close

Вход

Забыли?

вход по аккаунту

?

УЛУҒ АЙЁМНИ СОҒИНИБ

код для вставкиСкачать
Садриддин Салим Бухорийнинг "Бухоро ҳақиқати" газетасида (1990.03.21) эълон қилинган мақолалари.
УЛУҒ АЙЁМНИ СОҒИНИБ
Сени қувғин қилмоқчи бўлганларнинг ўзи қувғинга учради, Наврўз! (Бировга чоҳ
ковлама, ўзинг ўшал чоҳга қулайсан!). Сени бадном этмоқчи бўлганларнинг ўзи бадном.
Номингни тилга олмоқни манъ қилганлар номи халқнинг тилидан тушди.
Ўрикнинг гуллашини, майсанинг сабза уришини манъ этиб бўлармиди?
Сен қатағон қилинган йилларда ўсма бўлиб келдинг, лекин қалам қошларга ўсмани
яқин йўлатмадилар, ўсма «эскилик сарқити» ҳисобланиб қувилди. Ҳинога айланиб
паривашлар кафтини соғиниб келдинг, лекин ҳинони «ҳушёр» раҳбарлар қулдорлик
тузумининг нишонасига чиқарди-ю, орадан суриб ҳайдади. Сен қирқкокил қизлар
сочидаги жамалак-толбаргак эдинг, сочлар қирқилди...
Бугун сен ҳақингда оғиз кўпиртириб гапираётганлар, тузсиз маърузалар
этаётганлар кеча сени ҳимоя этолмай, ҳатто муборак номингни тилга олмоқдан қўрқиб,
лабларига учуқлар тошиб чиққанди. Узр, НАВРЎЗ!
«Ҳафт салом» косада, сумалак тоғорада, ҳалиса қозонда, марҳабо, Наврўз!
Қалам қошларга ўсма, момиқ кафтларга ҳино, қирқкокил сочларга жамалактолбаргак сен – НАВРЎЗ!
Турғунлик, ноҳақликнинг чекингани рост бўлсин. Сафсатабоз маддоҳлар тили
тугилгани, бўқаламунлар юзидаги ниқобнинг йиртилгани, шу вақтгача узун бўлган
таъмагирлар қўлининг қисқаргани, эгри йўлга мойил оёқларга теша теггани ҳақиқат
бўлсин.
Наврўзда айтилган тилак, этилган дуо ижобат, дейди кексалар. Мучали От бўлмиш
ўн уч ёшга кирган фарзандларимиз мадраса-ю масжид – обидалари обод,
мозористонлари эъзозланган, қадимий китоблари кўзга суртиладиган, ота-она иззатини
жойига қўядиган, барча миллат вакиллари дўсту ширинком, моддий фаровон, маънавий
бой мамлакат фуқаролари бўлсин!
Дарвоқе, миллатлараро муносабат...
Қайдан аниқлагайсан
Ҳавонинг миллатини?
Қўёшнинг миллатини,
Дарёнинг миллатини?
Даҳо мисли қуёшдур
Ол зебу зийнатини,
Бошингга урасанми
Даҳонинг миллатини?
Этмагайман ҳеч қачон
Гумроҳлар ғийбатини,
Гумроҳ текширмиш Одам
Атонинг миллатини.
1
Маълум этмиш ҳаммага
Алар паст тийнатини,
Паст кимса қайдан билсин
Самонинг миллатини?!
Мучали От бўлмиш ўн уч ёшга кирган фарзандларимиз бани башар фарзанди
эканлигини унутмасин, миллатчилик руҳидан бегона, озод ИНСОН, ўз Наврўзи,
ҳуқуқини ҳимоячиларига айланишсин, Бухоройи шариф бағри меҳру шафқат, иззатикром, ҳаёю эътиқод билан сарафроз бўлсин!
Садриддин САЛИМОВ,
шоир.
2
Автор
bahriddin_salimov
Документ
Категория
Журналы и газеты
Просмотров
3
Размер файла
69 Кб
Теги
Садриддин Салим Бухорий, Бухоро ҳақиқати
1/--страниц
Пожаловаться на содержимое документа