close

Вход

Забыли?

вход по аккаунту

?

ҲАЗРАТ САИД АБУЛҲАСАН ПОБАНД

код для вставкиСкачать
Садриддин Салим Бухорийнинг "Давр" газетасида (2001.04.05) эълон қилинган мақолалари.
ҲАЗРАТ САИД АБУЛҲАСАН ПОБАНД
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳазрат Саид Абулҳасан Побанд ҳижрий 395 (мелодий 1004) йилда вафот
қилганлар. Насаблари тўққиз ҳалқа орқали Ҳазрат Имом Ҳасан разияоллоҳу анҳуга
бориб тақалади.
«Туҳфат аз зоирин»да қуйидаги шажара берилган: «Шайх Сайдул имом Абулҳасан
Муҳаммад ибн Али бин ал Ҳусайн бин ал Ҳасан бин ал Қосим бин Муҳаммад бин ал
Қосим бин ал Ҳасан бин Зайд бин ал Ҳасан бин Али бин Абу Толиб ал Ҳамадоний
раҳматуллоҳи алайҳал уламои шариат, машоихи тариқат ва ҳақиқатдурлар».
Кўриниб турибдики, Ҳазрат Саид Абулҳасан олим, ориф, шариат уламоси,
тариқату ҳақиқат шайхи бўлган.
Саид Абулҳасанни тариқатдаги пирлари Ҳазрат Жаъфар Хилдий бўлиб, Жаъфар
Хилдий эса Ҳазрат Жўнайди Бағдодийнинг (ҳижрий 298 йил, мелодий 910 йилда вафот
қилган) муридларидир.
Ҳазрат Саид Абулҳасан машҳур зот Абу Бакр Исҳоқ Гулободийнинг устодлари
ҳисобланади. Гулободий ҳижрий 385 (мелодий 993) йилда Бухорода вафот қилганлар.
Гулободий «Китобут таарруф ли мазҳабит тасаввуф», «Баҳрул фавоид фи маъони ал
ахбор» ва бошқа китобларнинг муаллифи сифатида Ғарбу Шарқда машҳур.
Тарихчи олим Нарзулла Йўлдошев «Бухоро авлиёларининг тарихи» (Бухоро
нашриёти – 1997 йил) китобида қуйидаги ибратли воқеани келтирган: «Саид Абулҳасан
ривоят қиладиларки, бир кун пирим Шайх Жаъфар мени ифтор қилмоқ учун уйларига
таклиф қилдилар. Иттифоқо, ўша кун уйда қовурилган товуқ, шу билан бирга палов учун
масаллиқ ҳам тайёр эди. Мен нафсим хоҳишига кириб, пирга узр айтиб, уйларига
бормадим. Ифтор пайти хизматчи паловни тавоққа солиб олиб келаётган пайт йиқилиб,
ошни тупроққа яксон қилди. Мен нима воқеа бўлди деб, ташқарига чиқдим. Шу заҳот
дайди бир ит уйга кириб, дастурхондаги қовурилган товуқни олиб кетди...
Бомдод намозида Ҳазрат Жаъфар мени кўриб: «Кимеки ўз пири таклифини қабул
этмаса, Аллоҳ таоло уни ит билан ҳамтавоқ этгай!» – дедилар. Ифтор пайтидаги воқеа ул
зотга аён бўлган эди. Мен зуд тавба қилдим, тавбамни қабул этдилар».
Нақл этилишича, Ҳазрат Саид Абулҳасанга туҳмат қилиб, ул зотни зиндонбанд
қиладилар. Ҳар намоз вақти қўл-оёқларидаги кишан ўз-ўзидан очилар экан. Ибодатни
адо қилиб бўлганларидан сўнг яна оёқ-қўллари кишанбанд бўларкан. Бу каромат амирга
аён бўлибди. Амир зудлик билан зиндонга келиб, Ҳазратдан узр сўраб, ул зотни озод
қилмоқчи бўлибди. Ҳазрат Саид Побандикушо эса: «Аллоҳ хоҳишига мувофиқ қўлоёқларимга кишан солинди. Мен Аллоҳ тақдирига тан берганман. Ҳозир бандаликни
бажо келтиргумдир. Зинҳор мени мана шу кишанлар билан дафн қилинглар. Токи,
қиёмат куни мен Аллоҳ олдида фахр қилай. Аллоҳ менинг тақдирдан рози эканлигимни
кўрсин!» – деб жонни Ҳаққа таслим қилган эканлар.
«Тарихи Муллозода» китобида қуйидаги байт бор:
Марқади Бў ал Ҳасан, ки Побанд аст,
Тайи дарвозаи Самарқанд аст.
1
Таржимаси:
Саид Абулҳасан, ки номи Побанд,
Қабр жойи дарвозаи Самарқанд.
Саид Абулҳасан ҳазратларини Самарқанд дарвозаси ёнидаги мозористонда дафн
қиладилар. Лекин 20 йилдан сўнг ул кишининг жасади у мозористондан олиниб, Бухоро
шаҳри ичидаги Саид Побандикушо гузаридаги ҳовли ичида қайта кўмилади. Бундай
этилишига сабаб шуки, Ҳазрат муридларидан бирининг тушига кириб: «Мени шаҳар
ичидаги ҳовлига этиб кўминг», деган эканлар. Қарангки, бу ҳам бир каромат
ҳисобланади. Чунки Самарқанд дарвозаси ёнидаги мозористон собиқ Иттифоқ замонида
ер билан яксон қилинди, йўқотилди. Ҳовли ичида бўлгани боис, Ҳазрат Саид Побанд
қабрлари талафотлардан шикаст кўрмади.
Ҳазрат Саид Побанднинг қабрлари Бухоро шаҳри Хоразм кўчасидаги ҳовли ичида
жойлашган. Мозорлари ёнида масжид ҳам бор. Бу масжид Ҳазрат Саид Побанд
номларидадир. Пайғамбаримизга илк бор ваҳий келган Ҳиро тоғидаги табаррук тош
Ҳазрат Саид Побанд қабрлари тепасида қўйилган.
Ҳазрат Саид Абулҳасан Побанд кароматлари шуки, Ҳазрат қабрларини зиёрат
қилиб, не мушкул иш, не муаммонгиз бўлса, Аллоҳ таолодан сўрасангиз, Аллоҳ
дуонгизни ижобат қилади. Бу ер дуо ижобат бўладиган жойдир.
Собиқ Иттифоқ даврида Саид Побанд масжидлари ярим вайронага айлантирилган
эди. Истиқлол шарофатидан ушбу масжидни асл ҳолига келтириш учун Иброҳим Қосим
бош бўлиб сайъ-ҳаракат қилдилар. Ҳашар йўли билан масжид таъмирланди, асл ҳолига
келтирилди. Айни шу кунларда Ҳазрат Абулҳасан Побанд масжиди намозхонлар
ихтиёрига берилган.
Ҳазрат Саид Абулҳасан Побанд зиёратгоҳлари ҳам таъмирланиб обод этилди. Бу
қутлуғ, табаррук жойни зиёрат қилмоқ учун Ғарбу Шарқдан зиёратчилар келаяпти.
Ҳазрат Саид Побандикушо зиёратгоҳларига Хожа Нуробод шоҳ кўчаси орқали
борса бўлади.
Ҳожи Садриддин Салим Бухорий
2
Автор
bahriddin_salimov
Документ
Категория
Журналы и газеты
Просмотров
2
Размер файла
38 Кб
Теги
Садриддин Салим Бухорий
1/--страниц
Пожаловаться на содержимое документа