close

Вход

Забыли?

вход по аккаунту

?

1-мавзу

код для вставкиСкачать
1-МАВЗУ: Банк иши фанининг
предмети ва вазифалари
1. “Банк иши” фанининг
предмети
ва
методи.
2. Фаннинг бошқа фанлар
билан
узвий
боғлиқлиги.
3. Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида фаннинг мақсади
ва вазифалари.
Бозор муносабатларининг муҳим бўғинларидан бири бўлган
банк тизимини ислоҳ қилиш ва эркинлаштириш замирида
иқтисодиётни ривожлантириш, халқаро банк тизими талабларига
мос келувчи маҳаллий банклар фаолиятини ташкил қилиш ва улар
фаолиятини янада такомиллаштириш шу куннинг долзарб
вазифаларидан ҳисобланади. Жамият яхши тараққий қилган банк
тизими ва банклар фаолиятига эга бўлмасдан соғлом ривожланиши
қилиши
мумкин
эмас.
Иқтисодиётни самарали бошқариш унинг муҳим субъекти бўлган
банклар фаолиятини ўрганишни, уларнинг ишлаш усуллари,
функция ва операцияларини билишни тақозо қилади.
Бу фан ёш банкирларга ва банк ишига қизиқувчиларга
мутахассислик бўйича билим беришга, жумладан, банклар фаолиятини
ташкил қилиш ва олиб бориш, банкларнинг турли бозор субъектлари
билан муносабатларини ва умуман банк ишини ташкил этиш асосларини
ўргатишга
мўлжалланган.
Банк махсус муассаса сифатида ўзига хос бўлган функция ва
операцияларни бажаради. У бажарадиган бу функция ва операциялар
банклар фаолиятининг қатор бошқа бозор муносабати субъектлари
фаолиятидан ажралиб туришига асос бўлади. Банкларнинг иш предмети
бўлиб пул маблағлари ҳисобланади ва улар бозор муносабатининг бошқа
субъектлари фаолиятида юзага келадиган пул муносабатларининг амалга
оширилишида воситачи сифатида майдонга чиқадилар. Пул доимо ўзи
билан эҳтиёткорона муомалада бўлишни ва сақлашни, уни кўпайтиришга
ҳаракат қилишни, иқтисод билан самарали ва оқилона ишлатишни талаб
қилади. Пулни тежаб-тергаб ишлатадиган одам доимо пулга эга бўлиши,
пулини ҳисобсиз сарфлайдиган киши ундан тезда ажралиб қолиши ва
ночор аҳволга тушиши мумкин.
Банк ишини қонун ва қоидалар асосида аниқ ва самарали олиб бориш,
нафақат, банк фаолиятини самарали қилади, балки бутун жамиятнинг
равнақ топишига, иқтисодиётнинг ривожланишига ва жамият аъзоларининг
бойишига
олиб
келади.
Одатда, иқтисодиётнинг ҳолати банклар фаолияти билан аниқланади.
Банклар иқтисодиётни ҳаракатга келтирувчи орган ҳисобланиб, моддий
ишлаб чиқаришни ташкил қилиш ва олиб боришда воситачи сифатида,
капитал айланишининг узлуксизлигини таъминлаш, бўш пул маблағларини
йиғиш ва уларни пул зарур бўлган субъектлар ўртасида тақсимлаш бўйича
фаолият олиб боради. Банклар фаолиятининг бошқа субъектлардан фарқли
яна бир томони шундаки, улар асосан жалб қилинган маблағларга таяниб
ишлайдилар. Бу эса ўз навбатида банк ишининг рисклилик даражасини
оширади. Чунки банк бир томондан унга ўз жамғармаларини ишониб
топширган юридик ва жисмоний шахслар олдида мажбуриятга эга бўлса,
иккинчи томондан банк ўз акциядорлари олдида мажбуриятга эга. Шу сабаб
банклар маблағларни доимо иқтисод қилиб иш олиб борадилар. Банклар
фаолиятидаги бундай эҳтиёткорликни машҳур ёзувчи Марк Твен «Банкир
шундай одамки, у қуёш чиқиб турганда сизга соябонини бериб туради-ю,
ёмғир ёғиши билан уни сиздан тортиб олади» деб таърифлаган эди.
Банк иши бозор муносабатларининг ўзгаришига қараб ўзгариб
боради, лекин улар тарихий ривожланишининг қайсидир даврини
олмаган ўзига хос бўлган хусусиятларни, классик функциялар ва
операцияларни сақлаб қолганлар. Қадимдан ҳам банклар бўш турган
пул маблағларини йиғиш, уларни сақлаш, пул зарур бўлган
субъектларга вақтинчалик, қайтиб бериш ва тўловлилик шарти билан
маблағларни бериб туриши каби операцияларни бажарганлар.
Ҳозирги кунда ҳам банк фаолияти кўлами, мижозлари ва операция
турлари кўпайган бўлсада, айнан банкка тегишли бўлган юқоридаги
хусусиятлар сақланиб қолган ва янада мустаҳкамланмоқда.
Банк ишига илмий-амалий тараққиётни ўзида мужассамлаштирувчи
фан сифатида қараш мумкин. Ҳозирги кундаги банклар олдинги
банклардан кўра, илғор, янги шаклларда ва янги технологиялар
асосида иқтисодиётнинг талабларига мос келувчи операциялар
қўллаш орқали фаолият олиб бормоқдалар.
«Банк иши» фани тўлиқ ҳажмда
Давлат таълим стандартининг «Банк
иши» таълим йўналишида ўқитилади. Бу
фан ўқув жараёнининг
V,VII,VII
семестрларида амалга оширилади. Ўқиш
жараёни маъруза, амалий дарслардан
ташқари иш ўйинлари, аниқ масалалар
ечиш, амалий ҳолат ва масалаларни
муҳокама қилишни ўз ичига олади.
Документ
Категория
Презентации
Просмотров
35
Размер файла
680 Кб
Теги
1/--страниц
Пожаловаться на содержимое документа