close

Вход

Забыли?

вход по аккаунту

?

Ибратли умр

код для вставкиСкачать
Теша Саттор Бобоевнинг 2009 йилда нашр этилган "Насиҳат" номли шеърий тўпламларига Ҳожи Садриддин САЛИМ БУХОРИЙ томонидан ёзилган сўз боши.
ИБРАТЛИ УМР
Теша Саттор Бобоев 1932 йил Когон тумани Янги Ҳаёт қишлоғида
туғилган. У киши оталаридан 1941 йил ажралди. Оналари Нусқа ая билан
Бухоро туманидаги Қуйи Кобдун қишлоғига кўчиб келдилар ва ҳозиргача шу
ерда истиқомат қиляптилар.
Теша Бобоев ўрта мактабни тугатиб, Бухоро қурилиш техникумига
ўқишга кирди. Ушбу ўқув даргоҳни битиргандан сўнг қурилиш соҳасида
фаолият кўрсатди. Теша Саттор Бобоев 1999 йилдан бери нафақахўр.
Теша Саттор Бобоев нақшбандия тариқати пири Ҳожи Тешабобонинг
муҳиб муридлари эди. Аллоҳ раҳмат қилган бўлсин Ҳожи Тешабобони, у зоти
бобаракот Теша Саттор Бобоевни кўп дуо қилганлар.
Теша Саттор Бобоев боғбонликни яхши кўради, асаларичиликни севади.
Умуман бу зоти шариф ҳалол меҳнат билан умрини ўтказмоқда, фарзандларини
ҳалол ризқ билан тарбия қилмоқда.
Теша Саттор Бобоев ёшликдан шеърлар машқ қиларди, лекин у киши
машқларини ҳеч кимга кўрсатмас, пинҳон тутардилар. Яқинда бу сир ошкор
бўлди.
Яқинда мен Теша Саттор билан танишиб, бу кишининг шеърларини ўқиб,
у зотга ихлосим ошди. Тез орада у кишининг шеърларидан намуналар
«ГалаОсиё овози», «Бухоронома» газеталарида ва вилоят телерадиосида эълон
қилинди. Теша Саттор Бобоев ҳаёт аччиқ чучугини татиб кўрган инсон. У
кишининг шеърларида шукроналик ҳисси ҳукмрон
У киши ғоят камтарин, камсуқум, ҳеч қачон шоирликни даъво қилмайди.
У кишининг битиклари – қалб изҳори. Шеърлар содда, самимий, дилкаш,
оддий, жим-жимадор гаплар, баландпарвоз шиорлар, ясама тимсоллар у
кишининг битикларига ёт.
Теша Саттор Бобоев ҳаётдан олган ибратларини мисраларга жо қилади. У
кишининг шеърлари устод Шариф Нурхон шеърларини эслатади.
Теша Саттор Бобоев истиқлол инъом қилган неъматларини қалбан ҳис
қилади. Буни кўрингки, шукур қилувчиларнинг неъматини Аллоҳ таолоҳ зиёда
қилар экан. Шу боис у киши пири бадавлат: 6 та фарзандлари, 17 неваралари
бор. 1997 йил у киши Маккаи Мукаррама ва Мадинаи Мунавварага бордилар ва
Ҳожи бўлдилар.
Ҳожи Теша Саттор Бобоевнинг ушбу иккинчи китоблари фарзандлари,
неваралари, умуман, ҳаммамизга насиҳатдир.
Аллоҳ таолоҳ Ҳожи Теша Саттор Бобоев умрларини зиёда этсин. Ушбу
китоб насиҳатларига амал этишни ҳаммамизга насиб этсин.
ҲОЖИ САДРИДДИН САЛИМ БУХОРИЙ
Автор
bahriddin_salimov
Документ
Категория
Поэзия
Просмотров
3
Размер файла
2 551 Кб
Теги
2009, Теша Саттор Бобоев, Ҳожи Садриддин Салим Бухорий
1/--страниц
Пожаловаться на содержимое документа