close

Вход

Забыли?

вход по аккаунту

?

Statistical Capacity Building for MDG Monitoring and

код для вставкиСкачать
Презентация №6
Амалий статистикага кириш
Улуғбек Олимов
Фарғона шаҳри
2008 йил 21 май
Амалий статистика нима?
Амалий статистика — методик предмет бўлиб статистика
соҳасининг “маркази ёки юраги” ҳисобланади.
Амалий статистика ҳақиқий воқеаликдаги масалаларни
ечишга қаратилган
Кўпгина маълумотларни таҳлил қилиш янги математик
усуллари ва масалалари юзага келади, ривожланади ва
асосланади
Амалий статистика усулларини турли соҳаларда қўлланиши
туфайли кўп ҳолларда қуйидаги амалий фанларни учратамиз
“саноатда статистика”, “медицинада статистика” ва ҳ.к.
Эконометрика нуқтаи назаридан амалий статистика – бу
“иқтисодиётдаги статистик усуллар”
2
Амалий ёхуд математик статистика (1)
Амалий ва математик статистика – бу бир-биридан фарқли
илмий фанлардир. Айниқса бу фарқ фанларни ўқитишда
яққол кўзга ташланади
Математик статистика курси асосан теоремаларни исбот
қилишдан иборат
Амалий статистика курсида эса асосий эътибор
маълумотларни таҳлил қилиш методологияси ва ҳисобкитоблар алгоритимларига қаратилган, теоремалардан эса
ушбу алгортимларни асослашда фойдаланилади
Математик статистика амалий статистика учун математик
асос сифатида хизмат қилади
3
Амалий ёхуд математик статистика (2)
Амалий статистик таҳлил пакет ва дастурларига киритилган
усуллар математик статистика курсида ўтилмайди ва натижада
бу икки йўналиш ўртасида “узилиш” юзага келади
Бу “узилиш” нимага олиб келиши мумкин? ...
Натижада математик статистика бўйича тайёрланган
мутахассислар ҳақиқий воқеаликдаги маълумотлар устида
ишлашда бир қатор қийинчиликларга дуч келади ва
масалаларни учишда “ожиз” бўлиб қолади
Ўз навбатида таҳлил жараёнида қўйилган хатолар муҳим давлат
аҳамиятига эга бўлган хужжатлар, хусусан статистика
соҳасидаги давлат стандартлари каби хужжатлар сифатига
салбий таъсир кўрсатиши мумкин
4
Амалий статистика бўлим ва соҳалари
Ечилаётган масалаларга қараб амалий статистика қуйидаги 3 қисмга
бўлинади:
Маълумотларни таърифлаш (баён қилиш)
Баҳолаш
Гипотезаларни (фаразлар) текшириш
Таҳлил этилаётган маълумот турларига қараб амалий статистика
қуйидаги 4 соҳага бўлинади:
Тасодифий сонлар (рақамлар) қиймати статистикаси
Кўп ўлчамли статистик таҳлил
Вақтга боғланган сонли қаторлар ва тасодифий жараёнлар
статистикаси
Сонларга (рақамлар) боғлиқ бўлмаган объектлар статистикаси
5
Маълумотларнинг статистик таҳлили
Маълумотларни илмий ва амалий таҳлил қилишнинг, албатта кўриб
чиқилаётган масаладан келиб чиққан ҳолда, қуйидаги 3 турини
кўрсатиш мумкин:
1) Тадбиқ этиш соҳасини ҳисобга олмаган ҳолда умумий статистик
методларни ишлаб чиқиш ва тадқиқ этиш
2) Тадбиқ этиш соҳасига мос равишда ҳақиқий воқеаликда
қўлланиладиган статистик методларни ишлаб чиқиш ва тадқиқ
этиш
3) Статистик метод ва моделларни муайян (конкрет) маълумотлар
статистик таҳлилида қўллаш
Юқоридаги 1-гуруҳга тегишли статистик усулларни одатда амалий
статистика усуллари деб аталади. Шундай қилиб, амалий статистика
– бу ихтиёрий маълумотларни уларнинг ўзига хос хусусиятларини
ҳисобга олмаган ҳолда таҳлил этиш ва қайта ишлаш ҳақидаги
фандир.
6
Амалий статистик таҳлил босқичлари
Амалий статистик таҳлил асосан 3 та босқичдан иборат:
“Масала” – “Модел/метод” – “Тадбиқ этиш шартлари”
“Масала”: Берилган амалий масала/муаммони назарий
математик масалага айлантириш
“Мродел/метод”: математик усуллар ёрдамида масалани
ёчиш ёки муаммони ҳал этиш
“Тадбиқ этиш шартлари”: ечилган масала/муаммони
қайта амалий муаммога ўтказиш яъни махсус ишлаб
чиқилган шартлар асосида амалиётга тадбиқ этиш
7
Амалий статистика дастурлари
Ҳозирги кунда информацион технологиялар жадал
ривожланаётган бир пайтда амалий статистикада илғор
технологиялар кенг кўламда фойдаланилмоқда
Статистик дастурлар/пакетлар сони йил сайин кўпайиб
бормоқда ва узликсиз равишда такомиллаштирилмоқда.
Шундай бўлсада ҳар бир дастурнинг ўзига хос афзаллик
ва камчиликлари мавжуд
Кейинги йилларда амалий статистикада оммапоб бўлган
дастурлар сирасига SPSS, STATA, MATLAB, TSP, RAT, GAMS
каби пакетлар киради
Сиз қайси пакетдан ўз иш фолиятингизда фойдаланасиз?
8
“Амалий статистика” амалиётда
Бозор иқтисодиёти ривожланиши жараёнида амалий
статистиканинг аҳамияти янада ошмоқда
Хусусан иқтисодиётнинг турли соҳаларида амалий статистика
усулларидан қуйидаги йўналишларда фойдаланилмоқда:
сифатни назорат қилиш
кадрларни бошқариш
маркетинг ва сотиш
логистика
сертификация
истиқболни белгилаш
инновация
инвестицияларни бошқариш ва жалб қилиш
рискларни бошқариш ва бартарф этиш ва ҳ.к.
Давлатнинг марказий ва жойлардаги бошқарув органлари,
соғлиқни сақлаш, таълим, қишлоқ хўжалиги ва бошқа бир қтор
соҳаларда
9
Таклиф
“Quantitative Solutions” копоненти
Асосий йўналишлар:
Ўқув семинарлар: “Маълумотларни статистик таҳлили”, “Амалий
статистика усуллари”, “Статистик дастурларда маълумотлар таҳлили”,
“Раҳбарлар учун статистика”, “Аналитиклар учун статистика”
Консультатив ёрдам: а) маълумотларни таҳлил этиш ва аналитик
ҳисобот ва обзорларлар тайёрлаш; б) маълумот ва ахборотларни
тўплаш; в) тақдимот (презентация) материалларини тайёрлаш
Асосий ҳамкорлар:
Давлат идора ва ташкилотлари
Компаниялар, хусусий тадбиркорлар ва кичик бизнес
Тадқиқот марказлари, олий таълим муассалари
10
Документ
Категория
Презентации по экономике
Просмотров
15
Размер файла
1 349 Кб
Теги
1/--страниц
Пожаловаться на содержимое документа