close

Вход

Забыли?

вход по аккаунту

?

МАШОЙИХЛАР ҲАҚИҚАТИ (ДАВРА СУҲБАТИ)

код для вставкиСкачать
Бухоронинг 2500 йиллиги олдидан «Халқ сўзи» мухбири Маннон ОТАБОЙ ёзиб олган давра суҳбати (1997.07.25). Садриддин САЛИМ БУХОРИЙ - вилоят «Маънавият ва маърифат» маркази раҳбари, Исроил СУБҲОНИЙ - Баҳоуддин Нақшбанд номидаги Тасаввуф ва суфийлик мад
БУХОРОНИНГ 2500 ЙИЛЛИГИ ОЛДИДАН
МАШОЙИХЛАР ҲАҚИҚАТИ
(ДАВРА СУҲБАТИ)
Яратувчанлик, ижодкорлик инсонга хос фазилатлардир. Маълумки, буюк
Турон заминида яшаган авлод-аждодларимиз биз учун улкан маънавий-маърифий
мерос қолдиришган.
Ўтмишини билмайдиган халқнинг келажаги ҳам йўқ, дейдилар. Истиқлол боис
собиқ тузум даврида бекитилган маънавият булоқларининг кўзи очилди. Бу
булоқларда қайнаган илму ирфондан бугун барча баҳраманд бўлмоқда. Худди шу
йўналишда Бухорода ҳам анчагина ишлар амалга оширилди. Мухбиримизнинг Бухоро
вилояти «Маънавият ва маърифат» марказида ўтказган давра суҳбати ҳам ана шу
мавзуга бағишланди.
– Бухоронинг
2500
йиллик
юбилейини
ҳеч
иккиланмасдан
маънавиятимизнинг ҳам тўйи, дейишимиз мумкин. Маърифатсиз маданият
бўлмаганидек, маданиятсиз маърифат ҳам бўлмайди. Шундай экан, «Маънавият ва
маърифат» жамоатчилик маркази қутлуғ тўйга қандай ҳозирлик кўраяпти?
Садриддин САЛИМ БУХОРИЙ, вилоят «Маънавият ва маърифат» маркази
раҳбари:
– Марказимиз ушбу тантанага масъулиятни сезган ҳолда тайёргарлик кўрмоқда.
Биз Бухоройи шарифдаги обидалар тарихини ўрганиб чиқяпмиз. Ҳар бир кўча, тепалик
тарихи тадқиқ қилиняпти.
Корхона, жамоа хўжаликлари ёхуд гузарлардаги учрашувларда, миллатидан қатъи
назар, ҳар бир юртдошимизнинг кўзларида Ватан тарихига бўлган меҳр-муҳаббатни
кўрдик. Бундан ташқари, жамоамиз саъй-ҳаракати билан «Бухоройи Шариф» номли кўп
серияли ҳужжатли видеофильм суратга олинмоқда. Шунингдек, «Маънавиятимиз
дарғалари», «Минораи Калон», «Масжиди Калон», «Мир араб мадрасаси», «Орифона
ҳикматлар» каби китоблар нашрга тайёрланди. Айниқса, вилоят телевидение ва
радиосининг «Маънавиятимиз сарчашмалари», «Бухорийлар бўстони», «Мерос»
рукнлари остидаги кўрсатувлари жамоатчиликка манзур бўлаётир.
Бухоро ва Хива юбилейларини ўтказишдан мақсад нима? Биринчидан, тарихни
ўрганмоқ ва ундан сабоқ олмоқ. Иккинчидан, одамларда ўзликни англаш ҳамда
фахрланиш ҳиссини кучайтиришдир.
Исроил СУБҲОНИЙ, Баҳоуддин Нақшбанд номидаги Тасаввуф ва суфийлик
маданияти халқ академияси президенти, «Нақшбандия» газетаси муҳаррири:
– Ҳар қандай кишилик маданияти асосини, у қандай кўринишда бўлишидан қатъи
назар, Маърифат ташкил қилади. Маърифатни эса ҳар ким ўз дунёқарашидан келиб
чиқиб, турлича идрок этади.
1
Шу ўринда яна бир нозик масалани айтиб ўтмоқ жоиз: билим олишнинг ўзи ҳали
маърифат дегани эмас, яъни олимлик билан донишмандлик ўртасида жуда катта фарқ
бор. Олим – илм билан шуғулланади, ориф – ирфон билан иш кўради. Илм – ақлий
мантиқ, ирфон, қалб мантиғига суянади. Ҳар иккисини қўшгандагина чинакам
донишмандлик «келиб чиқади. Кўриниб турибдики, ота-боболаримиз маърифат
масаласида бизнинг ҳозирги тушунчаларимиздан илгарилаб кетишган. Биз бугун ушбу
улкан маънавият хазинасидан баҳраманд бўлишимиз ва шу асосда ўз миллий маънавий
қиёфамиз, дунёқараш ва мафкурамизни ишлаб чиқишимиз лозим бўлади.
Самад АЗИМОВ, Бухоро давлат университети хорижий тиллар кафедраси
доценти:
– Бухоро жаҳон маданияти хазинасининг юксалишига катта ҳисса қўшган қадимий
илм-фан марказларидан бири бўлганлиги маълум. IX-X асрларда вужудга келган
ижтимоий ҳаётдаги ўзгаришлар Бухорода маданий ҳаётнинг тез суръатларда равнақ
топишига олиб келди.
Самонийлар даврида асос солинган бой маданий мерос Шарқу Ғарб мамлакатлари
ўртасидаги маданий муносабатларнинг ўзаро яқинлашувига хизмат қилиб келмоқда.
Муаррихларнинг фикрича, XVIII аср охири – XIX аср бошларида Бухоро мадрасаларида
30 минг толиби илм таҳсил олган. Бухоро мадрасаларининг шуҳрати нафақат Ўрта
Осиёда, балки Шарқ ва Ғарбда ҳам дунёвий билимларнинг макони, ҳам «қуввати исломи
дин» сифатида баланд бўлган. Ҳали XI – XII асрлардаёқ Ибн Сино асарларининг қўлданқўлга ўтиб, Европа халқларини маърифатдан баҳраманд қилиши ўтмишдаги илғор
мутафаккирларимизнинг доно фикрлари, тафаккур меваларига бўлган қизиқишдан
далолат беради.
Садриддин САЛИМ БУХОРИЙ:
– Марказимиз «Маънавиятимиз дарғалари» дея номланган варақа чиқаришни йўлга
қўйди. Республика «Камолот» жамғармаси билан ҳамкорликда Бухоро тарихидан ҳикоя
қилувчи 15 қисмдан иборат бадиий-тарихий видеофильмни тасвирга олиш ишлари
бошлаб юборилди. Фильм сценарийсини бухорошунос олим Ҳалим Тўраев билан бирга
ёздик. Мусиқаларни эса таниқли санъаткор Ўлмас Расулов басталаяпти. У ўзбек, инглиз
ва араб тилларида бўлиб, юбилей арафасида тасвирга олиш тугалланади. Ёзувчи Неъмат
Аминов билан ҳамкорликда «Бухоройи шариф» дея номланган 20 дақиқали илмийбадиий фильм сценарийсини ёзиб тугалладик.
Шариф шаҳримиз юбилейи муносабати билан «Имом Бухорий юрган йўлларда»
деб номланган илмий-амалий экспедиция уюштириш ҳаракатидамиз. Экспедиция
Самарқанд-Бухоро-Эрон-Ироқ-Саудия Арабистони-Миср йўналишида бўлади.
Юбилей арафасида яна бир хайрли иш учун оқ фотиҳа олдик. Имом Бухорий
ҳазратларининг хокларини она юртларига келтириб, ул зот номи билан аталувчи
марказий кўчада мўъжазгина сағана, музей ва масжид барпо этмоқчимиз. Бу эзгу ишда
вилоят ҳокимлиги амалий ёрдам берадиган бўлди.
– Президентимиз 1997 йилни Инсон манфаатлари йили деб эълон қилдилар.
Алҳамдулиллоҳ, ҳаммамиз ҳам мусулмонмиз. Мусулмончиликда Инсон манфаати –
иймон манфаати ҳам дегани эмасми?
Ўлмас РАСУЛОВ санъаткор:
2
– Мен юртбошимизнинг юқоридаги ташаббусини ўзимча шундай изоҳладим. Бу
ҳалоллик йили, тинчлик йили, меҳнат йили, зафар йили, демакдир. Қолаверса Бухоройи
шариф ва Хива шаҳарлари йили ҳамдир. Зеро, ушбу тадбирлар ҳам инсон манфаатларини
кўзлаб белгиланган, десак хато бўлмайди.
Бухоролик, хивалик олиму донишманд, санъаткору ҳунармандлар инсоният
манфаатлари йўлида хизмат қилганлар. Бу шаҳарлардаги обидалар маънавиятимиз
ҳайкаллари эмасми? Миллий анъаналаримиз, маросимларимиз, шунингдек, тарихий
обидаларимиз қайта тикланди, тилимиз Давлат тилига айланди. Фарзандларимиз чет
элларга бориб, илм ўрганиш ҳуқуқига эга бўлди. Ҳунармандчилик ривожланди. Ишлаб
чиқариш корхоналари энг замонавий ускуналар билан жиҳозланмоқда. Бутун жаҳон
билан борди-келди йўлга қўйилган. Бундай буюк ишларни иймони бутун инсонларгина
амалга оширишга қодир.
Ҳалим ТЎРАЕВ, Бухоро давлат университети доценти:
– Қадимий ва навқирон Бухоро нафақат бежирим, бетакрор меъморчилик
обидалари билан, балки юксак бадиий дид билан безатилган қўлёзмалари билан машҳур.
Бугунги кунда жуда нодир ҳисобланадиган қўлёзма асарларнинг аксарияти Бухорода
ёзилган. Ҳозирда дунёда ягона қўлёзма нусхаси сақланиб қолган тарихий-географик
асарлар – «Ҳудуд ул-олам»нинг ўтган аср охирларида Бухорода топилганлигини
шарқшунос олимларимиз яхши билишади. Тарихчи ва шоир Мирза Сомий хаттотлик
сир-асрорини ҳам чуқур ўзлаштирган. Ҳозирда унинг илмий мероси Европа
шарқшуносларида жуда катта қизиқиш уйғотмоқда.
– Бухоро «шашмақоми» ҳам маънавий хазиналаримиздан биридир. Унутилиш
даражасига етган санъат асарини қайта тиклаш ва ривожлантириш имкониятлари
ҳақида ҳам фикрлашсак...
Ўлмас РАСУЛОВ:
– Халқимизнинг мангуликка дахлдор дурдоналари сингари «Бухоро Шашмақоми»
оҳангларида ҳам илоҳийлик, дунёвийлик мавжуд. Муҳтарам Президентимизнинг
маънавиятимизни ўрганиш борасидаги жонбозликлари, шу соҳада қабул қилинаётган
оламшумул қарорлар барча ҳамюртларимиз каби бизни ҳам қувонтирди. Мен ана шу
қарорлардан илҳомланиб, Бухоро мусиқа маданияти, айниқса, «Шашмақом»ни имкон
қадар тўлалигича сақлаб қолиш ва уни ёш авлодга олтин мерос сифатида етказишга доир
баъзи бир фикрларимни сизлар билан баҳам кўрмоқчиман.
«Бухоро Шашмақоми» жаҳон мусиқа маданиятига қўшилган бетакрор
мўъжизадир. Ана шу мўъжизанинг маълум даражада ривожланаётган томонлари
билан бирга, хароб бўлаётган қирралари ҳам йўқ эмас. Хўш, уларни бартараф этиш
учун нималарга эътибор бериш керак?
Аввало, вилоятда профессионал мақом гуруҳларини кўпайтириш вақти келди. Сир
эмаски, ёшлар ҳатто соғлиқларига салбий таъсир кўрсатадиган мусиқаларни миллий
мусиқаларимиздан устун қўйишмоқда. Бу ҳолат улар орасида ўзбекона урф-одатларга
нисбатан лоқайдлик, этик ва эстетик қоидаларга бепарволик ҳиссиётларини уйғотяпти.
Назаримда, бундай беўхшов вазиятдан мақом оҳанглари таъсирини ошириш билангина
чиқиб кетиш мумкин.
3
Биз фақат маслаҳат билан чекланиб қолганимиз йўқ. Ёш авлодни комил инсон
даражасида тарбиялаш мақсадида Бухоро давлат университетида мамлакатимизда ягона
«Бухоро Шашмақоми» илмий-амалий марказини ташкил этдик. Марказ концерт
бирлашмалари ва радио ҳузуридаги мақом ансамблларидан фарқли ўлароқ, «Бухоро
Шашмақоми»нинг бухороча ижро услубини тиклаш, унинг мукаммал нота ёзувини
яратиш, Шашмақомнинг тарихини яратиш, бухоролик машҳур ҳофизларнинг баёзларини
тўплаш ва нашр эттириш каби хайрли ишлар билан шуғулланиш ниятида. Фақат
марказни ҳам моддий, ҳам маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш лозим.
Шу ўринда қизиқ, бир мисол: америкалик олим Вальтер Кашмир мусиқасини
ўрганиш мақсадида у ердаги шаҳарлардан бирига боради. Кашмир ўлкасида машҳур
мусиқа устозларидан энг обрўлисига ўз муддаосини баён этади. Устоз олимдан:
– Сен Бухорога борганмисан? – деб сўрайди. Олим Бухорода бўлмаганлигини
айтади. Шундан сўнг кашмирлик мусиқа устози америкалик олимга:
– Агар сен Кашмир мусиқасини ўрганмоқчи бўлсанг, аввал Бухорога бор. Бизнинг
мусиқамиз илдизлари ана шу ерда, – дейди...
«Халқ сўзи» мухбири
Маннон ОТАБОЙ ёзиб олди
4
Автор
bahriddin_salimov
Документ
Категория
Журналы и газеты
Просмотров
23
Размер файла
142 Кб
Теги
Ўлмас Расулов, Ҳалим Тўраев, Исроил Субҳоний, Самад Азимов
1/--страниц
Пожаловаться на содержимое документа