close

Вход

Забыли?

вход по аккаунту

?

ВАҚТНИНГ СОЧИ ОҚАРМАС

код для вставкиСкачать
Неъмат Аминов ҳақларида 2010 йилда нашр этилган "Табассум заргари" номли ёднома китобидан парча. Ҳожи Садриддин САЛИМ БУХОРИЙ.
Вақтнинг сочи оқармас
Садриддин САЛИМ БУХОРИЙ
ВАҚТНИНГ СОЧИ ОҚАРМАС
Дунё тилсим, ҳикматдир. Шу тилсим, ҳикматлар ичида энг қизиғи
Вақт. Вақтни на тушуниб, на ундан ўтиб, на уни тўхтатиб бўлади.
Вақт ўтаверади, ўтаверади. Соат тўхтаб қолса ҳам Вақт тўхтамайди.
Вақт Аллоҳ таолонинг измида.
Ҳар биримизнинг бахтли ва бахтсиз Вақтларимиз бор. Аслида Вақт
— бахт имконияти.
Соч-соқол оқарди. Вақтнинг соч-соқоли оқармайди! У навқирон!
Кўзнинг нури камайди. Вақтнинг кўз нури камаймайди! У ҳамма нарсани
кўради! Хотира пасайди. Вақтнинг хотираси мустаҳкам! У ҳеч нарсани
унутмайди!
Мени Неъмат ака Аминов билан учраштирган Вақтга 40 йил
тўлибди. У пайтда Неъмат яка Бухоро вилояти радиосида бош муҳаррир
эди. Мен илк шеърларимни радиода ўқигандим.
Неъмат аканинг укалари Болтажон билан бир мактабда ўқир, Неъмат
аканинг ғойибона мухлиси эдим. Болтажон кўп марта таклиф этган бўлсада, уларнинг уйларига бормоқ ва Неъмат ака билан ҳамсуҳбат бўлмоққа
журъат этмасдим, аниқроқ қилиб айтганда, ўзимни лойиқ деб билмасдим.
Ўрта мактабни битирдик. Ўқишга кира олмадим. Ҳаётимнинг энг
оғир (уни оғир дейиш ҳозир кулгили) вақтида Неъмат ака билан
учрашдим. Неъмат ака уйларига таклиф қилдилар. Тўрт-бешта китоб
кўтариб бордим. Дарвоза очиқ эди. Тақиллатдим. Ҳовлидан: «Марҳамат,
киринг» деган товуш чиқди. Ҳовлига кирдим. Айвон тагидаги сўрида
нуроний бобо ўтирар эдилар. Хизрни кўргандай югуриб бориб кўришдим.
Дарҳол фотиҳага қўл очдилар. Сўнг исмим, наслу насабимни сўрадилар.
Отам, боболарим исмларини ай- тишим биланоқ ўринларидан туриб:
«Э, тақсиржон, Мулло Наби ўғлиман, дедингизми? Боракаллоҳ!
Қани, қайта бошдан кўришайлик. Аллоҳ отангизни раҳмат қилган бўлсин.
Биз у киши билан қадрдон эдик. Эшони Фатҳободий, Мулло Исмоил
билан ҳам қадрдон эдик», деб мен билан қайта кўришдилар.
Сўнг қўлимдаги китоблар билан қизиқдилар. Мен у кишига кечгача китоб
ўқиб бердим.
1
Вақтнинг сочи оқармас
Садриддин САЛИМ БУХОРИЙ
Бу зоти шариф Неъмат аканинг оталари — темирчи Уста Амин бобо
эдилар. Биз шу Вақтнинг ўзидаёқ ота-ўғил бўлдик. Мен Неъмат акадан
кўра кўпроқ Уста Амин бобо билан учрашар, ҳамсуҳбат бўлар, у кишидан
сабоқ олардим.
Мен Неъмат акани Устабобо орқали кашф қила бошладим.
Устабобо дарвозалари эртаю кеч очиқ, деярли ҳар куни меҳмон бор.
Ёшу қари, эркагу аёл, турли миллат, турли дин вакиллари Устабобога
талпинар, у киши дуосини олмоқ бўларди.
Маҳаллалардан бирида хаёли қочганроқ чол бор эди. У ҳам тез-тез
Устабобо ёнларига келар, соатлаб суҳбатлашб ўтирарди. У кўчадан
топган нишон, орден, медалларни тақиб юришни яхши кўрар эди.
Устабобо чолни асло ранжитмас, унга турли нишонлар топиб қўяр ва
совға этардилар. Унинг алмойи-алжойи ҳикояларини ҳам сабру тоқат
билан тинглардилар.
Бир кун Устабобо менга: «Девонага ҳам озор бермоқ гуноҳ. У ҳам
Аллоҳ бандаси-да! Лекин буни кўрингки, Аллоҳ ақл бермаса — тамом.
Ақлни эса на кўриб бўлади, на қўл билан ушлаб бўлади. Аллоҳ кимгадир
бир қулоч, кимгадир тариқдай ақл бераркан. Айримларга эса мана шу
тариқни ҳам раво кўрмаскан. Доимо Аллоҳ таолога ақл бергани учун
шукрона этайлик. Зеро истаса, бир дақиқада сизу бизнинг ақлимизни
олади, девона қилиб қўяди», дедилар.
Устабобо жуда жасоратли, ҳақгўй, ҳақбин, некбин эдилар. Неъмат
акага ҳам мана шу хислатлар юққан эди. Мен буларнинг жасоратига ҳавас
қилардим. Неъмат аканинг ўша замонларда ёзган фельетонларини ўқиб
ҳайратланар эдим. Неъмат ака буюк адиб бўлиш билан бирга жуда ҳам
содда эдилар. У киши бутун бир жамиятнинг маънавий оламини пок
қилиш учун бел боғлаганди ва кечаю кундуз мана шу мақсадини амалга
ошириш учун курашарди. Неъмат ака том маънодаги Афанди эдилар.
Ўтган асрнинг 60-йилларининг охирида Неъмат ака Тошкентдан биз
шогирдларига улуғ совға олиб келдилар. Бу совға — Чўлпоннинг
машинкада хуфёна кўпайтирилган шеърлари эди. Бизлар зудлик билан
уларни ёдладик ва энг қизиғи, тўй-тантаналарда у шеърларни айтар эдик.
Албатта муаллифи номини сир тутардик. Қатағон йилларида Чўлпоннинг
маънавий оламидан шу тариқа баҳраманд бўлгандик.
2
Вақтнинг сочи оқармас
Садриддин САЛИМ БУХОРИЙ
Устабобо қурган Бухоро шаҳридаги Шоҳяхси гузаридаги уйнинг
болохонасида Неъмат ака билан Аҳмад Яссавий «Ҳикмат»ларини араб
алифбосидан кириллчага ўгирган ва бу ҳикматларни машинкада
кўпайтириб муҳибларга тарқатган эдик.
Бу ишлар ҳозирги авлод учун оддий бир ҳолдай кўринади. Лекин
Неъмат аканинг бу ишлари ҳақиқий қаҳрамонлик эди. Чунки агар ўша
Вақтда Шўро изқуварлари бу фаолиятдан воқиф бўлганида, мингта
жонидан биттаси ҳам омон қолмасди.
Неъмат ака билан Мирзо Бедил, Хожа Ҳофиз, Шайх Саъдий
байтларини аслиятда бирга мутолаа қилардик. Неъмат ака прозанинг
устоди бўлишлари билан бирга шеъриятни севар ва қалбан шоир эдилар.
Халқимизда ажиб бир нақл бор: «Унинг этагида намоз ўқиса
бўлади!» Бу иборани ҳалол одамларга нисбатан халқимиз ишлатади.
Устабобо, Неъмат акадай инсонларнинг этакларида намоз ўқиса бўларди.
Мен Устабобо, Неъмат акани дўсту душманга бир хил муносабатда
бўлишларини кўриб ҳайратланардим. Улар ўзларига тош отганларни,
йўлларида чоҳ қазиганларни, орқаларидан ғийбат қилганларни душман
деб эмас, балки гумроҳ деб биларди. Асосий душман, бу —
миллатимизга, маънавиятимиз дарғаларига, халқимизга қарши тош
отганлар. Неъмат ака бундай кимсалар билан муроса қилиб билмас ва
сўнгги нафасигача ундайларга қарши курашарди.
Ўтган асрнинг 80-йиллари охирига келиб, собиқ «қайта қуриш»,
«ошкоралик» шиорлари кун тартибига кирди.
Бухорои шариф, инчунин, Ўзбекистондаги тарихий обидаларнинг
ночор аҳволи тўғрисида бир гуруҳ ижодкорлар (бошлиғимиз Н.Аминов
эдилар) Москвага, Кремлга, М.С.Горбачевга Очиқ хат, Мурожаатномалар
ёзиб жўнатдик. Лекин ҳеч бир натижа бўлмади. Чунки у Вақтда
Кремлдагилар ўз ёғига ўзи қовурилаётган эди. Шундай Вақтда қуёшли
кунда момақалдироқ гумбурлагандай бўлди. «Ўзбекистон адабиёти ва
санъати» газетасига бирин-кетин «Обидалар нидоси», «Бухорони
қутқаринг» мақолалари эълон қилинди-ю, лоқайд бошлар, лоқайд кўзлар
бирдан сергак тортди. Кенг жамоатчилик уйқудан уйғонди. Ҳамманинг
тилида обидаларнинг ночор аҳволи...
Ушбу мақолаларнинг ҳам муаллифи Неъмат ака эдилар. Биз
«исёнкор» ижодкор ёшларга ҳеч кимнинг тиши ботмасди. Чунки
қалқонимиз Неъмат ака эдилар.
3
Вақтнинг сочи оқармас
Садриддин САЛИМ БУХОРИЙ
Ажабо, бизни-ку йўқотадиган нарсамиз йўқ эди. Бизда на лавозим,
на партбилет — ҳеч вақо йўқ эди. Лекин Неъмат ака масъул лавозим
эгаси, фирқа аъзоси эдилар. Неъмат ака «Муштум»нинг бош муҳаррири
эдилар. Буни кўрингки, Неъмат ака ҳақиқий мардлик, қаҳрамонлик
кўрсатиб, бутун Ўзбекистон ОБИДАлари ҳимоясига бел боғлагандилар.
Неъмат ака нечун қўрқмас, жасур эдилар. Чунки у кишида тама йўқ
эди. Устабобо қизиқ бир ривоятни айтиб берганди: «Нақл этилишича, бир
шайх одамларни йўлдан оздирувчи Шайтонни ўлдирмоқни ният қилибди.
Буни кўрингки, шайх Шайтонни жангда енгиб, бўйнига пичоқ қўйганда
ҳийлагар Шайтон: «Эй, ҳазрати шайх! Мени ўлдирмоқдан сизга не
фойда? Агар мени озод қилсангиз, сизга сўз бераман, биринчидан,
одамларни энди ҳеч қачон йўлдан оздирмайман, иккинчидан, ҳар саҳар
ёстиғингиз остига ўн дона тилло танга қўяман. Ҳам тўйиб овқатланасиз,
ҳам бу пулларни дину диёнат йўлига сарфлайсиз!» дебди. Шайх ўйлаб
кўрса, Шайтоннинг гапида жон бор. Дарҳол уни озод қилибди. Бир ҳафта
давомида ёстиғинииг тагидан олтин тангаларни олаверибди. Иккинчи
ҳафтадан бошлаб ёстиқ остидан тилло чиқмабди. Шайх Шайтоннинг бу
қилиғидан ранжиб, у билан яна жанг қилмоқ учун йўлга чиқибди.
Яна курашибдилар. Бу дафъа эса Шайтон ғолиб келиб, Шайхнинг
бўйнига пичоқ тирабди. Шайх ҳайрон бўлиб: «Менинг куч-қувватим
ўзгаргани йўқ-ку. Нега аввалги ҳафта сени енгдим-у, бу дафъа мағлуб
бўлдим?» - деб сўрабди. Шайтон: «Эй, гумроҳ Шайх! Аввалги дафъа сен
бетама ният қилиб чиққан эдинг. Аллоҳ сени ғолиб этди. Бу дафъа эса
тама юзасидан майдонга кирдинг. Тамагир ҳамиша мағлуб!» деб,
шайхнииг бошини танасидан жудо қилди».
Устабобо ривоятни тугатдилару кейин менга дедилар: «Садриддин,
доимо тамадан узоқ бўлиш керак. Қай ишгаким бетама киришсангиз,
албатта мурод ҳосил бўлади. Буни кўрингки, бетама одам ҳатто
Шайтонни ҳам енга оларкан!»
Устабобо бетама одам эдилар. Шу боис, ҳамма у кишини ҳурмат
қилар, яхши кўрарди. Дарвоқе, Устабобо Шайтонни мағлуб этган
кишилардан эдилар. Неъмат акани ҳам Шайтон адаштира олмади. Одам
суратидаги Шайтонлар ҳам у кишини енга олмади. Чунки Неъмат акада
тама йўқ эди. Чунки Устабобо Неъмат акани меҳнат нони — ҳалол луқма
билан вояга етказганди.
Агар маёқ бўлмаса, кема манзилига етолмайди, кема адашади. Ҳар
бир киши ҳаётида ҳам албатта мана шундай маёқ — шахслар бўлиши
керак экан. Мен учун Уста Амин бобо маёқ эдилар. Мен Устабобо орқали
4
Вақтнинг сочи оқармас
Садриддин САЛИМ БУХОРИЙ
одамларни, дунёни кашф қила бошладим. Натижада Теша бобо
Нақшбандийни топдим. Ҳожи Теша бобо нақшбандия тариқатининг пири
муршиди эдилар. Теша бобо шарофатларидан Бухорои шарифда
нақшбандия тариқати қайта илдиз отди. Дарвоқе, Устабобонинг ўзлари
бир умр: «Дил ба ёру даст ба кор!» шиорига амал этган пир эдилар.
Мен Неъмат акани кашф қила бошладим. Мен Неъмат акага ҳавас
этардим. Чунки менда йўқ хислатларнинг кўпи у кишида бор эди...
Ичи тўла идишга тоза сув солмоқ учун нима қилиш керак?
Идишдаги ифлос сувни тўкиш лозим-да! Одам ҳам ўз ичидаги иллатлар
баҳридан кечмаса, яхши хислатларга жой тополмасакан. Мен ҳам
идишдаги иллатларни тўка бошладим. Бу учун эса Вақт ва жасорат лозим
эди.
Мен Неъмат ака орқали қалб кўзи очиқ Темур ака Ғаниевни топдим.
Темур акадан «оёқларсиз дунё бўйлаб сайр этмоқ» санъатини ўргандим.
Темур акадан сабрни, қаноатни, шукронани, одамгарчилик илмларини
ўргандим. Мен «кўзларсиз жаҳонни кўра билгувчи» Ўлмас Расуловни
топдим. Давримизнинг атоқли адиблари Саид Аҳмад, Озод
Шарафиддинов, Ғайбулла ас-Салом, Нажмиддин Комилов, Иброҳим
Ғафуровларни кашф қилдим. Уларнинг ҳар битталари бир дунё эди.
Бухорои шариф тимсоллари бор экан. Неъмат ака шарофатларидан
Бухорои шариф тимсоллари билан ҳамсуҳбат бўлдим, уларнинг дуосини
олдим. Бухорои шариф тимсоллари Ҳазрат Нақшбандхон ибн Султонхон,
Уста Амин бобо, Ҳожи Теша бобо, Темур ака Ғаниев, Ориф бобо, Қори
Зариф бобо.
Дўст кулфатда билинади, дейдилар. Дарҳақиқат, шундай. Мен
Неъмат ака бошларига кулфат тушганда «дўст»ларни кўрдим. Ул Вақт
Неъмат акага ҳам, «дўст»ларга ҳам, бизга ҳам синов эди.
Пиримиз дердилар: «Гавҳар балчиққа тушган билан қиммати
пасаймайди. Балчиқнинг эса қиммати ошмайди. Гавҳар — гавҳар, балчиқ
— балчиқ!»
Мен Неъмат акадан Бухорони севмоқ ва Бухоро тимсолида бутун
Ўзбекистонни севмоқ илмини ўргандим. Аслида, Неъмат ака учун
Фарғона ҳам, Тошкент ҳам, Қарши ҳам Бухоро! Неъмат ака учун
андижонлик ҳам, наманганлик ҳам, бухоролик ҳам бир!
Ёзувчи бўлиш осон эмас. Халқ меҳрини қозониш ҳам осон эмас.
Неъмат ака халқ меҳрини қозонган ёзувчи эдилар.
5
Вақтнинг сочи оқармас
Садриддин САЛИМ БУХОРИЙ
Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) ҳадисларида айтилишича, қай
бандасини Аллоҳ яхши кўрса, фаришта Жаброил (а.с.)га: «Шул бандамни
яхши кўраман, уни сен ҳам яхши кўр!» деркан. Фаришта Жаброил (а.с.)
бошқа фаришталарга ҳалиги кишини севишни буюраркан. Кейин ул
бандани ердаги одамлар яхши кўраркан. Демак, одамлар бир кишини
севдими, ҳурмат қилдими, унда ҳикмат бор. Ўз-ўзидан бу ҳурмат,
бу эъзоз пайдо бўлмайди.
Неъмат ака Ҳазрат Баҳоуддин айтганларидек: «Шуҳратда офат!»
борлигини билар, шуҳрат кетидан югурган эмас.
Неъмат ака бахтли инсон. Суянаман деса, ҳақиқий дўстлари,
холисанлиллоҳ дуо этадиган дуогўйлари бор, фахрланадиган шогирдлари
бор инсон бахтли-да!
Бухоро Неъмат Аминов билан фахр этади. Неъмат ака ўз Бухороси,
ўз Ўзбекистони, ўз Президенти билан фахр этарди.
Дарвоқе, 68 йиллик Вақтни Неъмат акадай ўтказмоқ, ҳамиша
маънавияту маърифат, эзгулик, савоб иш учун хизмат қилмоқ ҳаммага
ҳам насиб этмайди. Мен Неъмат акадай устозим, акам борлиги билан
фахрланаман!..
Маълумки, Бухорои шарифдан жуда кўп авлиёлар ўтган. Бир
ҳисобда етти мингдан зиёд авлиё Бухорода бўлган экан. Неъмат ака
туғилган қишлоқнинг номи Питмон. Ромитан туманида жойлашган
Питмонда бир тепалик — мозористон бор. Ушбу зиёратгоҳда туғ
қўйилган. Мазкур туғнинг остида Неъмат аканинг катта боболари дафн
қилингандир. Чунки у зоти шариф авлиё эдилар. Мана шу боболаридаги
авлиёлик хислатлари Неъмат акага ҳам, Устабобога ҳам юққанди.
Авлиёлар Аллоҳ ризолиги йўлида халққа беминнат хизмат қилган
зотлардир.
Аллоҳ таоло Неъмат акага улуғ неъматлар ато этди. Мустақиллик
шарофатидан Устоз Неъмат ака ҳаж ибодатини адо қилиб келдилар.
Сўнгги нафасларигача Устоднинг тиллари, диллари зикр ва шукрда
бўлди. Муборак Рамазони шариф ойида Неъмат ака боқий оламга риҳлат
қилдилар.
Одам бир кунмас - бир кун ўлади, лекин Вақт ўлмайди. Агар инсон
ўзига Аллоҳ таоло томонидан берилган Вақтни эзгулик, бунёдкорлик,
тоат-ибодат йўлида сарфлаган бўлса ВАҚТнинг хотирасида абадий
қолади. Бундай зотларни ўлди дейиш нотўғри...
6
Вақтнинг сочи оқармас
Садриддин САЛИМ БУХОРИЙ
Дунё тилсим, ҳикматдир. Шу тилсим, ҳикматлар ичида энг қизиғи
Вақт. Вақтни на тутиб, на ундан ўтиб, на уни тўхтатиб бўлади.
Вақт ўтаверади, ўтаверади. Соат тўхтаб қолса ҳам Вақт тўхтамайди.
Вақт Аллоҳ таолонинг измида.
Ҳар биримизнинг бахтли ва бахтсиз Вақтларимиз бор. Аслида Вақт
— бахт, имконият.
Соч-соқол оқарди. Вақтнинг соч-соқоли оқармайди. У навқирон!
Кўзнинг нури камайди. Вақтнинг кўз нури камаймайди. У ҳамма нарсани
кўради! Хотира пасайди. Вақтнииг хотираси мустаҳкам. У ҳеч нарсани
унутмайди!
Мени Неъмат ака билан учраштирган Вақтга 40 йил тўлибди...
УСТОД НЕЪМАТ АМИНОВГА
Бўғзимдаги сўзни кўмиб келяпман,
Ўтган шабу рўзни кўмиб келяпман.
Ҳамма сени кўмиб келмоқда, мен-чи,
Сени эмас, ўзни кўмиб келяпман.
***
НЕЪМАТ АМИНОВ СЎЗИ
1
Ҳалол луқма сени бериё айлар,
Ҳалол луқма дилни пурзиё айлар.
Ҳалол луқма сени Ҳаққа этар дўст,
Ҳалол луқма сени авлиё айлар.
2
Заминга бош эгганнинг
Мартабасидир улуғ.
Тупроққа бош қўймаса
Кўкармагайдир уруғ!
3
Томоқ йўлидан ҳаво
Ўтмай қолди, шу сабаб.
Порани тарк айлади
Порахўр, этманг ажаб!
7
Вақтнинг сочи оқармас
Садриддин САЛИМ БУХОРИЙ
4
Аё дўстим, нечун ғаминг бозор бўлди?
Ҳар нафасинг, ҳар бир даминг бозор бўлди?
Охиратнинг бозорини унутдингми?
Азаларинг, оҳ, байраминг бозор бўлди.
Садриддин САЛИМ БУХОРИЙ
8
Вақтнинг сочи оқармас
Садриддин САЛИМ БУХОРИЙ
9
Автор
bahriddin_salimov
Документ
Категория
Другое
Просмотров
4
Размер файла
1 788 Кб
Теги
Неъмат Аминов, Садриддин Салим Бухорий
1/--страниц
Пожаловаться на содержимое документа