close

Вход

Забыли?

вход по аккаунту

?

Менга ҳам устоз эдилар.

код для вставкиСкачать
Фарҳод Ҳабибович Қосимов ҳақларида 2007 йилда нашр этилган "Ибратли умр саҳифалари" номли ёднома китобидан парча. Ҳожи Садриддин САЛИМ БУХОРИЙ.
Менга ҳам устоз эдилар
Садриддин САЛИМ БУХОРИЙ
МЕНГА ҲАМ УСТОЗ ЭДИЛАР
Мен Фарҳод Ҳабибович Қосимовни Бухоро Давлат пединститутида
(ҳозирги БухДУ)да ўқиб юрган талабалик йилларимдан буён танир эдим.
У киши бизга дарс берган эмас. Лекин у кишини бизга дарс беришларини
орзу қилар эдик.
Гапнинг тўғриси, толиби илмлардан пинҳон сир йўқ. Улар ҳар хил
домланинг феъл-атвори, ўтириб-туриши, ҳалол-ҳаромлигини бекаму кўст
билади. Энг даҳшатлиси шуки, толиби илмларга порахўр ўқитувчи
«нархи»гача аён. Қай бирининг «нархи» бир шиша конъяк бўлса, қай
бирининг «нархи» бир килограмм гўшт...
Ўқитувчи толиби илмлар баҳосини қайдномаларга қўяди. Толиби
илмлар ҳам ҳар бир ўқитувчи баҳосини ўз «қайднома»ларида муҳрлаб,
авлоддан-авлодга етказади. Хуллас, Фарҳод Ҳабибович номи тилга
олинганда толиби илмлар: «Бу киши ўта ҳалол, билимли, талабчан,
илтимос-пилтимосни олмайдиган домла! Шу боис дарсларига қатнашиш
керак ва тайёрласанг, албатта имтиҳондан ўтасан!» – дердилар жиддий
тортиб.
Мен олийгоҳни тугатиб, шу жойга иш фаолиятимни бошладим.
Факультетлараро чет тили кафедраси аъзоси сифатида мен ўзбек
филологияси факультетида немис тилидан дарс берадиган бўлдим.
Жамоатчилик ишларида мен мазкур факультетда иштирок қилишим шарт
эди. Факультет декани Т.Қораев (Аллоҳ у кишини раҳмат этган бўлсин),
сиёсий раҳбар эса Ф.Қосимов эдилар. Ёшлик эмасми, мен факультетдаги
сиёсий ўқишларга, қизил шанбаликларга иштирок қилмас, ўзимча исён
этар эдим. Шу боис бир кун Фарҳод Ҳабибович билан гапимиз қочди.
Сизу бизимиз сану манга борди. У киши менга танбеҳ бермоқчи бўлди,
мен у кишига сиёсий ўқишларнинг ярамаслигини исбот этмоқчи бўлдим...
Гап катта қозонга қайнайдиган бўлди. Лекин сиёсий раҳбар Фарҳод
Қосимовдан инсон Қосимов устун чиқди. Ёпиқлик қозон ёпиғлигича
қолди.
Чунки бу исён қизил империяга қарши исён эканлигини Фарҳод
Ҳабибович билди. Қизил империя қулади. Мустақиллик шарофатидан
сафсатабозликдан иборат бўлган сиёсий ўқувлар тугади. Мустақиллик
мен билан Фарҳод Ҳабибовичнинг ўртамизда турган деворни олиб
ташлади. Биз Фарҳод Ҳабибович билан қиёматлик ака-ука, дўст,
маслакдош бўлдик.
75
Менга ҳам устоз эдилар
Садриддин САЛИМ БУХОРИЙ
Фарҳод ака том маънодаги педагог эдилар. Педагог-тарбиячининг
тили, қўли, дили ҳалол бўлиши шарт! Шундан кейингина унинг сўзи
таъсирли бўлади. Фарҳод аканинг тили ҳам, қўли ҳам, дили ҳам ҳалол,
пок эди.
Тарбиячи илмли бўлиши шарт! Фарҳод ака олим эди. Порахўрлик
урчиган замонда ўз ҳалол меҳнати билан фан доктори бўлиш ҳазил иш
эмас! Китоблар, қўлланмалар ёзиб, илм тарқатмоқ фидойиликдир.
Тарбиячи эътиқодли бўлиши шарт! Фарҳод ака эътиқодли эди.
Чунки у кишининг ота-боболари эътиқодли, фидойи зотлар бўлган. У
кишининг боболари Ватан истиқлоли йўлида жон фидо қилган
кишилардан.
Тарбиячи маданиятли бўлиши шарт! Фарҳод ака маданиятли эди.
Маданият кишининг муомаласи, ўтириб туриши, гапириши, ўзини
кўпчилик ёнида тутиши, оилада, ишда, хуллас, ҳар бир ташлаган
қадамида намоён бўлади.
Маданият дегани, бу – бошда шляпа, бўйинда бўйинбоғ, кўзда
кўзойнак, тилда ажнабий сўзлар билан ҳосил бўлмас.
Бухоро вилояти ҳокимияти, Бухоро шаҳар ҳокимияти ҳузурида
маданий-маърифий масалалар бўйича ташкил этилган турли комиссиялар
таркибида мен Фарҳод ака билан бирга бўлардим. Шу боис биз тез-тез
учрашар, у ёки бу масалада фикр алмашар ва албатта фикримиз бир
жойдан чиқарди.
Дўстим Самад ҳожи Азимов билан бирга буюк авлиё, Ҳазрат
Баҳоуддиннинг пирлари Мавлоно Ориф Деггароний ҳақларида китоб
тайёрладик. Бу китоб қўлёзмасини тақриз учун Фарҳод акага минг андеша
билан бердик. Чунки домланинг вақтлари оз, бизнинг ишимиз эса
шошилинч эди. Навоий вилоятида жойлашган Мавлоно Ориф Деггароний
зиёратгоҳлари мажмуасини бунёд қилмоқ, Ҳазрат юбилейларини
нишонламоқ зарур эди. Бу масалаларни ҳал этиш учун Мавлоно
Деггароний китобларини зудлик билан чиқариб, мутасадди идора,
ташкилотларга кўрсатмоқ керак эди. Биз Фарҳод акага: «Нашриёт
интизорлик билан қўлёзмани кутяпти, уни тезроқ кўриб, тақриз ёзиб
беринг!» – деб айтмадик. Лекин Навоий вилояти Ҳазора қишлоғидаги
Мавлоно Ориф Деггароний зиёратгоҳларида қилинаётган ишлар
тўғрисида гапириб, китоб қўлёзмасини бердик ва: «Вақтингиз бўлганда
ўқиб, тақриз ёзиб берасиз» – дедик. Машойихлар: «Фаросат – ярим
каромат», деганлар. Фарҳод ака фаросат билан ишнинг зарурлигини ҳис
76
Менга ҳам устоз эдилар
Садриддин САЛИМ БУХОРИЙ
қилиб бир кечада катта китоб қўлёзмасини ўқиб чиқиб, биз учун
қимматли бўлган фикрларини баён этиб, тақриз ёзиб бердилар. Китоб
нашр қилинди. Мазкур китобнинг шарофатидан Мавлоно Ориф
Деггароний мажмуалари ободонгарчилиги учун саъй-ҳаракат бошланди,
халқ ҳашари йўли билан гўзал мажмуа бунёд қилинди. Унинг савоби
Фарҳод акага қиёматгача тегаверади, у кишининг қабрлари пур нур
бўлаверади, иншооллоҳ!
2006 йил «Бухоро» нашриётида нашр этилган «Икки юз етмиш етти
пир» номли китобимга ҳам Фарҳод ака тақриз ёзган эдилар. Фарҳод ака
ушбу китоб қўлёзмасини ўқиб, бениҳоя шод бўлган эдилар ва мени
самимий табриклаб: «Бу китобингиз келажак насллар ҳам ўқийдиган асар
бўлибди!» дегандилар.
Фарҳод ака қодирия тариқати муҳиби эдилар, шу боис тез-тез
Бухоро шаҳридаги Пир Дастгир зиёратгоҳига борар ва ҳар хатмларида
мазкур жомеъ имом-хатиби Ж.Гуловни таклиф қилардилар. Фарҳод ака
доимий равишда «Ҳидоят» журналини мутолаа этар ва ушбу журнални
тарғиб-ташвиқ қилардилар.
Фарҳод ака одоб-ахлоқда намуна эдилар. Менга Фарҳод ака гарчи
дарс бермаган бўлсалар-да, мен Фарҳод акани устод деб биламан. Чунки у
кишидан жуда кўп нек хислатларни ўрганганман.
Аллоҳ Фарҳод акани раҳмат этган бўлсин. Омин!
Садриддин САЛИМ БУХОРИЙ
77
Менга ҳам устоз эдилар
Садриддин САЛИМ БУХОРИЙ
78
Автор
bahriddin_salimov
Документ
Категория
Другое
Просмотров
5
Размер файла
6 288 Кб
Теги
китов, Фарҳод Ҳабибович Қосимов, Ҳожи Садриддин Салим Бухорий
1/--страниц
Пожаловаться на содержимое документа