахш чашма” мақолалар тўпламига “Адабий мерос
ва маънавий қадриятларимиз”, “Ҳаётбахш анъаналар”, “Адабий таҳлил
тарихи”, “Алишер Навоийнинг ижодий методи”, “Юксак фазилатлар
соҳиби”, “Навоийнинг сарбадорларга муносабати”, “Ягонаи аср”, “Навоий
ҳақида янги маълумотлар”, “Сўнгги режалар”, “XV аср адабиётига оид янги
манбалар”, “Қадимги туркий шеърият ҳақида”, “Халқимизнинг номдор
достони”, “Исёнкор шоир”, “Ажойиб сўз санъаткори” каби мақолалари
киритилган.
1
2
Ўша жойда,24-б.
Воҳидов Р. Навоий қалбила сирлашган инсон.- Тошкент, 1999.-Б.24.
11
.
Ҳайитметов навоийшунослик соҳасидан ташқари, туркология соҳаси,
халқ оғзаки ижоди ва бошқа соҳалар бўйича ҳам илмий-ижодий фаолият
олиб борган. Қуйида биз улардан айримлари билан танишиб чиқамиз.
1) Ҳайитметов туркология соҳаси бўйича ҳам иш олиб борган. У 1972
йилда “Қадимги туркий шеърият ҳақида” номли мақоласини Маҳмуд
Қошғарийнинг “Девону луғатит-турк” асари материаллари асосида ёзган.
Ушбу мақоласида Ҳайитметов шеърий парчаларнинг кўп қисмини дидактик
шеърлар, дидактик шеърларнинг аксарияти гуманистик йўналишдалиги ва
туркий халқларда шеърий шакл устунлиги ҳақида ёзган. Шеърларда туркий
халқларнинг шижоати, қийинчиликларга бардоши, жасурлиги, ҳарбий
ҳийлалар, сиёсий кураш, элпарварлик, мардлик, ҳикмат, меҳр ва қаҳр
туйғулари жонли, чақмоқ мисраларда тавсиф этилган. Шу билан бирга
қабилавий бош-бошдоқлик, ўзаро низо-адоватлардан ўкиниш, уруғчилик
тузумининг емирила бошлаши ва ички социал қарама-қаршиликлар кучая
бошланиши билан шеъриятда ҳаётдан норозилик, унга танқидий муносабат
оҳанглари пайдо бўла бошлади.
“Девон”да панд-насиҳат ва лирик шеърлар билан бир қаторда қадим
туркий шеъриятдаги халқ қарамони Алп Эртунга (Афросиёб)нинг мардлик ва
олийжаноблигини мадҳ этувчи, унинг ўлимига аза тутиб, йиғида айтилувчи
ажойиб шеърларга ҳам дуч келамиз.
Қадим туркий шеърият кундалик ҳаёт билан чамбарчас боғланган. У
одамларни ёмонликни енгишга, меҳнатга, ақл асосига қурилган оддий
инсоний шодликлар билан тўла тинч ҳаётга даъват этар эди.
Ҳайитметов “Девон”даги бир тўртликни келтиради:
Кучанди билагим,
Яғуди тилагим.
Тилинди билагим,
Тегруб ангар ертилур.
(Билагимга куч келди,
Тилакларим рўёбга чиқа бошлади.
12
.
Билимларим кўпайди,
Бироқ умрим тугаб қолди).
Бу ўринда гап ўша давр одамларининг фақат ақлини эмас, кўп жисмоний
куч ҳам сарфлаб, меҳнат-машаққат чекиш ҳисобига билим олганлари,
шундай бўлса-да, уларда илм-маърифатга интилиш кучли бўлгани устида
бормоқда1.
2) Ҳайитметов Бобораҳим Машрабнинг қатл этилганига 250 йил тўлиши
мунасабати билан “Исёнкор шоир” номли мақоласини 1961 йилда ёзган.
Ушбу мақоласида Ҳайитметов Машрабнинг ҳаёти, қаландарлик ҳаёти, лирик
шеърлари, ҳажвий шеърлари ҳақида мулоҳаза юритган. Машраб халқ
оммасининг ўша даврдаги руҳий оҳ-воҳига дардкашлик қиларкан, зулмни
қоралаб, золимларни, дин арбобларини қўрқмай ҳажв йўли билан фош этган.
Шунинг учун халқ Машрабни тириклик вақтидаёқ севиб қолган эди. Лекин
Машрабнинг ўз яшаган даврига социал муҳитга, давлат тузумига, бу
тузумнинг “устун”ларига, дин намояндаларига нисбатан муносабати тобора
кескинлашиб борган эди ва охири бу муносабатга шундай кулминацион
нуқтага кўтарилгандики, 1977 йилда Балх ҳокими Муҳамад Қотоғон
руҳонийларнинг фатвоси билан дорга осиб ўлдирган.
Машрабнинг фожиаси халқ фожиаси эди. Чунки, у халқ оммаси
манфаатлари учун курашишнинг, ҳақиқат учун курашнинг қурбони бўлган
эди2. Машрабнинг бадиий ижоди ишқий лирика билан чекланмаган эди. у ўз
даврининг йирик сатирик шоири ва мутафаккири сифатида ҳам майдонга
чиққан эди-ю у ўз шеъриятида эксплуататорлар зулми остида эзилган,
ҳонавайрон бўлган халқнинг кайфиятини ифодалаган, унинг аянчли
тақдирига, бахтсизлигига шерик бўлиб шундай сатрларни ёзди:
Дили тиғи ситамдин пора бўлган халқни кўрдум,
Тани дарду аламдин ёра бўлган халқни кўрдум.
Кўзи вақти саҳар сайёра бўлган халқни кўрдум...
1
2
Ҳайитметов А. Ҳаётбахш чашма.-Тошкент,1974. –Б.139-140.
Ўша жойда, 156-б.
13
.
Машраб ўзининг ҳажвий шеърларида дин арбобларини, шайх ва
зоҳидларни қаттиқ танқид қилади. Уларнинг фирибгарликларини, икки
юзламачиликларини очиб ташлайди.
Машрабнинг сўфизмга ҳаддан ортиқ берилиши унинг ижодининг қолоқ
томонидир.
Умуман, Машраб ижодининг асосий йўналишини унинг халқчиллиги
белгилайди.
“Ҳозирги вақтда Машраб ижодини ўрганиш соҳасида қилинадиган
биринчи муҳим иш унинг асарларини тўплаш ва уларни мумкин қадар
илмий-танқидий асосда ўрганишдир. Чунки бу соҳадаги зарур ишларни
қилмасдан туриб, унинг ижоди устида жиддий ва тўғри бир хулосага келиш
қийин”,- дейди Ҳайитметов1.
3)
Ҳайитметовнинг
“Ҳаётбахш
чашма”
мақолалар
тўпламига
киритилган. “Ажойиб сўз санъаткори” мақоласига ҳам тўхталамиз. Ушбу
мақолани 1969 йилда ёзган. Ушбу мақолада XVIII асрнинг охирида туғилиб,
Мирзо Абдуллохон Ғолибнинг ижодий анъаналари ҳақида чуқур ҳамда
атрофлича фикр юритган.
Мирзо Абдуллохон Ғолиб ҳам сўз санъаткорларидан биридир. Бутун
Ҳиндистон ва Покистон бу даврда Ғолибдан буюкроқ, Ғолибдан машҳурроқ
бошқа бир шоирни билмайди. У бир шеърида ўзи ҳақида:
Бошқа кўпдир жаҳонда яхши-яхши шоирлар,
Аммо дерлар: “Ғолибда андози баён бошқа!”дер экан, бунинг остида катта ҳақиқат бор эди2.
Ғолиб шеъриятида инглиз колонизаторлари зулми остида эзилган,
ҳақоратланган, камситилган кўп милионли ҳинд халқининг кайфияти, ўйфикрлари, интилишлари ёрқин акс этди.
Ғолиб
ижодида
Шарқ
шеъриятининг
энг
халқчил,
энг
яхши
хусусиятлари янги сайқалини топди. Буни биз Ғолиб поэзияси билан Ҳофиз
1
2
Ҳайитметов А. Ҳаётбахш чашма.-Тошкент,1974.-Б.157-158.
Ўша жойда, 159 -б.
14
.
поэзиясига бир-бирига таққослаганимизда жуда яққол кўришимиз мумкин.
Масалан,
Ҳофиз
ўз
давридаги
феодал
тартибсизликларни,
мансабпарастликларни, оқибатсизликни бир ғазалида шундай танқид қилган
эди:
Духтаронро ҳама жанг асту жадал бо модар;
Писаронро ҳама бадхоҳи падар мебинам.
Ҳеч раҳме не бародар ба борадар дорад,
Ҳеч шафқат на падарро ба писар мебинам.
(Ҳамма қизлар оналари билан жангу жадалда;
Ҳамма ўғиллар оталарига ёмонлик истаётирлар.
Ҳеч бир ака ўз укасига раҳм қилмаётир,
Ҳеч бир отада ўз ўғлига шафқат кўрмаётирман).
Ҳофиз каби Ғолиб ҳам ўз давридаги социал иллатларни жуда ҳаётий ва
содда қилиб тасвирлайди:
Падарҳо ташнаи хуни писарҳо,
Писарҳо душмани жони падарҳо,
Бародар ба бародар дар ситез аст,
Вифоқ аз шаш жиҳат рў дар гурез аст.
Бад-ин бепардаги ҳам аломат.
Чаро пайдо на мегардард қиёмат?
(Оталар ўз ўғилларининг қонига ташна,
Ўғиллар эса ўз оталарининг жонига душман.
Ака ўз укаси билан жангда,
Иттифоқлик олти томондан ҳам қочишга юз ўгирган.
Бу хил аломат шармандагарчиликлар туфайли
Нега қиёмат бўлмаяпти экан?)1.
1
Ҳайитметов А. Ҳаётбахш чашма.-Тошкент,1974.-Б.160-161.
15
.
Шоир яшаган шароитда эркин ва бахтли севги ҳақида гап бўлиши
мумкин эмас эди. Шунинг учун Ғолибнинг бир қатор ишқий шеърларида
ғамгинлик ва маъюслик кўзга ташланиб, киши юрагини эзиб туради.
Ғолибнинг истиора ва ўхшатишлари кўп вақт оригинал, жонли ва ёрқин
бўлиб, жасур ва характерли талантининг ихтироси сифатида кўзга
ташланади. У ўз фикрларини ғоят очиқ ва равшан, гўзал ва ёқимли
ифодалайди. У, масалан, бир ғазалида:
Мен чаманга кирдиму гўё мактаб очилди:
Менинг ноламни тинглаб, булбул ғазалхон бўлди, дер экан, ўзининг шоирлик образини булбулларга ҳам ўз нолали куйлари
билан дарс берувчи сеҳргар устоз сифатида гавдалантиради. Мана шу бир
деталининг ўзи ҳам шоир табиатининг шўх ва қувноқ бўлганидан дарак
беради. У Шарқ шеърияти тараққиётига улкан ҳисса қўшган ва буюк
ғазалхонлардан бири бўлиб танилган:
Ғазалро чу аз ман навос расид,
Зи волопечи ба жас расид.
(Мен ғазалда куйлай бошлашим билан
У ўзининг юксак мартабасига кўтарилди)1.
Мирзо Ғолибнинг шеърлари дунёнинг кўплаб тилларига таржима
қилиниб, эллардан-элларга, диллардан-дилларга ўтиб, кишилар орасида
меҳр-мурувват уруғини сочиб юрибди.
4) Ҳайитметов “Ҳаётбахш чашма” мақолалар тўпламига киритган
мақолалар ичида “Алпомиш” достони ҳақида ёзган мақоласи ҳам бор.
Мақоланинг номини “Халқимизнинг номдор достони” деб аталган. Бу мақола
1956 йилда ёзилган. Ҳайитметов ушбу мақоласида асардаги образлар,
воқеаларни ёритиб беришга ҳаракат қилган.
“Алпомиш” достони ўзбек хлқ достонлари орасида энг тугал ва
мукаммал, ғоявий-бадиий жиҳатдан етук асардир. Бу достон ўзбек халқининг
1
Ҳайитметов А. Ҳаётбахш чашма.-Тошкент,1974.-Б.163.
16
.
энг монументал, энг севимли асари бўлиб, уни билмаган, эшитмаган,
ўқимаган киши Ўзбекистонда йўқдир.
“Алпомиш” – кураш ва қаҳрамонлик достонидир. Асар бошидан
охригача қизғин курашлар, олишувларнинг тасвиридан иборат. Асарнинг
сюжети шу курашлар асосига қурилгандир. Ундаги қаҳрамонлар доим
ҳаракатда, воқеалар доимо ривожланишда кўрсатилади. Лекин бу курашлар
қуруқ қаҳрамонлик кўрсатиш, ном чиқариш учун эмас, балки маълум мақсад
катта ғоялар учун, халқ, мамлакат манфаатлари учун олиб борилади ва шу
фонда уларнинг қаҳрамонликлари намоён бўлади.
Улуғ рус танқидчиси В.Г.Белинский рус қаҳрамонлик достонлари
ҳақида бундай ёзган эди:
“...улардаги мавжуд баҳодирона ғайри табиий кучни тан олмаслик
мумкин
эмас.
Рус
халқи
поэзияси
ботирлар
билан
қайнайди...бу
жасоратлилик, бу мардлик ва қаҳрамонлик...шундай кенг кўламда, шундай
енгилмас, баҳодирона кучга эга экани, унинг олдида беихтиёр бош эгасан
киши. “Алпомиш” достони ҳам худди шундай баҳодирлар билан тўла,
уларнинг ҳаммаси курашади ва бу курашлар бошидан охиригача кўтаринки
руҳ билан ҳикоя қилинади, уни ўқиётган ўқувчининг диққати бир зум четга
кетмайди, ўзини доим шу курашларнинг ичида ҳис қилади”1.
Алпомиш-бир
қаҳрамонларнинг
бутун
катта
характерлари
эпик
тўлиқ
асар
очилади.
бўлиб,
Бу
унда
ҳамма
қаҳрамонларнинг
характерлари, ҳеч шубҳасиз уларни етиштирган халқнинг характери билан
чамбарчас боғлангандир2.
“Алпомиш” достони чинакам халқ достони бўлиб қолди.
1
2
Ҳайитметов А. Ҳаётбахш чашма.-Тошкент,1974.-Б.153.
Ҳайитметов А. Ҳаётбахш чашма.-Тошкент,1974.-Б.154.
17
.
II.БОБ. АБДУҚОДИР ҲАЙИТМЕТОВ-ЕТУК НАВОИЙШУНОС ОЛИМ
2.1. Абдуқодир Ҳайитметовнинг Навоийнинг шахсияти ва ижодий
мартабасини ўрганишга қаратилган илмий ишлари
А.Ҳайитметовнинг адабий-илмий фаолияти 50-йилларда ҳикоя ва
мақолалар ёзиш билан бошланган. Ҳайитметовнинг илмий қизиқишларининг
марказидан Алишер Навоийнинг нурли сиймоси ўрин олган эди. Ҳайитметов
навоийшунослик соҳасида жуда юксак ишларни амалга оширган. У бутун
умрини Навоийнинг шахсиятини, асарларини ўрганишга бағишлаган.
Ҳайитметов аспирантурада ўқиб юрган кезларидаёқ Навоий бўйича илмий
изланишлар олиб борган.
Машҳур адиб, академик Ойбек тавсияси билан “Алишер Навоийнинг
адабий-танқидий қарашлари” мавзусида илмий изланишлар олиб борган эди
ва 1955 йилда Ўзбекистон ФА А.С.Пушкин номидаги Тил ва адабиёт
институти қошидаги ихтисослашган илмий кенгашда “Алишер Навоийнинг
адабий-танқидий қарашлари” мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя
қилди1.
А.Ҳайитметов номзодлик диссертациясини 1955 йилда ҳимоя қилган
бўлса-да, унинг А.Навоий ҳақидаги йирик мақолалари бир мунча кейиноқ
матбуотда чиқа бошлаган. Жумладан, 1958 йилда “Алишер Навоий поэтик
маҳорат ҳақида”, (“Шарқ юлдузи”, 6-сон, 143-151 бет), ““Мажолис уннафоис” ҳақида мулоҳазалар” (“Ўзбек тили ва адабиёти”, 1-сон, 53-59 бет)
каби нуфузли мақолалари чоп этилган2. Бу мақолалар Ҳайитметовнинг
навоийшунослик фаолиятида бурилиш нуқтаси бўлди. Чунки, шундан кейин
Ҳайитметовнинг ҳар йили навоий адабий меросининг муҳим бир мавзуига
бағишланган 2-3 жиддий мақоласи жумҳуриятимиз ва собиқ Иттифоқнинг
обрўли ойномаларида нашр қилина борган. Кейинчалик, Ҳайитметовнинг
Алишер Навоий ҳақидаги қатор катта-ю кичик мақолалари бирин-кетин
Москвада нашр бўладиган журналларда чоп этилган. “Алишер Навоий
1
2
Абдусаматов М. Ўзябекистон шарқшунослари.-Тошкент, 1996.-Б.61.
Воҳидов Р. Навоий қалбила сирлашган инсон.-Тошкент,1999.-Б.21.
18
.
шахмат ҳақида”, “Алишер Навоий ҳаёти ва ижодини ўрганишда қимматли
манба” (“Народы Азии и Африки”, 1961, 3-сон, 136-142 бетлар), “Алишер
Навоийнинг сарбадорларга муносабати” (“Народы Азии и Африки” 1972, 2сон,
102-113
бетлар)
шулар
жумласидандир1.
Шундан
маълумки,
Ҳайитметовнинг ҳар бир мақоласи улуғ шоир фаолиятининг муайян бир
қиррасини илмий таҳлил қилишга қаратилган. Айниқса, Алишер Навоийнинг
сарбадорларга муносабатининг қаламга олиниши ўзгача моҳият касб этади,
чунки Марказий Осиё халқларининг Ватан эрки, озодлиги, эркин нафас
олишини таъминлашда бу ижтимоий-сиёсий ҳаракат сезиларли ҳисса қўшди.
Сарбадорлик ҳаракатининг Марказий Осиёда кенг илдиз отишида форсий ва
туркий тиллардаги бадиий адабиёт ҳам катта ҳисса қўшди. Натижада Амир
Шоҳий Сабзаворий каби бу ҳаракатнинг фидойи шоирлари фаолият
кўрсатиб,
шуҳрат
таратган
эди.
Алишер
Навоийнинг
ҳали
ёшлик
йилларидаёқ Амир Шоҳий билан ёзишмалари негизида ана ўша катта
ижтимоий-сиёсий исённинг таъсири яширинлиги Ҳайитметовнинг юрагида
яшади2. Ҳайитметовнинг сарбадорлар мавзуи билан қизиқиши тасодифий
эмас. Адабий ҳодиса ва маълумотлар атрофидаги теран қиёсий мушоҳада
олимни Алишер Навоий ва сарбадорлар масаласини қаламга олишга
ундаганлиги шак-шубҳасиздир. Ҳайитметовдан олдин бу мавзу академик
И.О.Султонов
эътиборини
тортган
ва
у
дастлабки
мулоҳазаларини
“Навоийнинг қалб дафтари” (Тошкент, 1969, 53-70 бетлар) да ўртага
ташлаган
эди3.
Абдуқодир
Ҳайитметовнинг
“Алишер
Навоийнинг
сарбадорларга муносабати” номли мақоласи 1972 йилда ёзилган ва Москвада
нашр бўладиган “Народы Азии и Африки” номли журналининг 2-сонида
“Отношение Алишера Навои к сарбадорам” номи билан чоп этилган4.
Кейинчалик эса бу мақола “Алишер Навоийнинг сарбадорларга муносабати”
номи билан “Ҳаётбахш чашма” мақолалар тўпламига киритилган. Ушбу
Воҳидов Р. Навоий қалбила сирлашган инсон.-Тошкент,1999.-Б.21.
Ўша асар, 22-б.
3
Воҳидов Р. Навоий қалбила сирлашган инсон.-Тошкент,1999.-Б.22.
4
Абдукадир Хаджиметович Хайитметов. Библиографический указатель.-Ташкент,1986.- С.12.
1
2
19
.
мақолада
Навоийнинг
сарбадорларга
муносабатини,
сарбадорлик
мафкурасининг шоир ижодига таъсирини, Навоийнинг Мир Шоҳий билан
хат ёзишмаларини ёритиб берган. Сарбадорлик ғояларининг бадиий
адабиётга таъсири XIV аср форс-тожик адабиётининг энг оригинал
шоирларидан бири, сарбадорларнинг машҳур шоири Ибн Ямин Фарюмадий
(1286-1368) ҳаёти ва ижодини текширганда кўзга яққол ташланади.
Адабиётшунос С.Имронов эса “Ибн Ямин Фарюмадий ва XV аср адабиёти”
деган мақоласида Ибн Яминнинг ғоявий-бадиий таъсири форс-тожик
адабиётининг Амир Шоҳий, Бадриддин Ҳилолий, Зайниддин Восифий,
Садриддин Масъуд Умидий каби шоирларига, айниқса, Абдураҳмон
Жомийга кучли бўлганини қатор далиллар билан исботлаб кўрсатган1.
Шу муносабат билан улуғ ўзбек шоири ва мутафаккири, олим ва давлат
арбоби Алишер Навоийнинг сарбадорларга ва уларнинг мафкурасига бўлган
муносбатини ўрганиш Ҳайитметов учун жуда аҳамиятли ва қизиқ бўлган.
Навоий асарларида бевосита сарбадорларга тегишли гап учрамайди.
Лекин бу ҳол Навоий сарбадорларни билмас эди, деган гап эмас. Бу ҳақда гап
борганда, биз аввало шуни эслашимиз керакки, Навоийнинг отаси Ғиёсиддин
Кичкина сарбадорларнинг собиқ пойтахти Сабзаворга келганда, шоир ўн бир
ёшда бўлиб, у ерда ҳам сарбадорлик анъаналари кучли эди. Икки-уч йилдан
кейин Ғиёсиддин Кичкина вафот этди. Лекин бу давр, Ҳайитметовнинг
назарича, бўлажак шоир учун изсиз кетмади. Проф.Е.Э.Бертельс шундай
таҳмин қилади: “Афтидан, Алишер отасини кузатиб, унинг кетидан
Сабзаворга
бормаган,
Ҳиротда
қолиб,
ўқишни
давом
эттирган”
(Е.Э.Бертельс. Навои. –М., Л., 1948 стр-90.)2. Ҳайитметов эса шоирнинг
таржимаи ҳолига оид манбаларда бу ҳақда аниқ маълумот йўқлигини,
Алишер бошида отаси билан бормаган бўлса ҳам, кейинчалик, отаси
жойлашиб олгандан кейин бир эмас, бир неча маротаба Сабзаворга борган
1
2
Ҳайитметов А. Ҳаётбахш чашма.-Тошкент,1974.-Б.83-84.
Ўша жойда,84-б.
20
.
бўлиши ҳам мумкинлигини, ёш Алишер отаси Сабзавор ҳокими қилиб
тайинланганига қадар ҳам бу шаҳар билан алоқа боғлаганини айтади1.
У Мир Шоҳий тахаллуси билан машҳур бўлган сабзаворлик Оқмалик
исмли шоир билан хат ёзишиб турар эди. Мир Шоҳий ёшлигида сарбадорлар
ҳаракатининг автив иштирокчиларидан бири бўлган ва шу сарбадорлиги
билан ҳам танилиб, умрининг охиригача “сарбадор” сўзи унинг ижобий
маънодаги
лақаби
бўлиб
қоганлигини
Ҳайитметов
“Навоийнинг
сарбадорларга муносабати” номли мақоласида акс эттирган.
Навоийнинг Мир Шоҳий билан ёзишмаларини В.В.Бартольд “оддий бир
ёш боланинг чол билан ёзишмалари” деб баҳолайди ва бунга у ҳеч қандай
аҳамият бермайди. Ҳайитметов эса, Алишер собиқ сарбадор билан бекорга
хат ёзишиб, хат олишмаган. Мумкинки, Мир Шоҳий ўз шахсиятидаги
қандайдир сифатлари ва шеърларининг қандайдир ўзига хос хусусиятлари
билан Алишернинг диққатини ўзига тортган ва унинг шахсияти ҳамда
шеърий ижодининг шаклланишида маълум бир ролни ўйнаганлигини айтади.
Навоийнинг сарбадорлик ҳаракати билан танишиши биринчи маротаба
бевосита унинг иштирокчилари орқали ва иккинчи муҳим манба эса ўша
даврда яратилган ва Навоийга ҳар бири яхши маълум бўлган тарихий асарлар
орқали амалга ошган.
Навоийнинг сарбадорларга муносабатини, сарбадорлик мафкурасининг
шоир ижодига кўрсатган таъсирини, унинг ижодини Ибн Ямин Фарюмадий
ижоди билан қиёслашда яққолроқ кўриш мумкинлигини “Навоийнинг
сарбадорларга муносабати” номли мақоласида акс эттирган.
Ямин ҳамма вақт инсонга инсонларча муносабатда бўлишга чақирди,
жамиятдаги ҳоким табақа вакилларининг очкўзлиги ва раҳмсизлигини,
жоҳиллик ва пасткашлигини ўткир ҳажв қилди. У бир шеърида дейди:
Мажу, Ибни Ямин, жуз никноми, Агар хоҳий, ки доим зинда мони
Намирад ҳар ки номи нек аз у монд,
1
Ўша жойда,83-84-б.
21
.
Ҳамин биёмад ҳаётий жовидоний.
Мазмуни:
Ибн Ямин, яхши номдан бошқа нарсани қидирма, Агар сен доим тирки бўлиб қолишни истасанг
Кимки яхши ном қолдирган бўлса, у ўлмайди;
Мангу яшашнинг маъноси ҳам шу.
Ибн Яминнинг бу гуманистик идеали Шарқнинг кўп улуғ шоирлари, шу
жумладан, Алишер Навоийнинг гуманистик идеали билан ҳамоҳангдир.
Навоий ҳам “Саъд” исмига ёзган бир муаммосида шундай дейди:
Бу гулшан ичраки, йўқдур бақо гулига сабот,
Ажаб саодат эрур, чиқса яхшилик била от.
Форс-тожик адабиёти тарихида Ибн Ямин ўзининг қитъалари билан
шуҳрат топган. Ибн Яминнинг шарофати билан шеъриятнинг бу шакли форстожик адабиёти тарихида кенг оммавийлашди. Ўзбек адабиётида Ибн
Яминнинг моҳир қитъа яратувчи сифатидаги таъсири биринчи маротаба
Алишер Навоий ижодида кўзга ташланди1. “Навоий ҳаммаси бўлиб уч юзга
яқин ўзбекча ва форсча қитъалар ёзган. У ўз ёзган қитъаларини девонларига
киритаётганида эса, ҳар бирига унинг мундарижаси ва ғоявий йўналишидан
келиб чиқиб, махсус сарлавҳа ҳам қўйган. Масалан, “Оз сўз демакнинг
манфаатида ва кўп сўзнинг мазарратида”, “Тузлук иртикобида ва эгрилик
ижтинобида”, “Атфолни қарилар хизматига йўлламоқ ва чучук сўз била
алдамоқ” ва ҳоказолар. Бу билан у қитъачиликда Ибн Ямин анъналарини
бойитди ва такомиллаштирди”, - дейди Ҳайитеметов.
Ҳайитметов
қитъаларининг
ғоявий
йўналиши,
кўп
шеърий
хусусиятлари, тили, услуби, шеърий вазни ва интонацияси билан Ибн Ямин
қитъаларига жуда яқинилигини айтади ва қуйидаги мисраларни келтиради.
Навоий билим олишга чақириб, жаҳолатни қоралаб, бир қитъасини ёзади:
Камол эт касб ким, олам уйидин
Санга фарз ўлмагай ғамнок чиқмоқ,
1
Ҳайитметов А. Ҳаётбахш чашма.-Тошкент,1974.-Б.89-90.
22
.
Жаҳондин нотамом ўтмоқ биайниҳ
Эрур ҳаммомдин нопок чиқмоқ1.
Ибн Ямин ҳам бу ҳақда шу вазн, шу оҳангда қуйидаги ажойиб қитъани
яратган эди:
Ман андар касби асбоби фазойил
Накардам ҳеч тақсиру тавоний.
Ҳунар парвардаам 3-ий сон ки бинй,
Биё, ин кор кун, гар митавонй.
Мазмуни:
Мен ўз билимларимни ошириш йўлида
Ҳеч чарчамадим, ўзимни аямадим.
Мен ўзимни бу соҳада шундай тарбияладимки,
Боқ, қўлингдан келса, сен ҳам шундай қил.
Ибн Ямин шеърияти Навоий учун умрининг охиригача илҳом
манбаларидан бири бўлиб қолган. Сарбаорлик ғоялари билан суғорилган Ибн
Ямин шеърияти Навоий учун қадрли ва севикли бўлган.
Йилдан йилга Ҳайитметовнинг навоийшунослик соҳасига бўлган
қизиқиши ортган. Унинг Навоий ҳаёти, асарларига бағишланган мақолалари
газета ва журналларда чоп этилган.
Улар: “Навоий поэтик маҳорат ҳақида”, (-ж. Шарқ юлдузи, 1958, 5-сон,
143-151 бетлар), “Мажолис ун-нафоис” ҳақида баъзи мулоҳазалар”, (–ж.
Ўзбек тили ва адабиёти, 1958, 1-сон, 53-59 бетлар), “Алишер Навоийнинг
“Тарихи мулуку Ажам” ҳақида”, (– ж.Ўзбек тили ва адабиёти масалалари,
Тошкент, 1960, 1-сон, 17-26 бетлар), “Навоий достонларидаги реалистик
хусусиятлар”, (–ж. Шарқ юлдузи, 1966, 2-сон, 207-214 бетлар), ““Хамса”
қаҳрамонларининг ижтимойи муҳитга муносабати масаласи”, (“-Тошкент,
ж.Совет мактаби, 1966, 8-сон, 7-14 бетлар), “Улуғ ғоя ва орзулар куйчиси”, (-.
г. Ўзбекистон маданияти, 1966, 9 февраль), “Навоий даҳоси”, (-г.Тошкент
ҳақиқати, 1966, 8 февраль), “Алишер Навоий халқлар дўстлиги куйчиси”, (1
Ўша жойда, 96-б.
23
.
ж. Ўзбекистон коммунисти, 1968, 9-сон, 64-71 бетлар), “Буюк шоирнинг
йигитлик манзумалари”, (-г. Тошкент оқшоми, 1967, 11 январь), “Навоий
лирикасида реалистик мотивлар ва элементлар”, (ж. Ўзбек тили ва адабиёти
масалалари, 1962, 2-сон, 14-26 бетлар), “Навоий ва табиий фанлар”, (–ж. Фан
ва турмуш, Тошкент, 1967, 2-сон), “Навоийнинг текстологик тадқиқотлари ва
уларнинг тақдири ҳақида”, (–ж. Ўзбек тили ва адабиёти, 1965, 1-сон, 23-31
бетлар), “Навоий ижодида таҳрир масаласи”, (–ж.Ўзбек тили ва адабиёти,
1967, 4-сон,48-49 бетлар) шулар жумласидандир1. Бу мақолалар аҳамиятли
бўлганлиги учун кейинчалик 1970 йилда чоп этилган. “Навоий даҳоси”
номли мақолалар тўпламига айримлари киритилган. Ҳайитметов баъзи
мақолаларнинг номини тузатиб киритган. Жумладан, “Навоий лирикасида
реалистик мотивлар ва элементлар” номи билан “Ўзбек тили ва адабиёти
масалалари” журналида чоп этилган. Ҳайитметов уни тузатиб “Навоий
лирикасида реалистик моментлар ва элементлар” номи билан “Навоий
даҳоси” тўпламига киритган2.
“Навоий даҳоси” тўплами навоийшуноснинг турли мақолаларини ўз
ичига олган бўлиб,олим уларда улуғ ўзбек шоири ва мутафаккири Алишер
Навоий ҳаёти ва бой ижодий меросининг ўрганилмаган ёки кам ўрганилган
бир қанча янги томонларини очиб берган. Ушбу тўпламга “Навоий
даҳоси”(3-8 бетлар),”Халқлар дўстлиги мадҳида”(9-17бетлар),”Улуғ ғоя ва
орзулар
куйчиси”(18-24
муҳитга
муносабати
реалистик
бетлар),”Хамса
масаласи”(25-34
хусусиятлар”(35-47
қаҳрамонларининг
бетлар),”Навоий
бетлар),”Буюк
ижтимоий
достонларидаги
шоирнинг
йигитлик
манзумалари”(48-55 бетлар),”Навоийнинг Сайид Ҳасан Ардашерга шеърий
мактуби”(54-75 бетлар),”Навойнинг“Тарихи мулуки Ажам”асари ҳақида”(7688бетлар),””Мажолис
97бетлар),”Навоий
ун-нафоис”
поэтик
ҳақида
маҳонат
баъзи
мулоҳазалар”(89-
ҳақида”(98-113бетлар),”Навоий
лирикасида реалистик моментлар ва элементлар”(114-132бетлар),”Навоий ва
1
2
Абдукадир Хаджиметович Хайитметов. Библиографический указатель.-Ташкент,1986.-С.6-9.
Ҳайитметов А. Навоий даҳоси.-Тошкент,1970.-Б.117.
24
.
табиий фанлар”(133-141бетлар),”Навоийнинг текстологик тадқиқотлари ва
уларнинг
тақдири
ҳақида”(142-151бетлар),”Навоий
ижодида
таҳрир
масаласи”(152-155бетлар),””Ҳазойинул-маоний”нашри”(156-171бетлар)
киритилган. Биз бу мақолаларнинг айримлари билан қуйида танишиб
чиқамиз.
1. Ҳайитметовнинг ”Навоийнинг Сайид Ҳасан Ардашерга шеърий
мактуби”номли мақоласида Навоийнинг кўп навоийшунослар тилга олган,
лекин шу вақтгача дурустроқ текширилмаган, шоир ижодида эса принципиал
аҳамиятга
эга
бўлган
ва
Навоий
девонларининг
қўлёзмаларида
“Маснавий”деб номланиб, кейинчалик эса “Ҳасби ҳол” номи билан шуҳрат
топган асари устида мулоҳазалар юритган. Бу мактуб типидаги асарнинг
ёзилиш жойи ва йили тўғрисида турли хил мулоҳазалар бор. Ҳайитметов
уларга бирма-бир тўхталиб, уларни синчковлик билан ўрганиб чиққан.
Асарнинг ёзилиш жойи ҳақида қуйидаги ижодкорларнинг фикрларини
келтирган. Алишер Навоийнинг Самарқанддаги ҳаёти тўғрисида махсус
илмий асар ёзган филология фанлари доктори Воҳид Абдуллаев уни Навоий
Ҳиротда туриб ёзган деса, ”Навоий”номли монография автори профессор
Е.Э.Бертельс Машҳадда ёзилган дейди1. Марҳум адабиётшунос Олим
Шарафуддинов эса: “Алишер Навоий”номли биографик очеркда бу асарнинг
Самарқандда ёзилганлигини айтади. Лекин бу фикрларнинг ҳеч бири шу
вақтга қадар яхшироқ, хусусан, шу асарларнинг ўзидан келиб чиқиб
асосланмаган. Бу каби элементлар масалаларни аниқламасдан туриб,
асарларнинг ғоявий-бадиий аҳамиятига тўғри баҳо бериш мумкин эмас”, дейди Ҳайитметов2.
Ушбу мактуб типидаги асарнинг ёзилган йили ҳақидаги қуйидаги
фикрларни
Ҳайитметов
ушбу
мақоласида
келтирган.
Профессор,
Е.Э.Бертельс “Навоий” монографиясида бу асарни шоир Астрободда
эканлигида ёзган деган асоссиз фикрни ҳақли равишда қоралаб, уни шоир
1
2
Ҳайитметов А. Навоий даҳоси.-Тошкент,1970.-Б.55.
Ўша асар, 55-б.
25
.
йигитлигида, тахминан 1467 йилларда ёзган деса, Навоий лирикаси биринчи
томининг 1959 йил нашрида бу асар шоирнинг қарилик лирикаси сифатида
даврлаштирилган. Формал жиҳатдан қараганда, бу фикр тўғрига ўхшаб
кўринади. Чунки Навоийнинг бу асари унинг “Ҳазойинул-маъоний” гача
тузган илгариги девонларида учрамайди. Лекин бу асарга унинг ёзилиш
даврини аниқлаш масаласи юзасидан мантиқий ёндашганда, профессор,
Е.Э.Бертельс айтганидек, “уни Навоий қариликда ёзган деб ҳисоблаш асло
мумкин эмас. Унда навоий ўзининг ғурбатда, яъни Хуросондан ташқарида
ҳам моддий, ҳам маънавий жиҳатдан ниҳоятда оғир ҳаёт кечираётган
пайтлари ҳақида, бирон ҳомий, бирон раҳбар пирга эга бўлмаган йиллари
ҳақида гапиради. Бундай гапларни у қариган пайтда ёзган дейиш ва бу
ўриндаги мавжуд подшоҳликка нисбатан билдирилган танқидий фикрлар
султон Ҳусайн Бойқаро подшоҳлигига нисбатан айтилган деб даъво қилиш
реал тарихий ҳақиқатга тўғри келмайди. Чунки, Навоийнинг ўзи бу
подшоҳликнинг устунларидан бири эди” - деган фикрларни келтирган.
Ҳайитметов нима учун бу асар Навоий томонидан “Маснавий” деб
аталганига ва кейинчалик нима учун “Ҳасби ҳол” деб ўзгартирилганлигига
эътиборини қаратди ва шу масала бўйича илмий изланишлар олиб борган.
Навоий учун “Маснавий” асари шахсий номадан кўра, мустақил бадиий асар
сифатида кўпроқ аҳамиятга эга бўлиб қолган эди. Бу асарнинг “Маснавий”
деб аталишини яна бир сабаби, унда шоирнинг воқеа ва ҳодисаларни эпик
формада, яъни кенг, эркин, чуқур тасвирлашга, олдига қўйилган масалаларни
атрофлича,
реал,
тарихий
шароит
фонида
очишга,
ўша
давр
адабиётшунослиги термини билан айтганда, маснавийга мойиллиги сезилиб
туради. Унинг аруз вазнининг мутақориб бахрида, яъни “Шоҳнома”, “Садди
Искандарий” каби достонлар ёзилган вазнда ёзилиши ҳам бежиз эмас.
Қолаверса, шоир бунда фақат ўз аҳволи, ҳасби ҳоли ҳақида эмас, балки бутун
мамлакат ва халқ аҳволи ҳақида гапиради. Шунинг учун Навоий бу асарни ўз
девонига унинг фақат шакл хусусиятларига эмас, мазмунига ҳам қараб, унинг
эпик
характерига
ишора
сифатида
26
“Маснавий”
номи
билан
.
жойлаштирилганлигини Ҳайитметов “Навоийнинг Сайид Ҳасан Ардашерга
шеърий мактуби” мақоласида акс эттирган1.
Шундан кўриниб турибдики, Навоий бу асарида фақат ўз аҳволи, ҳасби
ҳоли ҳақида эмас, балки бутун мамлакат, халқининг аҳволи ҳақида ёзган,
маснавийга мойиллиги сезилиб турганлиги, аруз вазнининг мутақориб
бахрида ёзлиганлиги учун шундай номланган экан.
1930 йилда биринчи марта Олим Шарофуддинов томонидан унинг
мазмунини номида конкретроқ ифодалаш мақсадида, унга “Ҳасби ҳол” деган
ном қўйилган.
Навоийнинг бу лирик маснавийси нома шаклида бўлиб, Сайид Ҳасан
Ардашер исмли тарихий шахс адресига ёзилган ва ўша давр анъанасига кўра,
ҳамд, наът, ҳамду сано билан бошланади2. Сўзи:
Сано ҳаққаким кошифи ҳол эрур,
Ҳийрат мушкилотиға ҳаллол эрур...
деб бошланган шоир ҳамда Худо ҳақида:
Бировга неча ғурбат изҳор этиб,
Чу бир ерда кўп турғизиб ҳор этиб.
Бировниким айлаб бир эл ичра ҳор,
Анга чора айлаб ул элдин фирор.
Сафарни тамуғдин нишон айлабон,
Тамуғ ранжин андин аён айлабон...
Деган гапларни ҳам ёзадики, бу номани ёзаётган кишининг ғурбатдаги
оғир аҳволига, ўз тақдиридан норозилигига очиқ ишорадир, - дейди
Ҳайитметов. Шундан кейин шоир адресат Сайид Ҳасан васфига ўтади3.
Ҳайитметов бу мақоласи устида кўп иш олиб борган. В.В.Бартольд
асарларини ҳам кўздан кечирган. “В.В.Бартольд асарида Навоийнинг ўзи,
отаси, яқин қариндошлари ва ҳаммактаб дўсти Хусайн Байқоронинг подшоҳ
Абулқосим Бобур вафотидан сўнг, Ҳирот тахтини эгаллаб, Моварауннаҳр
Ҳайитметов А. Навоий даҳоси.- Тошкент,1970.-Б. 57.
Ўша жойда,57-б.
3
Ҳайитметов А. Навоий даҳоси.-Тошкент,1970.-Б.57.
1
2
27
.
билан Хуросонни куч билан бирлаштириб, ҳукмронлик қила бошлаган ва
Хўжа Аҳрор каби реакцион кучларнинг таъсирида иш кўриб, фан ва
маданият тараққиётига ғов бўла бошлаган Абу Саидга нисбатан душманлик
руҳида бўлганликларини, шу сабабли Абу Саид Навоийга ҳам яхши
муносабатда бўлмагани, натижада Навоийнинг Ҳиротда тура олмай
Самарқандга кетиб қолганини яхши ёритганлигини Ҳайитметов ушбу
мақоласида акс эттирган”1.
Бундан кўриниб турибдики, Навоий 1469 йилгача Ҳусайн Байқоро
тахтга ўтиргунига қадар яъни Абусаид ўлимига қадар, Самарқанддан бошқа
ерда мусофир бўлиб юрмаган.
Шундан келиб чиқиб, асарнинг ўзи кўрсатишича, Навоийнинг бу асари
Ҳиротда ҳам эмас, Машҳадда ҳам эмас, Ғурбатда, яъни Хуросондан
ташқарида, янада тўғрироғи Самарқандда ёзилган. Бу номани Саид Ҳасан
ҳам Ҳиротдан ташқарида эҳтимолки, Машҳадда ўқиган бўлиши керак деган
хулосага келган.
Навоийнинг дўстлари ва душманлари унинг Ҳиротдан кетишини
турлича талқин қила бошлаганлар. Навоий билан Абусаид ўртасидаги ёмон
муносабатдан хабардор бўлган кўпчилик кишилар Абусаид Навоийни
Самарқандга сургун қилди деган фикрга келди. Аслида Навоий бошига
тушиши мумкин бўлган кулфатларни олдини олиб Самарқандга кетишни
маъқул кўрган. Абусаид Навоийни сургун қилди деган турли хил мишмишларга аниқлик киритиш учун Навоий ўзининг энг яқин кишисига хат
орқали юрагини очиб, ватанни тарк этганлигининг муҳим сабабларини
тушунтира бошлайди. Навойининг Ҳиротга кетишининг биринчи сабаби,
ҳукмдор Абусаид ва унинг атрофидаги кишилар билан келиша олмагани ва
моддий жиҳатдан жуда қийин аҳволга тушиб қолгани бўлган. Буни
маснавийда шундай баён қилган:
Уйи нотавон кўнгли янглиғ бузуқ,
Бу уй ичра андуҳу ғам бир озуқ.
1
Ҳайитметов А. Навоий даҳоси.-Тошкент,1970.-Б.61.
28
.
Ман базми барча юрак қонидин,
Сурурди ҳазн кўнгли афғонидин.
Деса ким, топай эски пулдин фароғ,
Топилмай жуз аъзосида янги доғ.
Маишат учун орзу қилса сийм,
Ани топқай аммо эсарда насийм.
Бунда шоирнинг ёлғиз, ҳеч қандай хурсандлик кўрмай, бир пулга зор
бўлиб, қийналиб яшаганлиги таъсирли ва ҳаққоний тасвирланган1. Навоий
Ҳиротдан кетишининг иккинчи сабабини маснавийда қуйидагича баён қиган:
Яна бир буким – зоҳир ўлмиш манго
Ки чиқмиши Хуросон элидин вафо
Вафо азм айларда, бўлмиш магар,
Саҳоу мурувват анга сафар.
Бу уч феъл чиққач ародин тамом,
Яна бўлмиши уч феъл қойим мақом:
Вафо ерида зоҳир ўлмиши нифоқ,
Саҳо ўрнида бухл тутлиши висоқ.
Мурувватқа бўлмиши ҳасад жойгир,
Зиҳи хуш элу мамлакат дилпазир!
Бу вақтда Хуросондаги маънавий ҳаёт ҳам ниҳоятда тубанлашиб, ўзаро
меҳр-оқибат йўқолиб, муҳаббат душманлик билан, сахийлик бахиллик билан
ва мурувват ҳасад билан алмашган экан2. Ўз шаҳрида бегонага ўхшаб қолган
Навоийга бу қийин аҳволдан йироқдаги меҳрибон устози Сайид Ҳасаннинг
1
2
Ҳайитметов А. Навоий даҳоси.-Тошкент,1970.-Б.65.
Ўша жойда,66-б.
29
.
қадри ниҳоятда билинди ва бундан заруратан кетишнинг иккинчи сабаби
баёнини шундай деб тугаллайди:
Сен эрдингки, ҳар ишда ёрим эдинг,
Не ғамким етар ғамгусорим эдинг.
Сени ҳам сипеҳрий мухолиф мазоқ,
Ўқиш рев ила солди мендин йироқ.
Бировгаки юз қўйса бунча бало,
Не бўлғай анинг чораси жуз жало?!
Заруратки ёсаб сафар баргини,
Тушуб йўлға қилғай ватан таркини.
Ниҳоят, Навоий Хуросонни тарк этишининг учунчи сабабини ва нома
охирларида ўз мақсадига эришиш учун кучи ва имкони борича ҳаракат
қилишини айтади1.
Ғурбатда яшаган Навоийнинг нома шаклидаги бу лирик маснавийси шу
хил оптимистик сатрлар билан, келажакда ўз устози ила дийдор кўришиш
орзуси билан тугалланган:
Бу ерда сўзумким – дедим мен ғариб,
Яна тенгра дийдор қилғай насиб,–
каби
маснавийларини
Ҳайитметовнинг
“Навоийнинг
Сайид
Ҳасан
Ардашерга шеърий мактуби” номли мақоласида келтирган2.
“Навоий бу маснавийни “Хамса”га қадар яратган, ўз ижодида биринчи
маротаба социал проблемаларга жиддий қўл уриб, муваффақият билан адо
этган муҳим ва йирик асар”эканини олим ёрқин мисоллар билан исботлаб
берган.
Бадиий санъат жиҳатдан ҳам Навоий бу маснавийси шеърий ижоднинг
энг гўзал, ноёб намуналаридан бири ҳисобланади. Асар бошидан охиригача
1
2
Ўша асар,70-б.
Ҳайитметов А. Навоий даҳоси.-Тошкент,1970.-Б.70.
30
.
бир хилда кучли шеърий эҳтирос, юксак шоирлик маҳорати билан ёзилган.
Асарнинг бадиий тасвир жиҳатидан бош фазилати унинг, асосан, реалистик
тасвир принципларига қурилганлигидир. Масалан, Навоий Хуросондаги
харобаликни мавҳум, анъанавий шартли ифода ва приёмларга боғлаб эмас,
балки бу тасвир объектининг ўзи қандай бўлса, шундай тўғри тасвирлайди:
Ҳисори анау тааб маҳбаси
Сиёҳ чолдин тирарўроқ басе.
Иморотида ганждин йўқ асар,
Ҳизона хароба бўлиб сарбасар.
Ҳам эел манзилин шахкатакдек бузуб,
Товуғ ўрниға чуғуз ўлтургузуб.
Шу билан бирга, шоир мавжуд реал аҳволниннг тасвирида шеъриятдан
кенг қўлланилган муболаға санъатидан ҳам кўп фойдаланади1. У қўллаган
муболағалар тасвирланаётган воқеа ва предметларнинг асл моҳиятини янада
чуқурроқ, аниқроқ идрок этилишига хизмат қилади.
“Асарнинг поэтикаси ғоятда гўзал ва пухтадир. Вазн жиҳатидан силлиқ
ва равон ёзилган ва бунда биз ҳамма сўзлар бир-бири билан қофиялашган
байтларни ҳам кўрамиз. Бу шоирнинг поэтик маҳоратининг энг юксак
поғонага кўтарилганлигидан дарак беради”, - дейди Ҳайитметов2.
Навоийнинг бу асари меҳнаткаш халқ оммаси билан ҳамдард, ҳамнафас
бўлиб яшаган йилларида яратилган.
Ҳайитметов навоийшунослик соҳасида жуда кўп илмий изланишлар
олиб борган. Навоий ҳаётида очилмаган қирраларни очишга ҳаракат қилган.
1972 йилда Ҳиротда илмий сафарда бўлди. Бу илмий сафар нафақат
Ҳайитметовнинг шахсий, балки унинг илмий-ижодий тақдирида ҳам ўчмас
таассурот қолдирди. Ўша таассуротларнинг нурли чизгилари унинг
1
2
Ҳайитметов А. Навоий даҳоси.-Тошкент,1970.-Б.71.
Ўша аса,72-б.
31
.
“Ҳаётбахш
олган.Илмий,
чашма”,
“Табаррук
оммабоп
–
излар
сафарнома,
изидан”
тўпламларидан
илмий-публицистик
жой
йўсиндаги
мақолаларида ўрнашиб қолди. Айниқса, “Навоий ҳақида янги маълумотлар”,
“Сўнгги режалар” (1974, 103-122 бетлар), “Дўст афғон диёрида”, “Бугунги
Ҳирот” (1979, 38-52 бетлар) каби асарлари катта қизиқиш уйғотади.
1970-йилларда Ҳайитметов афғон диёрида бўлади. Ҳайитметовни
ҳаммадан ҳам кўпроқ ана ўша улуғ инсонларнинг бақо манзили ўрнашган
Ҳирот қизиқтирган эди. Ўша кутилган дақиқалар ҳам етганда, Ҳиротдаги
аҳвол унинг орзуларини пучга чиқарган. Кейин Алишер Навоий ҳақида
сўраб-суриштириш, қўлёзма ва босма асарларни варақлаш билан аламзада
қалбига таскин берган. Олимнинг ўзи кейинчалик бу сафар олдида турган
мақсад-муддао хусусида ёзган эди: “...халқимиз тарихининг, хусусан
маданиятимиз тарихининг бир қанча саҳифалари шу мамлакат тарихи,
маданияти билан яқиндан боғланиб кетган. Бунинг учун ўзбек адабиётининг
Мавлон Лутфий, Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Атоий, Бобораҳим
Машраб каби буюк намояндалари ҳокининг шу афғон ерида эканини эслаш
кифоя. Ана шунинг учун ҳам мен бу сафарга қизиқиш билан отландим.
Менинг асосий вазифам Афғонистонда мавжуд қўлёзма фондлари билан
танишиш, у ердаги қўлёзмалар орасида ўзбек адабиёти тарихига оидлари
бўлса, уларни ўрганиш, афғон олимлари билан ўзбек адабиёти тарихининг
баъзи масалалари бўйича фикр алмашиш эди”1. Кобулда турли ташкилотлар
ихтиёридаги
кутубхоналарда беш юзга
яқин
қўлёзмалар
сақланади.
Абдуқодир Ҳайитметов уларни кўриб чиқишга ҳам улгурган. Ана ўша
китоблардан Афғонистон тарих жамияти кутубхонасида 1614 рақами остида
сақланаётган қўлёзма олим эътиборини ўзига тортган. Ушбу асар Бухорода
1557-1598
йилларда
ҳукмронлик
қилган
Абдуллохоннинг
ўғли
Абдулмўминхон қаламига мансуб “Томут-таворих” (Тарихлар тугали) экан.
Абдулмўминхонга отаси вафотидан кейин атиги олти ойгина подшоҳлик
қилиш насиб этган холос.
1
Ҳайитметов А. Табаррук излар изидан.- Тошкент,1979.-Б.38-39.
32
.
Бу тарихий асарнинг умумий ҳажми 184 варақ (368 саҳифа) бўлган,
унинг ёзилган йили эса унинг бирон-бир ерида қайд қилинмаган эди1.
Ҳайитметовнинг аниқлашича, қўлёзма 1128 ҳижрий, 1716-1717 мелодийда
настаълиқ хатида кўчирилган. “Томут-тавориҳ”нинг 112а-113а-варақларида
Алишер Навоий ҳақида маълумот берилган. Абдуқодир Ҳайитметовнинг
“Навоий ҳақида янги маълумотлар” (“Ҳаётбахш чашма” тўплам.-Тошкент,
1972. –Б.109-118) мақоласи Абдулмўминхоннинг ана ўша асаридаги
қайдлари асосида ёзилган. “Устоз адабиётшунос учун бир илмий ҳақиқат
равшан: Алишер Навоий ҳаёти ва ижодини тадқиқ этиш ва пишиқ илмий
хулосага келиш учун “Томут-таворих” таянч манба вазифасини ўтай
олмайди. Негаки мазкур асар улуғ ўзбек шоири вафотидан юз йилча кейин
дунёга келган. Иккинчидан, бу тарихий асар муаллифи ўша маълумотларни
қайси манбадан олганлиги ҳақида ҳеч нарса демайди. Булардан қатъи назар,
ундаги далиллар Алишер Навоий ҳаёт ва ижод йўли муайян қирраларига
ойдинлик кирита олиши билан аҳамиятлидир. Шунинг учун Ҳайитметов
“Томут-таворих”
маълумотларини
беэътибор
қолдирмайди”,
-
дейди
Воҳидов2. Мақоланинг ҳажми унча катта эмас, саккиз сарлавҳадан таркиб
топади. Бошидаги саҳифада “Томут-таворих” ва унинг муаллифи ҳақида
қисқа мулоҳаза юритилади. Қолган етти қисми Алишер Навоий ҳаёти ва
ижодига тегишлидир. Олим “Томут-таворих”даги энг майда далилларни ҳам
назардан қолдирмайди. Абдулмўминхон маълумотлари орасида Алишер
Навоийнинг сўнгги ғазали Ҳайитметовнинг эътиборини тортган. “Томуттаворих” муаллифи улуғ шоир китобларидан бир Мавлоно Али Бурҳоний
номидан хабар берар экан, унинг охирги ижод қилинган туркий ғазалининг
мана бу байтларига китобида жой беради:
Не кўзим ёрой оразин манзур айламак,
Не тилим ҳадди онинг отини мазкур айламак.
Яъни ул кўнглумда, бал жонимда дар ўти эрур,
1
2
Воҳидов Р. Навоий қалбила сирлашган инсон.-Тошкент,1999.-Б.26.
Ўша жойда,55-б.
33
.
Кўз билан тилни анинг ишида маъзур айламак.
Эй Навоий, қил фидо, жоногаким жон, лоф эрур,
Ошиқ ўзим ишқ даъвосида машҳур айламак.
Бу ғазалнинг Алишер Навоий девонлари қўлёзмаларининг 70 -йилларда
илм аҳлига маълум нусхаларида учрамаслигига таянган олим Абдулмўминхон мулоҳазаларига фикрдошлик қилади1. “Томут-таворих”даги яна икки
кичкина далилни Ҳайитметов эътиборсиз қолдирмайди. Улардан бири улуғ
шоир умри санасига тегишлидир. Абдулмўминхон мазкур сана ҳақида “Умри
олтмиш тўртга етган эди” – деб ёзади. Лекин биз ўқиган, ўрганган
китобларда Алишер Навоийнинг олтмиш йил умр кўрганлиги ёзилган.
Абдулмўминхоннинг асарида берилган ушбу сана ҳаммага жуда қизиқ
бўлган. Ҳайитметов ҳам масаланинг ана шу нуқтасини назарда тутган ва унга
аниқ, ихчам изоҳ берган. “Аслида “Томут-таворих”да ҳам Навоийнинг икки
ҳаётий санаси-туғилиши ва вафоти 844-рамазони ҳамда 906 йилнинг
жумодил аввали тарзида келади. Бу борада янгилик, иштибоҳ ва қўшимча
йўқ.
Фарқ ҳижрий санани мелодийга айлантиришдагина кўзга ташланади.
Бунинг учун Абдулмўминхон ислом дунёсидаги анъаналарини инобатга
олади. Ҳижрий қамарийнинг мелодийдан ҳар йилда ўн кун тафовут
қилишидан 3 йил вужудга келса, бир йил исломий удумимизнинг
ҳосиласидир. Яъни мусулмон киши охиратга кузаталиши олдидан унинг
умрига бир ёш (она қорнидаги тўққиз ойи) қўшиб ҳисоблаш урфи бор...”, дейди Воҳидов2.
Ҳайитметовнинг диққатини тортган яна бир нарса дафн маросимига
тегишлидир. “Абдулмўминхон шаҳодатига биноан Алишер Навоийнинг
охиратга кузаталиши тадбирлари бошида унинг тоғаси Ҳасан Али Жалойир
1
2
Воҳидов Р. Навоий қалбила сирлашган инсон.-Тошкент,1999.-Б.27-28.
Ўша асар,28-б.
34
.
туради. Тоғадан ёши улуғ бошқа қариндош йўқ экан, ўз-ўзидан аёнки, бош
азадорлик унинг уҳдасида ва жараённи у бошқаради...”, - дейди Воҳидов1.
Ҳайитметов Навоийни халқимизга яқинроқ танитишда самарали меҳнат
қилган. Унинг “Алишер Навоийнинг адабий-танқидий қарашлари” (Тошкент.
1959, 196-бет), “Навоий лирикаси” (Тошкент. 1961, 295-бет), “Навоийнинг
ижодий методи масалалари” (Тошкент. 1963, 173-бет), “Шарқ адабиётининг
ижодий методи тарихидан. X-XV асрлар” (Тошкент. 1970, 329-бет), “Навоий
даҳоси” (Ғофур Ғулом номидаги бадиий адабиёт нашриёти. Тошкент. 1974,
172-бет), “Ҳаётбахш чашма” (Ғофур Ғулом номидаги адабиёт ва санъат
нашриёти. Тошкент. 1974, 165-бет), “Алишер Навоий “Ҳайрат ул-аброр”.
Насрий баёни” (Ғофур Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриёти.
Тошкент. 1974, 145-бет), “Алишер Навоий “Фарҳод ва Ширин” Насрий
баёни” (Ғофур Ғулом номидаги бадиий адабиёт нашриёти. Тошкент. 1974,
....-бет), “Табаррук излар изидан...”, (Тошкент. 1979, 152-бет), “Мерос ва
ихлос” (Тошкент. 1985, 208-бет) каби илмий асарлари бор.
“Мерос ва ихлос” Ҳайитметовнинг эрка китоби. Унинг ўндан зиёд каттаю кичик асарлари ичида ягона шу китоб “Волидайи муҳтарамамиз
Хайринисо Исроилҳожи қизи хотирасига бағишланади” тарзидаги атов
лавҳаси билан чоп этилган. Ана шу биргина жумла олим елкасига катта
масъулият ҳам юклаган. Руҳи мунаввараси ҳамиша уйғоқ, жойи жаннатда
бўлгур она олдидаги қарздорлик туйғуси Ҳайитметовни ҳушёр торттирганки,
ўшандай ихлосу садоқат, нишоналари китобга кўчган. Гўё олим волидайи
муҳтарамаси наздида фарзандлик бурчи ҳиссини туйгани ҳолда ҳисоб
бераётир.
Шундан бўлса керак, Ҳайитметов ўз илмий изланишларининг ҳамма
жабҳаларидан намуналарни шу китобига жойлаштиришга ҳаракат қилади.
Тўплам тезгина тарқалиб, қўлма-қўл бўлиб кетди. Даврий матбуотда у ҳақида
илиқ гаплар айтилди. Жумладан, таниқли навоийшунос олим филология
фанлари доктори, профессор, Абдурашид Абдуғафуров “Чин ихлос
1
Ўша асар,28-б.
35
.
мевалари” сарлавҳаси остида (“Шарқ юлдузи”, 1986, 9-сон, 202-203 бетлар)
мақола эълон қилиб тўпламга муносиб ва ҳолисона баҳо берди1.
“Мерос ва ихлос” тўпламининг илк мақоласи Алишер Навоий
ғазалиётига бағишланган. Унда ғазалнинг ғоявий мазмунига кўра мана
бундай таснифи берилади: ошиқона ғазаллар, риндона ғазаллар, орифона
ғазаллар...Ҳолбуки, ғазал баҳсига каттагина боб ажратилган “Навоий
лирикаси”да шундай тақсимот кўзга ташланмайди2.
Ҳайитметовнинг 1961 йилда ўн олти босма табоқ ҳажмида, қалингина
муқовада, нозик дид билан безалган асари “Навоий лирикаси” номи билан
нашр этилди. “Навоий лирикаси” илмий-адабий жамоатчилик томонидан
самимий кутиб олинди.
Булардан ташқари Ҳайитметов Алишер Навоийнинг “Ҳайрат ул-аброр”
достонининг насрий баёнини яратди.
Ҳайитметовнинг илмий даража олиш учун ёзган ҳар икки диссертацияси
ҳам Алишер Навоий ижодиётининг назарий муаммоларига бағишланганлиги
билан аҳамиятлидир. Олимнинг биринчи жиддий тадқиқоти улуғ шоирнинг
бадиий адабиётга доир нуқтаи назари хусусида эди. Мазкур иш 1959 йилда
Москвада ўтказилган Ўзбекистон санъати ва адабиёти декадаси муносабати
билан ўша туркумдаги асарлар сирасида, қалин муқовада, каттагина ҳажмда,
юқори сифатли ва махсус тамғада нашр қилинган. “Кириш”, “Хулоса” ва уч
бобдан таркиб топувчи китоб олдида қўйилган жиддий масала-улуғ шоирни
XV асрнинг истеъдодли адабиётшуноси ва адабий танқидчиси қиёфасидаги
хизмати ҳамда меросини кўрсатишдан иборат эди. “Табиийки, китоб
муаллифи асар ёзилган йиллардаги мафкуравий тамойил ҳамда андозалар
доирасида, социалистик реализм усули қолипларида мушоҳада юритади.
Китобнинг илк саҳифаларидаёқ ўша руҳ ва талаблар яққол кўзга ташланди”, дейди Воҳидов3. Ҳайитметовнинг ушбу рисоладаги изланишлари марказида
Алишер Навоийнинг “Мажолисун-нафоис” асари туради. Навоий адабийВоҳидов Р. Навоий қалбила сирлашган инсон.-Тошкент,1999.-Б.38.
Ўша асар, 52-б.
3
Ўша асар, 53-б.
1
2
36
.
танқидий меросини ўрганиш Навоийнинг ўз адабий ижодини чуқур
ўрганишга ҳам ёрдам беради. Унинг адабий-танқидий қарашлари ҳамма
асарларида сочилган бўлиб, бу жиҳатдан унинг кўзга ташланадиган асарлари
қуйидагилардан иборатдир: “Мажолисун-нафоис”, “Хамса”, “Муҳокаматуллуғатайн”, “Хамсатул-мутаҳаййирин”, “Мезонул-авзон”, “Маҳбубул-қулуб”,
“Ҳазойинул-маоний” ва бошқалар1.
Ҳайитметов асарларида Навоийнинг шахсиятига ҳам катта ўрин
берилади ва у ҳамма ўринда жасур ва пок киши, юксак шеърий истеъдод
эгаси, адабиётшунос сифатида тилга олинади.
Улуғ шоир шахсиятида биринчи кўзга ташланадиган нарса бу – унинг
ўта юксак зеҳн ва қобилият эгаси эканлиги эди. У жуда эрта тўрт-беш
ёшларида, ўқиш, ёзишни ўрганиб олди, шеъриятга меҳр қўйди. Шоирнинг
ўзи “Хазойинул-маоний” дебочасида ёзишича, у жуда эрта шеърлар ёза
бошлаган, ўн икки-ўн уч ёшларида Фариддин Атторнинг бир неча минг
байтдан иборат “Мантиқут-тайр” достонини бошидан охиригача ёд олди2.
“Муҳокаматул-луғатайн”да: Наовий ўзининг йигитлик чоғларида эллик минг
байт шеърни ёд билгани ҳақида гапиради. Бу ҳақда у ўзи “Муҳокаматуллуғатайн”да:”...йигитлигим замони ва шабоб айёми овонида кўпроқ шеърда
сеҳрсоз ва назмда фусунпардоз шуаронинг ширин ашъори ва рангин
абётидин эллик мингдан ортиқ ёд тутупмен ва алар завқ ва хушҳоллиғидин
ўзумни овутубмен ва салоҳ ва фасодларига фикр айтибмен...” деб ёзган эди 3.
Булар ҳаммаси унинг фавқулодда қобилиятидан дарак беради.
Ёшликдан бошлаб кўп ўқиш, мутолаа қилиш, шеърларни ёд олиш,
узлуксиз шеър машқига берилиш Навоийнинг илк поэтик ижодидаги
муваффақиятларини белгилай бошлаган. Навоийдаги зийраклик, хушёрлик
доим
сақланиб
қолган.
Ҳайитметов
“Навоий
даҳоси”
мақоласида
қуйидагиларни: “У йигитлик чоғида подшоҳ Абусаид билан келиша олмай,
Самарқандга кетади. Акс ҳолда унинг ҳаётига катта шикаст етиши турган гап
Ҳайитметов А. Алишер Навоийнинг адабий-танқидий қарашлари.-Тошкент,1959.-Б.60.
Ҳайитметов А. Навоий даҳоси.-Тошкент,1970.-Б.5.
3
Ҳайитметов А. Ҳаётбахш чашма.-Тошкент,1974.-Б.77.
1
2
37
.
эди. У ердан устози Сайид Ҳасан Ардашерга ёзган шеърий мактубида
бошқалар ўттиз йилда ёзиши мумкин бўлган асарни у ўттиз ойда ёзиши
қобилиятига эга эканлигини, кунда юз байт шеър ижод қилиши (“Анинг
кунда юз байти ҳалвом эрур”) ҳақида сўзлайдики, бу шоирнинг шеър ёзиш
санъатини нақадар юксак даражада эгаллаганидан дарак беради. Шунинг
учун ҳам у кейинчалик “Хамса”дек буюк асарни икки йил (1483-1485) ичида
ёзиб тугаллай олди”.
Навоий ўта саранжом ва саришталик билан интизом ва изчилликда иш
кўрар эди. Шунинг учун ҳам бизга унинг адабий мероси деярли тўла ҳолда,
ҳатто қитъа ва фардларигача етиб келди. У ёзган нарсаларини эҳтиёт қилиб
сақлар, йўқотмасликка ҳаракат қиларди. Дўстларига ва бошқа одамларга
ёзган мактубларидан одатда нусхалар олиб қолган бўлса керакки, кейинчалик
уларни тўплаб, ўзбек адабиётининг стилистика намунаси бўлган ажойиб
“Муншаот” асарини яратди. Кейинчалик бош вазир лавозимини эгаллаган
чоғларида ҳам у ғоят ҳушёрлик билан давлат ва мамлакат ишларини олиб
борди, мазлум халқнинг арз-ҳолига қулоқ солди, доим уларга ёрдам
кўрсатишга интилди. Шубҳасизки, Навоийнинг Ҳусайн Бойқаро олдида катта
обрў ва эътибори бор эди. Чунки унинг давлатини мустаҳкамлашда
Навоийнинг меҳнати кўп сингган албатта. Лекин Навоий бу билан ҳеч қачон
мағрурланиб кетмади, доим эҳтиёткорлик билан иш кўрди. Бу ҳақда у бир
ғазалида дейди:
Шоҳ ҳарамида неча топсанг, Навоий эҳтиром,
Билгил ўз ҳаддингни-ю беҳад риоят қил адаб1.
Ўзбек адабиёти тарихида Навоийнинг энг катта хизматларидан яна бири
унинг ўзбек адабий тили учун курашидир. У ўз халқининг оташин
ватанпарвари сифатида бу тилни камситувчиларга қарши изчил кураш олиб
бориб, ўзининг кўп асарларини ўзбек тилида ёзди, бу тилнинг бойлиги ва
гўзаллигини сўздагина эмас, амалда ҳам исбот қилди, ўзбек адабиётини
жаҳон миқёсига олиб чиқди. Лекин бу билан у бошқа тилларни ва
1
Ҳайитметов А. Ҳаётбахш чашма.-Тошкент,1974.-Б.78.
38
.
адабиётларни асло камситмади. Аксинча, бошқа халқларнинг адабиётларини
ҳам доим севиб ўрганди, ҳатто форс тилида оригинал шеърлар ёзди1.
Навоийнинг
хислатларидан
яна
бири
ғаразгўй
кишиларни,
амалпарастларни, худбинларни жуда ёмон кўрган. Унинг ўша даврдаги энг
катта сиёсий рақиби Нажмиддин Муҳаммад бўлиб, ўта кетган худбин ва
амалпараст эди. Унинг бош вазирлиги даврида “аҳволига футур етмаган
киши қолмади”, - деб ёзади Навоий.
Навоий у билан бир умр келиша олмади ва ундай кишиларга асло бўйин
эгмади. Яхшиликдан ёмонликни афзал кўрган, одамгарчиликнинг қадрига
етмаган кўрнамакларга Навоий қандай муносабатда бўлганини билиш учун
“Муншаот”нинг охиридаги 87-мактубни ўқиш кифоялигини Ҳайитметов
“Ҳаётбахш чашма” тўпламида акс эттирган2. Навоий ўз шахсиятида ўша
даврнинг энг юксак ахлоқ нормаларини мужассамлаб, ривожлантирди.
2.2. Абдуқодир Ҳайитметовнинг Шарқ адабиётининг ижодий методига
муносабати
Ҳайитметовнинг ”Шарқ адабиётининг ижодий методи тарихидан” номли
китоби 1970- йилда нашр этилган. Ушбу китоб “Кириш” ва уч бобдан таркиб
топувчи китоб олдида қўйилган жиддий масала-ўтмиш прогрессив ўзбек
адабиёти ўзига хос реалистик ва романтик аспектларда ривожлангани форстожик ва озарбайжон адабиётлари, феодал даврдаги европа халқлари
адабиётлари билан муқояса қилинган ҳолда текшириш, метод масалаларини
текшириш, унинг тарихий асосларини белгилаш жараёнида Низомий
Ганжавий, Умар Хайём, Шайх Саъдий, Ҳофиз Шерозий, Мавлоно Лутфий,
Абдураҳмон Жомий, Алишер Навоий каби улуғ шоир ва адиблар ижодининг
ўз даври билан, ўша даврдаги илғор дунёқараш, улар яратган асарларнинг
бутун жаҳон аҳамиятини очиб беришдан иборат. Шарқ халқларининг,шу
жумладан ўзбек халқининг талантли фарзандлари ўтмишда феодал муҳит
1
2
Ҳайитметов А. Навоий даҳоси.-Тошкент,1970.-Б.7.
Ҳайитметов А. Ҳаётбахш чашма.-Тошкент,1974.-Б.81.
39
.
шароитида,синфий кураш ва зиддиятлар шароитида кўп қийинчиликларга,
жабр-зулмларга қарамай, бой адабий мерос яратдилар. “Бу мероснинг
гуманистик ва прогрессив қисми бизнинг мамлакатимизда социалистик
тузум шароитида яна ҳам қадр топди ҳамда илмий ўрганиш объектига
айланди. Шарқ
шоирлари ва адибларининг энг яхши асарлари ҳамон
китобхонларга бадиий завқ бериш билан бирга уларнинг маънавий
ҳаётида,тарбиясида муҳим роль ўйнамоқда”, - дейди Ҳайитметов1.
Ҳар қандай адабиётнинг ижодий методини аниқлаш жуда қийин масала.
Чунки метод масаласи адабиётнинг бош масалалари билан боғланган. Бунда
бир масалага кўпроқ аҳамият бериб, бошқаларига менсимасдан қараб
бўлмайди. Бунда эстетик масаласи ҳам, дунёқараш масаласи ҳам, образ ва
характер масаласи ҳам, жанр ва услуб масаласи ҳам ҳаммаси муҳим ва бирбирига боғланган. Бунда ёзувчилар яшаб ижод қилган давр характерини, ўша
даврдаги адабиёт услубини, адабий ҳаракатчиликнинг социал қиёфасини,
интилишларини, халқ ва халқ ижодига, ўзидан олдинги адабий меросга
муносабатини конкрет текшириб,шундан кейингина бир хулосага келиш
мумкин. Кейинги йилларда ўзбек классик адабиётининг ижодий методини
ўрганиш айниқса Алишер Навоий ижодини ўрганишнинг кенг миқёс
эгаллаши билан жонланиб бормоқда. “Навоийнинг ижодий методи деган гап
ХV аср ўзбек прогрессив адабиётнинг, умуман ўрта аср Шарқ прогрессив
адабиётнинг ҳам ижодий метод деган гапдир”, - деган фикрни Ҳайитметов
айтган. Навоий кабиларнинг ижодий методига фақат унинг ўзининг
ижодидан келиб чиқиб эмас,балки бутун ўша давр ҳаёти ва адабиётидан
келиб чиқиб баҳо беришни талаб этади2. Шунинг учун Навоий каби буюк
санъаткорлар ижодини реалистик аспектда текширганда ҳам, романтик
аспектда тадқиқ этганда ҳам қиёсий метод билан иш кўриш яхши натижа
бериши мумкинлигини айтган ва Ҳайитметов ўз ишида шу принципга амал
қилади.
1
2
Ҳайитметов А. Шарқ адабиётининг ижодий методи тарихидан.-Тошкент,1970.-Б.3 .
Ўша асар, 9-б.
40
.
Олимнинг “Шарқ адабиётининг ижодий методи тарихидан” китобида
улуғ шоир фалсафий, ирфоний достоннинг қуйидаги тўрт қатори, келтириб
таҳлил қилинади:
Тўрт унсур, етти кўк, олти жиҳат –
Нодиру олий асосий коинот.
Барчадин ашрафки – ул инсон эрур,
Ким камолида хирад ҳайрон эрур.
Навоий ижодида ҳам қадимги грек фани, хусусан, материалистик
фалсафасининг таъсири йўқ эмас.
Навоий ҳам оламни Эмпедокл сингари, тўрт унсурдан ташкил топган деб
ҳисоблайди. Лекин бу назарияни тараққий эттириб, инсон дунёдаги ҳамма
элементларнинг энг олий шакли дейди ва ҳар қандай ақл унинг етуклигидан
ҳайратланиши ёзади1 .
Алишер
Навоий
тафаккур
уммонида Юнон
маданияти
таъсири
аломатлари, уйғун қарашлар кўзга ташланади. Аммо улуғ шоирнинг даҳо
эканлигини унутмаслик керак.
Ҳайитметовнинг “Шарқ адабиётининг ижодий метод тарихидан” номли
китобининг Реалистик тенденциялар бўлимига тўхталамиз.
Фирдавсийнинг достони эпик анъаналар ҳукмронлик қилган қадимги
давр билан бадиий адабиётда реалистик ҳамда романтик тенденцияларни
вужудга келтирган
ўрта
аср
ўртасидаги асар эди, яъни бу достон
қаҳрамонлик мотивлари ўзининг энг ёрқин ва тугал ифодасини топган сўнгги
асар ҳамда реалистик ва романтик тенденцияларни эпик полотнода акс
эттирган биринчи асардир. Фирдавсийдан кейин ҳатто Навоий даврида ва
ундан кейин ҳам “Шоҳнома” тилида асар ёзмоқчи бўлганлар топилади.
Масалан, Навоий “Мажолис ун-нафоис”да мавлоно Муҳаммад Араб деган
бир донишманднинг “Шоҳнома” яратганини айтади ва унинг бу асарини
шоирнинг соғлом ақли меваси деб ҳисобламасдан, уни “Шоҳнома”га пародия
1
Ўша асар,116-б.
41
.
тарзидаги асар деб тушуниб, у ҳақда киноя билан сўзлайди, ундан бир байтни
мисол ҳам келтиради.
Низомийга эргашиб “Хамса” достонларига жавоб ёзган шоирлар ҳақида
эса у бунга нисбатан илиқроқ муҳаббат билан ёзади. Бундан шундай хулоса
чиқариш мумкинки, Х-XI асрлардан сўнг эпик поэзия, мифлар ва
қаҳрамонлик афсоналари принципларини ривожлантириш йўли билан эмас,
балки романтик ва реалистик принципларига амал қилиш орқали жиддий
муваффақиятларга эришиш мумкин. Шунинг учун ҳам Навоий Фирдавсий
асарига:
Рақам қилди фархунда “Шаҳнома”е,
Ки синди жавобида ҳар хомае.
Мусаллам дурур зоҳиран ул иши,
Ки маъразға келмайдурур ҳар киши.
Деди ўз тили бирла ул коши ганж:
“Ки си сол бирдам ба “Шоҳнома” ранж,деб юксак баҳо берган ҳолда ўзи гарчи “Шоҳнома” яратиш қобилиятига эга
эканлигини қайд этиб туриб, бу йўлдан бормайди, балки Низомий, Хусрав
Деҳлавий, Саъдий, Ҳофиз, Жомийлар каби боради, уларнинг асарларини
замон ва халқ талабига яқинроқ деб билади1.
“Умуман, жаҳон адабиёти тарихидаги кўп гениал санъаткорларнинг
ижоди шу билан характерланадики, уларнинг асарларини фақат бир ижодий
мтеод рамкасида баҳолаш мумкин эмас. Фирдавсий, Низомий, Ҳофиз,
Саъдий, Жомий, Навоий кабилар ҳам ўз адабий фаолиятларида назарий
формаларга қараб эмас, балки ҳаёт талабларига қараб иш тутганлар ва турли
услуб ҳамда бадиий тенденциялардан бемалол фойдаланверганлар”, - дейди
Хайитметов.
“Реалистик тенденциялар барча халқлар адабиёти тарихида ҳам энг
кучли ва ўсувчи, халқчил тенденциялар бўлган. Бу жиҳатдан Навоийнинг
“Ҳайрат ул-аброр” достони алоҳида диққатга сазовордир. Ундан сал кейин
1
Ҳайитметов А. Шарқ адабиётининг ижодий методи тарихидан. –Тошкент, 1970. –Б.125.
42
.
ўзбек адабиёти чуқур реалистик руҳда ёзилган “Бобурнома” каби йирик
полотноларни, Турдининг беаёв, мислсиз сатирик шеърларини қўлга
киритди. Булар Навоийдан кейин ўзбек адабиёти тараққиётида олға босилган
катта қадамлар эди. Хожанинг “Мифтоҳ ул-адл”, “Гулзор” асарларини ҳам
шу қаторга киритиш мумкин, деган фикрни Хайитметов шу китобида
таъкидлаган.
Шарқ
адабиёти
мажозийлиги
билан
намуналари
ажралиб
биринчи
туради.
навбатда,
Мажозийлик
ўзининг
эса
теран
тасаввуфий
адабиётнинг таянч хусусиятидир. “Шарқ адабиётининг ижодий метод
тарихидан” рисоласида ўша нозик нуқта инобатга олиниб, “Тасаввуф ва
мажоз” сарлавҳаси остида махсус бўлим киритилган. Шарқ адабиётидаги
реализм ва романтизмнинг Оврупа бадиий сўз санъатидан бир мунча
тавофути бор ва ўзига хосдир. Негаки, бу минтақа адабиётидаги шаклилик
муаммолари борки, уларни ҳисобга олмасликнинг иложи йўқ. Шундан бўлса
керак, рисолада реалистик ва мажозий тасвир мавзуи алоҳида масала
кун
тартибига қўйилади. Китобда муаллиф эътиборни ўзига жалб қилган нозик
нуқталардан яна бири Ғарбу Шарқнинг ўзаро алоқа ва ҳамкорлиги
масаласидир.
Ҳайитметовнинг “Алишер Навоийнинг адабий-танқидий қарашлари”
номли китоби 1959 йилда чоп этилган. Ушбу китоб “Кириш”, “Уч боб” ва
“Хулоса”дан иборат. Бу китобда Ўзбекистонда ХV асрнинг иккинчи
ярмидаги адабий-танқидчилик ва унда Навоийнинг роли ҳақида, Навоийнинг
адабий-танқидий қарашларини ўз ичига олган асосий асарлари, Навоий
адабий-танқидчилигининг асосий масалалари ҳақида мулоҳазалар юритган.
Навоийнинг адабий-бадиий меросини ўрганиш қандай катта аҳамиятга эга
бўлса, унинг адабий-танқидий мероси ҳам шундай муҳим аҳамиятга эга.
Навоий адабий танқидчилигига назар ташлаш, бу Навоий даври адабиёти
ва адабиётига, назар ташлаш демакдир. Навоий адабий танқидчилигини
ўрганиш
ўзбек
совет
адабиёти
ва
ривожлантиришда маълум аҳамиятга эга.
43
адабий
танқидчилигини
янада
.
Навоийнинг адабий-танқидий меросини жиддий ўрганиш совет даврида
совет олимлари томонидангина бошланган, аммо бу соҳада шу вақтга қадар
қилинган ишлар талабни тўла қондира олмайди.
Ўзбек адабиётида адабий танқидчилик Навоийгача ҳам бўлган. Навоий
ўзигача
бўлган
адабий
танқидчиликнинг
энг
яхши
томонларини
ривожлантирди1. Навоий яшаган даврда адабий танқидчилик адабий
мажлислар, мунозаралар, муҳокамалар, суҳбатлар шаклида, тазкиралар
тузиш, филологик асарлар яратиш, мемуарлар ёзиш,асарларнинг солиштирма
текстларини тайёрлаш шаклларида, адабий асарларнинг таркибида синкретик
ҳолда
ўсди.
Синкретик
(юнон.synkretismos-
бирлашиш)
қоришиқ,
бирлашган, қисм, бўлакларга ажралган. Яна шу нарсани таъкидлаш жоизки,
мазкур моддий таъсирнинг маънавий акс садоси табиат олами билан
инсоннинг маънавий-психологки олами ўртасидаги синкретик гармонияни
вужудга келтиради2.
Абдураҳмон Жомий, Алишер Навоий ҳузурларида ўтган, улар иштирок
этган адабий мажлислар баланд савияда, қизғин ўтар ва ҳақиқатдан ҳам,
адабиётнинг ривожланишига хизмат қилар эди. “Алишер Навоий адабий
мажлисларда фаол қатнашди, бундай мажлисларни ўзи ҳам уюштирди ва
бундан ўзининг ижодий юксалиши учун, илғор адабиёт яратиш йўлидаги
кураши учун кўп маънавий озуқ олди. Адабий мажлислар, айниқса, унинг
адабий-танқидий меросининг дунёга келиши ва ривожланишида жуда катта
рол ўйнади. Навоий адабий-танқидчиси сифатида жуда эрта кўзга кўрина
бошлаган”, - дейди Хайитметов3.
Бадиий адабиётнинг объектив қонунларини ўрганиш ва билишга
интилиш, қизиқиш Шарқда ҳам қадим даврлардан бошланган бўлиб, Навоий
ҳам унга ўз ҳиссасини қўшди. Ўзбек адабиёти ва адабиётшунослиги тарихида
Навоий адабиёт назариясига оид масалалар билан биринчи маротаба жиддий
ва бошқаларга нисбатан изчил шуғулланган киши эди. Навоийнинг адабиёт
Ҳайитметов А. Алишер Навоийнинг адабий-танқидий қарашлари.-Тошкент,1959.-Б.194.
Ўзбек тилининг изоҳли луғати. 3 жилд. –Т., 2007. –Б.512.
3
Ўша асар,46-б.
1
2
44
.
масалаларига доир мулоҳазалари, унинг ўз даврида буюк адабиёт олими
бўлганини кўрсатади. Навоий ўз адабий танқидчилигида шуғулланган
масалалар эстетиканинг муҳим масалалари бўлиб, улар ҳозир ҳам ўз
қимматини сақламоқда. Навоийнинг адабий танқидчилигида адабиётнинг
ижтимоий функцияси, унда форма ва мундарижа бирлиги, анъана, нотиқлик,
тил, адабий маҳорат, реализм, жанрлар, ижодкорнинг хулқ-ахлоқи каби
масалалар етакчи масалалардир. Навоийнинг бу масалаларга муносабати
кўпроқ унинг айрим
шоирларга ва уларнинг ижодларига бўлган
муносабатлари билан боғлиқдир.
“Навоий адабий танқидчилигининг ўзбек адабиётшунослигидаги энг
қимматли, Навоийгача бўлган адабиётшуносликдан принципиал фарқ
қиладиган жойи, у биринчи бўлиб адабий асарга ва адабий ижодга баҳо
беришда турмушдан, тажрибадан ҳамда адабиётнинг муҳим назарий
масалаларидан келиб чиқиб ёндаша бошлади”, - дейди Ҳайитметов.
Навоий биринчи ўринда Низомий асарларининг ғоявий томонлари,
яъни унинг ўз ибораси билан айтганда, қимматбаҳо дур ва гавҳарлари ўзига
мафтун этган эди. Бу гавҳарлар, Навоий таърифи билан айтганда, шундай
гавҳарларки, улар туфроққа тушиб, оёқ остида қолган билан ушалмайди,
улар дилларга зиё беради, кишининг маъанвий ҳаётини бойиади, улар яна
шунда йгавҳарларки, халқ юз йил олган билан камаймайди, тугамайди.
“Фарҳод ва Ширин”да Низомий асарлари ҳақида қуйидагиларни
ўқиймиз:
Тутиб гавҳарлари яксар жаҳонни,
Нучунким хайл ахтар осмонни,
Йўқ ул гавҳарки, чун туфроққа қолғай,
Оёқ остига чун қолғай-ушалғай.
Анингдек гавҳариким жилва чоғи,
Музайян бўлғай андин эл қулоғи.
Не ул зийнатни осилғай қулоқдин,
Ва гар осилса айрилғай қулоқдин.
45
.
Дуруким, чукн қулоқни қилди маскан,
Кириб қилғай кўнгуд дуржини махзан;
Кўнгул дуржун демай бўлғай лаболаб,
Ким ул дарёға солғай дурни толаб.
Ким ул гавҳардин олса халқ ҳар дам,
Юз илда бўлмағай мингдин бири кам1.
Бу ҳам камаймайдиган, ҳам эскирмайдиган дур хазинаси бўлмиш
Низомий “Хамса”сини Навоий “Сабъаи сайёр”да ҳақли равишда “Ганжи
Қоруний”га ўхшатади.
Навоий адабий танқидчилигининг илгариги адабий танқидчилигидан
фарқи, унинг эстетик танқид даражасига, яъни форма билан мундарижани
биргаликда текшириш даражасига кўтарила бошлаганидадир. Навоий адабий
танқидчилигида илгари сурилган биринчи энг муҳим масала адабиётнинг
ижтимоий роли, адабиётнинг халқчиллиги масаласи бўлиб, Навоий бунинг
учун изчил равишда курашди. Навоий танқидчилигида илгари сурилган
бошқа барча масалалар адабиётнинг ижтимоий аҳамияти ва халқчиллиги
масаласидан келиб чиқади.
Навоий ўз буюк салафлари асарларига, масалан, Низомий асарларига
баҳо берар экан, у Низомий асарларининг формасига ҳам, мазмунига ҳам бир
хил аҳамият беради, формани мазмундан, мазмунни формадан ажратиб
қўймайди. У ўз замондошлари асарларига қарашларида ҳам шу принципга
қаттиқ амал қилади ва худди шу нуқтаи назардан уларнинг ютуқ ва
камчиликларини кўрсатишга ҳаракат қилади.
“Навоийнинг дунёни объектив тушуниши, унинг танқидчилигига ҳам
таъсир кўрсатди. У адабиётнинг ижтимоий функцияси ҳақида, шакл ва
мундарижаси ҳақида қимматли фикрларни айтди. Унинг бу фикрлари
танқидчиликнинг ва адабиётнинг ўша даврдаги тараққиёт даражаси учун
жуда муҳим ижобий далиллар эди. Навоий танқидчилиги ўз даврининг
идеологик маҳсули ўлароқ, кўп ижобий ҳислатларга эга бўлиши билан бир
1
Ҳайитметов А. Алишер Навоийнинг адабий-танқидий қарашлари.-Тошкент,1959.-Б.81.
46
.
қаторда, баъзи нуқсонларга – тарихий чекланишлар, объективизм, турли
қарама-қаршиликлар, ноаниқликлар ва ҳоказоларга ҳам эгаки, бусиз у ўз
даври ва тарихий шароитидан ажралиб қолган бўлар эди. Навоий
танқидчилигидаги бу камчиликлар унинг умумий дунёқараши билан
боғланган эди”, - дейди Ҳайитметов.
Ҳайитметов Навоий ўз адабий танқидчилигида қандай масалаларни
илгари сурганини ва бу соҳада қандай ғояларни тарғиб қилганини ёритишга,
яъни Навоий адабий-танқидчилигининг ичига киришга, унинг назарий
асосларини билишга ҳаракат қилган.
“Ўзбек адабиётшунослиги тарихидаги Навоийгача қилинган ишлар
билан Навоий хизматларини таққослаб кўрганимизда, адабиётшуносликнинг
бу даврда олдинга қараб катта бир қадам босганини кўрамиз”, - дейди
Ҳайитметов1.
XV асрнинг иккинчи ярмида адабий ҳаёт олдингига нисбатан
жонланди. Бу соҳада фикр алмашиш ҳам жиддий тус олди. Бу даврда ҳам
адабий танқилд биринчи навбатда, адабий мажлис, суҳбат, мунозара,
формаларида ривожланди. Мажлисларда кўзга кўинган шоирлар раҳбарлик
қилар эди. Бу мажлисларда ҳам мумтоз ва замондош шоирларнинг асарлари
ўқилар, муҳокама қилинар, янги асарларнинг камчиликлари кўрсатилиб,
танқид қилинар эди.
Навоий давридаги адабий танқидчиликнинг адабий асарга баҳо бериш
характери масаласига келсак, бу даврда Абдураҳмон Жомий, Навоий каби
буюк адабиётшунослар, адабий асарга, шоирнинг ижодига ёки унинг айрим
моментларига
ўзларигача
яшаган
адабиётшунослар
сингари
фақат
формасигагина аҳамият бериб қўя қолмай, улар адабий асарга, бадиий
ижодга кўпроқ эстетик дид билан, яъни форма билан мазмунни бир-биридан
ажратмасдан баҳо бера бошлаганлар.
Навоийнинг танқидий қарашлари аввало унинг ўз даврига, ўз яшаган
жамиятида ҳукм сурган феодал тартибларга нисбатан яққол кўринади. У зўр
1
Ҳайитметов А. Алишер Навоийнинг адабий-танқидий қарашлари.-Тошкент,1959.-Б.81.
47
.
сиёсий танқидчи сифатида ўша замоннинг феодал тартибсизликлари, ўзаро
урушлар, муросасизликлар ҳақида “Садди Искандарий” достонида ёзган
парчани Ҳайитметов “Алишер Навоийнинг адабий-танқидий қарашлари”
номли китобида келтирган.
Адоватда боғлаб камар икки шоҳ,
Жаҳон аҳлини айлаб икки сипоҳ,
Қилиб тортибон қатл учун тиғи тез,
Ато бир тараф гар эрур филмасал,
Яна жониб ўлса ўғулга махал.
Икисига кин ўти солғай ғазаб,
Ул ўт қон ичарга қилиб, ташна лаб.
Ато жон бериб ўғлин ўлтургали,
Ўғул ҳам анга тиғи кин сургали.
Қариндош топса қариндошини.
Дамо-дам тилаб кесгали бошини.
Тушуб ошноларга бегоналиқ,
Кетиб ҳамнишинларға ҳамхоналиқ.
Бу навь ўлса мундоғ ики зот аро,
Не бўлғай гумон қиллики ёт аро?1
Навоийнинг сиёсий танқидчилиги унинг адабий танқидчилигининг
социал замини бўлди. Алишер Навоийнинг адабий танқидчилиги унгача
ўзбек,
тожик,
озарбайжон,
форс,
араб
адабиётларининг,
адабиётшуносликларини ютуқларига асосланган эди. Буларсиз Навоий
адабиётшунослигининг
юзага
чиқиши
қийин
эди.
Навоийнинг
адабиётшунослик соҳасидаги мероси ўз даврининг катта ютуғи бўлади.
Навоий
адабиётшунослигининг дунёга келишда ўз даврининг буюк
мутафаккири, шоири, олими, давлат арбоби, маданият ҳомийси бўлими,
шубҳасиз, катта роль ўйнади2.
1
2
Ҳайитметов А. Алишер Навоийнинг адабий-танқидий қарашлари.-Тошкент,1959.-Б.44.
Ўша асар,45-б.
48
.
Навоийгача яшаб, адабиётшунослик масалаларига кўп аҳамият берган
ўзбек шоирлари орасида, айниқса, Ҳайдар Хоразмийнинг қарашлдари
диққатга
сазовордир.
Ҳайдар
Хоразмий
Хоразмда
тўпланган
адабиётшуносликка оид бой меросни жиддий ўрганиб, унинг яхши
томонларини ривожлантиришга, ўз ижодида уларни қўллашга ҳаракат
қилган. Шу билан бирга, у буюк Низомий Ганжавийнинг ижодий
анъаналарини чуқур ўзлаштиришга, шу йўлдан боришга, унинг таъсирини
ўзбек
адабиётига
ўтказишга
интилган.
Унинг
адабий
мулоҳазалари
объективлиги, доирасининг кенглиги билан ажралиб туради. Навоий шакшубҳасиз, унинг адабий мулоҳазалари билан яхши таниш бўлган. Уни
Навоийнинг адабиётшунослик соҳасидаги энг яхши салафи дейиш мумкин.
Афсуски, бизга Ҳайдар Хоразмийнинг кўп асарлари етиб келмаган.
Навоийнинг маданиятимиз тарихидаги энг катта хизмати унинг
асарларидир. Унинг поэтик асарлари “Хамса”, “Хазоинул-маони” ва бошқа
асарларида ўз даврининг деярлик ҳамма илғор идеялари акс этди. “Ўз
асарларида феодал тарқоқликка, қолоқликка қарши курашди. Халқпарварлик
ва инсонпарварлик байроғини юқори кўтарди ва ҳоким синф вакилларининг
кирдикорларини аямай фош қилиб, юксак инсонипй фазилатларни кенг
тарғиб этди. У ўз идеяларини кенг халқ оммасига тушунарли юксак поэтик
формаларда ифода этди. Поэзияни халқ ҳаётига яқинлаштирди”, - дейди
Ҳайитметов1.
Навоийнинг адабий-танқидий қарашлари унинг умумий ишининг,
хусусан,
маданий
ҳаётнинг
муҳим
участкаси
–
бадиий
адабиётни
ривожлантириш соҳасидаги ишларининг ажралмас бир бўлаги бўлиб, бу
мураккаб бир тарихий процессда вужудга келди.
Навоий ўзбек тилининг ҳуқуқлари учун астойдил курашди. У ўзигача
яратилган ўзбек тилидаги адабий меросни чуқур ўрганган ва унинг ижоди
асосан шу меросда ўисб чиққан эди. Навоий ўзигача яшаб ижод қилган ўзбек
шоирлари меросининг энг муҳим социал қимматга эга бўлган томонлари деб,
1
Ҳайитметов А. Алишер Навоийнинг адабий-танқидий қарашлари.-Тошкент,1959.-Б.43.
49
.
биринчидан унинг ўзбек тилида ёзилганини, иккинчидан унинг дунёвий
мавзуларга юз ўгирганини кўрсатади ва бу мероснинг шу томонларига
эътибор қилди.
Навоийнинг адабий-танқидий қарашларидаги энг муҳим масала адабий
асарда форма ва мундарижа бирлиги, бунда мундарижанинг етакчилик ролиу
чун кураш масаласидир. Навоий ўзигача яшаган ва ўзига замондош буюк сўз
санъаткорларининг асосий муваффақиятини уларнинг ўз ижодларида иш
бирликка интилишларида кўрди.
Навоий ўз даврида адабий ижодда адабий анаъналарнинг ролини,
аҳамиятини энг яхши тушунган киши эди. У бадиий ижодда ёзувчи ўзигача
адабиётда мавжуд бўлган илғор анъаналарни пухта эгалламасдан
туриб,
нотиқ бўлиши, янгилик яратиш мумкин эмаслигини чуқур ҳис этди ва ўз
ижодида шунга амал қилди.
Навоий адабий жанрлар масаласига ҳам кенг тўхтади. У ўз ичига катта
ижтимоий масалани олган эпик асарлар яратиш, эпик жанрни тараққий
эттириш идеясини биринчи ўринга қўйди.
Навоий янги пайдо бўлаётган сатира жанрига ҳам катта аҳамият берди,
бу жанрнинг реал турмушга яқинлигини алоҳида таъкидлади ва бу жанрда
ижод қилган ўз замондошларини қўллаб қувватлади.
50
.
ХУЛОСА
Ўз илмий фаолиятини 1959- йилдан бошлаган буюк навоийшунос олим
Абдуқодир Ҳайитметов Алишер Навоийнинг шахси,фаолияти,асарлари
хусусида жуда юксак ишларни амалга оширган.
Абдуқодир Ҳайитметовнинг илмий-ижодий ишларини кузатиш шуни
кўрсатадики:
-Илмга бўлган иштиёқ бўлажак олимда талабалик йилларидаёқ
уйғонган.
- Абдуқодир Ҳайитметовнинг илмий-ижодий меросини қуйидаги
қисмларга бўлиб ўрганиш лозимлиги маълум бўлди:
1.Навоийшунослик тадқиқотлари
2. Навоий асарлари матншунослиги
3.Умуман Мумтоз адабиётшунослик тадқиқотлари
4.Илмий-оммабоп киносценарийлар
5.Бадиий таржималар
6.Кадрлар тайёрлаш ва раҳбарлик қилиш.
Ўнга яқин турли ҳажмдаги ҳикоялар, ҳасби ҳол қисса, ўндан зиёд
шеърлар, ўқув илмий кино тасмалари учун ёзилган қўша-қўша матнлар олим
ижодининг ноёб қирраларидир. Абдуқодир Ҳайитметов мақолалар,шеърлар,
асарлар ёзишдан ташқари таржималар ҳам қилган. Унинг рус ва форс
адабиётидан қилган таржималари замондошларимиз бадиий тафаккури
уфқини кенгайтиришда қўшилган муносиб ҳиссадир. Олим истеъдодининг
ушбу қирраси Алишер Навоий форсий меросининг бугунги авлодларга
етказишда ҳам асқотди. Абдуқодир Ҳайитметов улуғ ўзбек шоири Алишер
Навоийнинг шох қасидаси -“Туҳфат ул-афкор”ни шеърий усулда 1966- йилда
таржима қилган эди. Ана шулар туфайли устоз “навоишунос олимлар
саналадиган бўлса, биринчи қаторда Абдуқодир Ҳайитметов ноьи тилга
олинадт.У ўта меҳнаткаш, изланувчан, талабчан, синчков, қалби кенг
олимлардан бири”. Абдуқодир Ҳайитметов навоийшунослик соҳаси бўйича
51
.
кўплаб
мақола,тўплам
ва
китоблари
нашр
этилган.
Нашр
этилган
мақолаларида,тўпламларида ва китобларида олим улуғ ўзбек шоири ва
мутафаккири
Алишер
Навоий
ҳаёти
ва
бой
ижодий
меросининг
ўрганилмаган ёки кам ўрганилган бир қанча янги томонларини очиб бенган.
Олимнинг илмий ишлари рўйхатини юзаки кўздан кечирган инсон такрорий
сарлавҳаларга дуч келади. Бироқ Абдуқодир Ҳайитметов бир мақоланинг
ўзини икки ёки уч жойда айнан нашр эттирган экан деган хулосага келиш
тўғри эмас. Абдуқодир Ҳайитметов жуда талабчан,зийрак ва изланувчан
инсон бўлган. Олим қайсидир мақоласи ёки китобида кетган хатони дастлаб
ўзи пайқаган ва ўша хатони ўзи тузатишга ҳаракат қилган. Буноёб-фазилат.
Ҳайитметов Алишер Навоийнинг “Хамса”сидаги “Ҳайрат ул-аброр” ва
“Фарҳод ва Ширин” асарларининг насрий баёнини тузган. ”Ҳайрат улаброр”да тарғиб қилинган юксак инсоний ва умумбашарий ғоялар
Ҳайитметов шуурига кўчган. Навоийшунос олим Абдуқодир Ҳайитметов
Навоийнинг “Хамса”достонлари ўртасида “Ҳайрат ул-аброр” достонига кўп
мурожаат қилган. Асар Алишер Навоий “Хамса”сининг муқаддимавий
маснавийси бўлгани учун ҳам унда улуғ шоирнинг адабий-танқидий,
ахлоқий-таълимий, фалсафий-ирфоний, ижтимоий-сиёсий қарашлари лўнда
ва яхлит ҳолда бадиий тасвирини топган. “Хамса” таркибидаги бошқа
асарлар
эса
ушбу
достондан
маъно
ва
нур
олгани
Абдуқодир
Ҳайитметовнинг тадқиқотларида ўзининг ёрқин ифодасини топган.
“Ўзбекистон
Ҳайитметов
адабиёти
“Навоийнинг
ва
санъати”
бир
сўзини
ҳафтаномасида
Абдуқодир
тузатиш-матншуносликда
кашфиётдир” деган эканлар. Жуда ўринли эътироф. Абдуқодир Ҳайитметов
шаънига меҳру ихлос билан йўғрилган гаплар ҳам кўп айтилган. Буларнинг
барчаси ҳақ. Ҳайитметов оғиздагина эмас,ўша таъкидларини амалда
кўрсатган.
Абдуқодир
Ҳайитметов
мақола,тўпламларидан
ташқари
киносценарийлар ҳам ёзган. “Алишер Навоийнинг ҳаёти ва фаолияти”
номлти илмий-оммабоп сценарийни 1971- йилда ёзган.
52
.
Абдуқодир Ҳайитметов мактабида сабоқ олиб филология фанлари
номзоди ва докторлик илмий даражасини олганлар бугун йигирмадан
ортиқдир.
Кўриниб турибдики,устоз навоийшунос меросини ўрганиш
-Илмий ижод қилиш жараёнини кузатиш,соҳа мутахассислари учун
улардан ибрат олиш;
-Қайта нашрлардан илмий ижод қатламларини ўрганиш;
-Навоийшуносликнинг фан бўлиб шаклланиш жараёнини кузатиш
мумкин бўлади.
53
.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1. Каримов И.А. “Хавфсизлик ва тинчлик учун курашмоқ керак”.-Т.:
Ўзбекистон, 2002.
2. Бертельс Е.Э. Опыт творческой биографии. М-Л,1948.
3. Ҳайитметов А. Ҳаётбахш чашма.-Тошкент, 1974.
4. Ҳайитметов А. Навоий даҳоси.-Тошкент, 1970.
5. Ҳайитметов А. Шарқшунос бўлмоқ шараф. Ўзбекистон шарқшунослик
мактаби.-Т.: ЎзМЭ, 2009.
6. Ҳайитметов А. Алишер Навоийнинг адабий-танқидий қарашлари. Тошкент, 1959.
7. Ҳайитметов А. Шарқ адабиётининг ижодий методи тарихидан. -Тошкент,
1970.
8. Ҳайитметов А. Навоийхонлик суҳбатлари.-Тошкент, 1993.
9. Ҳайитметов А. Навоий лирикаси.-Тошкент, 1961.
10. Ҳайитметов А. Мерос ва ихлос.-Тошкент, 1985.
11. Ҳайитметов А. Табаррук излар изидан.-Тошкент, 1979.
12. Воҳидов Р. Навоий қалбила сирлашган инсон.- Тошкент, 1999.
13. Абдусаматов М.Ўзбекистон шарқшунослари.-Тошкент, 1996.
14. Ҳайитметов А. Навоийнинг ижодий методи масалалари.-Тошкент, 1963.
15. Ўзбекистон миллий энциклопедияси Давлат илмий нашриёти.-Тошкент,
2005, 11-том.
16. Қобулов Н. Адабиётшуносликка қўшилган муҳим ҳисса // - Коммунист.
1959.-20 июнь.
17. Валихўжаев Б. Навоий лирикаси ҳақида тадқиқот // - Ўзбек тили ва
адабиёти . № 1/ 1963. - Б. 73 -75.
18. Узоқов Ҳ. Янги фан докторлари // - Совет Ўзбекистони. - 1965. -16
ноябрь.
19. Ғаниева С. Навоийшуносликнинг муҳим ютуғи // - Ўзбек тили ва
адабиёти. № 1/1966. - Б.69 - 72.
54
.
20. Исҳоқов Ё. Абдуқодир Ҳайитметов // - Ўзбек тили ва адабиёти. №
1/1968. –Б. 68 -70.
21. Эркинов. С Янги мажмуа // - Ўзбекистон маданияти. 1970. -15
декабрь.
22. Кедрина З. Учиться, чтобы учить // Литературная газета. – Москва. -
1972.-26 январь.
23. Сайфуллаева А. Дар бораи ду шеъри навьёфти Айни // -Садойи
Шарқ. Душанбе. № 5/1972. - Б.134 -136.
24. Рецензия на фильм “ Абу Райхан Беруни” по сценарий А.
Хайитметова // -Кино. №9/1972. –Б.10.
25. Абилова Ш. Ижодий метод масаласи // - Шарқ юлдузи. №3 / 1973. –
Б.220 -222.
26. Холлиев Н. Бирлашув куйчиси // - Шарқ юлдузи. № 2/1973. - Б.233
27. Қораев Т. Хаётбахш чашмалар // - Ўзбекистон маданияти 1975.-7
февраль.
28. Эркинов С. О прозаическом изложении “ Хайрат ул -аброр //-
Ўзбекистон маданияти. 1975. - 21 апрель.
29. Милибанд С. Д. Хайитметов Абдуқадыр Ходжиметович // В кн
//Библиографический словарь.- Москва. – 1975.- С.580.
30. Назаров М. Ҳаётбахш чашма. // -Шарқ юлдузи.№12/1975.-Б.209-210.
31. Комилов Н. Хазина калити.//-Гулистон.№2/1976.-Б.28-29.
32. Абдуғафуров А. Эркинов С. Абдуқодир Ҳайитметов //-Ўзбек тили ва
адабиёти.-№2/ 1976.-Б.87-89.
33. Носиров О. Раҳимов Ж. Навоийшунос олим.//-Наманган ҳақиқати.-1976.-
13 апрель.
34. Аҳмедов Т. Раҳимов Ж. Навоийшунос олим. //-Ўқитувчилар газетаси
1976.-13 апрель.
35. Сафаров М. Меросимиз заршуноси //- Совет Ўзбекистони.1976.-30 май.
36. Ғаниева С. Каримов Н. Захматкаш олимю//-Ўзбекистон маданияти. 1976.-
28 май.
55
.
37. Раҳимов Ж. Таниқли навоийшунос олим. //- Шарқ юлдузи. №-5/1976.-
Б.233.
38. Абдуғафуров А. Олимнинг хиссаси // - Гулистон. № 7 /1976.- Б.20.
39. Абдуқодир Ҳайитметов // Писатели Советского Узбекистана.-
Ташкент: Изд. Им. Г. Гуляма, 1977.- С.209- 210.
40. Абдукадыр Хаджиметович Хайитметов // Библиографические очерки о
деятелях общественных наук Узбекистана. – Ташкент: Фан, 1977.С.230-233.
41. Абдуқодир Ҳожиметович Ҳайитметов // Ўзбек Совет энциклопедияси.-
Т: 1980. 14-том.-Б.355.
42. Қулжонов А. Абдуқодир Ҳайитметов // Тўпламда: Илм ва ижод
оламида.- Т: Адабиёт ва санъат, 1980.-Б.84-92.
43. Жумаев Н. Навоийшунос изланишлари. //- Тошкент оқшоми. 1980.- 30
январь.
44. Ҳаққулов И. Табаррук излар изидан... //- Ўзбек тили ва адабиёти. 1980.-
№ 5.-Б.75-77.
45. Назаров М. Табаррук меросни ардоқлаб. //- Шарқ юлдузи. № 10/1980.-
Б.234-236.
46. Мадраҳимов О. Аҳмедов А. Устоз. //- Хоразм ҳақиқати.1986.- 28 май.
47. Шодиев Э. Олим ва устод // Ҳақиқати Лелинобод.1986.-20 май.
56
.
Битирув малакавий иши ҳимояга тавсия этилди.
“Шарқ филологияси ва фалсафа”
“Мумтоз филология” кафедра мудири
факультети декани
ф.ф.д.,проф. Қ.П. Содиқов.
ф.ф.н.,доц. Ж. Зиёмуҳаммедов.
__________________________
____________________________
“ ___” _____________ 20
“ ___” _____________ 20 йил
йил
57
Автор
kh.davron
Документ
Категория
Гуманитарная литература
Просмотров
40
Размер файла
288 Кб
Теги
Abduqodir Hayitmetov, хайитметов
1/--страниц
Пожаловаться на содержимое документа