close

Вход

Забыли?

вход по аккаунту

?

Grant Matevosyan. Mesrop. Hikoya. Murod Muhammad Do'st tarjimasi

код для вставкиСкачать
Arman adibi Grant Matevosyan hikoyasini Murod Muhammad Do'st tarjima qilgan. Арман адиби Грант Матевосян асарини Мурод Муҳаммад Дўст таржима қилган.
— Уят-э!— деб қичқирдим м ен.— О дем лар кулади
ҳам дем айсизлар!..
— Ким у куладиган?!— Ф ер м а мудири
айёр одам
эди, Месропдан қутулишга баҳона тополганига суюниб
кетди.— Ким куляпти!
М енга куладиган одамни бир
кўрсатиб қўйинглар!..
Гўё у муштлашувдан
қўрқмагандек, муштлашишга
тайёр гди-ку, лекин манави итваччалар бекорга тирғилиб ишни бузиш ди.
Левон деганлари ўлгудек айёр эди, М есропга ортиқ қайрилиб қарамай, гўё зарур иш ю засидан шошаётган одамдай, жанжалдан нари кета бошлади. Гўё
ораларида ҳеч қандай баҳсу
можаро ўтмади, ўтган
бўлса ҳам шунчалар арзимаски, бирдан унут бўлдиқўйди. Левон ҳамон ортига қарамасдан, сиртига сув
юқтирмайгина гапириб борарди.
— Отларни даладан чиқариш керак, М есроп. Дала
ўзимизники, зарари ҳам ўзим изга тегади. Д алага сену
мен қарамасак, яна ким келиб қарайди. Уят, ёш бола
бўлмасак, кирар ақлимиз кириб, чиқари чиққан бўлса, биров айтмаса ҳам қиладиган иш имиз...— У
гапиргани кўйи узоқлашиб, овози ҳам қадам сайин секинлашиб-сустлашиб борар эди. Н афас олмасдан, сўзларни тиғиз улаб гапириб бордию бирдан қаттиқ ва
англашиларли қилиб бақирди:— Айкануш,
ҳо Айкануш! Боладан қайчини бериб ю бор!..
Левоннинг бу гапи М есропга дахлдор эмасди.
Лекин бари бир, унинг қилиғида нимадир зўракилик бордек тую ларди.
... Кенжа ш аҳзода отини сургандан
суриб, ахийри
бошқа бир подшоликка кетди, етиб кўрсаки, дарахтлар ҳам қора, сув ҳам қора, оф тоб ҳам қора. Дем ак,
кенжа ш аҳзода зулм ат салтанатига етибди. Бу нақлда
ҳамма нарса рўй-рост кўриниб турибди.
— Левон,— д еб пичирлади М есроп, лекин овозини
ўзи ҳам эшитмади.
Бу ерда ёлғиз бир нарса — узоқдаги дала ва
уни
топтаётган йилқи уюрини ростга йўйса бўларди. Биргина йилқи уюри ва унга қараб бораётган М есропн,.нг
таёқдай қотган қадди рўёсиздай. С ўн г
М есропнинг
қадди гўё сингандай бўлди — у ерга энгашиб милтиғини олди, иккала қўли билан милтиқ қувуридан ушлаганча, товонларида чирпирак бўлиб айланди, кейин
милтиқни зарб билан ерга урди: яроқ ҳам, ўзи
ҳам
ерга қулади. Қўндоқ синиб, қувурдан ўт сачради, милтиқ синганию отилган ўқ овози бир бўлиб эшитилди,
узоқдаги жизғанак бўлиб ётган қўрада ялпайган ёлғиз
бир ит акиллади. Яйловдаги қирқ итдан биттаси ҳурди. Лекин М есропнинг хаёлида ўқ эмас, нақ бомба
портлади, бомбани унинг ўзи таш лади, ташлаган пайтида бутун дунё юрак ютиб унга қараб турди, бутун
дунё даҳш атга тушди, ер
ю зидаги барча кўппаклар
портлаш овозини эшитиб, қўрқувдан увлаб юборишди. У ўзини тўши тоғдай баҳодир чоғлади. Тоғдай
баҳодир ер да қулаб ётибди. Унинг ер билан битта
бўлиб ётганининг ўзи бир фож иа, шундай фожиаки,
чидаб туриш қийин. У каби ж ўм ард ва ж асур кимса
бу дунёда йўқ,
оти шамолдан ҳам ўзадиган,
шамширининг дами ўткир бу баҳодир ғанимни кўзи илғамай гаранг. Ер унинг залворига чидаёлмай тўлғанади, ер унга юмшоқлик қилади. Бир харсанг бўлса, метин харсанг 'бўлсаю баҳодирни ютса, кўзлардан .пана
қилса, яширсаю, кейин то...
Хаёлнинг қаноти қирқилмайди... Эллик яшар бир
одам, касби отбоқар, бўйи бир м етру етмиш, бошида
зски қулоқчин, озғин юзи устара кўрмаган, юзини ерга буркаб ётиб ўтларни юляпти, этикларининг тумш уғи билан тупроқ тирнаяпти, хаёлида не-не ўйлар, лекин узоқдан қараган одам га ё ит, ё қўй, ёки эҳтимол,
шунчаки дўппайиб ётган тош бўлиб кўринади.
— Миясини еб қўйибди,— деди Левон ҳам ачиниб,
ҳам ирганиб.— Энди милтиққа пул тўлаш керак... Қариб қуюлмаган, аҳмоқ чол...
Кечқурун, қўйлар қўтонларга, сигирлар молхонага,
отлар қўрага қайтган ва ҳориган одам лар чодирларнинг оғзида ў ти р и б . тамаки чекаётган маҳал,
Левон
ўзини қўярга жой тополмай, қўлларини гоҳ орқага қилиб, гоҳ яна тушириб, гўё ҳозир оламни бузиб
беқирмоққа чоғланган каби, ияги асабий силкиниб,
у
ёқдан бу ёққа юриб турар, ўқтин-ўқтин М есропга назар ташлар ва шу заҳоти кўзларини олиб қочар эди.
Лекин у ўзини тийди, милтиқ ҳақида чурқ этмади
ва
хотини овқатга чақирганда чодирига қараб кетди.
— Тун қоронғи, «меҳмон»
келадиган кўринади,—
деди у кетаётиб.
Чиндан ҳам, ойсиз тунлари, атроф га кигиздай қалин зулм ат чўкканида, ҳавода хушбўй нам кезиб, дарадан кўтарилган туман
кийим-бошга, сочу соқолга,
қўйларнинг жунига, барм оқларга қистирилган папиросга сингиб бораётгани ҳам эшитиладиган сокинликда,
яшил кўзлари нақ олов бўлиб ёнадиган айиқ нишабдаги даргни қоплаб ётган ўрм онзордан,
туман қаъридан жимгина лапанглаб чиқиб келарди. У келганида
итларнинг эти увишиб, овозлари йўқоларди, қўтонлар
гўёки аёл қўлида тутган
глак каби силкиниб,
ичида
қўйлар олатасир ю гурарди,
отлар эса, қулоқларини
динг қилиб, бўйинларини нақ узилгудай олдга чўзишарди, бурун каваклари керилиб, йиртилгудек бўларди — улар безовта пишқирган маҳал тиқ этган товушни ҳам оқизмай-томизмай ютадиган юпқа чодир ичида ётган болалар
қўрқиб, бир-бирларининг пинжига
баттар суқулишар эди.
— Кетдими?
— Аж ал олсин!
Милтиқ ҳақида М есропнинг ўзи гап очди.
— Қочдинг-а, Левон?— Ўзича ниманидир зўр бериб
ўйлаётган экан чоғи, М есропнинг овози бирдан
ҳам
қаттиқ, ҳам хафақон бўлиб чиқди:— Қоч-а, ўзинг
айтиб, ўзинг кетаверасанми?
Левон бу пайт чодирида овқатланиб ўтирар, хотини
билан невараларига дакки берар эди, шу боис дарров жавоб қайтармади.
— Қочдинг-а, Левон.
— ...ёвғонни ҳам тузукро қ
қилолмайсан, қозонга
уннаганда нимани ўйлайсан, тузукроқ пиширсанг ҳаққинг кетадими... Эй, ким у чақирган? Сенмисан, Месроп, ўзи нима гап?
— Қочасан-а, Левон, қочасан... Айтасан-у, қочасан.
— Нима, сенга киндигимни бойлаб қўйган эканми?
— Бирорта милтиқ-пилтиқ берсанг бўлармиди.
— Берган милтигимиз қани?— Левон қошиқни о"зига олиб бориб, ташқаридан садо кутди. Месроп жавоб берм ади. Левоннинг жаҳлдан
юзлари бужмайиб
кетди, овозини б аландлатди:— Хўш , нега индамайсан?
М есроп илтимосини такрорлаш га журъат қилмади.
Левон эса, қурутдай сўкиниб олиб, яна таомга тутинди. Темир қошиқнинг коса тубига етиб ж аранглагани,
сўнг бўш идишнинг четга сурилиб, бошқа идишларга
теккани гшитилди.
— Пайтавага ёлчимаган
аҳм оқ!..
Миясини
еган
чол!
Чодирлар тирқишидан таралган кучсизгина ёруғда
М есропнинг найнов қадди бир лаҳза кўриндию қайтадан йўқолди. Ярим соатлар ўтиб, у қўлида
милтиқ
синиқларини тутган кўйи зулм ат қаъридан чиқиб келди. С ўнг тун ярмигача синиқларни бир парча сим билан пишиллаб улаб ўтирди.
Аслини олганда, бу бир кўнгли ярим одам эди.
1908 йил тоғларда Байрам деган озарбайжон билан
Аветик деган армани ғижиллашиб қолди. Аввал ханжар билан уришдилар, сўнг ханжарлар қинга кириб,
тўқмоқларга
навбат келди, кейин озарбайжон
яна
ханжарга ёпишди, буниси эса, ерда ётган милтиқни
кўтариб, рақибининг қорнига отди. М арҳумнинг
қариндошлари икки марта,
бир гал 1909 йилда,
яна
бир гал 1916 йилда Аветикка ўқ узиш ди, лекин бахти
чопган эканми, Аветик икки саф ар ҳам омон қолди.
Уришганларнинг ўзи, Байрам билан Аветик,
ишнинг
бу қадар чўзилиб кетишини тасаввур ҳам этмаган эди •
66
www.ziyouz.com kutubxonasi
МАТЕВОСЯН
— М есроп,— деб чақирди ота,— мен ҳеч
нарсани
кўрмаяпман, М есроп.
Папоқли одам кулди. Гўё улар қасдини шу билан
олиб бўлгандай, зум ўтиб яна ў з йўлларига кетадигандай эди. Месроп бақириб йиғлаб юборди.
—
Болага тегм англар,— деди
ота
гўё тушида
гапиргандек, димоғи битгандай панг овоз билан.— Инсоф қилинглар...
Улар болага тегм айм из, ўзимиз қишлоққа
элтиб
қўямиз, деб айтишди. Ш ундан сўнг Аветик уларнинг
с
қаршисида ноилож қолди, лекин яна бола ҳақида гапираверди, гапираверди. Энди у боланинг соғ қолиу
шига ишонди, болани қишлоққа гап етказмаслиги учун
^
чеккага олишганини тушунгач, уларнинг зуғумига бир
^
қадар кўникди,
ҳатто
уларни
айблашга
уринмади
ҳам — бўлари бўлди, энди
на
шикоятга, на
йиғисиғига эҳтиёж
қолди. Лекин
сал ўтиб, Аветик сўкинишга тутинди, ўн йил олдин дунёдан ўтиб кетган
одамнинг ўлигу тирик пайтларини қўшиб сўкди, гўрини ҳам қуруқ қолдирмади, Байрамларинг ўзи зулукдай
ёпишқоқ махлуқ эди, деб айтди, худо уни менинг бошимга бало қилиб яратгам экан, бутун умримни расво қилди, булғади. Сўқм оқ йўлнинг нариги учида деворлари нураб, бурган қоплай бошлаган эски молхона
вайронаси кўринган махал Аветикнинг овози
тинди,
қадамлари оғирлашди.
С ўн г кутилмаганда
яна тез
юриб кетди. ортда келаётган одам лар у молхона ёнига келиб тўхтагандагина етиб олишди. Аветик уларга
бошқа қайрилиб қарамади.
Энди унинг бўйни
ҳам
аввалгидай узун ва ингичка бўлиб тую лм ас, яна аслига қайтган эди. Ҳеч кимса, ҳеч ёққа қарамай турди.
Кўзларининг ранги ўзгарди, лаблари ўз-ўзидан маҳкам қимтилди.
* .
Соқол босган иягйнинг ярмига оқ туш ган бир озарбайжон Месропни четга чиқариб, унинг нигоҳини отаси билан ҳалиги икки кишидан тўсди, боланинг бошини силаркан, нечага
кирдинг,
рўзғорларинг
қалай.
зўрми, ночорми, катта бўлганингда ким бўласан, деб
сўради, инженер бўлганинг тузук, деб маслаҳат берди. Болага бу амаки
ж уда ёқди, манглайини
секин
унинг белидаги камар тўқасига босди. Амакининг кийимидан сут ва жун ҳиди келарди, бу ҳидлар болага ж уда қадрдон эди. У амакининг ортида
нимадир
ёмон нарса бўлаётганини англади, лекин ёрдам сўрашга журъати етмади. Йиғлашга хам журъат қилолмади. Кейин нимадир қарсиллаб кетдию бола
аввал
отасининг пўстини
тепага учганини, сўнг унинг
ўзи
ҳам қичитқон ўтлар устидан сакраб-сакраб юрганини
кўрди. Бурган поялари гоҳ у ерда, гоҳ бу ерда чайқалди, икки бор ўқ узилди, кетма-кет узилди, гўё бир
ўқнинг ўзи икки бор ёрилгандай бўлди. Нақ белга
урадиган ўтлоқ бир жойда атроф га тарқалиб кетгандай бўлди, сўнг чайқала-чайқала аввалги кўйига қайтдию тағин жимиб қолди.
Ю мшоқ этик кийган киши
мўлж аллаб туриб, ўтларга қарата яна бир марта
ўқ
узди
Кейин улар Аветикнинг пўстинини кўтариб қайтиб
келишди. Чўпон амаки ҳамон боланинг бошини силаб
турар эди. Этикли одамнинг юзи оқариброқ кўринди,
у яқинроқ келиб, чўпон амакига нимадир деди.
Чўпоннинг бола бошини силаётган қўллари бирдан зилдай бўлиб қолди.
— Қўй,— деди чўпон бошини чайқаб.— Инсоф қил,
бола-ку, ахир.
Этикли киши болага тик қаради. Бола унинг нигоҳини тескари турган холича, нақ энсаси билан сезди.
лекин қарарга журъати етмади, чўпон амакининг оёқларига м аукам ёпишди.
— Йиғлама, бола, йиғласанг жахлим чиқади,— деди этикли киши. У шундай деганида болаиинг юраги
уришдан тўхтаб колгандай бўлди.
Чўлон амаки болани отга миндириб қўйди, айилни
тортиб боғлади, сўнг отни йўлга солиб, деди:
— Майли, борақол... Йўқ, шошмай тур.— У отнинг
юганини эгар қошига илди.— Энди боравер.
Қишлоқ аҳли боланинг ҳикоясини эшитиб, у туйгаи
ГРАНТ
лар. Билганларида, эҳтимол, иккиси ҳам роса пушаймон қилган бўларди. А ф суски , ишнинг жанжалсиз битиши қийин эди, улар бир-бирининг
сиру асрорини
беш қўлдай билишарди, шу сабаб, жаҳл устида иккови ҳам билганини тўкиб солди: бирининг хотини хиэматкор билан дон
олишганидан
тортиб, унисининг
отаси саккиз хотинли бўлиб, қариб қолгани учун тун1 ларда
қўни-қўшниларнинг ҳашарга келишигача — жау
ми сир шундоққина айтилди-қўйди.
Хуллас,
Байрам
билан Аветикнинг омади чопмади. А ксига олгандай,
тўқмоқ ҳам тайёр турса, ханжардан тортиб, милтиққача муҳайё бўлса,
бу бечоралар
яна нима қилишсин.
Қулоқлари ёнидан икки бор ўқ чийиллаб ўтган, икки гал ҳам ким отганини билиш тугул, қай тарафдан
отилганини кўриш учун бошини буриш га ҳам журъати
етмаган Аветик уйқусиэлик дардига мубтало
бўлди.
Ўқ узган одамлар эса
кўп узоқ, роса ўн йил,
то
1919 йилга қадар қасду қасос соатини чўзиб юришди.
Аветик тегирмондан . қайтиб келаётган
эди,
бир
неча киши ғалати кулиб, йўлига ғоа бўлди. Ун
ортилган отни бутага боғлаб, ҳали гўдак болани чеккага олиб чиқишди. Отани эса, сўқмоқдан нарига бошлаб кетдилар. Кун иссиқ эди. Ҳавода асалнинг ҳиди
кезарди. Ҳар ёнда арилар ғувиллаб учар, гўёки уларнинг маконлари ж уда
яқинда,
қўл узатса етадиган
жойда, яна йигирма қадам боссанг дўппайган қутиларга кўзинг туш адигандай. Гўё қоровул ит ҳурадию
асаларичининг ўзи йўлга чиқиб, хуш феъллик
билан:
«Ким бўласизлар, яхшилар, бу одамларни қаёққа бошлаб кетяпсизлар?», деб сўрайди. Лекин қишлоқ узоқда, икки сойлигу икки қир ортида эди. А тр о ф да асалчининг манзилидан асар ҳам йўқ. Ф ақ ат ҳаммаёқни
ғувиллаган арилар тутиб кетган.
Бутага боғланган
от орқадан
ташвишли
кишнаб
қолди.
— Қайга кетяпмиз?— деб сўради ота туркийда, қадамини секинлатиб.
— А ветик деганлари сенмисан ўзи?
Аветик уларга бир қур разм солдию тик елкалари
халтадай осилиб тушди, елкаси бўшашдию бўйни чўзилиб қолгандай бўлди.
Тепаси
қизил хочсифат
ҳошияли дум алоқ папоқ
кийган,
оёқларига
юмшоқ этик
илган озарбайжон
илжайди. Бола қўрқди, нафасини ичига ютиб, тек, ҳалиги одам дан кўзларини
узмай, гарчи
унинг сезиб
қолишидан қўрқса ҳам, кўзларини узолмай кетаверди.
Аветик ёнига қайрилди, гўё ошнасидан сўрагандек
қилиб гап қотди:
— Эсиз от...
Ш у ондан бошлаб Аветикнинг хўрлиги кела бошлади. Аветик ўзини доим иш билан машғул, ҳеч кимга
зиёни тегмайдиган бир одам ҳисобларди, энди бўлса
каззобларнинг қўлига туш иб ўтирибди. Ҳозир
унинг
бутун фикри-зикри ўғлининг кўзига қўрқоқ кўринмаслик эди, у анави зтиклига қараб туркийда сўради:
— Папоғингни Тифлис бозоридан олганга ўхшайсан. а?
О зарбайж он қалампир чайнагандай афтини буриштирди, сўкинди, шунда М есроп отасининг ялтоқланиб
илжайганини кўрди. Сал ўтиб, ота яна ўшандай илжайди, яна туркийда сўзланди:
— Қ удам из Арш акнинг этиклари худди сизникига
ўхш аркан.
О зарбайж эн милтиғини елкага ташлаб, чакмонининг
кенг енгини бир химо билан
шимариб олиб, кафтининг қирраси билан
Аветикнинг бўйнига
чапараста
тушириб қолди. Ота қоқилиб кетди,
ўэини ўнглашга
улгурган жойида яна қоқилди,
худди товуқ ортидан
қувлаган кишидай олдинга букилиб кетаверди
ва нарироққа бориб, шалвираган бошини кўкрагига
таш*
лаганча тиззасининг кўзига йиқилди. Бегона амакилар
отанинг устига етиб бориш ди, кейин ҳалчги папоқли
киши этигининг учи билан унинг туриб олишига кўмаклаш ди: «Тур, ж игарим, турақол, нарироққа
бормасак бўлмайди».
67
www.ziyouz.com kutubxonasi
даҳшатни ўзлари ҳам бошдан кечиргандай
бўлишди,
унга ҳам дардлик билдиришди. Энди бола мудҳиш фалокатнинг шунчаки гувоҳига айланди. Аввалига катталар уни қайта-қайта ҳикоя цилишга
мажбур этишди,
сўнгроқ,
улар ҳамма
гапдан огоҳ бўлгач,
Месроп
бўлган воқеани ўз тенгқурларигэ ҳикоя қилишга ўтди. Бола шу тахлитда, отасининг ўлимини ҳикоя қилган кўйи вояга етди. Ҳалиги учови чакки иш қилишди. Улар туфайли бола эл назарига туш ди, ўзига тузукроқ назар солмасдан
ўсди.
Баъзида у
отасини
эслаб қоларди, унинг ўша
кундаги қиёфаси — бўйни
ингичка ва узун, елкалари халтадек осилиб турганини
кўрар, лекин
кўнглида унга нисбатан заррача
ҳам
ачиниш тополмас эди. М есроп энди ф ақат гапиришни, тинмай, чарчамай гапиришни биларди, холос: «Кейин... у пўстинни ечди .. отиб ю борди... ўзиям чопди...
Чопиб кетаётганида...»
1932 йилда у роппа-роса йигирма учга кирган эди.
Сиртдан қараганда туппа-тузук, эсли-ҳушли йигит бўлиб кўринарди. Икки-уч йил аввал, университетда студент тахчил бўлиб қолиб, уни ҳам олиб кетиш ди. Лекин унинг на ўқишга, на бировни тузукро қ тинглашга
тоби бор эди, ҳамма нарсани ўзим биламан, деб ўйларди. Д ейлик,
армани тарихи, бунда
ҳамма нарса
очиқ-ойдин,
яъни турклар — босқинчи,
арманилар —
меҳнаткаш халқ. Иккинчи курсга келганда уни ўқишдан ҳайдаб ю боришди. Ш ундан сўнг у ўзини беҳуда
жабр тортган қаҳрамон санашга ўрганди.
Месроп қишлоқ учун ортиқча одам эди.
Ёлчитиб
ишламайди, бўлар-бўлм асга жанжал чиқаради, турм ушининг тайини
йўқ, баъзида қўлига китоб тутганини
кўрасан, лекин мутолаа деганлари унинг учун ўйиндай бир гап, бирор нарсани билиш учун эмас, балки
ўқиб билганларини шў заҳоти бошқаларга ҳикоя қилиш учунгина ўқийди.
Ўша Месроп йигирма учга кирган
1932 йили бизнинг колхоз илиқроқ водийлардаги озарбайжон колхозлари билан ўзаро битим тузди . Энди улар ёзда
бизнинг яйловда ўтлайдиган, биз ҳам совуқ тушиши
билан молларимизни уларнинг ерларига ҳайдаб борадиган бўлдик. Битим тузилганидан кўп ўтмай, ёз фасли, озарбайжонлар
биринчи бор подаларини тоққа
ҳайдаб чиқишди.
Қишлоқ советининг
ўша пайтдаги
раиси Левон, Мацонинг ўғли, йўлнинг ҳар икки тараф ига устун қоқтириб,
«А ЗИ З Д О С ТЛ А Р, ХО Ш ГАЛМ ИШ СИНИЗ!» деган шиорларни илишни бую рди. Ҳар
шиорнинг тагига болала"рни саф торттириб қўйди. У
меҳмонларни тузукроқ кутиб олишни ният қилиб, атрофдаги қишлоқ мактабларидан сурнай-карнай чалишни биладиган ўқувчиларни йиғиб келган ?ди. Уларга
ж ўр бўлиб турсин деб, ўзининг божаси, ҳамқишлогимиз чўлоқ довулчини ҳам чақирди. Довулчи болаларга ҳўш илиб довулини чалди, чолғу умум ан чакки чиқмади, лекин қўйларнинг ҳурккани ёмон бўлди. Довул
аа сурнайлар чалинган махал тинчгина келаётган
қўй
ўтари жойида чирпирак бўлиб айланиб,
нақ қиёмат
қўпгандай бўлди. Левоннинг ўзи қўйлар орасида қолди, шунчаки қолса ҳам бир нави эди, пекин қўйларнинг устида қолди. Қўйлар уни бирор эллик
метр
жойгача кўтариб чопишди, сўнг гирдоб сал бўшашди
ва Левон қўйларнинг елкасидан ерга ағдарилиб тушДи.
Левон бу ҳолни ёмонроқ чалган бирорта сурнайчининг касофати деб билди, лекин ёмон чалган одамни
тополмади, шу сабаб, атроф га кўз ю гуртириб, биров
назар-писанд ҳам қилмайдиган арзимас бир одамнинг
ўғлига ўдағайлади. У дўқ урган боланинг отаси шунчалар арзимас бир кимса эдики, Левон бундай арзимас одамнинг
ўғлидан тузукроқ
чолғучи чиқишига
мутлақо ишонмади. Кейин у бошқаларга ҳам, бас қилинглар, деб бую рди, мусиқа тинди, қўйлар эса, устунларга илиғлиқ шиорлар остидан тинчгина ўтиб кегишди. Қўйлар йўлдан ўтаётган ма^ал Левон ҳар икки
дақиқа сайин биттадан шиор айтиб, уларни ўзича руҳлантириб турди:
— Яшасин бутун ер ю зидаги арман ва эзарбайж он
дўстлиги, ура! Яшасин қудратли Ишчи-Деҳқон Қизил
Армиямиз, ура!
— Ура-а-а-а! Ур-р-ра-а-а!..— Пионерлар ҳам устмауст қичқирдилар.
Левон ана шундай зўр ташкилотчи
эди. Айниқса,
дастлабки йилларда роса ф аолият кўрсатган. Ўш анда
у ҳали ёш эди, бор-йўғи М есропга
тенгқур,
лекин
тажриба деганлари...
— Месроп,— деди
Л евон,— отингни миниб, дўстларимизни яйловга кузатиб қўй.
Месроп жавоб берм ади.
— Мен ўзим гаплашаман, кузатиб қўйганинг
учун
сенга уч меҳнат куни ёзиш ади,— деди Левон
Мацо
ўғли.
Месроп чурқ этмай тураверди.
— Ўзим кузатиб қўярдим-у, лекин отхонанинг очилиш маросими бўлади,
мен у ерда нутқ
сўзлаш им
керак, сени ўзимдай билиб ю боряпман, М есроп...
Лекин Месроп аллақачон кетиб қолган, яқин-атрофда қораси ҳам кўринмасди. Левон бу ҳолга чидаб туролмади. Айниқса ўша кунларда, у қую ндек фаолият
кўрсатган, гаҳ деганда ҳамма қўлига қўнган пайтларда, одамларнинг гирдикапалак бўлиш ларига, ўзи берган неки фармойиш бор, оғзидан чиққан заҳоти бажарилишига ўрганиб қолган эди.
— М есроп, нега ўзбош имчалик қиласан?— деди Левон.— М есроп,— д еб
чақирди Левон.— Э, сенинг падарингга!..— деб сўкинди Левон, ниҳоят, гапи
ерда
қолганига ақли етиб. С ўн г отини М есропнинг кулбасига бурди.— М есроп қани?
Месропнинг қари онаси, ўғлим эрталаб чиқиб кетган, деб айтди.
— Милтиғи уйда турибдими?
Месропнинг
онаси
уйга
кириб
чиқди,
милтиқ
михда илиғлиқ турарди, энди йўқолиб қолибди, деб
айтди.
— Эсини ебди, аҳм оқ!— деди Левон, сўнг
отини
кескин буриб, йўлни қисқа тутиб, тош лар устидан сакраб ўтди, далалар устидан сузиб ўтди ва ниҳоят, ўрмонга кирди. Беш дақиқа
ўтар-ўтмас узоқдаги
қир
ёнидан бориб чиқди. О т ўмгани билан буталарни ёриб
тепага ўрлади, лекин
Левон ярим йўлдаёқ эгардан
сакраб тушди, уловини туш овлаб қўйди ва ўзи
ерга
энгашган кўйи тепага қараб чопди.
Месроп қоя ортида, тиззасида милтиқ, тамаки ўраб
ўтирган экан.
— Сени қараю!— деди Левон.— Номус
қилсанг-чи,
бангилик қилиб ўтирадиган пайтми ҳозир?
— Ўзи нима гап?— деб сўради Месроп ер остидан
қараб.
Месроп оёқларини тарвайтириб ўтирар, галиф е шими чок-чокидан йиртилиб кетадигандек таранг тортилган эди. М есропнинг қуюқ қошлари остидан кўзлари
этни ж унж иктиргудек бежо боқарди. М есропнинг қуюқ
қошлари остидаги кўзлари кўм -кўк, М есропнинг тамаки ўраётган бўғиндор бармоқлари эса... ж уда осойишта қимирлар зди. Ш унда Левоннинг беихтиёр кулгиси қистади:
— Энди жиддийлик ҳам эви оилан-да, Месроп.
Месроп тили билан қоғозни ҳўллади, лекин папирос ёпишмади.
— Кет, Левон,— деди Месроп.
— Кетмасам-чи?— Левон кулди, қўрққанидан кулаётганини ўзи ҳам сезди.
Месроп милтиққа қўл юборди.
— Эсинг жойидами ўзи, нима
қиляпсан?— Левон
ортга тисарилди.
, — Бақирма, туёғингни шиқиллат!
Левоннинг ўзи ҳам бу ердан кетиш кераклигини
тушуниб турарди, лекин кетай деса, ким билсин, бу
аҳмоқ орқадан туриб отмайди, деб биров кафиллик
бера оладими? Бундай
қараганда, М есропдан
КЎРқишига асос йўқдай эди. А слида ҳам шундай. Левон
М есропдан бор-йўғи милтиқ борлиги ва милтиқнинг
тепкиси тушириб қўйилгани учунгина қўрқарди.
Бир замонлар, ёшлари энди ўн олтими, ўн еттими,
www.ziyouz.com kutubxonasi
!
I
-
I
#1 .
Ўш а аснода Левон тош устида қаққайиб турар, лекин хаёлида ҳамон ю гуриб бораётгандай эди. Қолгани
кўз очиб-юмгунча ҳал бўлди. У бир зум да М есропнинг
қўлини орқага қайириб боғлади. Ўзининг кўйлаги йиртилди, елкаси сидирилди. Воқеа шунчалар тез содир
бўлдики, Левоннинг кўйлаги қонга бўялиш га ҳам улгурм ади. Қовоғи секин-секин шишиб, кўзини бекитди,
тиззаси ҳам аввалгидек эмин-эркин букилмай қўйди.
Милтиқ энди Левоннинг қўлига ўтган эди. Қувури дамбадам М есропнинг елкасини туртиб-тирнаб борарди.
Левон бир қўли билан шимининг белидан тутиб олган
эди, ўзича, қандай қилиб бир минут деганда Месропнинг қўлини қайиргани, кейин бир қўллаб уни ушлаб
турганию униси билан шимининг камарини ечиб боғлашга, унча-мунча эмас, нақ темир тугун қилиб боғлашга улгурганига қайта-қайта ҳайратланар эди. Ле-
www.ziyouz.com kutubxonasi
МАТЕВОСЯН
вон ҳайратлангандан ҳайратланди, ҳайрати дақиқа, соат
ва кун сайин ўсаверди, кейин, йиллар ўтиб, шу ҳайратнинг ўзи қолдию воқеа бутунлай унут бўлди. Йиллэр ўтиб, унга ўшандаги барча хатти-ҳаракатлари ўта
муҳим ва ўта салмоқли тую лаверарди, энди у пайтларни эсласа бас, қора терга туш ар, тиззасини силаб туриб, азиз ҳаётини беҳад хавф остига қўйиб тентаклик
қилганидан ўкинар эди: «Бошқа ёш-ялангни
юборсам
ҳам бўларди-ку,
улар ўзлари тутиб олишарди, дўппослашарди...»
...Ҳозир қўллари ортга боғланган, ўнг кафти азобли
санчиқдан ёнаётган, елкасини милтиқ қувури дам-бадам тирнаётган шу аснода, М есроп ўзича, узоқ йиллардан бери қасд олишни ният қилиб юрган эдим, деб
ўйлади, бугун энди ўч олмоқ ф урсати етган эди, лекин булар менга халал беришди, ю зимга оёқ қўйишди. Ш у ўйни ўйлаган асносида ўзига ўзи ж уда ачиниб
кетди. Ёноғига оқиб тушган бир томчи ёш ҳам кўнглига ёқди. А слида бу пайт бир аҳмоқ иккинчи
аҳмоқни йўқ гуноҳи учун айблаётган, униси эса бу гуноҳни қувонч билан бўйнига олаётган эди, холос. Негаки, унинг ҳаётда бирор арзирли бисоти йўқ эди, у
жилла қурса шундай бир бисот орттиришни истарди.
Тасодиф иккита субутсиз одамни тўқнаш келтирдию
бири тутувчи бўлди, униси тутилувчи бўлди ва энди
уларнинг ҳар иккиси
ҳам, мана, мен ахийри тутдим,
мана, мен ахийри тутилдим , деб ўйлаб борар эдилар.
Иккиси ҳам мамнун эди: ахир улар куни кечагина Никалнинг хотинининг этагига осилиб
юришарди, бугун
эса, иккисининг ҳам дилида аллақандай
мубҳам
ва
юксак ғоялар куртак отмоқда эди.
Касоф ат каф т санчиб оғрирди, гўё вуж удда кезган
жамики қон шу каф тга йиғилиб қолгану ҳозир тиэиллаб отилиб кетадигандек. Кафтнинг териси
юпқа,
мисоли ўргимчак тўридай.
М есроп тўхтади.
Левон
уни милтиқ учи билан туртди. М есроп милтиқ қувурига атай суйкалди, токи елкаси баттар оғрисин. Унинг
елкаси, ж абрдийда одамнинг азиз елкаси. С ўн г у Левонга қайрилиб дед и:
— Улар менинг отамни ўлдиришган, Левон.
Левон масалага бундай тор маънода қарашни хоҳламади, яна милтиқ билан тур тди:
— Қани юр, миллатчи кўппак!
Месроп ҳам бу ерда биргина отани эслатиш билан
чекланиб бўлмаслигини туш унди.
— Улар Ани шаҳрини вайрон қилишди,— деди
у.
Чор атроф тоғдан иборат эди. Даралар бағрида пода ҳам қўй ўтарлари ўтлаб юрарди. Улар иккиси булоқ
қайнаб ётган сойликка тушиб келишар, ҳадемай, боя
Левон отини тушовлаб кетган қирга ўрлашлари
керак
эди. Қуйида лолақизғалдоқлар билан қопланган
водий кўринарди, тепада, нақ даранинг устида, гоҳ муаллақ, гоҳ тезлаш иб қирғий учиб юрарди. Бир
дам
ўтиб, олдинма-кейин келаётган икки одамнинг кўнгли
ғурур билан тўлди, гўё ўзларини, қишлоқ аҳли учун
биргина тракторлар каби янги бир асрор эканликларини англаб қолишди.
— Миллатчисан дедим м и,
миллатчисан,
уларнинг
шохи ёки думи бўларканми, ҳаммага ўхшаган одам-да.
Миллатчисан.
Озарбайжонларнинг қўйлари бу пайт ўрмондан чиқиб келарди. Левон токи чўпонлар
ўзини рўй-рост
кўришгунча
кутиб турди,
сўнг қўллари
боғлоғлиқ
одамдан бир қадам четга сурилиб, яна битта шиорни
таш лади: «Яшасин бутун дунёда уйғонаётган
Шарқ1»
М есропнинг қошлари чимирилди, иягини бир силтаб
ташлаб, ғанимларнинг йўлини тўсиб чиқмоқчи бўлди.
У чўпонларнинг ёнидан бошини мағрур кўтариб ўтишни мўлжал қилган эди, лекин нияти амалга
ошмай
қолди.
Чўпонлар уларнинг икковини ўраб олиб, бир-биридан ўтказиб бақир-чақир қила бошлашди, сўнг Месропнинг қўлларини кўриб, бармоқларида чиқмаган бўғин қолмаганини айтишди. Улар Месропни ерга ётқизиб олдилар, қимирлаб ишни бузмасин деб, учта
одам белига ва елкасига чиқиб турди, қайдандир пай-
ГРАНТ
■
1^. ^
1\ .
.
улар иккови тоққа қараб кетадиган йўлда Никал сассиқнинг хотинини тўхтатиб, улар билан озгина қолишини сўрашган эди. Никал сассиқнинг хотини эса ғазабидан оқариб, гоҳ, унисига, гоҳ бунисига қараб, яна
ўз йўлида давом этган,
булар эса, аёлнинг ортидан
бот югуришган, бўйинлариии чўзиб, гўё ундан иккита
картошка, иккита олма,
бир парча нон
сўрагандай
тилашган эди.
Ўш анда Никалнинг хотини
халтасини
ерга қўйиб ю гурдию Месропни тутиб олди, нақ кўзига муш т туш ирди, четга
қочган Левонга тош
отди,
лекин булар шунда ҳам аёлнинг изидан қолмади, сендан нима кетди, кўнақол, деб ялинишди, эвазига халтангни кўтаришиб борам из, пичанингни ўриб берамиз,
чўчқангни боқиб ю рамиз, деб айтишди. Левон ҳатто,
агар кўнсанг, мен ф ақат беш га ўқийдиган
бўламан,
деб ваъда берди. Никалнинг ити қишлоқнинг энг зўр
ити, деб мақтади.
— ...Бу қилиғингни қандай туш унсак бўлади, Месроп?— д еб сўради Левон увишган оёқларини ймғиб.
— Улар менинг отамни ўлдириш гай, Левон.
— Э, ундан бери қанча вақт ўтди ... энди биз янги
қаёт қуряпмиз.
— Кет, Левон.
Левон ҳамқурини ўзининг беш панжасидай биларди,
шу сабаб, М есроп ўзини
бошқача тутмоқчи
бўлиб
уринди, бошқа одам
бўлиб, бутунлай
бошқа
овоз
билан гапирди, бирор марта кулмади. Ҳатто папирос
тутунини ҳам бошқачароқ қилиб бурқситди. Гўё обрўсини қайтадан тиклайдиган вақт етгандай — шунгача
уни ёр уғ кун борки, ишдан бўйин товлайдиган, тамаки пулини ҳам онасидан
ялиниб-ёлвориб
оладиган
танбал ва лақма одам, деб билишар эди. Ш у пайтгача унинг касби гап сотиш эди, шу пайтгача эринмаган кимса борки, у гапирган
пайтда оғзига урарди,
одам қаторида кўрм асди.
М есроп ўрнидан турди, турдию керишди ва ж уссаси билан бутун уфқни тўсиб қўйди.
— Кетсанг-чи, кетасанми-йўқми?— д еб сўради Месроп, сўкинди, милтиқ қўндоғи билан Левоннинг биқинига туртди.— Ким
у, сени
менга
хўжайин
қилиб
тайинлаган? Аввал турқингга бир қараб ол... О т миндим, энди гапим ҳаммага ўтаверади, дейсанми?— М есроп яна сўкинди.
Левон туриб
ж ўнади; сўкишдан оғринмади,
ҳар
қалай, қаршисидаги одам отадан айрилган эди, орияти ҳам унчалик лат емади, уяладиган жойи йўқ, Месропнинг милтиғи бор, унда бор-йўғи ўрма қамчи, ҳеч
ким уни қўрқоқлик қилди, деб айтмайди. Ш ундайликка ш ундай-ку, лекин Левон бари бир бўйин
қисиб
чекинолмади. Уялди, ҳатто тилсиз отидан ҳам
номус
қилди. М иясида турли ўйлар ғуж ғон ўйнаб, саросима
ичида туриб қолди. С ўн г
бирдан ортга
қайрилди,
чаққон ю гуриб, М есропнинг ёнидаги тош устига сакради. Кўп зам онлар ўтиб, мана шу воқеани нақл этаркан, Левон, қатъий бир қарорга келиб, кейин югурдим, ю гуриб боришда тош устига сакрадим, деб айтиб ю рди. Лекин унинг гапи ёлғон эди. Ҳамма одамлар қатори Левонга ҳам неки қилмиши бор, барчаси
аввалдан пухта
ўйланган режанинг натижаси
бўлиб
тую ларди.
фМЕСРОП
I
69
до бўлган кўзлари айёр чақнаган кампир М есропнинг
қўлини кафтига олди.
— Э, б у бир кунлик иш эм ас-ку...— д еб уҳ тортди
кампир ва кучининг борича бошмолдоқни тортди. Сўнг
тағин тортди, бурадию яна бир марта тортди. Бошм олдоқ икки жойдан чиқиб кетганини кўриб, бошини
чайқади.— Сизларга нима бўлган ўзи, ёш бола эмассизлар, кўзларинг қаёқда эди?..
М уолажа охирига келганда кампир ўзини тиёлмади,
Левонни эркакчасига сўкиб ю борди. С ўн г, жимжилоқ
жойига тушган-тушмаганини текширатуриб, яна сўкди :
— Галварс экансан!
М есроп, боши бўм-бўш , ю зига томган ёшлари қуриб
борар, оғриётган қўлига маъюс боқар эди. Кўнглида
на табиб кампирга, на боя ўзини босиб турган, энди
чеккароққа чиқиб тамаки чекаётган бегона одамларга
заррача бўлсин ғайирлик сезм асди.
Месроп билан Левон олдинма-кейин, икки таъзирини еган ит ёки
икки мағлуб саркарда,
ортларидан
битта от билан битта милтиқни судраб, ўзаро гаплашиб ўрмонга киришди,
ўрмонни оралаб
қишлоққа
йўл тутдилар. Иккови ўтган-кетгандан, отлар ва такалардан, мола ва гўнгдан, Симоннинг ишёқмас эшагидан гаплашиб боришди. Лаънати эшак уч йилдирки,
ўлиб ўлмайди, тирик бўлиб ишга ярамайди, қилган
меҳнати шуки, эртадан кечгача ҳанграйди. Бўрига ем
б ўлгур шунақа бир касо ф ат...
Йигирма етти-йигирма саккиз
ёшида Левон кўнглида барча эллар биродарлиги
ғоясини асраб-авайлаб юрар, М есроп эса, «Арманилар... Наири... Ани...»
деб ғўлдирагани ғўлдираган эди. У китобдаги номлар
аа саналарни ёдлаб олиб, сўнг уларни сақич
қилиб
чайнар ва ахийри Арманистон
тарихига
айлантирар
эди. Левон унинг бу қилиғига ола қарар, ўзига
ўэи,
бохабар бўлиб туриш керак, деб уқтирар эди. Левон
Месропга муносабатини ҳеч қачон яширмаган, ҳатто
уни бир неча бор огоҳлантиришга ҳам улгурган эди.
Левон ўзининг ўта ҳуш ёр ва зийрак эканидан фахрланарди. У ҳуш ёрлигидан, М есроп эса Леосидан ажралишни истамас эди. Иккови ҳам бир-биридан мамнун
бўлиб яшарди, негаки, бир паллада буниси, иккинчи
паллада униси, хуллас, улар тушган тентак тарозига
посанги керак эмасди. Кейинроқ, қишлоқда
ваҳима
кўтарилмасин деб, Левон атай зимзиё тун чоғи М есропнинг уйига давлат хавфсизлиги ходимларини бошлаб келди. Ҳибс режаси Левоннинг
таклифи билан
махфийлаштирилган эди: учта ходим четроқда бекиниб туради, Левоннинг ўзи бориб эшик тақиллатади.
Левон М есропнинг итига деб бир парча кигизни ёғда
қовуриб келган эди, шуни ерга ташлади, бечора
ит
кигизни чайнаб адо қилолмади. Туни билан,
сўнгра
Месропни олиб кетишгач ва энди бемалол
ҳуришга
рухсат бўлганидан кейин ҳам кигиз парчасини
роса
бир кун чайнаб ётди. Хуллас, итни чалғитиб улгуриш ди. М есроп эса, битимга м увоф иқ, ухламасдан китоб
ўқир, келадиган одамларни кутар эди.
— Бу менман, М есроп. Бўйинтуруқни қайга
қўйдинг, тополмай гаранг бўляпман.
— Бўйинтуруқ менинг бўйнимда турибди, Левон,—
деди М есроп армани эркакнинг гувиллаган овози билан.— С енга бўйним керак, хайриятки, бошим билан
бўйним ўэимда турибди, кирақол.— У шундай
деб,
дерааани очди ва ташқарига милтиқ ўқталди.— Эй йигитлар, ораларингда турк-пурк йўқми?
Ташқарида турганлар, йўқ, ичимизда турк йўқ, ҳаммамиз арманимиз, деб айтишди.
— Армани бўлсаларинг,
майли, киринглар, қадрдонларим,— деди М есроп милтиқни ичкарига олиб.—
Ароқ ичасизларми ёки виноми?
М еҳмонлар ароқ билан винони энди
кўрибдими,
буткул
бошқа нарсани излашди. Бошқа нарсани
излашди, лекин бирорта
ҳам бошқачароқ нарса топишолмади, чунки унақа нарсанинг ўзи йўқ эди. Биргина Леонинг китобию колхоэчининг меҳнат даф тарчаси чиқди. Улар тинтув ўтказган пайт' М есропнинг
ўзи стол ёнида кўзларини пирпиратиб тек ўтирди.
— Узи нимани ахтаряпсизлар, менинг бор нарсам
ўртада, бекитадиган матоҳим йўқ, ораларингда турк
йўқ экан, яна нимани яшираман, қадрдонларим ...
—- Қилични қайга бекитдинг, шундан гапир,— деди
Левон ишшайиб туриб. Бу гапни эшитиб ҳалиги учовига ҳам жон кирди.
Рост-да, милтиқ деган нарса ўзи нима, милтиқ кўп
одам да бор, милтиқ билан қуён овлашади, каклик овлашади. Қилич дегани бошқа гап, унинг номи аталиши билан бешовининг ҳам миясида ғалати ўйлар чарх
урди — ҳар ҳолда,
казакларнинг қизилларга қарши
тутган яроғи ҳам, бизнинг Чапаев инқилоб душманларини қалтиратиб қирган қурол ҳам ана шу
қилич
эди. Хуллас, қилич уларга ўта ж иддий матоҳ бўлиб
тую лди, қолаверса, девордаги михда илиғлик турган
чўпон буркаси ҳам уларга Чапаевни зслатиб турди.
— Қилич дедингми? Рост айтасан, қиличим қайда
қолди?
Уйни ағдар-тўнтар қилиб
тинтишди. М есроп ҳам
уларга қўшилиб тинтиди. Уйнинг деворларидан тортиб ш ифтдаги болорларгача дўқ-дўқ уриб кўриш ди:
бирор кавак жой бўлса, шунга қурол бекитилмаганмикин, деб ўйладилар. Лекин аксига олиб, бирорта
пўк жой топилмади, бутун меҳнат зое кетди. Улар
нима қилишларини билмай,
хона ўртасида
ҳайрон
туриб қолдилар.
Ш унда Левон
М есропни четроққа
бошлади. Унинг қулоғига шивирлай бош лади.
Энди
Левон махфийлик, саросима, жаҳон инқилоби
каби
юксак нарсалар
ҳақида ўйламас, негадир бўшашиб,
оддийгина бир деҳқонга айланиб қолган эди. Ҳозир
у гўё уйига азиз меҳмон келганда тузукр о қ дастурхон ёзолмаган мезбон каби уяларди. М есроп унга
қулоқ тутганича, бош ирғар, «Хўп, шунДай, албатта,
ҳа, шундай», деб
такрорлар эди. Ҳалиги уч
киши
ҳам унинг Левонга қараб, «Хўп, шундай, албатта, ҳа»,
деганини эшитиб турарди. Левон бу пайтда М есропга
қараб: «Уят бўлади, бу одам лар атай областдан келишган, энди нима қиламиз, булар қуруқ қўл билан
қайтиб кетишса уят бўлади,
ана, лейтенантни
ҳам
безовта қилишибди, қара, анави ёшгинаси лейтенант
бўлади», деб гап уқтирар эди. М есроп унга жавобан,
ҳалиги гапларини айтарди: «Хўп, шундай, албатта...»
...Қилич намхонадаги карам бошлари орасида, карам баргларига ўралиб, гўё қилич ҳам эмасдай, ерда
кўримсизгина бўлиб ётган экан. Занг босиб кетибди.
Қачондир у билан карам қирқишгану кейин шу ҳолда
қолдиришган, унутишган. М есроп бу бедодликни кўриб, хотинига дўқ урди:
— Хотин бошинг билан қилич ушлашни сенга ким
қўйибди, тентак, қачон сен қуролни иззат қилишни ўрганасан?
М есроп қилични олдию шу заҳоти ярақлатиб тозалади, тиғини пешлади, ў з айбига тузукро қ далил бўлаоладиган ҳақиқий қуролга айлантирди. М есроп қилични шундай ярақлатиб қўйдики, Левон кейин
кўп
замонлар одам ларга нақл қилиб юрадиган бўлди:
— Мен бутун онгли умрим давомида катта фаолият кўрсатдим ... Ш ундай Бизлар нималарни кўрмадик дейсиз, бузғунчилик, бандитизм , бандитизм ҳам
гап эканми, миллатчиликни ҳам кўрдик! Эҳ, ёшлар,
ёшлар, бу хаёт биз учун арзонга туш маган!
Кун сайин айтилаверадиган паншаха, хаскаш,
укроп, зиғир, каноп ёки тезак деган сўзларнинг ўрнига
«фаолият», «онгли умрим давомида» ва бошқа, энди
қулоққа чалингану ҳали расм бўлиб улгурм аган, тахи
ҳам бузилмаган, оҳори кетмаган яп-янги сўзларни ишлатиш унга ж уда-ж уда ёқарди. Ф ақ ат Левон баъзида
адашиб кетар, «миллатчилик» деган сўзнинг ўрнига
«месропчилик», деб ю борарди.
М есроп ҳам ундан қолишмади: қишлоққа қайтиб,
уч-тўрт кун тилини тийиб ю рди, с ў н г яна жағи очилдйю гапга туш ди: «Эш итдингларми, Левонни
фош
қилишибди?..» Чамаси, у ўзича «Берияни фош
қилишибди», «Эш итдингларми, Левонни қамашибди...» ёки
«Левонни ҳукм қилишибди», деб айтмоқчи бўларди.
Хуллас, гаплари жонга тегди, тез орада унинг ҳазил-
www.ziyouz.com kutubxonasi
V
Айиқ ў з оти билан айиқ, лекин қарангки, ўшаям
четда турм ади, М есроп билан элакишди. Ўзининг бир
ярим центнерлик салобатини
эсдан чиқариб,
мана
шу кичкина, қилтириқ чол билан элакишди.
Месроп
Ереван нималигини биларди, чунки унинг кўчаларида
юрган, магазинларига кирган эди, ф ранцуз газетасининг номи қандай ёзилишини ҳам биларди,
«атом
бомбаси» «жаҳон уруши», «А ф рика»,
«Нерон» деган
сўзларни гапиришга ўрганиб қолган, энди шулар қатори, айиқ ҳам унга шунчаки эрм ак бўлиб тую ларди.
У билган айиқнинг гўё
жони йўқдай, гўё эртакдаги
ажина каби кулгили ва бўлм ағур нарса.
Левон унга, далага айиқ оралабди, деб айтди.
— Милтиқни тузукро қ ўқлаб ол,— деди у.— Сочма
ўққа парво ҳам қилмайди.
— Қуйма ўқ терисини бузмасмикин,— деди Месроп
унга жавобан.
— Билганингни қил,— деди Левон.
Куз кириб қолган пайтлар
эди. Ўрмон ичи
кун
сайин салқинлашиб борарди. О фтобнинг
тиғи қайтган, баданга хуш ёқар эди. Алвонранг барглар бутун
ерни қоплаб олган, шилдироқ булоқларни кўмиб юборган, хас-хаш ак ва ўтлар ичида сув тўпланиб
қолиб,
оғир-оғир томчилар эди.
Мох ёпинган қоялар
гўё
ўтмишдаги
ёввойи
аж додлар каби бадқовоқ тусга
кирди. Ёнма-ён ўсган икки б ук дарахти ҳадеб
бирбирига шохларини ишқалар, ғижирлаши ғашга
тегар,
шунда ш охдаги қуш ҳуркиб учар, дарахтлар устида
бир зум айланиб, сўнг яна қайтиб қўнар эди. Месроп
қушни бирор ўн марта нишонга олди, леккн отмади.
Ўрмон ж уда катта эди, шундай каттаки, унга
қараб
тўпдан ўқ узганингда ҳам ўзингни қудратли ҳис этолмас эдинг. М есроп гўё бегона уйга кириб қолгандай
бўлди. У қорағат мевасини териб ерди ва ўзига ўзи,
мана, ўрмонга келдим , келиб итузум мевасини еяпман,
деб гапирар эди. Ю эи қилт ҳам этмасди, ўта сокин.
Гарчи, «Айиқнинг маконига келдим , меҳмон бўлиб келдим у мана, итузумни еяпман», деб ўйласа ҳамки, Месроп аслида бундай эмаслигини сезиб турарди. У дадилроқ бўлишга аҳд қилди, ўзича, яқин ўртада дарахт
бор, унга Андраник, Гикор, А м аяк ва ўзимнинг отим
ўйиб ёзилган, деб ўйлади... «25.V 22-й. да чўчқа боқиб юрдик».
Месроп
айни дақиқада
бутун ўрмон
ўша узоқ кундаги шовқинга, гулханнинг чарсиллаган
товуши ва уларнинг тентакнамо кулгисию қовушмаган
ҳазилларига тўлишини истаб қолди. «Эҳ, у кунлар ҳам
кун экан-да!..», деб хитоб қилди. А слида кўнгилни ўртаган зориқишдан эмас, шунчаки ўзининг овозини эшитиб бардамроқ бўлиш учун хитоб қилди, холос. Қўр-
www.ziyouz.com kutubxonasi
фМЕСРОП
МАТЕВОСЯН
қувдан елкалари м узд ек совиди,
сочлари
тиккайиб,
бошидаги қулоқчини ўз-ўзидан тепага кўтарилиб
кетаверди.
— Сиёсий
иқтисод!— деди М есроп
баланд овоз
билан.— Шимолий Қутб ва Ж анубий Қутб.— Тирсагига
тегиб турган қўндоқнинг қаттиқлигини сезди ва ўзича,
зиғирча ҳам қўрқаётганим йўқ, аксинча, ж уда
хотиржам турибман,
мана,
исботига
куляпман
ҳам,
деб ўйлади, сўнг овозини
яна бир марта эшитмоқчи
б ўлд и :— Қ урғур итузум нордонгина экан...
Кутилм аганда ўрмонга сукунат чўкди. Бук дарахтлари ортиқ ғижирламай қўйди. Қуш ҳам тепадаги шохга қўндию бошини ҳар тараф га
айлантириб
қарай
бошлади. М есроп ёнида нимадир
пусиб
турганини
сезди, лекин юрак ютиб қарай олмади. Қулоқлари
чинқирди, ёноғидан
бир томчи
тер ерга
чакйллаб
томди. Айиқ, деб ўйлади. Айиқнинг ўзи. Кўрсаки, йиқилган бук ёнида айиқ турибди. Месроп уни кўришга
кўрар, лекин қулаб ётган дарахтдан тузукроқ ажратолмас эди. Гўё қулаган бук ҳам, бутун ўрмон ҳам
айиққа айлангандай. М есропнинг мушаклари бир тортилдию қайтадан бўшашди.
Баданидаги тер
қотди.
Бир лаҳза унга қулаган бук ёнида бобоси тургандек
туюлди, айиқ эмас, ўзининг бобоси, у жу-да раҳмдил
эди, салгина ш афқат
сўраса бас, дарров
гуноҳидак
ўтади.
— Исо тортилган хоч ҳаққи,
алдаётганим
йўқ,—
деб ҳикоя қиларди Месроп тўш агида ётиб.— Ш ундоққина эсимда, милтиқни таш ладиму унга айтдим: «Сочма билан ўқланган, сен қўрқма, дедим, шундай
деб
кулдим , ҳозир кетаман, дедим , бир-икки дона мевангдан едим, ҳозир кетаманч.» Сен умрингда
айиқни
кўрганмисан, Грант?
— Йўқ.
— Кучукдай бир гап,
Грант. Кучукнинг
ўзгинаси
экан, Оғзини очдию бир балоларни ғўлдираганча менга ташланди. Тили узун, қип-қизил, худди итнинг тили
дейсан. Увлашниям билади. Қорнидаги жуни
қизғиш
товланади.
Ўш анда М есропнинг бирдан жаҳли чиқиб кетибди.
Бу бир юрган
ҳайвон бўлса, одам га
зуғум қиларга
қандай ҳадди сиғади? Йўқ, айиқ уни эмас, у
айиқни
енгиши керак.
— Нега ғазабландинг, дейсанми?
Нега
бўларди,
ақлсиз ҳайвон бўлатуриб менга ташланиб қолди, киприк ҳам қоқмади. «Бир сен етмай турувдинг», деб ўйладим. Қандай олганимни билмайман, бир маҳал қарасам, милтиқ яна қўлимда турибди. Қулочкашлаб туриб, қўндоқ билан бошига солдим -ку!.. Милтиқ парча-парча бўлиб кетди, анави махлуқ бўлса, ерга чордона қуриб ўтириб, оғриқдан додлаб юборди. Милтиқнинг учини оғзига тиқай десам, қўймади, туф лаб
ташлади, кейин яна менга қараб юрди. Қарасам, ҳеч
тўхтамайдиган, суробимни тўғрилаши аниқ. Оғриқ-поғ,-риқни сезганим йўқ, лекин ж уда қизиб кетдим, бунинг
устига, анавининг оғзидан сассиқ ҳид уф уради. Эсимда қолгани ш уки, ункнг ҳалиги зормандасидан ушлаб
тортмоқчи бўлдим, аксига олиб, унақа нарсаси
йўқ
экан. О хирги умидим шу эди, шунча ахтараман, лекин қўлимга бирор вақс илинмайди. Қанча одамлар
худди шу зормандани тортиб омон қолишган. Ушлаб
тортсанг, кейин қўйиб ю бормасанг бўлди, айиқ тил
тортмай ўлади. Ш у-да... М енга
қолганда зормандаям
учрамайди. Э, омади чопмаган, деб мени айтса бўлади. О мадим
йўқ менинг, ўзи менга бир рўшнолик
битмаса не қилай...
— Кейин нима бўлди?
— Эсимда йўқ, Грант, айтишларича, кучуклар қутқариб олган эмиш.
— Қизиқ-ку, нега сенга қолганда айиқнинг ҳалигиндай матоҳи бўлм ас экан?
— Урғочиси бўлса керак-да. Ишнинг чаппа кетгани.ни қара. 'Дунёда овчи билан айиқ деганинг тўлибтошиб ётибди. Овчи айиқни учратса бас, отиши шарт,
ё айиқ тил тортмай ўлади ё тирик қолиб сенга ташланади. Бошқалар шартта
отиб ўлдириши
мумкин,
ГРАНТ
/
|\
ҳузулига чидайдиган кимса қолмади. Ахийри, икковини ҳам ф ер м ага ишга юборишди. У лар га:
«Бекорга
валақлаб юргунча, бориб иш билан банд бўлинглар»,
деб рўй-рост айтилди.
Ф ер м адаги ишни ҳисобга олмаганда, уларнинг иккиси ҳам яшаб ўтган умрларидан мамнун эдилар. Бири ўзининг қамоққа тушгани фактини мисоли
тумор
ёки орден каби бўйнига тақиб юрар, униси эса, социализм ютуқларининг барчасини
ўзининг
шахсий
ютуғи деб билар эди.
М есроп ўзича, менинг ҳақиқатим устун чиқди, деб
хаёл қиларди: «Ойни этак билан ёпиб бўлмайди, Москва, Крем ль,
С С С Р Олий
Совети Президиумининг
Раисига, шундай деб ёзамизми?..»
Гап шундаки, М есропни
барча эркалатиб юборган
эди. Ҳамма, Левон ҳам, хавф сизлик хизмати ходимлари ҳам, айбсиз қамалганлар ишини текширувчи комиссия ҳам, болалигида сўқм оқ устида бошини силаган чўпондан тортиб, кейинчалик у милтиқ кўтариб
озарбайжонлар устига
юриш қилганида
дўппослаган
ўроқчи ҳам, хуллас, кимса борки уни эркалатиб юборган эди. Уни ў з ҳолига қўйишса, ҳолига парво қилишмаса тузук бўларди, лекин, аф суски, Месропни қўллашарди ёки айблашарди.
71
лекин менинг галим келганда
милтиқ сонма
билан
ўқланган бўлади. Устига устак, айиқнинг урғочиси дуч
келади. Умрим бўйи ш у, омадсиз ўтяпман.
У бирор ой чамаси район касалхонасида
тўш акка
михланиб ётди, сўнг шунча вақт ўзи туриб ўзи юрадиган касаллар қаторида бўлди, ўзича нималарнидир ўйлаб пишитди, энди бўлса, қатъийроқ
қарорга келган
чоғи, эшитадиган қулоқ ахтариб қолди. Лекин
қишпоқдагилар унинг овчилик саргузаш тларидан кулишди,
холос. У чурқ этиб оғиз очса бас, дарров қўл силтаб
жўнаб қолишарди.
У бармоғини китоб орасига тиқиб, тўш агида тепага
қараб ётар, гўё ш ифтдан ўқиб олаётгандай қилиб сўзлар эди:
— Эллик йил яшаб ю рдим, лекин бирор
нарсани
тушунган бўлсам , ана шу ов маҳали туш ундим . Айиқнинг кучи нимада? Айиқ — бу ўрмон дегани. Айиқ —
ўрмоннинг бир қисми. Ўрмон ҳам айиқнинг бир қисми. Ўрмон қайда тугаб, айиқ қайда бошланаётганини
кўриш мумкин. Мен қочмоқчи бўлувдим, лекнн буталар йўл берм ади, ҳалиги қушча айиқнинг биқиниб олганини кўриб турса ҳам, мени бир соатча лақиллатди.
Ф аҳм инг етаётгандир?
— Д ур уст,— дедим мен.— Лекин гапингга қарасак,
кимки эўр бўлса, ўша душман бўларкан-да?
— О згина хато қилдинг,— деди Месроп суҳбатдош
топилганидан, уни ҳам ўзи сор бургут каби бемалол
парвоз қиладиган осмони
фалакка тортиб олганидан
қувониб.
Бошини сараклаб,
ҳамсуҳбати тугул дунёни
ҳам
писанд қилмай, кўрсатгич бармоғини баланд кўтарди
ва шу билан бошқаларнинг ў з мулкига киришидаи норози эканини таъкидлади, сўнг унинг ўзи учун арзимас, лекин айни зам онда зарур бўлган доно гапларни
айтди:
— Сен сал хато қилдинг, аслида эса, кимки айиқ
бўлса, ўшанинг қўли устун. Яъники, ҳамманинг ўэ ўрмони бўлиши керак. М асалан, Левоннинг шунақа ўрмони бор, шу сабабдан у зўр. Биргина менда шу нарса йўқ, бошдан-охир йўқ эди.
— О тларга тузукро қ қарасанг, камомад қилмасанг,
ўшанда тузукр о қ ҳақ оладиган бўласан, кейин
сенга
ўрмоннинг ҳам кераги бўлмай қолади,— дедим мен.—
Қуруқ гап сотишдан нима ф ойда. Эллик яшар
одам
ақлли бўлиши керак, деб ўйлайсан чоғи, гапирганинг
гапирган.
— Йўқ,— деди у бош чайқаб,— Бундай эмас.
Сен
буларни тузукро қ тушуниш
учун ҳали кўп яшашинг
керак. О дам зо д бу дунёда нимадир билан қорин тўй>
дириши керак. Нон биланми? Буғдой экасан,
буғдой
ўрасан, хўш , нима бўпти? Ана, айиқ ҳам данак териб
ейди. Ит ҳам суяк топиб ейди. Хўш , нима бўпти? Месроп, бунинг ҳаммаси етмагандай,
яна отларни
ҳам
боқади. Айиқ данак ейди, М есроп дон ейди.
Айиқ
ҳам ейди, Месроп ҳам ейди. Бунисига нима дейсан?
У яна адоғи кўринмас сўқмоққа, ўзини турли ўрмон
ғаройиботлари — айиқлар, буклар,
қирғий ва кийиклар сари, узоқдаги мох билан қопланган ва нимаси
биландир қадим аждодларимизни эслатадиган қоялар
сари элтадиган узун сўқмоққа
туш иб
олди. Сўқмоқ
элтадиган жойларда айиқ қулаган дарахт пайраҳаларини чалиб ўйнар, чақмоқлар ёнғин чиқарар, жалалар
бу ёнғинни ўчирар эди. Ж илға бўри изларини бекитар, бўри ўтлоқдаги кийикка сездирмай яқинлашиб
келар ва бу бедодликка чидолмаган қайин шохи
тўсатдан қарсиллаб синардию
бўри қўрқувдан
юраги
ёрилгудай бўлиб қочар эди. Ўрм онга қалин қор тушарди, қор остида қолган ўрмон, м удраб
ётганича,
янаги йил эртагини тўқирди, янаги йил эса каккунинг
илк сайроғидан бошланиб, итузум тераётган айиқнинг
завқию қуёнларнинг эийрак
ва безовта уйқуси билан
тугарди.
Охирги гал у озарбайжонлар устига дурустро қ важкорсонсиз бостириб борди.
Милтиғини олди, тозалади, ўқладию у тараф га
қараб юрди.
— Бу дунёда яна бир-икки кунлик умрим
қолди.
У дунёда отам Аветикка нима жавоб бераман?
Дарада Левон чўпонлар билан қўйларни юваётган
эди. Месроп кетди, деган хабар етгач, Левон
ишини
қўйиб, тепадаги чодирлар томон чопди. Чопатуриб қичқирди;
— Боғланглар у тентакни!.. Тентакни боғласаларинг
бўлмайдими!..
Лекин чодирлар олдида биргина аёллар бор
эди.
Ҳеч ким М есропнинг ортидан ю рмади, етиб боғламади. М есроп қирга чиқиб, озарбайжонларнинг манзилига туш ди. Бориб кўрсаки,
шу ерлик жайдари
буқа
билан уларнинг зотдор буқаси сузиш иб ётибди. Маҳаллий буқанинг шохлари қирқилган, энди рақибини минг
туртгани билан беф ойда эди. Зо тдо р буқа семиз
ва
баҳайбат эди, лекин бу ҳам рақибига зиён етказолмади, гарчи шохи қирқилган бўлса-да, маҳаллий
буқа
чайир эди. Уларнинг жанги энди бир тартибга тушган эди. Лекин М есроп уларни ажратиб қўйишни маъқул кўрди. Буқаларни ҳайдаб юбориб, ерга
ўтирди,
папирос тутатди, кейин яна ўрнидан туриб, орқасига
қайтиб кетди.
О эарбайжон чўпонлар
унинг ортидан
кулиб қолиш ди:
— О тбоқар яна тарвуз егани келибди.
М есроп ҳали ҳам тирик, ҳали ҳам қуйилмаган, қўлига
болта тутиб, ўрмондан бери келмайди — булоқларни
тозалайди, ж ўка қобиғидан коса ясаб, булоқ бошларига қўяди; булоқлар устидаги тош ларга, қояларни қоплаган м охларга: «М есроп К. X X аср», яъни, М есроп
Казарян, йигирманчи аср, деб ўйиб ёзади. Ж ўка қобиғидан қилинган косаларинг кимга керак, улар неча
кунга чидайди, мохга ўйиб ёзган исми ш ариф инг яна
неча кунгача ўчмай туради ва, ум ум ан, бу нарсалар
кимга керак, деб сўрайдиган одам йўқ.
Левон ҳам тирик. Қишлоққа келиб турадиган мухбирларга: «Мен йигирманчи-ўттизинчи йилларда жуда
катта ф аолият кўрсатдим. Ж у д а катта ф аолият кўрсатдим. Энди шуларни эсласам, бир одам шунча
ишни
қандай эплаган экан, деб ҳайратга туш аман», деб ҳикоя қилади. М есроп
ҳақида
гап очилгудек
бўлса,
Левон бунақа дейди: «Ёмон одам мас-ку, лекин нафини билмайди — буқа борки, шуни сузади, от
борки,
шуни тепади. Ҳеч балони туш унм айди, тентак; отнинг
шохи йўқ, дем ак, олдидан кел, буқа тепишни билмайди, дем ак, ортидан кел. Расми-русми шу, билсанг хор
бўлмайсан».
www.ziyouz.com kutubxonasi
Автор
kh.davron
Документ
Категория
Классика
Просмотров
34
Размер файла
2 195 Кб
Теги
Murod Muhammad Do'st, Grant Matevosyan. Mesrop. Hikoya. Murod Muhammad Do'st, matevosyan
1/--страниц
Пожаловаться на содержимое документа